OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифШукур Жабборов
Асар номиГерменевтика
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Публицистика
Муаллифлар
   - Шукур Жабборов
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Мақолалар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм8KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2013/07/03
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


Нашр белгилари
"Ҳуррият" газетасидан олинди


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Герменевтика
Шукур Жабборов

Ғарбий Европада 18-асрда фанга кириб келган герменевтика методологияси ҳозирда барча жамиятларнинг бошқарув бўғинларида ҳам қўлланилади. Бу истилоҳ аввалда муқаддас диний китобларнинг матнини ўрганар ва тушунтирар эди.

Айниқса, теолог файласуфлар Вилгелм Дилтей (1833-1911) ва Фридрих Шлэермахер (1768-1834) герменевтикани (юнон асотирларига кўра, йўловчи ва савдогарларнинг ҳомий худоси «Гермес» сўзидан олинган) ўша даврлар Ғарб оламининг конституциясига айланган Библия матнларидаги ҳамд-сано ва наътларни кенг шарҳлашда қўлладилар. Кейинчалик эса ўрта ва кенжа авлод герменевтлари томонидан бу метод универсаллашди. Эдмунд Гуссерл ва Мартин Xайдеггер герменевтикани феноменология ҳамда руҳ ҳақидаги фанларга олиб кирди.

Хайдеггернинг шогирди Xанс Георг Гадамер (1900-2001) эса метод имкониятларини кенгайтириб интерпротация сфераларини кўрсатиб берди. Матнни тушуниш ҳеч қачон охирига етмайди, — дейди у «Ҳақиқат ва метод» асарида. Замондошимиз Юрген Xабермас эса герменевтикани социологияга олиб кирди. Г. М. Маер, X. Волф, А. Бек, Ф. Аст ва бошқалар бу тушунтириш амалиётини фалсафага олиб киришга уринганлар. Шулардан, Xристиан Волф (1679-17654) (Канд уни рационалистик догматизмда айблаган) ва «Аристотел силлогизми», «Суқрот» каби фалсафий трактатларнинг муаллифи Генрих Маер (1867-1933) теологияда ҳам, ҳатто теософияда ҳам матнларни соф ақлий қувват билан герменевтик талқин қилишни тарғиб қилганлар. Герменевтиканинг ибтидоий шакли ўрта асрлар Ғарбда теология, патристика, схоластика, эгзетика бағрида яшаганини биламиз. Лекин, ҳар қандай таълимотнинг ўзгача шаклида бўлса ҳам ўз ўтмиши бор. Талқин масаласи билан боғлиқ дастлабки асар Гомернинг «Илиада»си бўлган. «Илиада» ва «Одиссея» асарларини талқин этган грамматистлар герменевтиклар ролида намоён бўлишган (Қ. Бласс, 1891,1). Кейинчалик, мусулмон Шарқида ҳам герменевтикадан юксак таълимотлар пайдо бўлди. Бў сўзимизга далил шуки, Қуръони Каримни тафсир қилмоқчи бўлган муфассирга қўйиладиган талаб жуда катта бўлган. У 8, 10, баъзи манбааларга кўра, 13 илмни мукаммал эгаллаган бўлиши лозим. Тафсир ва таъвил вазифаларини герменевтика методига шартли равишда қиёслаш мумкин. Суфийларнинг шарҳи эса таъвилдир.

Бу метод жамиятнинг бошқарув тизимида мусулмон мамлакатларида катта ўрин тутади. Маълумки, шариат фиқҳ қоидалари асосига қурилган. «Фиқҳ» сўзининг этимологияси эса араб луғатларида «англаш», «англатиш» деган маънони билдиради. Бу эса интерпротация ҳодисаси билан боғлиқ «тушуниш», «тушунтириш» маъноларига уйғундир. Фиқҳда, хусусан, аҳли сунна вал жамоат мазҳабининг асосий шохтомирини ташкил қилувчи Ҳанафия мактаби методлари шундай мукаммал ишланганки, мана асрлар ўца-да ундан истифода этиб келинмоқда. Бизнинг конституциямиз ва бошқарув тизимимиз низомлари ҳам соф миллий, диний манфаатлар устига қурилган бўлиб, уни аҳолига чиройли йўсинда англатиб бориш лозим бўлади. Фиқҳ рукн (асос)лари 4 қисмга (1. Ижмо, 2. Қиҳс, 3. Раъй, 4. Урф) бўлинади. Сунна тармоғдаги бошқа мактабларда масолихи муросала, истехсон рукнларига ҳам амал қилиниб фиқҳий масалалар ҳал қилинади. Қадриятларимиз силсиласига кирувчи ушбу фиқҳ асослари ва мотуридий эътиқод таълими бизда герменевтик сферанинг нечоғли чуқур ва кенглигини билдиради. Дейлик, ўлкамиздаги урф-одат фиқҳий методнинг тўртинчи (Урф) рукнига кўра, диний қадриятдан паст бўлмаса (масалан: кўпчилик билан таом танаввул қилишда суннатга мувофиқ овқатга ҳамма тенг қўл урса, бизда миллий одат бўйича ёши катта киши бошлаб беради) миллий урфимизга қараб ҳаракат қилинади.

Тафсир ва таъвил, буюк мутафаккирларимизнинг асарларига шарҳлар бизнинг энг катта маънавий бойлигимиздир. Ваҳоланки, Ғарбда Гадамерга даврига келиб герменевтика тўла рационаллашди.

Гадамерга келсак, ҳақиқий тушуниш маҳсулдор муносабатдир. Бу билан тарихни бевосита тушуниш жараёнини енгиллаштиради. Тарихшунос бир муаллиф асарини ўрганар, тарихий ҳодисани талқин қилар экан, ўрганувчининг тасаввури, мулоҳазалари доимо асар мазмунини, руҳиятини айнан акс эттира олмайди, деган хулосага келади (Истина и метод. М. 1988. Стр.304).

Фалсафий герменевтика Форобийнинг акциденцияларнинг кўчиш қонунида ҳам бор. «Расоил ул-хукамо» таъкидлашича, тушунишдан аввал англаш келади. Буни замондошларимиз Э. Бетти, Гадамер герменевтика ва унинг сфералари тўғрисидаги таълимотларида эндигина таъкидлашди. Гадамернинг матнларни қисмларга бўлиб ўрганиш тўғрисидаги таълимоти тўғрисида ҳам фикримиз шундай. Бу методнинг ҳам тажрибадан ўтган усули азлида бизда мавжуддир.