OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифШодиёр Ҳазрат Исмат
Асар номиЎрнак (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Сараланмаган
Муаллифлар
   - Шодиёр Ҳазрат Исмат
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм11KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/06/14
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Ўрнак (ҳикоя)
Шодиёр Ҳазрат Исмат

Берди бобонинг қовоғи ҳали ўрнидан турмапсдан туриб, кўрпада ўраниб ётганидаёқ солинди. Негадир ўз-ўзидан хафа бўла бошлади. Ўрнидан бирданига турмади. Кўрпасида уёқдан-буёққа ағдарилиб ётарди.

Бироз ўтган-кетганларни эслагандек бўлиб, хаёлан ёшлик йилларини ҳам ёдга олди. Энтикди. Ўтаётган кунидан кўнгли тўлмайроқ турди. Ўрнидан қимирлаб, ёстиққа тирсаклаб ёнбошлади.

Бир маҳал даҳлиздан сатилнинг тарақ-туруғи эшитилди. Кампири сигир соққан. Келин ухлаяпти. Неваралари ҳам уйғонди. Эшикдан кампири билан неваралар ҳам келишди. Кампирнинг авзойи бузилган.
— Пашшахонасида бутини кўтариб ухлаяпти у кишим. Йигитеса ташқарида томоқ қириб юрибди, - деди кампири зарда билан.
— Эй, кампир бетоқат бўлма, ёшлигига боради-да. Ўзингизни ҳам бир эслаб кўринг, - дея бобо кесатди.
— Мен ёшлигимдан бундайларнинг тўртта-бештасининг ишини қилардим. Чарчаш нималигини билмасдим. Буларга ҳайронсан. Озроққина иш қилсаям кўтарам бўлиб қолади, - деди кампир.
— Кўп жаврама, кишининг боласи. Эшитса ёмон бўлади. Аста -секин ўрганиб кетади, - дейди бобо.

Чол бу гапни кампирига буйруқ оҳангида қатъий гапирди. Кампир ҳам айтилганларни дарҳол англаб, жим қолди. Бир муддат сукутдан сўнг чол ўрнидан туриб, ташқарига чиқди.

Берди бобо таҳорат олиб, яна уйига – дастурхон бошига келиб ўтирди. Неварасини эркалади. Ҳаммаси дастурхон бошида жамулжам ўтириб чой ичишди. Қисқагина суҳбат ҳам қуришди. Турар маҳали Берди бобо дастурхонга фотиҳа ўқиди.

Чойнак-пиёла сўнг дастурхон хонтахтадан секин-аста йиғиштирилди. Кампири ташқарига чиқди. Келин невараларни олиб хонадан чиқар маҳали ўғли ҳам ўрнидан қўзғалди.

Берди бобо шу пайтда ўғлига кўз билан «ўтир» ишорасини қилди. Ўғли жойига чўкди. Ота-бола уйда ёлғиз қолишди. Бобо бошидаги телпагини ерга қўйиб, секингина ўғлига юзланди. Обдон разм солди.
— Содиқбой, ўғлим, - деди бобо салмоқлаб. – Мана ёшинг ҳам ўттиздан ошди. Энди шу бугундан бошлаб, қора қозонингни алоҳида қиласан. Ўзингга сомонхона, молхонани ҳам алоҳида қилиб қуриб оласан. Мол билан отларингни ҳам меникидан ажратиб олгин. Хуллас, аравангни ўзинг тортгин.
— Ота, эй,ей, қишнинг чилласида... мен қандай қилиб иморат қураман. Ёз келсин, кейин ўзим... айтмасангиз ҳам алоҳида қиламан, - дейди Содиқбой.
— Йўқ, болам қишнинг қаҳратонида қилмаган ишингни ёзнинг чилласида ҳам эсламайсан. Гап тамом. Шу бугундан бошлаб тадоригингни кўравер, - дейди бобо. – Майли болаларингнинг олдига боравер.

Содиқбой хотинининг олдига бошини эгиб келди. У отаси билан бўлиб ўтган гурунгни завжасига айтиб берди. Иккиси ҳам бир-бирига ҳамдард бўлиб, бироз дийдиё қилишди.
— Майли, хафа бўлманг, Содиқжон, сомонхона билан молхона бўлса қуриб оламиз. Кучимиз етмаса ана акаларим бор, қараб туришмайди, - деди хотини.
— Ўзимиз қурамиз, акаларингдан ёрдам сўрама. Отамни нима жин чалди экан-а? Шунга тушуна олмаяпман. Қишнинг чилласида лой қоришнинг ўзи бўладими? – дейди Содиқбой.

Хуллас, йилдан қолган туядек Содиқбой қўлига белкурак олиб, қорни куради, ерни тозалади. Хотини эса ўчоқда ўтин қалаб сув иситди. Эри эса кетмонни олиб, ерни юмшатди. Молхона билан сомонхонанинг тархини қилишди. Сўнг тош қалади. Ораларига сомонли лойдан қўшиб, пойдеворни базўр уч кун деганда қуриб битказишди.

Эр-хотин азоб еди. Иш оғир эди. Оғирлиги ҳам майли, совуқ суякларидан ўтиб кетди. Иш унмасди ҳам.

Берди бобо билан кампири ёшларнинг ҳолини билиб турса-да, зимдан кузатарди. Атай уларнинг юмушларидан хабар олмасди. Бу эса Содиқбой билан хотинининг ғашига тегарди. Лекин кампир уларнинг иш билан андармон эканлигини била туриб, ошу овқатни ўзи қиларди. Кейинчалик эса бобонинг ўзи ҳам у-бу маслаҳатларни бера бошлади.

Барибир жигар эканда... Жони ачиди.

Келини акалариникига кетди. Бўлган ва бўлаётган воқеани бошдан-охиригача айтиб беради. Ёрдам сўради. Кўзёшларини аямасдан тўкди. Муштипарнинг дийдиёсидан акаларининг раҳми келди. Бири ғишт, бири тахта, бири эса тунука яна бошқаси нималарнидир ваъда берди. Сингилни овутишди.

Кечга яқин келин уйга келди. Хурсанд. Севинчидан ўзини қўярга жой тополмайди. Хандакда лой қориётган эрининг олдига келиб, эртадан бошлаб ишлар юришиб кетишини айтди. Акалари берган ваъдаларни сўзлади. Содиқбой хотининг гапидан бир қарич ўсди. Кун қандай кеч бўлганини билмай қолди.

Эртасига Содиқбойнинг қайноғалари ғишт, тунука, тахта-ю ёғочларни уйига келтириб ташлади. Улар ҳам синглиси билан куёвининг ҳолига ачингандай бўлишди. Боз ёрдам керак бўлса, бажаражакларини айтишди. Эр-хотин уларга ташаккурлар айтиб, кўзларини жовдиратиб ўтираверди. Содиқбой уларнинг олдида музтар бўлди. Қайноғаларини уйга таклиф қилди. Улар эса унашмади. Иш кўп, бошқа сафар, деб ҳовлига чиқишди. Улар хайрлашишди.

Эртасига эрталабдан хотини ўчоққа ўтин қалаб, қозон тўла музни эрита бошлади. Содиқбой эса хандақдаги қотиб қолган кесакларни кетмон билан майдалаб, лой қилишга уннай бошлади. Улар сувни иситиб, лойни қориб, ғишт тера бошладилар. Ҳафта ичида иморатнинг деворлари тикланди. Сўнг болорларни ётқизиб, тахталарни тўшаб, тунукани қоқишди.

Содиқбойнинг иморат кўтариши осон кечмади.

У хурсанд, шодлигига шерик излайди. Сомонни сомонхонага, молларини эса молхонасига қантарди. Охурига емиш солди. Томнинг шифтларига, деворларига разм солиб қаради. Бу ишларнинг ҳаммасини ўзи қилганига ишонгиси келмасди.

Худди шу маҳали бобо оғилхонага кириб келди. У ҳам теварак-атрофга аланглади.
— Ҳорманг, Содиқбой ўғлим, - деди отаси. – Иморат қуллуқ бўлсин.
— Қуллуқ ота, қуллуқ, - дея у бошини ҳам қилди.
— Буюрсин, болам, - деди отаси.
— Раҳмат ота, раҳмат, - деди ўғил.
— Сен мендан хафа бўлмагин. Агар мен шу ишга сени мажбур қилмаганимда янаям юраверардинг. Болам сен кўпчиликка ўрнак бўлдинг, - деди отаси.
— Билдим ота, тушундим. Сизга раҳмат. Кўп нарсани ўргангандай бўлдим, - деди ўғли.
— Ҳали ҳеч нарсани билмайсан болам, кўпи олдинда, - деди ота.

Ота бола секин ташқарига чиқиб, уй томонга юра бошлади. Оёқлари остида қор ғичирларди...