OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифШодиёр Ҳазрат Исмат
Асар номиОқбош (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Сараланмаган
Муаллифлар
   - Шодиёр Ҳазрат Исмат
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм20KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/07/10
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Оқбош (ҳикоя)
Шодиёр Ҳазрат Исмат

Анча олис замонлар эди. Босқинлару тала-тала авж олган. Ҳар томон нотинч. Оламда нима воқеа содир бўлаётганидан бехабар эл ҳар турли миш-мишларга интиқ турарди. Таҳликали ҳаёт эди.

Жом, Айритом ва ўн бир даҳа қишлоқларида яхши оти бор бўз йигитлар ва бақувват одамларни баобрў хонадонга чорлаб, Шўрога қарши курашишга даъват қилишарди. Улардан ҳам бирови кўнади ва бошқаси эса рози бўлмасди.

Муҳтарам ўқувчи, ҳикоямизнинг шу ерида бир оз чекиниш қилсак. Чекиниш шуки, камина қўҳна дунё, тарихий шахслар, жойлар ҳақида материаллар тўплай бошладим. Кунларнинг бирида Оқбош босмачи ҳақида ҳам кўп илиқ гапларни эшитдим.

Хуллас, Оқбошнинг тақдири ва тарихи мени ўзига тортганди...

* * *

Шифохонадаман. Оёғимни оператсия қилишган. Ёзда беморхонанинг палатасида ётишнинг ўзи бўлмас экан. Иссиқ азоб беради. Хонадагилар билан уёқдан-буёқдан гурунг қиламиз.

Қариндош-уруғ, ҳамсабоқлар кўргали келишади. Дўхтиру ҳамширалар эмлашиб кетишади. Вақт етиб, менга шифохонадан жавоб беришади. Кўч-кўронимни кўтариб, мусофир шаҳарда тоғамникига келдим. У ерда эртанги сафарим – уйга, қишлоққа қайтишга тайёргарлик кўряпман. Сафар жабдуғи тайёр. Тепамдаги қуёш ботиб, тонг отиши билан мен ҳам йўлга отланаман.

Кечки пайт тоғам ишдан келди. Ош пиширдик. Қозон бошидан тоға-жиян савол-жавоб қилдик.
-Оёғинг оғримаяптими?
-Йўқ.
-Эҳтиёт бўл, оғир кўтарма. Қишлоққа қачон кетяпсан?
-Эртага эрталаб. Агар уйдагиларга гап бўлса...
-Йўқ, ҳаммага салом дейсан.
-Шу тоға бир гап бор эди...
-Нима экан у гап?
— Оқбош босмачи деган одам бўлган экан. Шу одам мени қизиқтириб қолди. Айритомдан экан. Ўрганиб, бирор нарса қилсам девдим. Шунга сизнинг маслаҳатингиз керак эди.
— Катта масала-ку? Ёшлик қиласан ҳали. Майли. Айритомда Исмоил Тошқулов деган одам бор. Бир пайтлар донғи кетган раис бўлган. Буванг билан ошно. Ана шу одамнинг олдига борасан. Кўп нарсадан хабардор. Отам у кишини мақтарди. Мендан салом айтасан-да, гурунг қилиб, сўраб оласан...

Тоға-жиян анча маҳалгача суҳбатлашдик.

Олам жаҳон насиҳатлар билан уйга келдим. Ҳафта-ўн кун жароҳатлар билан овора бўлдим. Худога шукр, яра тезроқ битди. Бемалол юрадиган бўлдим.

Яна Оқбош босмачининг тарихини излай бошладим. Бу борада синфдошим Элдорга гап очдим. У «хоҳласанг бирга у ерга борамиз. Айритомда қариндошларим бор,» - деди. Сўнг у билан машинада йўлга тушдик. Айритомга кираверишда одам гавжум жойда тўхтадик. Машинадан тушиб, улар билан кўришдик. Мақсад муддаомизни баён этдик.

Улардан бири ичкарига кириб кетди-да, «сизларни колхоз идорасининг олдида кажавали мототсиклда – Бозорбой ака деган одам кутиб турибди. Тез боринглар, ана шу киши сизлар излаётган одамни яхши билади,» дея йўл кўрсатди.

Шеригим билан кажавали мототсиклни қидириб келавердик. Бироз юрганимиздан сўнг хўжалик идорасининг олдида барваста одам айтилган уловнинг ёнида турганича қўлини бизга сермади. Тўхтадик. Кўришдик. У киши «менинг ортимдан юраверинглар,» дея мототсиклига минди. Тепаликка чиқдик. У киши бизларга уйини, оғилхона, томорқаси-ю бошқа амлокини кўрсатарди. Сўнг пастга тушдик. Бозорбой аканинг болалари қўлимизга сув қўйиб, сочиқ тутишди.

Меҳмонхонага йўл бошлади. Ўтирдик. Дастурхон ёзилди. Бир пастда дастурхон егуликка, уй эса одамга тўлди. Гапнинг рости, уй эгаси – мезбон – Бозорбой ака хавотирда эди. Мен билан Элдорни мезбонлар саволга кўмиб ташлади.

«Кимсизлар?» «Жомнинг қаеридан, кимлардан бўласизлар?» «Жомнинг бозорида молнинг нархи қандай? Товуқники-чи? От-чи! От?»

«Айритомнинг кучуклари ёмон. Бу ерда ҳам безори болалар кўпайиб кетган. Тунов куни молўғриларини йигитлар тутиб олиб роса уришибди.»

Уйдагилар биздан гумонсирар эди. Негаки, икковимиз ҳам ёш. Тагимизда эса машина. Салкам бир асрдан зиёд тарихни титкилаш учун бир элдан бошқа элга борганмиз. Бунинг устига бизни қизиқтирган одам донгдор механизатор ёки зарбдор меҳнаткаш эмас, балки Оқбош босмачи эди.

Турган гапки, Оқбош босмачининг тарихини билмоқчи бўлган бу икки жинқарча мезбонларни ҳадиксиратиб қўйганди. Шу маҳалда даврага ўрта бўйли, кўзлари тик қарайдиган, қорувли бир мўйсафед кириб келади. У кишини давра аҳли дарров тўрга ўтказди. Ҳамма юзига фотиҳа тортди. Бир-биримиз билан қайтадан сўрашдик. Мўйсафед бизларни саволга тутди:
-Қаердансизлар, болаларим?
-Жомданмиз.
-Кимлардансизлар?

Биринчи бўлиб Элдор, кейин мен ота-боболаримизни айтамиз. Қария жим эшитиб ўтирди. У уй эгасига қараб, «Бозорбой, ташвиш қилиб ўтирма. Булар менинг меҳмоним экан. Мен буларнинг боболарининг кўп тузини еганман. Қани, дастурхонга омин. Ҳамма бизнинг уйга. Кетдик, қани туринглар,» дея ортидан бир уй одамни эргаштириб жўнади.

Ҳаммамиз ҳайрон. Қария уйига келганида яна болаларига амр қилди:
-Темур болам, Жомдаги жўрамнинг неваралари келибди. Оёғининг тагига жонлиқ сўй. Уйни тайёрланглар.

Қўчқор сўйилди. Гурунг орасида ҳаммаси аён бўлди. Бизларни кутиб олган Бозорбой ака Оқбош босмачининг невараси экан. Қария эса бир пайтлар Айритом яъни Файзулла Хўжаев хўжалигида раислик қилган Исмоил Тошқулов бўлиб чиқди. Бунинг устига у киши Оқбошнинг синглисини олган ҳам экан. Қарияга тоғамдан салом айтдим. Зиёфат маромига етса ҳам гурунг тугай демасди. Гурунгнинг ўзанини Оқбош босмачига бурамиз. Исмоил Тошқулов кўзларини олисларга қадаганича, чуқур хўрсиниб, ҳикоясини бошлайди.

«Оқбошнинг отаси-бобоси элнинг ўқимишли, кайвони, олд одамларидан эди. Биров уларнинг олдини кесиб ўтолмасди. Камбағалпарвар, етим-эсирнинг бошини силайдиган, раиятпарвар рўзғор эди.

Улар Айритом элининг бой одамларидан бири ҳисобланарди. Оқбош Бухородаги Мир-араб мадрасасида қанчадир вақт таълим ҳам олади.

Унда дини иймон бор эди.

Нимадир бўлади-ю эл тўзиб қолади...

Шўро ҳукумати тузилади. Қизил аскарлар милтиқларини осиб олиб одамларни қўрқитарди. Кўзига чиройли кўринган анжомларни сўроқсиз истифода қила бошлайди.

Элнинг мартабали одамларини чорлаб, анжуманлар ўтказиб, шўрога даъват қиларди. Ненидир ваъда қиларди. Сарпо-суруқ инъом қиларди. Эл иккига бўлинади. Бири шўрога хизмат қиладиган, бошқаси эса кимнинг этагидан тутишини билмайдиган тоифа эди. Мана шу тоифа шўрога қарши эди. Бошда улар шўронинг қилаётган ишларидан ич-ичидан нафратланарди. Охири ҳаммаси қўлига қурол олади. Улар Оқбошнинг атрофида жипслашади. У бошда қўшни қишлоқ ва ҳатто кейинчалик Туркистон, Бухоро, Нурота, Шаҳрисабз, Денов ва Фарғонадек жойлар билан алоқа қила бошлади.

У тилга тушди. Теварак-атрофда Оқбош машҳур бўлди. Унга ён атрофлардаги ғурурли йигитлар келиб қўшила бошлади. Бу ирмоқлар охири худдики дарёдек бўлди. Шўронинг зобитлари ҳам улардан чўчий бошлади. Оқбошни ўзларига оғдириш учун кўп уринишди. Бариси бефойда кетди. Оқбош уларнинг на мансабига, на олтину олмосларига кўнди...

Унинг аскарлари Нурота, Чўнқаймиш, Шаҳрисабз тоғларида қўним топди.

Шўронинг аскарлари кечаси бесар юрган одамларни сўроқсиз колхознинг отхонасига қамаб қўярди. Уларга азоб берарди. Уст-бошини ечиб олиб, уйига ҳайдаб юборарди. Одамларнинг уйига ҳам дахл қила бошлади.

Оқбош уларга қарши курашади. Шўронинг кўп аскарларини аёвсиз қириб ташлади. Буни кутмаган шўро гаранг бўлиб қолади. Кенгашиб Оқбош ва унинг навкарларининг бошини гаровга қўйишди.

Одамларнинг қўй-мол, от-эшагини ўзлари ўғирлаб, Оқбошнинг одамлари ўғирлаган, дея гап тарқатади. Унинг навкарларини ич-ичидан бўлмоққа шайланишди. Шўронинг уринишлари бекорга кетмади. Кечикиброқ бўлса-да, ўзининг натижасини бера бошлади.

Чўнқаймиш тоғларида юрган, Оқбошнинг ишончли вакили Миралига қишлоқ шўросининг котиблигини таклиф қилган экан. У дарров бешта қипчоқни ўлдириб, навкарлар орасига низо солиб, ўзи котиблик мартабасига эришди.

Шундай қилиб Оқбошга сотқинлик қиладиганларнинг сони кўпайиб бораверди. Одамзот хом сут эмган банда деб бекорга айтмас эканда. Шундай кунларнинг бирида Оқбош Нурота теварагидаги Хатирчидан бир Барчин деган араб хотинга уйланади. Араб хотин ундан Ражаб деган бола туғади. Шўролар Оқбошнинг араб хотинини ҳам ишга солишади. Улар Барчинга бир хуржун тақинчоқни шўролар номидан инъом қилишади. Эвазига эса бу хотин эрини тутиб бериши керак эди. Араб хотин рози бўлмайди.

Улар яна бир хуржун тақинчоқ элтганларидан сўнг Барчин рози бўлади.

Оқбош уйига кўнгли ғаш бўлиб келади. Барчин эса унга гиргиттон бўлиб хизмат қилади. Ўғли – Ражаб отасига онасининг тақинчоқларини кўрсатади. Оқбош хотинини ўласи қилиб уради.

Елкасига чакмонини илади-да, отига миниб навкарлари билан Шаҳрисабзга келади.

Бу ерда ҳам хиёнат ҳиди сезилади. Омон деган навкари шўро томонга ҳеч гап-сўзсиз ўтиб кетади. Омон онаси билан қишлоқма-қишлоқ юриб хотин-халаж орасида озод замон ҳақида сўзлаб, паранжиларни оловда ёқишади.

Шўро Омонга эмас, балки онасига мансаб беради...

Оқбош Шаҳрисабзда ҳам кўп турмайди. Бу ёқда шўро ҳукумати ҳам кучая бошлаган. Уларнинг қуро-яроғи ҳам зўр эди. Тўп-замбарак билан тоғу тошларни талқон қиларди. Қолган жойда эса фитна билан ерли сотқину хоинларнинг кўмагида илдамлай бошлади. Шўронинг қўли баланд кела бошлаганди.

Оқбошнинг дасти калталик қилаётганини ўзи ҳам атрофдагилар ҳам секин илғай бошлашди. Шаҳрисабз, Жом тоғларида шўро аскарлари билан сўнги бор курашди. Уларга қирон келтирди.

Тирамоҳнинг охирларида Оқбош навкарларини, сардорларини йиғади. Катта ва қуюқ зиёфат беради. Даврадагиларнинг ҳаммасига ташаккур айтади. »Хизматингизга рози бўлинглар. Мендан яхши-ёмон гап ўтган бўлса авф этгайсизлар. Ҳаммангиздан розиман. Шу ерда тарқаламиз,» дея Оқбош йигитлари билан кўнгли ўксиб, ҳатто йиғлаб, узоқ хайрлашади.

Шундан кейин Оқбош ёнида энг содиқ бешта йигити билан Туркистонга кетади. Шўро билан талашмайди. У ерда тинч-тотув яшайди. Чимкентлик бир ўзбек аёлга уйланади. Ундан бола-чақа орттиради.

Туркистонга анови Барчин деган араб хотин чақув юборади. Кейин Оқбош бир кечада кўч-кўронини олиб Афғонистонга ўтиб кетади. Атрофдаги йигитларини ҳам олиб кетади. Кейинчалик Оқбош Туркияга, ундан сўнг Олмонияга келиб яшайди.

У киши шу кетганидан кейин Айритомга қайтиб келмайди. Анча йиллардан сўнг Бозорбойни ҳам олмонлар юртига чақиришади. Бу бола у ерга бориб бобосининг қазо қилганини билади. У ердаги ўгай биродарлари билан танишади, дийдорлашади.

Оқбошнинг Истат деган ўғли хажга бориб келган экан, у киши Бозорбой кетар чоғида унга бир халтани тутқазибди. Бозорбой олмайман бу нима ўзи, деб сўрабди. Истат эса, ука, бу отамнинг қабридан олинган тупроқ шуни олиб бориб Айритомдаги боболаримизнинг ёнига кўминг, дебди.

Бозорбой тупроқни опкелиб, жонлиқ суйиб, қабристонда исми расмини қилдик.

Оқбошнинг қабрини тавоф қилувчилар кўпайиб кетди. Хачирчидаги Барчин деган хотини ҳам шу ерда яшади. У ўлганида Оқбошнинг қабри ёнига кўмдик. Занғар, шундай насиҳат қилган экан.

Кейинги даврларда Оқбошни мақтовчилар кўпайиб кетди. Уни босмачи деб аташ ҳам урфдан қолди.

Яқинда мактаб, кеча эса мана шу кўчани ҳам Оқбошнинг номи билан аташибди... Ажиб замонлар эканда...»

Шу билан Исмоил Тошқуловнинг Оқбош ҳақидаги ҳикояси тугайди.

Бизлар Айритомлик мезбонлар билан хайрлашиб, тун қоронғусида уйга қайтамиз.

Бирни кўриб фикр қил, бирни кўриб шукр...