OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифТоҳир Малик
Асар номиПажалиска (ҳажвия)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Ҳажв
Муаллифлар
   - Тоҳир Малик
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳажвиялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм9KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/10/05
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Пажалиска (ҳажвия)
Тоҳир Малик

Ёзғувчига мактуб

Каминани йўқлаб онда-сонда бўлса-да, мактуб келиб турадур. Телевидение идорасидаги муҳтарам муҳаррирларнинг илтифоти ва ҳиммати ила ўзбек тилига доир мумаммолар хусусида берилмиш бир кўрсатувда иштирок этиб эдим. Не бахтки, бул суҳбат томошабин ўртоққа маъқул тушиб, у зоти муҳтарамнинг кичкинагина мактубига арзибмиз. Ижозатлари ила мазкурни эътиборларига ҳавола этсам.

Биринчи мактуб будир:

«Хўрматли окахонла, бугун байрам баҳонасида беш-олти оғайни кампания бўлиб балдет қилиб ўтирувдук. Узбекский тил ҳақидаги передачани кўрдук. Ништяк гапларни этдийла. Нў, бир братан гапирганда қулоққа лапша осди. Ваабше қойил эмасмиза унга. Ҳозир ўзбек тили государственний тилга полний ўтган-ку? Ҳаммамиза чистий ўзбекча гаплашишимиза керакми, абезателний керак. Ман бунақа болтунларни савсем ёқтирмийман. Ўша болтун братан «трамвайга ўтирдук», дейди. Бизани предкаларимиза «трамвай» дейишмаган, ўзбекчасига «кўнка» дейишган. Ўзбекчани чересчур яхши билмасанг, нима қиласан гапириб, одамларни настроениясини бузиб. Пачти ҳаммамиза шу мнениядамиза. Ҳаммамиза патриот бўлишимиза керак. Если ҳаммамиза все как один чистий ўзбеча гапиришга ўтмасак, минг старатса қилайлук, ҳамма ишимиза капейка бўлиб қолади. Ман ўзбек тилига тўст этдим. Ҳамма ўзбек тили учун бир рядда бўлиши керак, орада биттаям места свободна қолмасин, дедим. Ҳамма до дна ичди. Силаям бизани паддержка қиласила, деб подписимни қўйдим. Ман Красний мост кварталидаги домда тураман. «Раджи золотой» десайла, ҳамма точна кўрсатиб беради. Оқ брюк билан позалоченний очки тақиб юраман. Билагимда тсиганкалардан олган браслетим ҳам бор. Бошпурт бўйича Ражабтилла Каримтиллаевичман. Гапимни яна битта добавкаси бор: сила билан отделна ўтириб, отдуши гаплашмоқчиман. Согласна бўласила, силага неудобна бўмиди, деган мнениядаман. О, кейми? »

Дилни ўртаб юборгувчи бу мактубга жавобимиз тайин:
-Нима ҳам дердик, пажалиска деймиз-да...

Иккинчи мактуб будир:

Хўрматли окахон, почерким чў-та сизга знакомий бўлса керак. Олдин ҳам сизга ёзганман. Ман ҳар куни телевизорда астрологический прогнозни эшитаман. Чў-та чистий ўзбекча прогнозлар бўлмайди. Короче, мандаям астрологический даннийлар бор. Биотокларим бор. Буни Топорикдан сўрасангиз у точна подвердит этади. Унинг настояший оти Болтавой. Биза културний қилиб, Топорик деймиза. Шу Топорик бошқалар билан ичса, икки бутилкага ҳам кайфи ошмайди. Мен билан четвертак ичса ҳам балдет қилиб қолади. Биотокларим мошний-да! Короче, янги йилни встречат қилиб ўтирибмиза. Ҳамма эртага қанақа случайлар бўлиши мумкин деб башкасини қотириб ўтиради. Ўзбек окахонларга чистий ўзбеча прогнозлар керак. Шу прогнозни айтишга ўзим старатса қилмасам, бошқа патриотлар йўққа ўхшийди.

Энди, мана, отдихдан кейин понеделник бошланадими? Мучали ит бўлган братанлар учун бу оғир кун считатся қилади. Чунки понеделникда хўжайинлар собачий настроенияда бўлишади. По этому ишга заранее бориш керак. Тўғри, иш бўри эмас, ўрмонга қочиб кетмайди, но зато началник звер, деган пословитса бор. Понеделникда магнитний буря бўлмайди. Бошингиз оғриса, дори-пори ичманг. Пешингача ишга сквоз палтса қаранг. Икки кунлик отдихдан кейин сразу ишга киришиш дурной привичка бўлади. Обедгача у ёқ бу ёқдан балтат қилиб, обетда бирон молодойни супермаркетга чиқаринг. Пивоми, виноми топиб келсин. Понеделникда водка ичманг. Водка желудкага оғирлик қилади. Желдукасида язваси бор братанлар азгина спирт ичиб юбора қолсин. Понеделникда хўжайинларнинг заседанияси кўп бўлади. Шунинг учун обеддан кейин ҳам ишламанг. Кечқурун пивнушкада закускасиз юзта-юзта қилиб, по домам кетиш керак. А то хотинлар терингизни шилиб, сосиска қилади.

Вторник куни деловой партнерлар билан встречани обеддан бир соат олдин назначит қилиш керак. Шунда иш ҳам битади, обед пули ҳам ёнга қолади. Обедгача бўлган встречада ишнинг ярмини договоритса қилиб, қолган половинасини кечга ўтказсангиз, ужин ҳам эконом бўлади. Ужинда шампан ичманг, желудканинг кислотасини ошириб юборади. Агар деловой партнернинг кармони битий бўлса, до победного контса коняк ичаверинг. Язвангиз бўлса ҳам қўрқманг, «текин коняк организмни чистий қилади», деган пословитса бор.

Среда куни қизлар билан свидание назначит қилишга удобно бўлади. Свиданияни обеддан кейинга назначит қилинг. Қиз ақлли бўлса, ужингача уйига кетади. Шунда ортиқча расход бўлмайди.

Четверг куни осторожнароқ бўласиз. Сизни обедгача неудача кутади. Обеддан кейин эса ишингиз ништяк бўлади. Агар четверг куни ишингиз ништяк бўлолмаса, пятнитсада начеку туринг. Сиз шу куни добрий одамлар билан столкнутся этасиз.

Суббота, виходний кунлари ишга борилмайди. Деловой партнерлар билан ҳам учрашмайсиз. Менинг прогнозимни мазза қилиб эшитиб, отдихат қилинг. Прогнозимнинг давомини кейин яна отправит қиламан.

Изоҳ: Ажабки, бошқа мактуб олмадик. Узунқулоқ гапларга қараганда, дўстимиз Ражабтилла, яъни Раджи Золотой энди мистер »Раджи Голд» имзоси билан чистий инглиз тилида японияликлар учун «прогнозлар» ёзаётган эмишлар. Омадларини берсин.