OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг

5 / 5 (1ta baho berilgan)


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифШукур Xолмирзаев
Асар номиОдам (фалсафий ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/совет адабиёти
Бўлимлар
   - Сараланмаган
Муаллифлар
   - Шукур Xолмирзаев
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм19KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2010/07/14
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Одам (фалсафий ҳикоя)
Шукур Xолмирзаев

Раҳима энди челагини сувга ботирган эди, орқасидан биров чақирди.

Раҳима челагини сув бўйига қўйиб, ўтов олдида турган Хосият опанинг ёнига борди.
— Буёққа кир, бир нимани кўрсатаман. Шаҳардан опчиқишипти!

Раҳима унинг ортидан ўтовга кирди-ю, тахмон қошида тик турган йигитни кўриб, кетига тисланди. Хосият опа унинг йўлини тўсди:
— Сатилингни опқўяман, бермайман!
— Қочинг!

Раҳима уни итариб юбориб, ташқарига отилди. Челагининг сувини ярим қилиб, соҳилга чиқиб олди ва сой бўйидаги ўтовга нафрат билан қаради.

Шу кеча унинг онаси қазо қилди, ўлим олдида невара-чеварасигача ёнига чақириб, улардан рози-ризолик олди. «Мендан яхшилик ўтган бўлса, унутманглар. Ёмонлик ўтган бўлса, эсдан чиқаринглар. Ростгўй, мард, ҳалол бўлинглар!» — деди. Сўнг Раҳимага тикилиб:
— Болам, Шодмон шаҳардан келган, — дея энтикди. — Сени деб келган. Хосият опангни уйига қўнган. Ота-онасиз етим бола. Ўзимиздан. Сени ўшанга бермоқчийдим.

Кейин, йил ўтгач, Раҳимани Шодмон полвонга уза-тишни катта қизларига тайинлаб, кўз юмди.

... Йил ўтиб, Раҳима Шодмон полвонга хотин бўлди, уни шаҳарга тушириб кетдилар.

Шодмон шўх, чармгарнинг бева келини билан борди-келдиси бор экан. Раҳима буни қўшни аёлдан эшитиб, бир оқшом пойлади ва эри девордан ошаётганда, оёғидан тортиб йиқитди. Полвон уни бир уриб, шайтонлатиб қўйди. Шунда Раҳиманинг чап қўли синди. Лекин кейин Шодмон ҳам бу юришларини бас қилди.

Орадан тўрт йил ўтди. «Инқилоб бўлармиш, бек-бекзодалар йўқ бўлармиш» деган хабарлар тарқала бошлади. Шодмон ўшанда юртдош полвонлар билан Афғонистонга кетган эди. Бир ҳафтадан кейин уёкда йиқитган полвонлари ҳаққи — бир туя мол билан қайтиб келди ва уч кун ётиб, тирноқлари кўкарди, тоғдай одам муштдек бўлиб тиришиб қолди, ўлди.

Раҳима келин... бева қолди.

Икки йилдан кейин бозорнинг фарроши унга одам қўйди. Раҳима: «Полвон мени қулфлаб кетган, калити ўзида», деб совчиларни қайтарди. Улар тағин келишган эди, ариқ ичида ётган калтакни олиб бошига кўтарди: «Тинч қўясанларми, йўқми? Қўй, учта етимчани боқай!»

Шодмон полвондан учта фарзанд қолган, каттаси билан кенжаси қиз, ўртанчаси ўғил эди.

Бир куни гузарда «қизиллар келяпти» деган овоза тарқалиб, одамлар тоғларга қоча бошлашди. Раҳима ҳам болаларини олиб, йўлга тушди: хуржуннинг бир кўзида нон, сапча, тут майиз, толқон. Иккинчи кўзида кенжа қизи Турсуной.

Тоғда қочқинликда бир йил яшади, ўша йили қиш қаттиқ келиб, чап оёғини совуққа олдирди — шишиб кетди. Баҳорда яна шаҳардан янги хабарлар кела бошлади: «Қизиллар» ҳам ўзимизникилар экан. Мусулмонободлик бўпти... Омонлик-омонлик!»

Раҳима жонидан тўйиб юрган эди, шаҳарга жўнаган биринчилар қаторида йўлга чикди.

...Шаҳар вайрон бўлган, чет-четдаги гумбазлар йи-қилган, деворлар қулаган, лекин тинч, сокин эди. Бодомлар гуллаб турарди.

Уч ой ўтиб, колхоз тузилди.

Раҳима эл қатори колхозга кирди ва унинг фаол аъзосига айланди. Ғалла ўрими маҳалларида Адолат билан Абдураҳимни ҳам олиб чиқар, улар машоқ теришар эди.

Кенжаси тоғда... очликдан ўлиб кетган.

Бу вақтда Адолат мактабга қатнар, Абдураҳим ҳам дастёр бўлиб қолган эди.

Йиллар ўтди... Раҳима энди ўтган кунларини, қизлиги, шаҳарга тушгани, эри, уни пойлаганларини тушдагидек эслар, энди ўша кунлар ҳам унга қизиқ, ажиб кўринар эди.

Уруш! Уруш!..

Адолатни райкомга ишга олишди, Абдураҳим фронтга кетди. Унинг аёли билан иккита фарзанди қолди.

Бир йил ўтиб Абдураҳимдан қорахат келди, салдан сўнг унинг ёш хотини икки боласини ҳам Раҳима опага ташлаб, чиқиб кетди. Энди Адолат ҳам битта ўғлини уйда қолдириб, даштма-дашт юрар, эркакларнинг ишини қиларди.

Уруш тугади, яна тинчлик, омонлик бўлди.

Энди Раҳима буви уруш йилларидаги кунларни хотирлар, у кунлар кўз олдидан тушдек ўтар экан, келинини олти ой ўтирмай эр қилиб кетгани учун ҳамон кечира олмас, ўшанда кунларига яраган ола сигирни ўкинч билан эсларди, сигир сутдан қолгач, сўйишганди.

Тағин йиллар ўтди. Уч неварадан бири институтни битириб, агроном бўлиб қайтди. Бири новвой, бири олис шаҳарда уйланиб қолди.

Раҳима кампир энди невараларига қарар, уларга ўтмишидан эртаклар айтиб берар, унинг бутун ҳаёти ҳам ғалати бир эртакка ўхшар эди.

Раҳима буви тўқсонга яқинлашиб қолди. Адолат опа ҳам давлат пенсиясига чиқди. Унинг эри Қурбон бобо — колхоз боғбони. Чорбоғ торлик қилгани учун агроном невара бошқа жойдан уй солиб чиқиб кетди.

...Кампир икки йилча тинч, хотиржам яшади. Невараларини суяр, шулар билан овунар, эндиликда ўчоқбошига ҳам яқин бормас, рўзғор юмушлари ҳам Адолат опанинг қўлига ўтган эди.

Кейин-кейин Раҳима буви эсдан чиқарадиган одат пайдо қилди. Бир нарсани бир жойга қўйиб, кейин тополмай юрар, шунда кўнгли бўшаб йиғлаб ҳам оларди. Кейинчалик чеваралари билан жиқиллашадиган, тортишадиган бўлди.

Эзмалик... Раҳима бувида ана шу хислат ҳам пайдо бўлди. Катталар унинг гапини эшитмаса, гўдакларни ёнига ўтқазиб қўйиб гапирар, нуқул тарихдан тушар ва шундай аниқ қилиб сўзлардики, ўша воқеаларни ҳозир кўриб тургандек таассурот қолдирарди кишида.

Бу ҳол бир неча ой давом этди.

Агар унинг гапини диққат билан эшитиб, ўзича таҳлил қиладиган киши бўлса, антиқа бир ҳолни сезарди: у дастлаб кечаги тарихдан сўзларди — урушдан кейинги йиллар, ўзининг чопиб-чопқиллаб рўзғор ишларида юргани. Сўнг нуқул уруш даврида бошидан кечирганларини ҳикоя қиладиган бўлди. Сўнг урушдан аввалги йилларга ўтиб олди: колхоз тузилиши, қулоқлар, кечаси биттасининг: «Колхозга ишга чиқма, сўйиласан!» — деб қўрқитгани, ўзининг: «Етимларимни боқ бўлмаса!» дея фарёд қилгани... Кейин, бир-икки кун ўзига совчи бўлиб келганларни қарғади-ю, эри Шодмон полвон тилидан тушмай қолди: «Тоғдек йигит эди. Тиришма дегани вабоми? Афғонда бор экан...»

Бир куни Раҳима кампир ёш қизалокдек қувониб, уй атрофида тимирскиланиб юрди. Сўнг нарвонга тирмашиб, томга чиқиб олди ва пастга туша олмай, йиғилаб ўтирди. Куёви келиб, бир амаллаб пастга туширди.

Шунда қизиқ иш бўлди, кампир куёвига бирдан ёт назар билан қараб қаёққадир қочмоқчи бўлди ва ҳассасини ҳам ташлаб, эмаклаб уйга кирди. Эшикни зичлаб ёпди.

У дағ-дағ титрар эди. Хонанинг шифтларига ҳайрат билан боқди, эшикка яқин борганди, эшик бирдан тортилди. Раҳима буви: «Вой!» дея чеқинди. Остонада қизи Адолат опа турарди.
— Хосият? Хосият опа! — пичирлади кампир. — Қўйвор мени... Нимага уйга қамаб қўйдинг? Бари бир қочиб кетаман. Сатилимни бер!

Адолат опа бир қадам ичкарига босди:
— Энажон, сизга нима бўлди? Жоним энам?
— Ҳалиги эркак қани, йўқ-ку?

Шу куни кечгача Раҳима кампир мана шундай, бамисоли ўн беш яшар қизлик даври билан яшади: она-сини эслади, сойни. Онанинг васиятларини.

Адолат опа билан Қурбон бобо унинг хонасида ўтиришарди. Улар чиқиб кетгач, Раҳима буви бирдан хаёлга толиб қолди ва... кўз олдидан аллақандай баланд миноралар, паранжи ёпинган аёллар ўтди. Кейин ўзини аллақандай ариқ лабида кўрди: биров деворга тирмашяпти. Ким у? Эри-ку? Оёғидан торт!.. Сўнг кампир ўзича илжайиб, хонада кеза бошлади, шипдан осилган лампочка тагида таққа тўхтади. Боши айланиб, кўзи тинди, сўнг кўзи юмиқ бўлса-да, аниқ кўра бошлади: дара, катта гулхан ёняпти. Атрофида отлар, эшаклар. Шошилиб у ёқдан-бу ёққа ўтаётган одамлар... Шунда у худаи совқотаётгандек жунжикиб кетди. Беихтиёр ерга ўтириб, чап оёғини уқалади. Сўнг кўз олдига лоп этиб кирза ботинка ва фуфайка кийган ўғли Абдураҳим келди. «О, болам, душманга қирон келсин!» — шивирлади у... Кейин чайқалиб ўтираркан, сап-сариқ буғдойзорда юргандек ҳис этди ўзини. Шунда Раҳима буви бирдан ҳушёр тортиб кетди ва невараларининг номини тутиб чақира бошлади, кейин ўз-ўзидан хижолат тортди: нега невараларини чақиряпти у? Улар бу атрофда йўқ-ку? Чевараларини чақирмоқчийди шекилли.

...Адолат қани? Қизи? Х,алигина шу ерда эди чоғи? Кимлар чиқиб кетди боя?

Раҳима кампир эртаси куни бир неча одамга ўхшаб, ҳар хил қиёфада яшади: гоҳ Раҳима қиз бўлади, гоҳ Раҳима келин. Бирдан Раҳима онага айланади. Кейин Раҳима бувига... Сўнг яна Раҳима қизга.
— Энажон, бизни қўрқитманг, энажон, — деди Адолат опа кечқурун тағин унинг уйига кириб. — Бу овқатни енг... Мана, чой! Кеча мени ёмон қўрқитдингиз.
— Нима? Нима дедим? — сўради у паришон бўлиб.
— Ахир мени танимай қолдингиз-ку? Сизни уйга қамаб қўйган эмишман. Мени Хосият дедингиз... Бунақа қилманг, энажон? Сиз ёш бола эмассиз-ку? Эшитяпсизми? Ёш бола эмассиз... Сочларингиз қайта қорая бошлади, тишлариргиз қайтадан чиқяпти. Пири бадавлатсиз, энажон?
— Менинг энам қани?.. У кутиб қолди-ку? Нималар деяпсан?
— Жон эна...
— Сатилимни опқўйдингми?
— Уф...
— Энам касал эди, ўладиган бўлиб ётипти... У ўлади! Кетаман уйимизга.

Адолат опа йиғлади. Чиқиб эрига ёлворди:
— Чолжон, қандай кунга қолдим? Энам ёш бола бўлиб қопти. Чолжон... наҳотки одам охир-оқибатда шундай бўлиб қолса-я? Бу даҳшат эмасми?.. Боёқиш энам! Ёмон аёлмас эди. Бизни деб яшади, умри ўтди. Энди ҳеч нарсани билмай, эслолмай ўтирипти. Билгани, эслагани — болалиги!.. Мен қўрқиб кетяпман, чолжон? Менга қаранг, нимани ўйлаяпсиз?
— Кампир... одам бола бўлиб ўлмайди.
— Йўқ, йўқ! Бунда бир сир бор... Хўп денг. Мен накдини ҳам эшитганман. Топишмоқ борку: тўрт оёқли бўлиб туғилармиш, кейин уч оёқли бўлармиш...
— Кейин икки оёкди.
— Тўғри-да, одам туғилганда ўрмалаб юради, кейин бир нимага суяниб юра бошлайди, уч оёкди бўлади. Кейин икки оёкди, а?
— Сўнг қўлига ҳасса олади, тағин уч оёқли бўлади. Кейин...
— Яна турт оёқли бола... Бола! Чолжон, ҳақиқатдан ҳам энам бола бўлиб қолди-ку? Эрта-индин ҳассага таяниб ҳам юролмай қолади. Росткамига бола бўлади... Нимага ишонмайсиз?
— Кампир... одамзод бола бўлиб ўлмайди. Унда яшашида маъно бўлмас эди.
— Мен ана шундан қўрқяпман-да?
— Ҳовлиқма, кампир... Сабр қил.

* * *

Уч кундан кейин Раҳима кампир бирдан ўзига келди. Унга қараган, гапини эшитган киши куни кеча қилган ишларига сира ишонмас эди.

Момо қизини чақирди, унга маъюс тикилиб, йиғлади:
— Консерт кўрсатдимми? Нималар дедим... Эслолмайман.
— Ҳозир тузукмисиз, энажон?
— Худога шукур... Болам, тараддудингни кўр, мен кетаман энди.
— Энажон?
— Хўп де, ёлғизим. Сезиб турибман... Қил устида турганга ўхшайман... Болага ўхшаб қолдимми?
— Сал...
— Сал эмас. Раҳматли энам ҳам шунақа бўлган эди. Кейин ўлар чоғида айтган эдики...
— Нима дегандилар?
— Одамзод ҳаёти охирида... сўниш олдидаги шамга ўхшар эмиш. Одам ўлим остонасида бирдан куч йиғади экан. Шам ҳам сўниш олдида бирдан аланга олиб ёнади-ку? Кейин сўнади...
— Энажон.
— Мен хийла алжиб қолдим-а? Эсим бор... Кейин жуда бўшашиб кетдим, жин урди-қўйди. Хайрият, ҳозир эс-ҳушим жойида, болаларни чақир, васият қилай.

* * *

— Болаларим, мендан рози бўлинглар. Яхшилигим ўтган бўлса, унутманглар. Ёмонлигим ўтган бўлса... эсдан чиқаринглар. Мен ҳаётимдан розиман, сизлардан розиман. Мендан ҳам рози бўлинглар.

1975