OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифШуҳрат Маткарим
Асар номиФикрсиз одам (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Миллий адабиёт
Муаллифлар
   - Шуҳрат Маткарим
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм3KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2013/07/03
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


Нашр белгилари
«Шарқ юлдузи» журналининг 2012 йил 1-сонидан олинди


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Фикрсиз одам (ҳикоя)
Шуҳрат Маткарим

Бу одамнинг юзи йўқ. Демак кўзи йўқ, қоши йўқ. Умуман боши йўқ.

Унинг силлиқ таралган сочи бор, холос. Яна оғзи ҳам. Лекин лаблари йўқ. Чунки, лаблар қимтилиши ё кулиши муқаррар. Шунинг билан бирор кайфият ифода этилиши мумкин. Бу эса хавфли. Сабабики, бу одамнинг ўз фикри йўқ, демак ўз кайфияти йўқ. Шунинг учун унинг юзи йўқ, кўзи йўқ, қоши йўқ, боши йўқ.

Ялтираган сочлари орасида эса худди ақчадондаги каби тирқиш бор. Ақчадонга танга ташланса, бу тирқишга ундан юқорироқда турган одамлар фикр ташлайдилар. Ва бу одамнинг юзида, айтайлик, кўз пайдо бўлади жилмайган ёки қош пайдо бўлади чимирилган.

Хуллас, мен шу одамни танийман. Унга ишим ҳам тушиб туради. Яқинда қабулида бўлдим.
– Ассалому алайкум!
– Келинг, келинг! – деди у курсисидан туриб мени кутиб олар экан меҳр билан. – Биз ёқларга ҳам келар экансиз-ку!

Унинг юзида лаблар пайдо бўлган, улар кулар, кўзлар пайдо бўлган, улар табассумдан қисилган эди. Ишим битишига дарров ишондим. Ва яна билдимки, юқоридагиларнинг мен тўғримдаги фикрлари яхши. Бундан қониқиш туйдим. Ҳаммамиз ҳам худбинмиз-да оз-моз!

Лекин кутилмаганда ўша ишим битмади. Қўнғироқ қилдим хавотирланиб. Ўзимни танитдим. У эса узоқ вақт эслолмай турди. Бўш келмадим. Ён бермади. Эзмалик қилиб ёпишиб олдим. Қайириб ташлади. Овозида қаҳр бор эди унинг .

Демак, ўйладим мен, юқорироқдаги кимгадир ёқмайман. Ахир ҳаммага ҳам бирдай ёқиш мушкул-да! Қолаверса, шу арзимаган ишимнинг битиши учун нега бунча хор бўлишим керак?! Тутоқиб кетдим. Отландим. Юзига туфурмоққа. Бордим. Xонасида ўтирган экан. Оқ куйлак , қора костюм – шим кийган, галстук таққан бир махлуқ. Қўли бор, оёғи бор, қулоғи, сочи бор. Лекин юзи йўқ. Туфирдим! Сочидан пастга, галстугидан юқорироққа. У қилт этмади. Бир сўз ҳам айтмади. На раҳмат ва на лаънат. Чунки унинг юзи йўқ, кўзи йўқ, қоши йўқ, боши йўқ. Унга барибир.

Шундай кун кечиради фикрсиз одам.