OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифТоҳир Малик
Асар номиОта ўғил (ҳажвия)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Ҳажв
Муаллифлар
   - Тоҳир Малик
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳажвиялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм7KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/10/05
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Ота ўғил (ҳажвия)
Тоҳир Малик

«
ишониш шарт бўлмаган лофга қўшни ҳангома
»

Ота ўғил, деганда биз яхши болаларни назарда тутамиз. Аммо Йўққулободдаги бир мактабда «ота ўғил» дейилса, муаллимлар қочгани жой тополмай қолишади. Гап шунда-ки, Жўрқул болалигида шу мактабда ўқиган, ўғли Ғўрқул ҳам шу ерда ўқийди. Синф раҳбари бир пайтлар Жўрқулни ўқитиб, у мактабни битириб кетгунича тавбасига таянган эди. Энди қариган чоғида Ғўрқулга рўпара бўлганига нима дейсиз?

Жўрқул ўқиган пайтларда мактабда кунда бўлмаса ҳам ҳафтада бир марта болалардан пул йиғиш одати бор эди. Бир сафар «болалар, эртага «Тинчлик фонди» учун пул олиб келинглар», дейишса, кейин «Четқулобод пионерларига ёрдам учун» пул сўрашарди. Жўрқул тушмагур пул бермаслик учун ҳаммасига баҳона топарди. Бир куни муаллимаси «Жаҳонда тинчлик учун йигирма тийинингни аяйсанми!» деса бола пақир «Муаллим, йигирма тийин билан тинчликни сақлаб бўлмайди.» десами! Муаллимага ҳам қийин унга юқоридан топшириқ беришади. Сўровчи у, ёмон кўринувчи ҳам ўзи. Бир куни «Катқулободдаги компартияга ёрдам фондига пул тўпланглар», деган буйруқ келди. Муаллима топшириқни айтган эди Жўрқул «Мен бермайман, Катқулободда компартия йўқ», деди. Шунда муаллима топшириқни сал ўзгартириб «Унда Катқулободдаги очларга ёрдам учун пул беринглар» девди, бола шарт ўрнидан туриб: «Катқулободда очлар йўқ» десами! Муаллима: «Нега очлар бўлмас экан?» деб ҳайрон бўлса, «Компартия йўқ ерда очарчилик ҳам бўлмайди», деб юборсами! Шу-шу муаллима Жўрқулдан пул сўрамайдиган бўлди. То Жўрқул мактабни битиргунича пулларни ўзининг ҳисобидан тўлаб юрди. Тақдирнинг нобоп ҳазилини қаранг-ки, айни шу Жўрқулнинг ўғлига яна рўпара бўлиб турибди-я! Ота ўғил бўлмай кетсин бу бола, ҳудди отасининг ўзи-я! Аммо кеча, яхши гапириб, болани ийдирмоқчи бўлди: «Болалар, синф ремонти учун пул бериб юборган ота-оналарингга мактаб маъмурияти номидан раҳмат деб қўйинглар. Ундан кейин газеталарга обуна бўлиш учун пул тўплаш давом этаётганини эслатиб қўйинглар. Мактаб фондига ҳар ойда берилиши зарур бўлган пулни ҳам унутмасинлар. Синган ойнаклар ўрнига учун ҳам пуллар тўла тўпланмади. Дераза пардаларни янгилаш учун яқинда пул тўплаш бошланади, бунга ҳам шай турсинлар. Ўтган ойда кичик бўлимдан мактабимизга комиссия келиб, бир ҳафта текширди. Комиссия аъзоларини чоршанба куни меҳмон қилиш бизнинг синф зиммасига тушган эди. Мактаб директоримиз бу меҳмондорчилик учун алоҳида раҳмат айтдилар. Аммо комиссия аъзоларининг айрим ҳаражатлари учун тўпланган пул меёридан камроқ бўлди. Келгуси ойда мактабимизга ўрта бўлимдан, ундан кейин катта бўлимдан комиссия келади. Энди биз бу камчиликни такрорламаслигимиз керак. Сайқулова, қизим, ўтган сафар ойинг сомса қилиб бериб юборган эканлар, раҳмат. Бу сафар ҳам сомса сенинг зиммангда. Ойингга айт, сомсага картошкани камроқ, гўштни кўпроқ солсинлар. Энди асосий муддаога ўтамиз: бугундан бошлаб мактабимизни янги бўлим текширяпти. Бизнинг бахтимизга, текширувчи мактабда тушлик қилмас экан. Лекин озгина чойпули берилмаса, меҳмондўстлик қоидаси бузилган бўлади. Шунинг учун эртага пул олиб келинглар.» Муаллима шундай деб Жўрқулнинг ўғли Ғўрқулга ҳавотирланиб қараб қўйди. «Ишни яна бузмасайди», деб қўрқди. Йўқ, ҳартугул, бола индамади. Шунда ҳам муаллима «Ғўрқул, сен ҳам пул олиб келасанми?» деб сўради. Ғўрқул «Албатта олиб келаман, устоз!» деб юборсами, ё қудратингдан! Муаллима ўз қулоқларига ишонмай, беиҳтиёр «Нега?» деб юборди. Ғўрқул «мактабимизни текшираётган киши бувимнинг жиянлари бўлади. Бувим айтдилар: «пул кетса кетсин, обрў кетмасин. Ҳар ҳолда бегонага кетмас экан-ку...»

Хуллас, шунақа гаплар... Яхши гапирилса, Йўққулободдаги ҳар қандай ўжар ота ўғилни ҳам ўзгартириб юборса бўларкан-а!