OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифТоҳир Малик
Асар номиПулдан олсинлар, марҳабо! (ҳажвия)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Ҳажв
Муаллифлар
   - Тоҳир Малик
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳажвиялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм6KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/10/05
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Пулдан олсинлар, марҳабо! (ҳажвия)
Тоҳир Малик

«
Сариқ чақага арзимайдиган ҳангома
»

Биз яшаётган сайёрада элнинг оғзига элак тутиб бўлмайди. Пулдан гап очилгудай бўлса, маҳмадоналардан бири Шветсария банки яхши дейди, бошқа бирови Лондонники дейдими-эй... Ким Йўққулободга бориб келибди, бу сафсаталарни балчиққа улоқтириб ташлаши аниқ. Шветсария банкасини мақтайдиганни суриштириб келсанг, ўзининг ёнидан тўрт танга чиқмайди-ю орзу умиди осмонча бор. Худо унга беш-ўн доллар берса-ю югуриб бориб пулини ўша Шветсария банкасига қўйиб келса-да, ўша пули болалаб ётаверса, кўпайиб кетаверса. Э, орзу-умидингга пашша қўнгур, банка деганлари туғруқхона эмас, деб юборгинг келади. Хўп, майли, дейлик, банка пулнинг туғруғхонаси. Сенинг пулинг ҳомиладор-у, банкага тушиши билан туғиб беради. Шунақами? Вой, ўша иккиқат пулингдан айланай, аммо туғадиган пайтида Худо кўрсатмасин-у лекин бола оёғи билан келиб қолса, ёинки қон босими ошиб кетиб битта томирчаси узилиб кетса, тамомми? Иккиқат пул ҳам асфаласофилинга жўнаворадими? Шунақа бўлгандан кейин узоқни орзу қилмаган ҳам дуруст. Узоқдаги буғдойдан яқиндаги сомон яхши деб бекорга айтишмагандир. Мен Швейтсария банкаси қанақалигини билмайман-у аммо-лекин одамга холис хизмат қилмасов. Ўзинг икки танга оладиган бўлсанг ҳам югуриб борарсан, бировга бир танга ҳадя қиламан, десанг ҳам оворагарчилик. Шунақа бўлганидан кейин мен айланиб ҳам, ўргилиб ҳам ўзим гувоҳ бўлиб келган Йўққулобод банкаси зўр, дейман. Йўққулободда донғи кетган тадбиркорларни шу банка ёрлақамаса, ким қўллаб-қувватлайди?

Билиб келганларимни шошилмасдан айтайми? Тадбиркор деганлари иш юритаман, деб қарз сўрадими? Банк бердими? Ҳа, энди озгина оворагарчилигни айтиб, гина кудурат қилиш бу - номарднинг иши. Озгина ҳадя берган бўлса бергандир, энди шуни миннат қилиб, байроқ қилиши керакми? Бу Йўққулобод учун иснод эмасми! Банкдагилар ҳам ҳадяни олиб, қўл қовуштириб туришгани йўқ, қайтарадиган фоизини пича камайтириб беришди, барака топгурлар. Хўш, озгинагина ҳадя ҳисобига ким ўша Шветсарияда бир ишни пишита олади? Гаров ўйнайман, агар сиз пишитиб кела олсангиз, мени нақ истаган банкангизнинг пештоқига осиб қўя қолинг.

Йўққулободдаги корхона, Худога шукур, ишлаб турибди. Пул банкага тушиб турибди. Банкага тушган пул ишлаб турибди. Аммо тадбиркор бориб, овораи сарсон бўлмайди. Мана, шу кичкина шаҳарчага футбол командаси керакми? Керак! Командага пул керакми? Керак! Пулни ким беради? Тадбиркорга ўхшаган ҳотами тойларда! Аммо банкага бориб, футбол командасига бунча пул ўтказинг, деб ялиниб юрмайди. Қалбидан ўтганини банканинг ўзи сезиб, керагича пулни ўзи ўтказиб юбораверади. Тўғри, кечаги ойга пул олишмабди. Тадбиркор ажабланиб суриштирса, ўтган йили кузда бу футбол командаси тарқаб кетган экан. Бу ҳам бир тақдир-да! Эшитишича, бу томонларга зўр бир театру келиб томоша кўрсатар экан. Шунга ҳам пул ўтказиш керакми? Керак. Лекин тадбиркорнинг ўзи бориши сира шарт эмас. Пул аллақачон ҳисобидан олинган. Агар ўша театру тарқаб кетмаса бирон йил келиб томоша кўрсатиб кетар? Бу ҳам бир савоб иш-да. Энди савобнинг хўрози олдинда турибди. Яқинда Йўққулободда бир миллионинчи эшакнинг туғилиши муносабати билан катта байрам бўлар экан, тадбиркор номардми-ки, четда турса?! Банкага раҳмат, уни «пуф сассиқ», деб четлатмай, ҳисобидан беш-ўн танга бўлса ҳам айириб олибди. Лекин йўққулободликлар орасида ҳам ношукурлари бор экан. «Банка нимага маошга пул бермайди?»-деб нолийдиганлари ҳам учраб тураркан. Шунақаларга қараб: «Э, нодон, сабр қил, савоб ишлар қилиб олинсин , кейин бу ёғи таралла бедод-да!»-деб юборгинг келади.