OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифШодиёр Ҳазрат Исмат
Асар номиЎтинч (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Сараланмаган
Муаллифлар
   - Шодиёр Ҳазрат Исмат
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм21KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/07/10
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Ўтинч (ҳикоя)
Шодиёр Ҳазрат Исмат

Унинг туғилиши оила учун ва бошқа қариндошлар орасида ҳам унчалик диққаттортар воқеа бўлмади. У айни кунлар забтига олиб келадиган палла – жавзонинг охирларида дунёга келди. Унга Моҳитоб кампир доялик қилди. Туғилиш осон кечди. Ўзиям оғир ва вазмин эди. Киндигини кесаётганида қаттиқроқ йиғлади. Опаси ва акалари қариндошлардан суюнчи олгани югуриб кетишди.

Отаси ишдан келиб, ҳаммага суюнчи берди. Моҳитоб кампирга ҳам қўл ҳақи деб пул берди. Аммаси эса недир бир тугунчани доя кампирга тутқизди.

Ота ўғлига исм қидирди. Ўтган-кетган, узоқ-яқин, тенг-тўшини кўз олдига келтирди... Сўнг – Эрназар деган исм унга маъқул бўлди. Унинг туғилишига, ўсишига, камолига назар тушсин, деган недир илинж ҳам бор эдики, буни ота исм қўйиш орқалигина тасдиқламоқчи бўларди.

Хуллас, чақалоққа - Эрназар деган ном беришди. Уни чўмилтириб, сўнг қулоғига исми билан азонни қўшиб айтиб, бешикка белашди...

У бешикда бемалол, инжиқлик қилмасдан, бамайлихотир ётарди. Секин-аста уни кўргани қўшни болалар ҳам чиқишадиган бўлишди. Улар чақалоқнинг ёноқларини ушлаб, ҳаттоки туртиб ҳам кўришарди. Қўл-оёқлари боғлиқ чақалоқ эса оғзини очганича фақат кулиб қўярди. Уни онаси эмизгандан кейин, алла айтиб ухлатишарди. Онаси айтадиган аллаларни опаси билан акалари ҳам биларди. Чақалоқни ухлатиш керак бўлса, улар ҳам бемалол алла айтиб, бешик тебратиши мумкин эди. У опасининг дугоналари келганда айтиладиган алла билан онасининг алласини фарқлай оларди. Уни ҳамма келиб томоша қиларди. Баданларини қитиқлаб кулдиришарди. Унга яширинча мева-чева, ширинликлардан беришарди. Ҳаттоки, томоғида қолганида ҳам акалари уни эшакка миндириб, Санам илгирга опкелиб, томоғини тозалатиб кетарди.

Унинг тили ҳам, оёғи ҳам кеч чиқди. Бешикдан ҳовлига чиққанида биринчи бўлиб у Оқтой лақабли ит билан танишди. Унинг думини ва қулоқларини тортди. Устига чиқиб минди ҳамки, Оқтой жим ўтирди. Ит ҳовлида занжирланмасдан бемалол юрарди. У бу хонадонга тааллуқли бўлган ҳаммани танирди. Оқтойдан ташқари бу ҳовлида от, эшак, мушук, сигир-бузоқ ва ўнтача қўй ҳам юрарди.

Эндиликда у ҳам ҳовлидаги жониворларни кўринишидан ва кўзларидан фарқлай бошлади. Акалари рўзғордаги юмушларни бўлишиб олганлигини ҳам сезди. Масалан, катта акаси – Наим от билан эшакка қарарди. Кейинги акаси – Самад сигир-бузоққа, Нўъмон эса қўйларга қарарди. Ит билан мушукка эса опаси ва онаси қарарди. Отаси эса фақатгина Оқтойни хушларди. Онаси доим Оқтой учун бир қозонда овқат қайнатар эди.

У ҳовлининг ўртасида ўсган қайрағоч тагидаги супада ётиб ён-атрофни кашф қила бошлаётганди. У ҳовлидаги чумчуқ, мусича, майна қушларни ҳам юз-кўзларидан танийдиган бўлди. Ҳатто уларнинг палопонларини ҳам бир қарашда танийдиган даражага эришди. У ҳовлидаги ҳаётни кузата туриб, ажабланарди. Қарасаки, сигир қўйларни сузиб, охуридаги емишини еб қўярди. От эса эшакнинг олдидаги емга кўз олайтиради. Энг ёмони, мушук тарновнинг тагидаги уядан тушиб кетган чумчуқнинг палопонини тап тортмасдан еб қўйди. Шунда у мушукни ёмон кўриб қолди. Уни қувиб солди ва уйга киргиздирмади. Нар ва мода чумчуқнинг боласини излаб чирқиллашини унсиз кузатиб турарди. У ҳаётда энг биринчи бўлиб, мушукни ёмон кўрди. Мушукнинг қилган ишлари унинг хаёлларини бузиб, ақлини шошириб қўйганди. Айни воқеадан у таажжубга тушди. Отасининг ишдан келиши ва унга бўлган ҳодисани бир бошдан айтиб беришни ўйлаб, дарвоза пойлади.

Отаси ишдан келди. Наим отни таблага боғлади. Бўйнига эса емхалтасини осди. Самад эса елкасида сочиқ билан отасининг қўлига офтобдастада сув қўйди. Отаси тўғри келиб супага ўтирди. Опаси дастурхон опкелиб ёзди. Эрназар ҳам келиб отасининг ёнидан жой олди. Отаси уни эркалай бошлади. Онаси овқат келтирди.
-Ота, пишак чумчуқнинг боласини еб қўйди, - деди бола ҳайратланиб.

Отаси оғир хўрсинди. Уни тушунгандай бўлди.
-Мен энди пишакни уйга киритмайман, уни ҳайдаб юбордим, - деди бола.
-Ўғлим, сенинг назаринг яхши, кўпам ўзингни уринтирма, пишак – бу ҳали ҳолва болам, олдинда ҳали бундан ҳам ёмонроқлари турибди. Дийдангни қаттиқроқ тут, бунақа таъсирчанлигинг сенга кўп ташвиш келтиради. Дунёнинг ишлари шундай яралган. – дейди отаси оғир хўрсиниб.
-Ота, чумчуқ унга ёмонлик қилмади-ку! Нега унинг болачасини еб қўйиш керак? – яна сўроқлайди бола.
— Менам сендай пайтимда худди шундай куйинганман. Ҳаётда ҳар нарсани тошу тарозига солавериб чарчаб кетасан. Бир хил муртадларни кўрасанки, уларни тошу тарозига солишга ҳам ирганасан. Сенинг кичкина ақлингга бунақа гаплар кўплик қилар, ҳаётнинг ўзи сенга ақл ўргатиб бораверади, кўпам кўйинма, - деди отаси.

Эрназар эшитаётган гапларининг маъноси не эканлигини билмоққа чиранарди. У отасининг айтганларини қайтадан эслаб, кўнгли хотиржам бўлди. У ёмон кўрган мушук негадир йўқолиб қолди. Опаси ва акалари уни излаб ҳам топиша олмадилар. Сўнг акаси – Самад Ҳайдар бобонинг мушугининг боласидан бирини опкелди. У кичкина эди. Ҳамма унга қизиқсиниб қарарди. Ака-ука мушукчага сут берарди. Икковлашиб сутга ун қориб – атала ҳам беришди. Самад мушукчага от қўйганини ва буни ҳали ҳеч кимга айтмаганини, агар рози бўлса, унга айтишини билдирди. Эрназар сўз берди. Самад мушукни эгасининг исми билан - Ҳайдар деб номлабди.
-Ахир одамнинг исмини ҳайвонга қўйиб бўлмайди-ку! Ҳайдар бобо отамнинг жўраси, эшитса хафа бўлади, - деди Эрназар.

Самад унга чўнтагидан бир неча чақилган ёнғоқ билан майиз чиқариб берди.
-Мушукнинг отини ҳеч кимга айтма. Фақатгина икковимиз билайлик, - дея укасига тайинлади.

Эрназар кўнди. Самад қитмир эди. У мактабдан келиб мушугини топа олмайди. «Балки, онаси келиб, уйига опкетиб қолгандир,» деб ўйлади-ю Эрназар билан Ҳайдар бобоникига келади...

Улар дарвозадан кириб келиб, уй эгасининг токларни қирқаётганини кўришди. Ҳайдар бобо уларнинг келганидан бехабар бемалол ўз иши билан андармон эди. Улар аста келди-да, бобога салом беришди. Бобо алик олди.
-Бизларнинг Ҳайдар пишагимиз сизникига келмадими? – дея уй эгасидан сўрайди Эрназар.
-Нима, нима дединг? – дея жаҳл билан сўрайди мезбон.
-Ҳайдар пишагимизни йўқолди, балки онаси бу ерга опкелгандир? – дея қайта сўрайди Эрназар.

Ҳайдар бобонинг жаҳли чиқиб, болакайнинг бўйнидан ушлаб, уйларигача опкелади. Бобо уни онасига топшириб, оламжаҳон гаплар билан роса уялтиради. Шундан кейин у онасидан бир ўқлов ҳам ейди.

Отаси унга индамади. Гапирмади ҳам. Лекин Самадни койиди. Эрназар Ҳайдар бобонинг олдида уялиб, ҳатто уни кўрса, яшириниб оладиган бўлди.

Самад эса ҳовлидаги барча жониворларга аввалги эгаларининг ва қўшниларнинг исмини ном сифатида қўйиб ташлади. Бу лақабларни Самад фақатгина Эрназарнинг олдида тилга оларди. Шунда Эрназар акасига қаттиқ танбеҳ берди. Ва айтдики:
-Самад сен нотўғри қиляпсан. Отам эшитса хафа бўлади. Бошқалар ҳам эшитса шу. Ўзинг ўйлаб кўр, бегоналар ҳам ўз ҳайвонларини сенинг, менинг, отамнинг ёки бошқа биримизнинг номи билан атаса сенга ёқадими? Ака, бировнинг устидан кулма! Сен шундай қилаверсанг, ҳаммасини номма-ном қилиб отамга айтаман. Сен оиламизнинг шаънини ўйлашинг керак, Самад!..

Эрназар отаси билан онасининг ниманидир ҳал қилаётгандек, жиддий оҳангда сўзлашаётганларининг устидан чиқди. Гап опасига келаётган совчилар ҳақида эди.

Опасини кеч кузда узатишади. Сўнг Наим қолиб, Самад уйланадиган бўлади. Отаси Самад уйланмоқчи бўлган қизнинг отасини унчалик ҳушламаса-да, ўғлининг кўнгли учун совчи жўнатади. Қизнинг отаси – Шавқиддин қори тихирлик қилади. Самаднинг ўзи ҳам Хонбибининг онаси – бўлажак қайнонаси билан учрашади. Дардини айтади. Кўнглини ёради... Охири нон ушаталади. Фотиҳа тўйи қилинади.

Энди эса Самаднинг юриш-туриши ўзгаради. Эрназарга насиҳат қиладиган, ўзини босиқ, вазмин кўрсатадиган бўлди.

У Самаднинг ўзидан бегоналашаётганини ҳис қила бошлади. Опаси ҳам турмушга чиққанидан кейин аввалгидек эмаслигини ўйлай бошлади. Эрназар айни хаёлларга берила туриб, юраги эзилгандек бўлди. Эртага Наим, Нўъмон ва ўзи уйланса, отаси билан онаси не қилар экан? Мунособатлар не кечар экан? Ахир отаси билан онасининг бағрида ҳаммаси бирга яшаса не бўларди?..

Ҳаётнинг бу тахлит қурилиши Эрназарга ажабтовур туюлар эди. У недир номутаносиблик борлигини қийинчилик билан зўр-базўр илғаб оларди. Эрназар ҳаётнинг турли хил сўқмоқлари, тақдирлари борлигини билди. Энди кўпгина нарсаларга ажабланмай қўйди...

Ота-онасига бегона бўлмаслик лозимлигини ўйлади. Агар уйланса ҳам уларнинг олдидан кетмасликка аҳд қилди...

Бироқ Эрназар олис юртга кетди. Орада кўп воқеалар ҳам бўлди. Энг ёмони отаси ҳам бу орада оламдан ўтди. Онаси эса Самаднинг қарамоғида қолди. Онаси неваралари билан овуниб юрарди. Эрназар ўқишда бўлиб, вақт-бевақт онасидан хабар ололмасди. У онасига меҳрибон эди. Эрназар отасига кўрсатаолмаган хизматларини онасига қилмоқчи бўларди. Юрагида катта куч бор эди.

Жавзонинг сўнги кунлари эди. Эрназар қўлига яроғини олиб, муаллимлик йўлини тутмоқчи бўлиб юрган кезлар. Кутилмаганда акаси – Наим келди ва уни қишлоққа олиб кетди. Улар келиб бир пайтлар отаси яшаган – Самаднинг уйига қўнди. Ака-укалар ҳол-аҳвол сўрашиб, кўрпа-тўшак қилиб ётган онасининг ёнига ўтишди. Қарасаки, опаси онасининг қўлларини уқалаб турибди.

Эрназар ўзини онасининг устига секингина ташлади. Наим жим ўтирди. Она кўзларини очди. Кулди. Болалари билан сўрашди.

Эрназар йиғлади. Она уни юпатди. Онасига қўшилиб опаси, икки акаси ҳам Эрназарни овутарди. Бироқ унинг юраги безовта эди...

Она ҳеч нарсани билдирмасди. Унинг юзидан маъни уқиш айни дамда қийин эди...

У суҳбат оралатиб ҳамма билан рози-ризоликни сўраб олди. Ўтган-кетганлардан, онаси-ю отасидан, раҳматли эридан гапирди...

Ҳаммаси жойида эди.

Она атрофдагиларини юпатган, атрофдагилар эса онани овутган киши бўлишди...

Саҳарлаб қишлоқ бўйлаб жарчининг овози ёйилади. Ҳамма Самадникига азага. Онани пешинда чиқаришди. Эрназар дод солиб йиғлади. Барча маросимлар тугади...

Эрназарнинг кўксида армон бор эди. У ҳаёт ўзига нисбатан беаёв, ғирромлик қилаётганини тушуна олмасди. Нега унга навбат келганида омад юз угиради? Бахт кам бўлади? Толеъ хира тортади?

Эрназар қишлоғига келади. Акаси Самад уйдан иккита хонани унга ажратиб беради. Қишлоқ мактабига ишга кирди. Ярим кун дарс беради. Сўнг бекорчилик. Акасининг молларига қарашади.

Кунлари шу тахлит ўтаётган бир паллада унга опаси «ақл» бўлади. Ва айтадики:
-Ука, қачонгача шу зайлда юраверасан. Сен қаториларнинг болалари... Сен бўлсанг... Ҳошим карнинг Гулсара қизи? Ҳайдар бобонинг Гулнора қизи? Сайфи чўпоннинг Қирмиз қизи? Яна қайси бирини...танлагин. Биз қулчиликка борайлик?

Бари бўлмади. Акаси – Нўъмон қўшни маҳалладаги Ёқуб овчининг қизи – Ойпопукнинг дарагини топиб келди. Тақдири қўшилган экан, тез орада уларнинг тўйлари бўлди. Унинг кўнгли барибир илимади. Ойпопук ҳам Эрназарнинг саволларига жавоб, армонларига малҳам бўла олмади. Ойпопукнинг гаплари енгилроқ эди. Вақт ўтиб, келиннинг гапнинг қизиғига қараб, оз-моз ёлғон айтиши ҳам аниқ бўлди. Улар олтита бола кўришди: уч ўғил, уч қиз. Ойпопук ҳали – ҳамон ёлғонлари билан эрини қонига ташна қиларди. Қарасаки, эр ҳам ёлғон айтишга одатланиб олибди...

Эрназар ўнгланмаган тақдиридан норизо бўлди. Акаси – Нўъмондан норози бўлдики, чунки у қандайдир Ойпопукни топган эди. Топиб, уни Эрназарга ортмоқлаган эди ҳам.
-Аслида айб менинг ўзимда, - дея кейинчалик ўйларди Эрназар. – Негаки, мен ўз тақдиримни Нўъмонга топширдим. Ахир, одам бозорга бориб мол олмоқчи бўлса ҳамки, аввал унинг қадди бастига қарайди, оғзини очиб тишларини кўради. Нарху навосини суриштиради. Мен эса етти ёт бегона, мутлақо билмаган одам билан ҳаётимни боғладим... орада олтита бола... Ундан нарида ёлғончи хотин...

Ҳаммаси ҳам менинг тақдирим. Мен бу дунёга мана шундай яшаш учун ва мана шундай тақдирга эга бўлиш учун келмаган бўлсам керак-ку, ахир!..

Наҳотки, дунё деганлари шу бўлса?..