OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг

5 / 5 (1ta baho berilgan)


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифШодиёр Ҳазрат Исмат
Асар номиМерган Мусо (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Сараланмаган
Муаллифлар
   - Шодиёр Ҳазрат Исмат
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм18KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/07/10
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Мерган Мусо (ҳикоя)
Шодиёр Ҳазрат Исмат

Ер юзида қанчалар шаҳару қишлоқлар бор. Ҳар бирининг ўз одати, анъаналари мавжудки, улар орасида тавофутни илғаш қийиш эмас.

Бири бирига ўхшамаган удумларини кўриб ёки эшитиб ҳайрон қоласиз. Тафовут шаҳарлар орасида эмас, балки қишлоқлар ўртасида ва қўйингки, уларнинг одамларида ҳам сезилади.

Ер юзида Жом деган қишлоқ бор. Қишлоқнинг қачон пайдо бўлганлигини ҳеч ким аниқ айтиб бера олмайди. У ҳақда тарихий манбаларда кам маълумотлар берилган. Манбаларда фақатгина Жом қишлоғи билан боғлиқ тарихий воқеалар хусусида қайдлар бор. Қишлоқнинг тарихи эса алоҳида зикр қилинган жойлар йўқ. Шу туфайли Жом қишлоғининг тарихи ҳақида турли-туман тарихий ривоятлар учрайди.

Мамлакат харитасини қўлга олиб, қарасангиз Жом қишлоғи Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларининг чегарасини аниқлаб турганлигига гувоҳ бўласиз.

Жом билан Қашқадарёнинг Умакай, Сарсон, Араббанди, Қорақия, Чувуллоқ ва Қўчқорбулоқ каби қишлоқлари ёнма-ён. Уларни фақатгина тоғлар ажратиб туради. Одамларнинг бир-бири билан қуда-андачилиги бор.

Тўйлар ким ўзарига бўлмасди. Меҳмон ҳам унинг оти ҳам азиз билинарди. Қўноқ берилар эди. Уй тўла меҳмонларга ёшлар хизмат қилишарди. Таомдан сўнг, ёшлар елкасида сочиқ, бирининг қўлида офтоба, бирининг қўлида туфтан меҳмоннинг қўлига сув қуйишади. Офтобани тутган бола албатта икки қўллаб меҳмоннинг илкига сув қўйиши шарт. Қўноқнинг отига ҳам йигитлар кўз-қулоқ бўлиб туришади. Емини, хашагини охурга солади. Тагини курайди. Қашлайди. Отни совутишади. Оғзидан сувлиқларини, устидан эгар-жабдуқларини олиб отга дам беради. Меҳмоннинг иззати битиб ёки тўй тугаганидан сўнг оти олдига келганида узангисини ёшлар тутиб туришади. Суворий отига ирғиб минади-да, мезбонлар билан хайрлашади.

Мана шу ишларнинг бошида кайвони туради. У эл-улуснинг энг қадрли ва обрўли одами бўлади. Кайвони шу элнинг тўйи-ю маъракасига бош-қош бўлиб, то сўнгги фотиҳага довур туради.

Қишлоқда оталар болаларига эрта туриш кераклигини, негаки, яратган ўз бандаларига саҳарлаб ризқ улашишини мудом уқтиришади. Шундан бўлса керак, одамлар эрта туриб, ҳаммаси ўзига тегишли юмушлар билан андармон бўлишади. Болалар молу-қўйларини даштга ҳайдашади. Қизлар сигир соғишади. Оналар нон ёпишади. Оталар эса елкасига чопонни ташлаб, томорқани айланганча режа тузадилар. Келинлар эса ҳовлига сув сепиб, супиради. Жомда келинлар куёвнинг қариндошларидан бирортасини ҳам исми билан чақирмайди. Келин уларга ўзига мос тарзда ном топади. Масалан, катта ака, кенжатой, полвон ука, қорақош аммаси, ой, авлиёшдаги авлиё каби. Ҳаттоки, баъзи келинлар уйдага мушукни ҳайдаб солиш учун пишт дейиш ўрнига ҳурмат билан «пишинг» деган экан.

Жом бир тилли ва бир уруғли эл. Атроф қишлоқдагилар бу элга ҳавас билан қарашади. Жомда яна бир ажабтовур одат борки, бу ҳақда сўзласак ёмон бўлмас. Илгарилари бу қишлоққа фалакнинг гардиши билан келиб қолган ва ерли йигитларларга эрга теккан ўзга миллат вакилалари ҳам бор. Уларни қишлоқ аҳли ўз миллатининг номи билан атайди. Масалан, Араб момо, Нўғой кампир, Тожик момо, Найман момо каби. Айни чақириқлар янграган пайтда зиғирча ҳам ғайирлик сезилмайди. Қайтага момолар бу қишлоқ йигитларининг бир пайтлар боши айланиб, уларга насиб қилгани ҳақида қочиримли ҳикояларни айтиб беришади.

Момолар узоқ-узоқларга тикилганича ўз ёшликлари, ўсиб-улғайган жойлари ҳақида ҳам гапириб берардилар. Уларнинг сўзларида оғриқ алланечук ғусса бор эди. Момолар ўтмишини сўйлаб бергач, албатта хўрсинарди.

Момолар ёшлигини, туғилиб ўсган манзилларини соғинарди.

Жомда Мусо деган одам яшайди. У серфарзанд. «Каччак» деган лақаби борлигини унинг ўзи ҳам билади. Мусо тиниб-тинчимас одам. Ёши ўтинқираб қолганига қарамасдан ҳаракатлари ҳалиям чаққон. Эшагига ўзи минади.

Мусо каччак ёшлигида жуда шўх бўлган. Текканга тегиб, тегмаганга кесак отадиган ўспирин тенгқурлари орасида дадиллиги билан ажралиб туради. Мусо анчайин қув ва қитмирроқ эди. Унинг саводи ҳам ёмон эмасди.

Мулла Раҳимга шариатдаги фарзу суннатлардан савол бериб жавобини эшитарди. Мусо эса мулло Раҳимнинг жавоби нега мулло Мисрникидан фарқ қилишини яна сўрайди. Мулло Раҳим жим туради. Сўнг иккови Мусонинг ўзи тайёрлаган мусалласдан буккунича ичишади. Мусонинг мулло Раҳимга ичи ачийди, раҳми келади. Унинг муллалигига ишонмайди.

Мусо қўшниси – Холмон комиссар билан бўйинса эди. Унинг ёши Мусодан катта бўлиб, у уруш пайтлари атрофдаги қишлоқ йигитларини руйхат қилиб жангга жўнатаверган. Кўпгина ҳарбий ва бошқа мутасаддилар билан мулоқоти яхши бўлган. Холмон комиссар гўппироқ одам эди. Биров уни мақтаса эчкиемардай шишарди. У урушга ўзининг туғишган укаси – Қамарни ҳам жўнаттириворади. Шундан сўнг унинг обрўси юрт оғаларининг орасида ошгандек бўлади. Холмон комиссар гўёки юрт оғалари билан ҳар куни саҳарда чой ичиб юрадигандек, уларнинг номидан ҳам баъзи бир гапларни айтиб одамларни оғзига қаратиб турарди. Холмон комиссар ўрисча ибора-ю сўзларни гап орасида ишлатиб қўярди. Бироқ унинг ўрисчаси нўноқ эди. Мусо ўрисчани билмаса-да, барибир комиссарни мот қиларди. Мусо баъзи бир сўзларнинг ўрисча таржимасини ундан сўрарди. Масалан, пўстак, узанги, гелагай, увуз, туёқ ва бошқа шунга ўхшаган сўзлар бўларди. Холмон комиссар эса бу сўзларнинг таржимаси қандай бўлишини умуман билмасди.

Мусо Самарқандга қатнаб тунукасозлик бўйича ҳунар орттириб келди. У уйида ўтириб олиб ҳокандоз, печка, мўри, чўт, ўроқ каби нарсаларни ясаб онасини боқарди. Мусонинг энг биринчи қилган катта иши – бу Холмон комиссарни уйининг томини тунука билан ёпгани бўлди. Шундан кейин унинг фаолияти авж олди. Ҳамма лойсувоқ томларини Мусога айтиб тунука қоплаттирарди.

Шундай кунларнинг бирида Мусо том устида тунука ёпа туриб, пастда қизил кўйлакли қизга назар солади. Қизи тушмагур ҳам тунукасозни зимдан кузатиб турган бўлади. У томни ҳам, қизнинг масаласини ҳам тез кунларда битказиб, бу ердан кетади. Мусонинг уйқусидан ҳаловат йўқолади. Юриш-туриши ўзгаради.

Ажойиб кунларнинг бирида, кечки дастурхонга йиғилиб, чой ичиб ўтирган маҳали онаси Мусони одатдагидек қисталанг қилади: «Болам, уйлангин, мен ҳам неваралар боқай. Уларни кўтариб юрай. Келиннинг қўлидан чой ичай. Бу ёқ умрим қанча қолди, ёлғиз худо билади. Болам кўзингнинг остига олганинг бўлса айтгин, тараддусини кўрай...»

Оқибат Мусо ўша қизил кўйлакли қизни айтади. Онаси хурсанд бўлади. Эртасига тугунча билан бўлғуси қуданикига келади. Яна бошқа эътиборли одамлар орага тушади. Барибир фойдаси бўлмайди. Охири чидолмасдан Мусонинг ўзи ҳам таомилни бузиб келади.

«Қизларингни берсанглар мендай йигитга берасизлар, мендан ортиққа у ҳам тегмаса керак. Унинг менда кўнгли бор, ишонмасанглар сўраб кўринглар,»

Барибир фойдаси бўлмайди. Оқибат Мусо қизил кўйлакли қизни опқочиб кетади. Бироз муддат у қиз билан кўздан панада – Самарқандда ўзи бир пайтлари ижарада яшаган тожик кампирникида туради. Сўнг қишлоққа қайтиб келади. Мулла Миср уларга никоҳ ўқийди. Туй қилинади. Қудалар бир муддат бир-бирларига тумтайиб юришади. Кейинчалик ҳаммаси жойига тушиб кетади.

Мусонинг каттакон боғи бор. Унда турли навли узумлар пишади. Боғда у болаларини ёнига олиб меҳнат қилади. Рўзғорини мана шу боғ ҳисобидан боқади. Унинг узумлари нафақат Жомда балки, теварак атрофдаги қишлоқларда машҳур. Майизи ҳам яхши бўлади.

Узумлар айни ғарқ бўлиб пишган маҳали қўлига ов милтиғини олиб, ҳосилни қушу ўғрилардан ўзи қўриқлайди. Ов милтиқни Холмон комиссар топиб берган. Қўлига хужжат ҳам оберган.

У узумини емоқчи бўлган майна, чумчуқ ва олашақшақларни отади. Отилган қушларнинг танасини эса узумзорга узун таёқ чиқиб унга осиб қўяди. Гоҳида кўзқўрқитарга Мусо осмонга қарата милтиқдан ўқ отади.

Кунлардан бирида Мусо узумзорга ўғри кираётганини пайқаб қолади. Суриштириб билса, маҳалланинг болалари шўхлик қилаётган экан. У милтиғини ўқлади. Ўғриларни ҳам, қушларни ҳам чўчитиб қўйиш учун кун буйи ҳуда-беҳуда ўқ отаверди. Мусо қилаётган ишидан маъни топмасди. Фақатгина, милтиғи бор эканлигини, узумзорга кирмоқчи бўлган ўғрининг юрагига ҳадик солиб қўйиш нияти бор эди.

Мусонинг кўҳликкина қизи ббор эди: Ойқиз. Қизи тушмагур кўзга яқин эди. Кўп йигитлар унга ошиқ бўлса-да, лекин Ойқиз уларга рўйхушлик бермасди. Қизнинг кўнглига биргина йигит йўл топади. У йигитнинг сингилларига рўмолча беради. Бу эса ризолик белгиси эди. Йигит билан қизнинг учрашуви бўлади. Иккаласи бир-бирига аҳду паймон қилишади. Ширин-ширин хаёлларни суришади. Бахтдан ваъдалар беришади.

Ажойиб ёз кунларининг бирида йигит синглисининг қўлига хат тутқизиб, Ойқизникига жўнатади. Сингил эга мактубни эгасига элтади. Йигит эса қачон қоронғу тушар экан, дея зориқиб уйда ўтиради. Вақтнинг ўтиши, офтобнинг жойига силжиши унинг учун тўхтаб тургандек ёки ялқовлик билан ҳаракатланаётгандек туюларди. У қуёшни қўли билан ботириб қўйгиси келарди.

Интиқиб кутилган дамлар ҳам етиб келди. Осмонда юлдузлар қуюқлашарди. Қушларнинг чуғур-чуғури ҳам босилди. Итлар ҳам гоҳида акиллаб овоз берарди. Йигит мана шу паллада Мусонинг узумзори томон йўл олади.

Уларнинг учрашув жойи – боғнинг ўртасидаги хочсифат ёғочнинг бошига телпак, эгнига эски тўн ёпилган манзил эди. Йигит ўша жойга келиб Ойқизни кута бошлади. Ойқиз эса чиқавермай, йигитни ўзига маҳтал қиларди. Йигит безовта бўла бошлади. Оқибат йигитнинг тоқати тугаб уйига қараб кета бошлайди.

Кутилмаганда тунни ўқ овози бузади. Мусо йигитни мўлжалга олганди. Ўқ йигитнинг болдиридан бир парча гўштни юлиб кетганди. Боғбон югуриб бориб, йигитнинг қўлларини орқасига қайириб боғлади. Йигит эса танидаги оғриқдан инграб ётарди. Ойқиз эса уйда унсиз йиғларди. Мусо йигитни урмоқчи бўлди, бироқ қўли бормади. Кўнгли Мусонинг хато қилаётганини айтиб турарди.

Мусо асирининг қўлларини бўшатиб, ярасига кигиз босди. Ойқиз ҳам ёрдам берди. Мусо ҳам, Ойқиз ҳам йигитнинг олдида ўзларини гуноҳкор сезарди.

Мусо шундан сўнг йигитнинг уйига борди. Бўлиб ўтган воқеани батафсил тушунтирди. Яраш-яраш бўлди. Йигитникидан совчилар келди...

Мусо ўзи бир пайтлар отган куёвини бошқаларидан айрича кўради...