OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифШаҳло Ҳошимова
Асар номиЖийда гулининг ҳиди (фантастик ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Сараланмаган
Муаллифлар
   - Шаҳло Ҳошимова
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм52KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2010/07/12
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Жийда гулининг ҳиди (фантастик ҳикоя)
Шаҳло Ҳошимова

Тонгда маҳбуслар ерни қоплаган қорни кўриб, бир-бирларига маъноли нигоҳ ташладилар. Нигоҳларида алам бор эди: яна қиш келибди.

Саҳрода жойлашган қамоқхонага келган қанча-қанча жиноятчи-маҳбуслар тушунтириш мушкул бўлган қийноқларга дучор этилган, бу кутилмаган тасодиф қурбонлари тақдирнинг тақозоси билан қалбидаги яхшилик гуллари юлиб ташланган эди. Бу ерда шундай бир таомил шаклланганки, маҳбуслар ўтмишлари хусусида ҳеч қачон бир-бирларига гапирмайди. Кечаги кун эса ойнадек равшан. Шунинг учун маҳбусларнинг соатлаб келажак хусусида сўзлашишлари, оддий, енгил-элпи ҳаётий лаззатлар ҳақида баҳслашишлари кундалик одатга айланиб қолган. Бу ерда ҳиссиётли одам узоқ яшолмайди, чунки унинг миясини суяк-суягигача мақсадсиз, бемаъни фикрлар дўзах азобида қовуриб, тутундай тарқатиб юборади.

Қамоқдаги бир хил манзара маҳбусларни руҳан эзиб ташлаган. Уларнинг юзларига четдан қараган киши: «наҳотки, мана шу одамлар озодликда қотиллик, ўғрилик, талончилик билан шуғулланган бўлса» дея ўйланиб қолади. Аммо бу ерда шундай одамлар ҳам борки, улар ўз хоҳишлари оқибатида эмас, тақдирнинг ҳукми — бахтсизлиги сабабли бегона оламда ҳаёти ва ақлига қора чойшаб ёпиб, ёлғиз, барча инсоний азоблар изтиробида дақиқалар, соатлар, йилларни санаб ўтказмоқда.

Учинчи рақамли маҳбус иш дастгоҳини юргизди. «Яна етти йил, бу қор бешинчиси, яна еттитаси олдинда». Маҳбус ўз хаёллари гирдобида маҳсулотларни тартибга келтираётганида, иш столидаги телефон жиринглади. Уни турма бошлиғи ҳузурига чорлаётган эди.

Қамоқхона беш қаватдан иборат бўлиб, юқори икки қавати ётоқхона, ошхона, ювиниш хоналари, ундан кейинги икки қаватида майда деталлар ишлаб чиқарадиган тсехлар, биринчи қаватида эса турма нозирларининг хоналари жойлашган. Иккинчи, учинчи қаватлардаги тсехлар шундай жойлашганки турма нозирлари ҳар бир маҳбуснинг иш жараёнини ўз жойларидан компютерлар орқали кузатиб тураоладилар. Шу боис иш бошлаган маҳбус четдан уни кимдир кўриб турганини ич-ичидан ҳис қилиб, тинимсиз ишларди. Тартибга риоя қилмаган маҳбуслар турмахона бошлиғи томонидан жорий қилинадиган янги-янги жазоларга дучор қилинарди.

Қирқ ёшни қоралаётган паст бўйли, калтафаҳм турмахона бошлиғи аслида илм аҳлидан бўлиб, бу ерга кимларнингдир кўрсатмаси орқали келиб қолган. Бироқ бундан ўзи ҳеч қачон афсусланмайди. Негаки, қалбидаги ёвуз ниятларини амалга ошириш учун қамоқхона унга жуда қўл келган эди. Шунинг учунми, у фандаги барча янги технологияларни тезда ўзлаштириб, ўзининг режаларини, яъни маҳбусларни жазолаш усулларининг янги-янги турларини ўйлаб топарди.

Маҳбус турмахона бошлиғи йўқлаётганлигидан ҳам ҳайрат, ҳам қўрқув билан унинг ҳузурига кириб борди.
— Сиз шифокорсиз, шундайми? — дея сўради турма бошлиғи учинчи рақамли маҳбусдан.
— Ҳа, — деди таклиф этилганлиги сабабини билолмай маҳбус.
— Бир шифокор ўртоғим жамиятни жиноятчи¬лардан тозалашнинг янги усулини ўйлаб топибди. Энди уни кимдадир синаб кўриш лозим. Мен ўйлаб-ўйлаб сизда синаб кўрсак, деган хулосага келдим. Чунки сиз шифокорсиз, қолаверса, ёш, бақувватсиз. Агар тажриба кутилган натижани берса озодликка чиқдим деяверинг.

Турма бошлиғининг айёрона кулиб турган кўзларидан қандайдир кўнгилсизлик сезилиб турган бўлса-да, ўтган беш йил давомида сукунатга қулоқ солиб, ўтмиш сабоқларидан келажагини излайвериб чарчаган маҳбусни озодлик ҳақидаги хабар гангитиб қўйди.
— Мен тайёрман, қўлимдан келганича ўртоғингизга ёрдам беришим мумкин, — деди ички қувончини яширолмай маҳбус.
— Сиздан ҳеч нарса талаб қилинмайди. Фақат тажриба натижасида ўзингиздаги ўзгаришларни ҳамкасбингизга тўлиқ баён қилиб турсангиз бўлгани, — деди негадир турмахона бошлиғи кулиб.

Бу хушхабарни эшитиб, маҳбус ўзини кўринмас найрангбоз қўлига тушиб қолган-у, айбсиз айбдор саналиб мана шу ерларда умрининг энг оғир дамларини ўтказганлигидан ўксиниб, ота-онаси кутилмаган озодликдан қанчалар севинишини кўз олдига келтирди. Уларнинг озгина хурсандчилиги учун маҳбус ҳамма нарсага, ҳар қандай қийноққа рози, фақат турмахона бошлиғи ваъдасида туриб, уни озодликка чиқарса бўлгани.

Eртаси куни икки соқчи ҳамроҳлигида узоқ юриб, шаҳарга кириб бордилар. Машина кўп қаватли бино олдида тўхтади. Лифтда олтинчи қаватга кўтарилиб, «руҳшунос Л.Б. Қодиров» деб ёзилган эшик қаршисида тўхтади. Икки соқчи эшик олдида қолди. Маҳбус ичкарига кириб ёзув столи устида қоғозларга кўмилиб ўтирган, тўладан келган, қош-кўзлари қоп-қора, аммо сочлари оппоқ, кўринишидан қирқ-қирқ беш ёшлардаги оқ халатли кишига рўбарў келди. Доктор қоғозлардан бошини кўтариб уни кўрган заҳоти юзи ёришиб очиқ чеҳра билан хона бурчагидаги диванга таклиф қилди.
— Сизнинг озодликка чиқишингизга ёрдам бераман, — дея, гап бошлади шифокор. — Фақат аввал ёрдамингиз менга жуда зарур, илмий ишимни сизда синаб кўрмоқчиман. Сиз эса бу тажрибани жамиятга қанчалар зарурлигини атрофдагиларга тушунтириб берсангиз бўлгани. Ахир ўзингиз ҳам шифокорсиз, илм одамисиз, мени тушунасиз деган умиддаман, — руҳшунос фикрини пойинтар-сойинтар баён қилган бўлса-да, аммо маҳбус унинг мақсадини англади. Маҳбуснинг кўзларидан тушунаётганлигини сезиб, гапида давом этди руҳшунос. — Таржимаи ҳолингиз билан танишиб чиқдим, жиноятчи эмас эканлигингиз¬дан хабардорман. Беморингизни қасддан ўлдирма¬ганлигингизни исботлай олмагансиз. Сизнинг айбсиз эканлигингизга ишонаман. Шунинг учун ҳам сизни танладим, сизга ёрдам бермоқчиман.

Маҳбус руҳшуносга диққат билан тикилди: айбсизлигимни била туриб нега мени жиноятчи сифатида тажрибада синамоқчи?
— Ниманинг ҳидини кўпроқ ёқтирасиз? — кутилма¬ганда савол бериб қолди шифокор.

Маҳбус ўйлаб-ўйлаб настарин билан жийда гулининг ҳидини ёқтиришини айтди.
— Қайси бирини кўпроқ ёқтирасиз?
— Жийда гулининг ҳидини, — деди ҳайратланиб маҳбус.
— Биласизми, — сўзида давом этди унга эътибор бермасдан руҳшунос, — узоқ йиллар давомида фанда янгилик яратиш мақсадида иш олиб бордим. Ниҳоят уни тугалладим. Эндиги босқич тажрибада синаб кўриш. Ишонаманки, умримнинг катта қисмини эгаллаган бу ишим жиноятчиликнинг олдини олади. Шу билан биргаликда инсон ақлини заифлаштириб, қалбини ғалаёнга соладиган ҳис-туйғуларни ўлдиради. Аниқроқ тушунтирадиган бўлсам, шахсни жиноятга, гуноҳга етаклайдиган нафсларини жиловлайди, яъни одамзод кўринмас шиша қолип оралиғида руҳий хотиржамликка эришади.

Маҳбус шифокорнинг сўзларини қанчалик диққат билан эшитишга ҳаракат қилмасин, аммо хаёли озодликдан кейинги ҳаётининг кўчаларига тортиб кетарди. «Агар тажриба кутилган натижани бериб, озодликка чиқсам ҳаммасини бошидан бошлайман, одамларга кераклигимни, яхши шифокорлигимни исботлайман... бундан кейин ҳеч қачон эркинлигимни гаровга қўймайман».

Озодлик ҳақидаги хабар маҳбусни анча довдиратиб қўйганди. Шунинг учун ҳеч нарса ҳақида ўйлаб кўрмасдан розилик берганди.

* * *

Тажриба якунланиб, маҳбус ўзига келганда атрофида ҳеч ким йўқ эди. Рўпарасидаги катта-катта дераза ойналаридан шом вақти бўлганлиги кўриниб турар, атроф жуда тинч, хона ичи эса ёп-ёруғ эди. Устидаги ёпинчиқларини четга суриб, ўрнидан турди-ю, бироқ ўтган воқеаларни барчаси хотирасида қайта тикланиб, ўзини яна тўшакка ташлади. Олдинига ўзидаги ўзгаришни сезмасдан кўзларини юмиб, тажриба натижасини кута бошлади. Хонага ҳеч ким киравермагач, ўрнидан туриб ўтирди. Шундагина маҳбус бутун танасини қоплаган шишасимон ниқобни пайқаб қолди. Ниқоб тери устидаги шиша қолипга жуда ўхшаб кетарди. Лекин тери билан шиша қолип орасида маълум бир масофа борлиги сезилиб турарди. Маҳбус танасини сийпалаб ҳеч нарсани ҳис қилмади. Силлиқ шишага қўл теккизгандек бўлди. У олдинига қўрқиб кетди, аммо руҳшуноснинг тажрибасини эслаб, эшитаётганлиги, кўраётганлигидан бироз тинчланди.
— Бу қолипда қанча юрарканман, — ўйлади маҳбус дераза ойнасига ёпиштирилган «журнал» деган ёзувни ўқиб. — Ишқилиб яна авахтага олиб боришмаса, тутқунликка ташлашмаса бўлгани... Қамоқхонада яшашга ортиқ чидай олмайман...

Маҳбус деразадаги ёзувни қайта-қайта ўқиб, ота-онасини, ҳукм ўқилиши олдидан суд залига келган барча таниш-билишларини ҳам эслади... Юраги ўртаниб, Яратганнинг мендай бандаси борлиги ёдидан кўтарилган шекилли, деган фикр хаёлидан лип этиб ўтди-ю, қаердандир жийда гулининг ифори димоғига урилиб, ҳаво етишмасдан, танасида қаттиқ оғриқ пайдо бўлди.

Амалиёт ниҳоясига етиб, маҳбус уйқуга кетганидан сўнг, очиқ ҳавода бироз айланиб қайтган шифокор иложи борича ўз толеини тезроқ ўзгартиришга чин дилдан киришган синовчисини ерда букчайиб ётганини, юзигача ўзгариб кетганини кўриб, ёрдамчиларини чақирди. Икки-уч киши биргалашиб уни тўшагига ётқизишди. Улар нима бўлганлигини тушуна олишмасдан, маҳбуснинг ўзига келишини кутишди.

Шифокор маҳбуснинг оғриқдан қийшайиб кетган юзига термулиб келгусида шиша қолип унинг қалбидаги барча инсоний туйғуларни янчиб, бўғиб ташлаши, илгариги ҳаётига бутунлай номуносиб бўлган шароитда нафас олишга ундашини ўйлаб, беморига жони ачиб, қаттиқ ташвишга тушиб қолди. Мабодо маҳбус шундай шароитга кўникканда ҳам унинг умрини тенг ярмини шиша қолип ютиб юборади. Негаки, бундай яшаш сувдаги балиқни қумга чиқариб ташлаш билан баробар эди.
— Маҳбус ўзига келиб, тепасидаги оқ халатлиларга кўзи тушди. Мени яна нима қилишаркан, деган ташвиш билан руҳшуносга қаради.
— Бироз ўзингизга келиб қолдингизми, гапира оласизми? — шифокор ташвишланиб сўради ундан.
— Тажрибангиз ниҳоясига етдими? — деди маҳбус ўзини қўлга олиб.
— Ишимни якунладим. Сиз ўзингизни қандай ҳис қилмоқдасиз? Ташқи кўринишингизда ҳеч қандай ўзгариш сезилмаяпти.
— Ўзимга келганимда бутун танамни қандайдир шишасимон қолип эгаллаганлигини ҳис қилдим. Сўнг териларимдаги сезиш туйғуси йўқолганлигини сездим ички хўрсиниш билан сўз бошлади маҳбус. — Олдинига руҳиятимдаги ўзгаришни билмасдан ўтган ўтмишимни хотирлаб турсам, қаердандир димоғимга келиб урилган жийда гули ҳидидан сесканиб кетдим. Ўйлашимча, ҳаммаси ана шундан бошланди. Димоғимдаги ҳиддан нафас олишим қийинлашиб, гўё бутун танамни қоплаб турган қолип қисувидаги азоб вужудимга тарқалиб, ҳушимни йўқотдим. Тўғриси, қолип оралиғида қолганимга жуда кам муддат ўтган бўлса-да, бироқ бир нарсага амин бўлдимки, унда яшаган ҳар қандай инсон фақат бир парча гўштга айланиб қолади. Чунки сиз яратган шиша қолипдан нафас олишни бошлаган одам, руҳий инқирозга учрайди. Шуурида қандайдир кескин бурилиш ясалиб, вужудига сингган ҳар қандай нафсини, маънавий бойликларини, разил, тубан, қабиҳ ҳисларини осонликча, пушаймонсиз парчалаб ташлайди. Мабодо, бу қолипга бирон-бир миллиардер кириб қолгудай бўлса, ўзининг янги тақдиридан воз кечиш учун бутун бойлигини бир дақиқадаёқ совуриб юбориши муқаррар.

Бир вақтлар «Ақл ҳам тўла ҳидоятга қодир эмас, дунёга назар солинг, ҳамма ақлини ишга солиб турли йўлга кирмоқда ва ҳамма ўзиникини тўғри деб даъво қилмоқда. Аммо ақлнинг устидан ҳам ҳукмини ўтказувчи ҳидоят бор» деган жумлаларни муқаддас китобда ўқиган эдим. Шунинг учун ҳисларимга ҳам, ақлимга ҳам ишонмасдан юрагимнинг туб-тубидаги аллақандай буйруққа бўйсунардим. Камдан-кам ҳолатлардагина характеримда лов этиб ёниш юз берарди. Айни дамда мана шу қолипга нисбатан қалбимда чексиз қаҳру ғазаб уйғониб келмоқда. Хаёлимда ҳозир у кул остида секин бурқсиб тутаётгандек. Назаримда Яратганнинг нури ихтироингиздан бебаҳра қолган... Ўттиз йиллик ҳаётим давомида одамзод мудҳиш даражада яшовчан, кўникувчан, осойишта ҳаёт кечирмоқ учун ҳамма нарсага итоат қилувчи деган хулосага келган эдим. Билмадим, балки адашгандирман. Қамалишим ота-онам учун жуда қайғули. — Маҳбус оҳиста сўзида давом этди, — шу боис ҳар қандай қийноққа бардош бераоламан. Мени эркин кўришса, шиша қолип ўзимгагина аён бўлиб, ҳеч кимга кўринмаса яқинларим олдига кетишимга жавоб беринг, — маҳбус манглайи тиришиб, қайғу-ҳасрат тўла кўзлари билан шифокорга илтижоли тикилди.

Атрофдагилар унинг сўзларини эътибордан қочирмай тинглаб, чеҳрасидаги вос-вос даҳшатини кўриб унга ачиниб кетишди.
— Ахир ўзингиз ихтироим оралиғида яшаш жуда оғир деб таъкидламоқдасиз, шу билан биргаликда мана шу ҳаётни давом эттирмоқчисиз. Тўғриси, мен сизга тушунолмай қолдим, — деди ҳайратини яширолмасдан руҳшунос.
— Сиз мени ҳақиқатдан тушунмадингиз, — дея сўз бошлади маҳбус. — Ўлим жазоси берилган жиноятчига ҳам бу қолипни ҳеч қачон тавсия қилмаган бўлардим. Чунки жиноятчига берилган ҳар қандай жазо сўнггида маълум бир умид бор. Жиноятчи ана шу умид учунгина яшайди... лекин сизни ихтироингиз жамиятга тадбиқ қилиниб барча жиноятчилар қолипларга жойлаштирилса, ... мен буни сизга тавсия қилардим. Ўзим ҳақимда гапирадиган бўлсам, синов даври бир йил муддатга чўзиладиган бўлса, қачондир бу қолип исканжасидан қутуламан деган умид илинжидагина амаллаб бардош беришим мумкин. Ундан ортиғига, менимча, сабрим етмайди. Сабрим етган тақдирда ҳам вужудим чидаш беролмаса керак.

Маҳбуснинг сўзларини тинглаб шифокорлар бир-бирларига маъноли қарашди.
— Биласизми, мен шиша қолипга жиноятчини киритиш йўлинигина ўйлаб топганман... аммо сизни ишонтириб айтаман-ки, бошлаган ишимни охирига етказаман. Бунинг учун ўзингиз ёрдам берасиз деган умиддаман, — деди ҳар бир гапини чертиб-чертиб шифокор.
— Нима, бу аҳволдан мени қутқариш йўлини билмайсизми? — сўради қўрқувдан кўзлари катта-катта очилиб кетган маҳбус.
— Ҳозир сизга бир нарса дея олмайман. Қолаверса, қалбингизни, ҳисларингизни синовдан ўтказишим лозим. Бироқ бардошингизга якунлаганимдан кейин сизни чақиртираман. Ана ўшандагина ҳақиқий озодликка эришасиз. Унгача Худодан ўзингизга сабр тиланг, — деди ҳамдардлик билан руҳшунос.

Остона ҳатлаб ичкарига кирган маҳбус ҳовли юзида ивирсиб юрган отасига кўзи тушди. Ўтган вақт мобайнида отаси анча чўкиб, кексайиб қолибди.

Мана шу кичкина ҳовлида маҳбуснинг болалиги ўтди. Шу ерда ўқиди, илм ўрганди, дунё таниб, одамларни, ҳаётни тушунди. Энг ёмони, шу ерда тақдирини тубдан ўзгартириб юборган мудҳиш хатога йўл қўйди. Мана, яна шу ҳовлига қайтди. Унинг биринчи нигоҳи ёзнинг ойдин кечаларида ёлғиз ўзи ойга қараб ётиб қурбақаларни бир маромда қуруллашини тинглаб ётган ҳовли ўртасидаги супага тушди. Томоғига нимадир тиқилди. Отаси томонга икки қадам ташлаган заҳоти, ҳовли этагидан қучоғини очиб, югуриб келаётган онасини кўрди. Бу вақтда дарвоза олдида турган ўғлини ота ҳам кўрди. Ота-она фарзандини кўрганларидан севинчлари ичларига сиғмасдан ўзларини унга отишди. Маҳбус улар томонга икки қадам ташлади-ю, димоғига урилган жийда гули ҳидидан боши айланиб, ерга қулади.

Ота-она кўзлари тўла ёш, боласи атрофида парвона бўлиб, бир-бирларига нималарнидир бақириб, тинимсиз йиғлашди. Орадан бироз вақт ўтиб, маҳбус ўзига келди. Ундан ҳеч нарсани сўрашмади, у ҳам уларга бир оғиз тушунтириш бермади. Аммо орадан бир ойлар ўтгандан кейин, ота-она фарзандимиз тутқаноқ касалига чалинибди, деган хулосага келишди. Лекин унинг характеридаги ўзгаришларга кўника олмасдан, ўғлидан хафа бўла бошлашди. Чунки қолип маҳбусни тубдан ўзгартириб худбин қилиб қўйган эди. У фақат қолип ҳукмига бўйсунар, бу эса уни инсоний хоҳишларига йўл бермай, одамлардан узоқлаштирар, ёлғизликда эса қалби сим-сим зирқирарди. У уйига қайтиб келаётганида «тажриба, шиша қолип ҳақида зинҳор ҳеч кимга айтмайман», дея ўзига шарт қўйди. Чунки у бировга гапиргани билан муаммоси ҳал бўлмаслигини билар, бу билан эса фақат ўзи қийналарди.

Пойтахтдан анча олисда жойлашган шаҳарча одамлари жуда содда, самимий, очиқкўнгил бўлишса-да, аммо ўзларига яраша характерга эга эдилар. Улар кўрмаган нарсаларига ҳамма одамлар сингари қизиқса-да, кўриб турганлари ҳақида кўпроқ фикр билдиришни хуш кўрардилар. Шунинг учун шаҳарчада содир бўлган оддий воқеа ҳам анча вақтгача тилдан тилга ўтиб юрарди. Бир сафар маҳбус ота-онасининг ундан хафа бўлаётганлигини кўриб, уларга ҳаммасини, нима учун уни озод қилишгани-ю, шиша қолип оралиғида яшаш қанчалик азоблиги хусусида батафсил гапириб бермоқчи бўлди. Кейин ўйлаб кўргач, бу уларга ҳозиргидан ҳам оғирроқ бўлади, деган қарорга келди.

Маҳбус қамалганида ота-она ўғлини озод қилиш мақсадида рўзғордаги йиллар давомида тўпланган барча кўзга кўринган нарсаларини сотиб, оқловчиларга бериб юборганлиги боис, оила жуда камбағаллашиб қолган, эр-хотиннинг нафақасидан бошқа даромади йўқ эди. Улар ўғиллари қайтиб келса ҳаммаси яхши бўлиб кетади, деган илинжда кун ўтказишарди. Қамоқдан қайтган маҳбус эса ишга кириш, тирикчилик ташвиши ҳақида мутлақо ўйламасди. Негаки, уни одамлар билан бўладиган муомала қаттиқ изтиробга соларди.

Кўз олдида ота-онасининг ғамдан қартайиб бораётганлиги эса уни руҳан эзиб юбораётган бўлса-да, шиша қолип ҳукми ҳамма нарсадан устунлиги сабабли куну тун хонасида қамалиб ўтиришга мажбур бўларди. Ўғлини хонасида қамалиб олиб, одамлардан ўзини олиб қочиши, ҳеч кимга гапирмай ҳар замонда ранги қизариб-бўзариб ғужанак бўлиб ҳушини йўқотиши эса ота-онани адои тамом қилмоқда эди.

Маҳбус тиббиёт институтини аъло баҳолар билан якунлаган. Ўз вақтида унинг яхшигина шифокорлигини атрофдагилар ҳам билардилар. Тақдирнинг инояти билан қамоққа тушиши эса тасодифий ҳолатлигидан ҳам ҳамма хабардор. Шунмнг учун авахтадан қайтганлигини эшитиб аввалги ишлаган шифохонасидаги устозлари яна маҳбусни ишга таклиф қилишди. Озроқ дам олмоқчиман, деган баҳона билан уларнинг таклифларини рад этди. Ота-онасини унинг касалини пойтахтдаги таниқли шифокорларга кўрсатиш режаларига эса менинг касалимни тиббиёт йўли билан даволаб бўлмайди, дея баҳона қилди. Ҳамма умиди тажриба якунидан. Шунинг учун яқинларига озроқ сабр қилинглар, ҳаммаси изига тушиб кетади, дея тассалли берарди.

Бир куни онаси ялиниб-ёлбориб ўғлини фолбин кампирга олиб борди. Рангпар ва ориқ, нимжон, ёши бир жойга бориб қолган бадқовоқ кампир, маҳбусга ниҳоятда синчиклаб, диққат билан қаради. Гўё унинг ички сирларидан хабардор бўлаётгандек, онасининг ҳеч бир сўзини эътибордан қочирмай тинглади. Сўнгра кўзларини юмиб узоқ ўйлаб, эҳтиёткорлик билан: «Ўғлинг ваҳима касалига чалинган. Ўзи билан ўзи гаплашиш хасталиги бошланган. Унга ҳозир жуда ҳам оғир. Кейинги вақтларда жонига қасд қилиш ҳақида ҳам кўп ўйлайдиган бўлган. Бу қора хаёллардан қутулиш учун битта қора мушукни топиб, уни арқонга осиб, мушукни қанчалар қийналиб жон таслим қилишини эса ўғлинг кузатиб турсин. Бу уни вос-вос касаллигидан халос қилади. У, билишимча жуда ёмон жодуланган. Шу боис уни эртароқ қамоқхонадан озод қилишган. Жодулаган одамни ҳам унга жуда раҳми келмоқда-ю, бироқ жодусини қайтариб олиш учун унинг энди кучи етмайди. Ҳа, ҳа, етмайди. Лекин Яратган эгамнинг марҳамати кенг, ўғлингдан марҳаматини аямайди», деб дуо қилди. «Eртага тонгда туриб битта шам билан қабристонга борасизлар. Сен дарвоза олдида қолиб, ўғлинг ёлғиз ўзи у ерга кирсин. Сўнг шамни ёқиб, у ёниб бўлгунча қабрлар орасида юрсин. Ўғлинг эҳтиёт бўлсин, арвоҳлар ҳаммаси қабрдан кўтарилганда шамол туриб, шам ўчиб қолиши мумкин. Агар шундай бўлиб қолса, мушкулинг ҳеч қачон осонлашмайди. Яна бир гап, шам ёқиб, қабрлар оралиғида юрганингда ҳамма нарсани яъни, тирикларга айтолмайдиган дардларингнинг барчасини Яратганга, ўша ерда ётган арвоҳларга айтиб, ёрдам беришларини илтижо қил, чин дилдан сўра. Ўғлингга ҳеч ким халақит бермаслиги керак. Шунинг учун одамлар камроқ борадиган қабристонга бор.»

Бир неча сония давом этган фол очиш жараёнида кампир узуқ-юлуқ, пойма-пой гапларини якунлаб, она-болани, тезроқ уйга боришларини тайинлади.

Она-бола индамасдан уйга қайтишди. «Кампир ҳақ, агар Яратгандан шиша қолип исканжасидан қутулишимни чин дилдан сўрасам, мушкулим осон бўлади, — дея ўйлади йигит. — Ахир руҳшунос ҳам аллақандай сеҳр-жоду таъсирида мени шу кўйга солди-ку!»

Она-бола остона хатлаб ҳовлига киришлари билан сўрида уларга орқа ўгириб ўтирган оила бошлиғини кўришди. Ўз хаёллари гирдобида ўтирган ота дарвозадан кирган хотини билан ўғлини сезмади ҳам. Маҳбус эса отасини безовта қилмаслик учун ўз хонасига кириб кетди. Ота ўғлининг касаллигини тушунишга ҳаракат қилса ҳам унинг ҳаддан ортиқ худбинлигини кечира олмасди. Бутун умри мана шу ўғлининг ташвишлари билан ўтган бўлса-ю, у барча меҳнатларига тупуриб, ундан ўзини олиб қочишини ўйлагани сари, юрагини алам ўртамоқда эди.

Бир куни отанинг сабри тугади. Ўғлининг ҳеч кимга юрагини очмай, маҳалла-куйга аралашмасдан каталакдек хонадан чиқмаслигига ортиқ бардош беролмай, унинг хонасига бостириб кирди.
— Нима қилмоқчисан, келгуси ҳаётингга бирон-бир режанг борми? Ахир қамоқдан келганингга ҳам уч ойдан ошди. Уч ойдан буён мана шу аҳволдасан. Қариганимизда бизни бунчалик қийнамасанг, онангни ўйласанг-чи. Бечорани аҳволига бир қара! Қўни-қўшниникига ҳам чиқмай қўйди. Қамалиб бир куйдирдинг, энди бу қилиғинг нимаси?

Eрининг овозидан югуриб хонага кирган аёл, унинг асабийлашиб бораётганини кўриб, тинчлантиришга ҳаракат қилди. Онанинг тасаллиси ёниб турган оловга ёғ сепгандек бўлди. Йиллар давомида қалбини изтиробга солиб келаётган ўғлининг омадсизлиги унга қўл кўтаришга олиб келди. Ота шу вақтгача ўғлини урмаган, ҳаттоки унга қаттиқ гапирмаган эди. Ота қўлига нима илинса ўша билан ўғлини савалади. Бу орада уларни ажратиш учун ўртага тушган хотини ҳам калтакдан бебаҳра қолмади. Ота қаттиқ асабийлашганидан ҳолдан тойиб, хона ўртасига ўтириб қолди. Калтакданми ёки ўғлининг давосиз касалиданми, елкасини қисиб дераза олдида эзилиб йиғлаётган хотинига кўзи тушиб юраги ачишди. Гўё бу машмашалар унга бегонадек, лоқайд боқиб турган ўғлининг кўзлари билан нигоҳи тўқнашдию «ё Раббим, бандангга бундай касалликни нега раво кўрдинг, шусиз ҳам ер юзида давосиз касалликларинг каммиди?.. Бу тирик мурдани қайси гуноҳларим эвазига менга туҳфа қилмоқдасан?» деб дилидан ўтказди. Ота кейинги вақтларда шунчалик эзилиб кетган эдики, умрида биринчи маротаба ёш боладек ҳўнграб йиғлаб юборди.

Отасининг кўз ёшларини кўриб, ўғил ўзини ортиқ ушлаб туролмади. Уларни қанчалик яхши кўришини, қамоқдаги вақтларида қанчалар соғинганлигини, мана шу дийдор учун ўзини тажриба қилишларига розилик билдирганлигини айтиш учун оғиз жуфтлаганида қаердандир гуп этиб, жийда гулининг ҳиди димоғига келиб урилди...

Eртаси куни она-бола шаҳар чеккасидаги қабристонга боришди. Кириш эшиги ёпиқ экан. Атроф эса баланд девор билан ўралган. Улар энди нима қиламиз, деб бир-бирларига қараб туришганди. Қабристон дарвозаси ўз-ўзидан очилиб, ичкаридан ўрта ёшлардаги бир аёл чиқди. Эшикни очиқ қолдирганча, жануб томонга қараб тез-тез юриб кетди. Яратган эгамнинг марҳамати шу бўлса керак, деган фикр иккаласининг ҳам хаёлидан бир вақтда ўтди. Шамни ёқиб йигит қабристон ичкарисига кириб кетди. Она эса дарвоза олдида қолди.

У йўлакдан қўлида ёқилган шам билан «Фотиҳа« сурасини ўқиб борар экан, болалигидаги бир воқеа хотирасида тикланди. Ўшанда у чамаси ўн тўрт-ўн беш ёшларда бўлиб, биология ўқитувчиси Дарвин назарияси ҳақида дарс ўтаётиб тасодифан унга бир савол билан мурожаат қилиб қолди: "Сен Худонинг борлигига ишонасанми?" — "Ҳа», деди у ҳеч нарсани ўйламасдан. Чунки бувиси Худо осмонда ўтиришини, ҳамманинг яширинча сирларини ҳам кўриб туришини, энг муҳими уни ҳеч қачон алдаб бўлмаслиги ҳақида унга жуда кўп гапириб берарди. Шунда ўқитувчи: »Билишимча сен Аллоҳнинг борлигига чин дилдан ишонасан, Дарвин назариясини эса инкор қиласан... сенга бир савол: даданг бир тонна майдаланган емишни ҳовлига ёйиб ташла, деб, буйруқ бериб кетдилар. Сен эса тўсатдан касал бўлиб қолдинг. Кун иссиқ, топшириқни бажармасанг даданг келгунича емиш моғорлаб қолади.

Қани айт-чи менга, ўша Худоинг агар сен айтгандек бор бўлса, илтижо қилсанг емишингни моғорлаб қолмаслигининг олдини оладими?.." Ўшанда у биринчи маротаба шубҳа оралиғида қолиб, ўқитувчисига ҳеч қандай жавоб беролмаган эди. Аммо борлиқ ва йўқлик орасига оддий мисол бўлиб кирган бу мантиқсиз воқеа хотирасида кечагидек турибди.

Маҳбус шамнинг лип-лип ёнишини кузатганича, қабристоннинг ичкарисига кириб борарди.

У муқаддас калималарни такрорлаб, қабрлар оралаб пастликка тушиб бораётиб, отаси билан бувисининг бир суҳбатини эслади. Бу яна унга азоб бера бошлади.

Бувисининг ўлимидан бир кун олдин, тонгда отаси ўз онасидан ҳол-аҳвол сўраган эди.
— Сен жуда илмли одамсан, — нимагадир бирдан гап бошлади бувиси. — Балки сенинг йўлингга тўсқинлик қилмаганимда, шу юртнинг олди фарзанди бўлиб, пулинг жуда кўп, мартабанг баланд бўларди. Аммо ўғлим, ҳамиша кўнглинг кемтик юрардинг. Шунинг учун сени ўзга юртда қолишингни истамагандим. Мени деб қайтиб келдинг. Бироқ бу ерда ўрнингни тополмасдан, орадан неча йил ўтган бўлса-да, ҳамон изтиробдасан. Ўғлим, бунга сабаб — сенинг иймонинг сустлигида.

Йигитнинг отаси шу ерда туғилган бўлса-да, аммо бошқа жойда ўқиган, бошқа миллатни тарбиясини олган, энг ёмони, характери ҳам ўзга миллат таъсирида шаклланган. Шунинг учун ҳам у ўз юртида ўзини бегона ҳис қиларди.
— Ойи,— деди негадир жаҳл билан отаси. — Мендан хафа бўлманг, аммо менинг ҳам қалбимни тушунинг. Жуда кўп мамлакатда бўлдим, турли динга мансуб тақводор одамларни кўрдим. Ва шунга иқрор бўлдимки, улар ҳеч қачон ҳаётдан баҳра олиб яшамайди. Негаки, барча диндор одамлар қилаётган оддийгина ишини ҳам савоб деб фараз қилади. Бироқ бу менинг инсоний бурчим деб ўйлашмайди. Ўша одамларга ўхшаб савоб тиланиб яшамайман. Ўз олган тарбиямга, эътиқодимга таяниб яшайман.
— Сен менинг тарбиямни олмагансан, — деди бувиси ва ўғлини биринчи маротаба кўриб тургандек, даҳшатдан қотиб қолди...

Маҳбус бувисининг нигоҳини кўз олдига келтирди: «бувим айтганларидек, Худойим бор! У мени кўриб турибди. Қалбимга, нафсимга, жонимга тақво ато этиб, дардимга шифо беради. Умидларимни саробга айлантирмайди... Мана шу ерда ётганларнинг руҳи ҳаққи-ҳурмати агар озодликка чиқсам, қолган умримда Парвардигорга сажда қилиб, Унинг бандалари саломатлиги йўлида хизмат қиламан». — Маҳбус шамда юрагини ўртаётган бутун дардлари ёнаётгандек енгиллаша бошлаган бир вақтда қаршисида аллақандай киши пайдо бўлди. Бир неча сониялардан буён маҳбусни кузатаётганлиги унинг кўзларидан сезилиб турарди. Шам ёниб бўлай деганда пайдо бўлган бу одамни кўрган маҳбус уни арвоҳ деб ўйлади. Сўнг мияси бироз тиниқлашиб, унинг арвоҳ эмаслигига ишонч ҳосил қилди. Улар бир-бирларига сўзсиз термулиб туришганда, қаттиқ шамол туриб, шам липиллай бошлади. Шам ўчиб қолишидан чўчиган маҳбус қаршисидаги одамни унутиб шамолга орқа қилди.
— Кимсан, нима қилиб юрибсан, бу ерда?— деди ҳалиги одам сукунатни бузиб.
— Мен касалман, — деди илтижоли оҳангда маҳбус. Шамолнинг тезлиги кучайиб, шам икки марта липиллади-ю, ўчиб қолди. Даҳшатга тушган маҳбус, ўзини қаердалигини, нима мақсадда бу ерга келганлигини ҳам унутди. Димоғига урилган ҳиддан гандираклаб, эски қабр устига қулаб тушди...

Қабристон ичкарисига кириб кетган ўғлини дуо қилиб ўтирган она ўғлини бегона одам суяб келаётганлигини кўриб, ҳайратдан донг қотиб қолди.

Ҳалиги киши йигитни қабристондан олиб чиқиб, дарвоза олдида изтиробдан адои тамом бўлган онани кўрса ҳам, бир оғиз сўз айтмади. Ям-яшил ўтлоқзор четига ўтқазди. Уларга эргашган она ҳам ўғлининг ёнига бориб ўтирди. Ҳалиги одам қабристоннинг ланг очиқ дарвозасини ёпиб қўйди. Она-болага қиё ҳам боқмасдан кунчиқар томонга тез-тез одимлаб кетди.

Она-бола уйга қайтиб келишганида ҳовли ўртасидаги сўрида ота қаттиқ асабийлашиб ўтирарди. Ўғлини кўриб баттар тутоқди.
— Ҳа, елкангни қисиб яна қаердан келяпсан?

Ҳамма нарсадан ҳафсаласи пир бўлган йигит отасининг заҳарханда сўзларига эътибор ҳам бермади. Хонаси томонга индамасдан ўтиб кета бошлади. Ота ўғлига қўл кўтарди. Бу сафар маҳбус индамай туролмади. Жаҳл билан келган отани итариб юборди. У ҳовли ўртасига йиқилиб тушди. Хотини эрига ёрдамга югурди.

Хонасига қамалиб олган маҳбус худди томирига қизиган темир босишгандек жонсарак бўлиб, хонанинг у бошидан бу бошига бориб кела бошлади. «Ўз тақдиримга чап беришга қанчалик уринмайин, сабаб пардаларига ўралган ҳаётимда ҳеч бир маъно қолмади»...

Ўғилнинг бошини хам этиб, дарвозадан чиқиб кетганини кўрган ота-онанинг уни чақиришга ҳам юраклари бетламади. Бироқ энди унинг қайтиб келмаслигини иккаласи ҳам билишарди.

Маҳбус хаёлига келган ёмон фикрдан совуқ илжайди: «Унинг марҳаматини кутишим шарт эмас«. Пичирлаб айтилган бу сўзлар унинг учун чиқарилган ҳукмга айланди. Маҳбус ўзи чиқарган ҳукм гирдобида туман марказидаги кўп қаватли касалхонага бориб, унинг томига чиқди. У ерда узоқ ўтирди. Пастда ўз ташвишлари билан юрган озод одамларни узоқ кузатди. Уларга ҳаваси келиб, бувисини айтган гапларини эслади. »Агар мени кўриб турган бўлсанг, мўъжиза яратиб, мана шу шиша қолипдан халос эт! Мени шу аҳволга солган руҳшуноснинг жазосини Ўзинг бер! Бу қилмишим тўғри ёки нотўғри эканлигини ҳам Ўзинг билгувчисан. Зеро ҳамма нарсани Сендан сўраш мумкин»...

Маҳбус яна совуқ илжайди...