OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг

5 / 5 (1ta baho berilgan)


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифТоҳир Малик
Асар номиҚасос (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Сараланмаган
Муаллифлар
   - Тоҳир Малик
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм40KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2010/07/12
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Қасос (ҳикоя)
Тоҳир Малик

«
Номуссизлик гар илашса никоҳ ипига Аёл қалби
шу қадар ҳам қонсирагайки, Тополмайсиз ер
юзидан бунақасини!
»

Дугонаси хушхабар айтиб, суюнчи сўради.

Латифа буни эшитиб, қувониши лозим эди. Чунки, шу ҳол юз беришини истаб, Худога неча бор муножот этди. Аллоҳга илтижоларим етиб борармикин, ниятимга етмай ўлиб кетмасмикинман, деб қўрқиб юрган кезлари ҳам бўлди. Ниҳоят... оҳлари Яратганга етиб борибди. Шу ҳол юз берса армоним қолмайди, қувончларим дунёга сиғмай кетади, деб ўйларди.

Хушхабарни эшитиб нимага қувонмади? Вужудига нима учун афсус тўр ёя бошлади? Кўнгилга шодлик бахш этиши лозим бўлган янгиликни етказган дугонасига нима учун жавоб қайтармай, жимиб қолди? Бу ҳолати суюнчилаб телефон қилган дугонасигагина эмас, ҳатто ўзига ҳам номаълум эди.
—Латиф, эшитяпсанми?-дугонаси гўшакнинг гаранг қулоғини очмоқчи бўлгандек, бир-икки қаттиқ пуфлади.
—Eшитяпман,-деди Латифа синиқ овозда.
—Eринг қўл-оёқсиз, шол бўлиб қолибди. Тили ҳам айланмасмиш. Хотини уйига олиб келмай, касалхонадан тўппа-тўғри қариялар уйига олиб бориб ташлабди. Вой тавба-я! Ўттиз беш ёшли йигитни ҳам қариялар уйига олаверишар эканда-а? Эшитяпсанми?

Латифа эшитар, аммо дугонасининг сўзларини дуруст англамас эди. Гўшакни аста жойига кўйди. Бармоқлари титраётганини ўзи сезмади - деразага орқа қилиб ўтирувчи Маъсума сезди. Тўғрида ўтирадиган, Латифага тез-тез ўғринча қараб қўядиган Содиқжон ҳам сезди. Латифа ҳайкал ҳолига кирган эди. Ўзига дам-бадам қараб қўяётган нигоҳларни сезмасди. Уни чуқур ўйга ботди, деб ҳам бўлмайди. У ҳеч нимани ўйламас, боши ғовлаб, бўшаб қолгандай эди. Содиқжон «Аҳволини сўраб, билсангиз-чи?» деган маънода Маъсумага кўз тикди. Маъсума бу қараш замирида қандай мақсад яширинганини сезса-да, сезмагандай ўтирди. У беғамлиги учун семирганми, ё семириб сўнг беғам бўлиб қолганми - буниси Яратганга маълум, ҳар ҳолда ҳеч бир ишда шошилмайди. Мана шу одати баъзан кулгига сабаб бўларди, баъзан эса ҳамхоналарининг юраклари тарс ёрилиб кетай дерди. Содиқжон ҳозир шу ҳолга тушди. Томоғини қириб, яна унга қараб қўйди. Маъсума қоғозларини титиб, нимадир қидирди. Шундан сўнггина Латифага қаради:
—Латифа, олдинги ойнинг ҳисоботидан сизда қолмаганми? Қуриб кетгурни қаёққа қўйганимни билолмаяпман.

Бу савол Латифани карахтлик домидан озод қилди. Лекин Маъсуманинг гапини дарров англай олмади. Маъсума эса унинг аҳволини сезмагандек гапираверди:
—Бугун мудиримиз чап ёни билан турганми, эрталабдан бери менга минғирлайди. Ўтган ой ҳисоботини қайта кўриб чиқинг, дейди. Бир нушасини сизга бермабмидим?

Латифа энди унга ажабланиб қаради - эрталаб ҳам шуни сўровди. «Eси оғиб қолганми, нима бало?» деб ўйлади-да, қисқа қилиб: «йўқ», деди. Маъсума Содиқжонга қаради. Унинг беғам боқувчи кўзларидан: «Фаросатингиз борми, чиқиб турсангиз-чи», деган маънони уққан Содиқжон қўлига илинган бир варақ қоғозни олиб, ўрнидан турди. У чиқиб кетиши билан Маъсума Латифани саволга тутди:
—Тинчликми, Латифа, ёмон гап эшитмадингизми, ишқилиб?

Латифа унга ялт этиб қаради. «Қандай сезди, бу беғам? Бирдан ўзгариб кетдимми?»
—Тинчлик... дугонам сал ҳовлиқмароқ... Бир танишим касал экан... шунга...
—Ҳа-а... Энди иссиқ жон, бир касал бўлади, бир тузалади. Чойнакни қўйиб юборинг, чой ичадиган вақт бўлди.

Eлектр улагич китоб жавонининг панасида, Латифанинг шундайгина ён томонида эди. Шу сабабли хонада чойхоначилик вазифасини ҳаммавақт беминнат бажарса-да, бу сафар малол келди. Чойнакни токка улаб, ўрнидан турди-ю, даҳлизга чиқди. Маъсума унинг изидан маънодорқарабқолди.

Даҳлиздаги дераза олдида Содиқжон бир варақ қоғозни буклаб ушлаган ҳолда турарди. Латифанинг чиқишини кутмагани учун нима дейишини билмай, тараддудланди.

Содиқжон билан Латифа тенгдош, институтда бирга ўқишган. Талабалик йилларидаёқ бир-бирларига майллари бўлган, лекин тақдир йўриғи дегандек, турмуш йўллари айри-айри тушди. Улар бир-бирларини ёқтирар эдилар. Аммо бу ёқтириш ота-она истагига қарши исён кўтара олувчи қудратга, аниқроқ айтилса - муҳаббат даржасига етмаган эди. Олдинма-кейин бўлиб ўтган тўйларидан сўнг, айниқса, оилаларида нохушликлар юзага келган дамларда бир-бирларини қўмсардилар. Бироқ, бу қўмсаш капалак умри мисол узоққа етмас эди. Ҳар иккови бир-бирига бўлган муносабатни кўп ўйлашарди: «Уни ёқтирганим ҳолда нима учун ҳамма нарсадан шартта воз кечиб, У билан бирга бўла қолмайман?» деган унча мураккаб бўлмаган саволга қарийб ўн йилдан бери жавоб топиша олмас эдилар. Ёшлик ҳислари аста сўниб, турмуш номли дарахтнинг аччиқ меваларидан тўйиб-тўйиб егач, бу савол чигали ечила бошланади. Ораларидаги туйғу тўшакка етакловчи муҳаббат эмас, балки турмушнинг тиканли йўлларида мадад бергувчи меҳр эканини англаб етадилар. Унга қадар эса бу туйғу нима эканини билмай қийналадилар, атрофдагилар эса уларнинг муносабатларини бошқача талқин қилаверадилар. Тўғри, Латифа эри билан ажралишгач, Содиқжон уни бир-икки марта кинога таклиф қилди. Латифа ўн уч ёшли қизалоқ эмаски, бу таклифларнинг маъносини англаб етмаса. Аввал гапни ҳазилга бурди. Таклиф такрорланавергач:
—Сиз мени эрсираган шалоқ хотин деб ўйлаяпсизми?-деб дангал айтди.

Содиқжон бу жавобни эшитиб, довдиради. Тўғри кўнгилда эканини айтиб, ўзини окламоқчи бўлди. Шуниси ортиқча эди. Чунки жувоннинг жавоби таклифга яраша бўлган эди. Содиқжон шундан сўнг ўзини тийди. Лекин: «Рўпарангга қара, бу маҳлиқонинг эри йўқ, ўзи ёшгина бўлса, эрсиз қийналади. Сенга ўша гапини бир айтди-қўйди-да. Унга қараб-қараб, кўзингни узма. Кўзларинг билан уни ўзингга ром қилиб ол!» деб васвасага солувчи шайтонни ҳайдаб юбора олмас эди. Баъзан эса ўйга толарди: «Шунча пайтдан бери эрсиз юриб кўникдими ё битта-яримта билан пинҳона дон олишиб юрганмикин?» Шу фикр уйғонган дамдаёқ томоғига ғазаб ўти бостириб келади. Хаёлидаги ўша мавҳум хушторни бўғиб ўлдиргиси келади. Ўзича «Ким бўлиши мумкин у мараз?» деб, танишларини бир-бир кўз олдига келтиради. Латифа жилмайиб гаплашиб турган эркакларни шубҳа остига олаверади. Хуллас, Латифа эридан ажралишганидан кейин неча йил ўтган бўлса, шунча йил Содиқжон шу ҳолда куяди. Ҳозир даҳлизга чиқиб турганида ҳам хаёли шу томонга бир оғди. Латифага гапиролмай қолгани ҳам шундан. Латифа унинг нима учун чиқиб турганини билса ҳам, ўзини билмаганга олди:
—Чой қўйдим,-деди ҳотиржам овозда.
—Ёмон хабар эшитдингизми?-деди Содиқжон, унинг кўзига тик қараб.

«Yomon xabarmidi?-deb oʻziga oʻzi savol berdi Latifa.-Chindan ham nima bu - yomon gapmi yo xushxabarmi? Nima uchun oʻzgarib ketdim. O'zgarganimni bular ham sezishibdi...»

—Нимага ёмон хабар? Шунчаки бир гап,-деди Латифа осойишта оҳангга кўчиб.
—Бирдан ғалати... бўлиб қолдингиз?
—Бошим оғрияпти. Магнит бўрони куни эмасми бугун? Мен кета қолай, чойга ўзингиз қарарсиз.

Латифа шундай деб ичкари кирди-да, столи устини йиғиштиришга ҳам тоқат қилмай, Маъсума билан хайрлашиб, сумкасини олиб чиқди.

Хонага қайтиб кирган Содиқжонни Маъсуманинг маънодор қараши қарши олди.

Латифа хаёлини чалғитиш учун бир оз пиёда юрмоқчи бўлди. Харид қилиш нияти бўлмаса-да, йўлида учраган дўконларга ҳам кириб чиқди. Ёнма-ён юрган эр-хотинни кўрди дегунча, кўз олдида эри гавдаланиб, юраги сиқилаверди. Бундай нохуш ҳолатдан чиқишнинг бирдан бир чораси - уйга бориш эди.

Қўшни иморатларга нисбатан кўркамроқ қилиб солинган, болалиги ўтган, бахт илинжида «ёр-ёр» билан тарк этиб, сўнг икки ўғил билан қайтиб келган уй бу онда кўзига шумшук бўлиб кўринди. Акаси куёвининг харом-харишдан қайтмас одам эканини билиб, уни шарманда ҳолида ўз кўзи билан кўргач, Латифани ўша куниёқ кўчириб келган эди. Ўғлининг каттаси эндигина атак-чечак қилаётган эди. Кичиги туғилиб, туғруқхонадан уйга кетиш учун ижозат теккан кун эди. Куёв бўлмиш Толиб уларни анча куттирди. Келавермагач, акаси, янгаси Латифани уйга бошлаб боришди. Боришди-ю... Толибнинг маишати устидан чиқишди. Латифа остона ҳатлаб ичкари кирмади. Ажрашаётган пайтда суд уч хонали уйнинг икки хонасини унга хатлаб берганда ҳам ҳаққидан воз кечди. Аниқроғи, акаси олдирмади. «Наҳс босган уй ўзига буюрсин», деди. Ана ўшандан бери Латифа шу уйда. Ўғиллари тоғасини «опоқдада» дейишади. Латифанинг бахтига «адам қанилар?» деб сўрашмайди. Отадан олиши керак бўлган меҳрни тоғадан олгани сабабли сўрамасалар керак. Баъзан Латифа «нега сўрашмайди?» деб аччиқланади. Ҳозир бўлмаса ҳам кейинроқ бориб сўрашларини билади. Орадан йиллар ўтиб, сўрашганида нима деб жавоб беради? «Отанг хотинбоз эди, шалоқ эди, шунинг учун ажрашиб кетганмиз» дейдими?.. Латифа келажакда содир бўлажак мана шу манзарадан қўрқади. Ота-онанинг қилмишига фарзанд бир кунмас-бир кун ҳукм чиқаради. Қандай бўлади бу ҳукм? Ким айбдор деб топилади? Эр-хотин ажралишиб кетаверишади. Униси бошқага уйланади, буниси бошқаси билан турмуш қуради. Бола эса ўзича улғаяверади. Бола улғайиб ким бўлиб етишганидан қатъи назар, ҳукмни ўқийди. Худо ўз жазосини ана шу фарзанд ҳукмига жо қилади. Латифа шу жазодан қўрқади.

Қўрқишига эса сабаб бор. Уларнинг идорасида Зеби кампир деган фаррош бўларди. Четдан қараган киши супургини кўтаролмай йиқилиб тушса керак, деб ўйларди. Зеби кампир қорни очлиги учун эмас, уйдан нарироқ - одамлар орасида юриш учун ҳам ишларди. Бошқа фаррошлар ишларини барвақт бажариб кетишарди. Зеби кампир эса кечгача идорада бўларди. Бир куни Зеби кампир Латифага хасрат дастурхонини очган эди. Унинг биринчи эри мамлакатда қулоқларга қарши кураш бошланганида бола-чақам сарсон бўлмасин менга қўшилиб, деган мақсадда хотинига талоқ хати берган эди. Зеби икки ўғли билан қолган эди ўшанда. Эри дом-дараксиз кетди. Ўлдими ё бошқа оила қурдими, ҳеч ким билмайди. Бу орада очарчилик бошланди. Зеби икки гўдагини боқолмас эди. Очликдан ўлиб қолишмасин, деб уларни етимхонага берди.Сўнг инсофли бир одам билан турмуш қургач, ўғилларини етимхонадан қайтариб олди. Иккинчи эри болаларига ўгайлик қилмади. То урушга кетгунига қадар уларга ола қарамади. Тақдир экан. У ҳам урушда изсиз кетди. Зеби бошқа турмуш қурмади. Аммо «сен бизни етимхонага топширгансан», деган лаънат тамғаси бир умр кўкрагига урилди. Бу тамға шу кунгача кетмайди. Ўғиллари набира кўришган бўлишса-да, онанинг ўша қилмишини кечиришмайди. Зеби кампирнинг набиралари ҳам унга нисбатан бемеҳр бўлиб улғайишди.

Кампир шундан куяр эди. У хасрат қиларди, аммо ўғилларини айбламасди. Ҳамма айбни ўзига оларди. «Ўшанда аҳмоклик қилганман. Болаларимнинг ризқини Худонинг ўзи берарди!»-деб ўзига лаънат ўқийди. Зеби кампир тамом кучдан қолгач, идора аҳли бамаслаҳат ҳолда уни қариялар уйига олиб боришди. Кампирнинг ўғиллари бу тадбирга монелик қилмадилар. Ўтган йили Зеби кампирнинг қазоси етганида уни идора аҳли дафн этди. Ўғилларига хабар беришни лозим топишмади.

Латифа Зеби кампирни кўп эслайди. Эслаганда юраги ғалати бўлиб кетади. Дугонаси: «Шундай юраверасанми, ўғилларингни аканг боқмаса, болалар уйига бергину бошқа эрга тег!» деганида танасидан жони чиқиб кетай деди. Бир неча кун давомида юрса ҳам, турса ҳам Зеби кампирнинг мунгли нигоҳи уни таъқиб қилди. Ростдан ҳам болаларини етимхонага топширгандай, ўғиллари чирқиллаб йиғлаётгандай туюлаверди. Тушларига Зеби кампир кириб: «Мен нима учун сенга ўз дардимни айтган эдим? Менинг тақдиримдан ибрат олмадингми?»-деб саволга тутаверади.

Ҳозир уйи остонасига қадам қўяётганида нима учундир яна ўша ҳолни эслади.

Дарвоза очиқ, аммо ҳовлида ҳеч ким йўқ эди. Латифа ҳовли этагидаги олди пешайвон уйга қараб юрди. У эри билан ажралишгач, ота-онамнинг жонлари узилган жой, деб шу уйда яшаш истагини билдирган эди.

Остона ҳатлаб ичкари кириши билан сал енгилроқ тортгандай бўлди. Кийимини алмаштирмаган ҳолда тахмон пойига тўшалган кўрпачага ёнбошлади. «Менга нима бўлди ўзи?-деб ўйлади у.-Унга ачиндимми? У ким менга? Шилтаси чиқиб юра-юра шу тақдирни топибди. Баттар бўлмайдими? Нега ғалати бўлиб кетдим?..»

Латифа бу саволининг жавобини яхши биларди. Билса-да, тилга чиқариш у ёқда турсин, хаёлига келтиришни ҳам истамасди.

Иккинчи ўғлига бошқоронғи бўлиб юрган кезлари эри билан ғижиллашиб, «уйимга кетаман», деб пўписа қилганида Толиб: «кетсанг кетавер», деб осонгина жавоб берганди. Латифа тўнғичини олиб, уйига келди. Эрини икки кун кутди. Аразлаб келганини акасидан яширди. «Куёвингиз сафардалар», деб алдади. Учинчи куни уйига борса, Толиб биттаси билан ҳиринглашиб ўтирибди. «Ўзинг кетдинг, нима, мен пенсионер чолманми индамай ўтираверадиган», деб айбни Латифанинг ўзига ағдариб қўя қолди.

Латифа аламини йиғидан олди. Дардини совуқ деворларга айтди. Уйига ўт қўйгиси келди. Бир оз овунгач, улар ётган ўрин-кўрпани йиғиштирди. Қўллари нажасга теккандек ирганди. Бу кўрпани онаси раҳматли ўз қўллари билан қавиб берган эди. Шуни булғанишига сира чидай олмади. Ярим тунда кўрпа, чойшаб, ёстиқларни олиб, тўрт қаватли уй этагидаги ахлатхонага олиб бориб, ёқиб юборди. Назарида ўт бутун ифлосликларни куйдириб юборгандай бўлди. Афсуски, ҳатто оловнинг ҳам бунга қурби етмас экан.

Ана ўшанда дилида бир алам вулқони портлаган эди. Ана ўшанда илк марта Яратганга ялинган эди: «E Худойим, харомдан қайтмаган бу балойингнинг қўл-оёкларини шол қилиб қўйгин. Ана ўшанда мен бир эркакни бошлаб келайинда, унинг шундайгина кўз ўнгида гуноҳларга ботайин. Бу гуноҳим учун кейин қандай жазо берсанг ҳам розиман!» деб эди. Алам устида хаёлига келган бу нидони эслаганида баъзан ўзидан ўзи уялади, баъзан эса нафратланади. «У паст кетса, мен ҳам паст кетайинми?» деб ўйлайди. Лекин бу қасос нидосидан бутунлай воз кечкисиҳам келмайди.

Мана, ниҳоят, у шол бўлибди. Энди нима қилади? Қасамини амалга оширадими?

Шу фикр хаёлига урилиб, вужуди кирланиб кетгандай бўлди. Худди ўша ўрин-кўрпани йиғаётганда иргангандай ўзидан ўзи ирганди. Қаддини кўтариб, ўтириб олди. Қулоқлари шанғиллади. Икки чаккасига кафтларини босиб, кўзларини юмди.
—Латифагинам, сенга нима бўлди?

Овозни эшитиши билан юраги қинидан чиқиб кетай деди. Кўзларини шарт очиб, деразага тақаб қўйилган каравотга қаради. Онаси то жони узилгунига қадар ўша ерда ётарди. Бу каравот ҳозир Латифанинг ётар жойи. Онаси уни эркалаганида «Латифагинам» дерди. Латифа ота уйига қайтиб келганидан бери онаси билан тез-тез гаплашади. Хаёлан бўладиган бу суҳбатлар баъзан тонготаргача давом этади. Бу суҳбат мазмуни фақат ўзига-ю, Яратганга аён. Баъзан тўнғич ўғли уйғониб қолганида ўзи ерда ўтириб, бошини каравотдаги ёстиққа қўйиб олган онасига ажабланиб қараб туради. Бир-икки марта чўчибгина «ойижон», деб чақирганида Латифа индамагач, «шунақа ўтириб ухлашни яхши кўрадилар», деган тўхтамга келиб, эътибор бермай кўйган.
—Латифагинам, сенга нима бўлди?

Латифа беихтиёр равишда каравот сари сурилиб келди. Бошини ёстиққа астагина қўйди худди онасининг юзларига юзини қўйгандай бўлди. Дераза дарчасидан уфурган ел сочларига урилди - худди онаси сочларини силагандай бўлди.
—Нима бўлганини ўзим ҳам билмайман. Анавини... қарғаган эдим... қарғишим урибди - шол бўлибқолибди.

Латифа шундай деб пичирлади-да, жим бўлди.
—Юрагингдаги гапни айтмаяпсан?
—Юрагимдагини... Мен қасам ичганман, биласиз. Энди қасос олишим керак.
—»Ал қасосул минал Ҳақ!» Қасос –Ҳақдандир. Худо уриб қўйибди-ку? Шунинг ўзи кифоя унга.
—Йўқ, етмайди, ойижон. Ҳозир унинг жисми оғриқда. Руҳи-чи? Қилган ишларидан пушаймон еяптими? Емайди. Тавба қилишга унинг фаҳми етмайди. Фаҳми етганида болалари туғилган уйга ифлосларни бошлаб келмас эди. Мен унинг руҳига ханжар санчишим керак. Ойижон, қийналиб кетдим. Агар шундай қилмасам, ё жинни бўламан ё юрагим ёрилиб ўламан.
—Нимақилмоқчисан?
—Олдига бораман.
—Кейин-чи?
—Содиқжон билан бирга бораман. У мени яхши кўради. Нима десам шуни қилади.
—Содиқжоннинг оиласини бузмоқчимисан? Ўзингнинг етимларинг камми? Йўқ, болам, мени тинч ётсин, десанг...
—Оиласини бузмайман. Фақат бир марта. Кейин ишдан бўшаб кетаман. У билан умуман кўришмай қўяман. Содиқжон билан бирга бўлганимни у кўрсин. Аламдан ёнсин, куйсин. Кўриб туриб ўлиб қолса ҳам майли. Ойижон, буни фақат уч киши билади: мен, Содиқжон ва у...
—Худо-чи?
—Худо ялинишимни бажарди, мен учун уни шу ҳолга солди, энди бу ишимни ҳам кечиради.
—Кечирмайди, болам, кечирмайди.
—Жон ойи, йўлимни тўсманг. Ҳаётимда бир мартагина ўзим учун қасос олай. Кейин одамга ўхшаб яшай...

Онаси жавоб бермади. Оғир хўрсинди. Латифанинг назарида тепасида қора булут тўпланаётгандай туюлди. Булут уни аста бағрига ола бошлади...

«Ҳозироқ Содиқжонга телефон қиламан. Қариялар уйига бориб турсин. Кейин бирга кирамиз унинг олдига...» деб ўйлади.

...булут уни гирдобига чирмайверди, чирмайверди...

Агар ҳозир телефон қилмаса, аҳдидан қайтиб қолиши мумкин эди. Иши ўнгидан келди -телефонни Содиқжоннинг ўз кўтарди. «Ҳозирнинг ўзида қариялар уйига кела оласизми?»деб сўради. Содиқжон «хўп», деди, «нимага?» деб ланжлик қилмади. Унинг шу одати яхши. Латифа нима деса кўнади.

Латифа енгсиз ҳарир кўйлагини кийди. Лабларини бўяди. Кўзларига сурма тортди. Кам ишлатадиган ўткир ҳидли атирни сепди. Ўзини оёғи енгил аёл кепатасига келтиришга ҳаракат қилди. Тошойнага қараб, ўзидан ўзи нафратланди. Сўнг: «Шундай бўлгани яхши. У ҳам мени кўриб нафратлансин, ёнсин, куйсин!» деб ўзига ўзи тасалли берди.

Содиқжон уни танимагандай, ажабланиб кутиб олди.
—Мендан ҳеч нарса сўраманг. Ёрдам беринг менга. Кейин сўз беринг, йўқ, қасам ичинг: бугунги ишни дарров унутасиз. Худди туш кўргандай бўласиз.
—Озгина бўлса ҳам тушунтиринг.
—Тушунтира олмайман. Мен нима десам шуни қиласиз. Биз... эр-хотин бўлишимиз керак... Фақат бир одам гувоҳ бўлади бунга.
—Тушунмадим?
—Тушунмасангиз ҳам сабабини сўраманг. Яна сўрайдагин бўлсангиз... кета қолинг...

Содиқжон «иложим қанча» дегандай елка қисди. Латифа уни қўлтиғидан олиб, қариялар уйига бошлади. Толибни дарров топишди: бир кишилик хонада экан - айни муддао! Бош томони кўтариб қўйилган каравотда Толиб шифтга тикилиб ётибди. Эшикнинг ғижирлашини эшитдими ё Латифадан таралаётган атир ҳиди димоғига урилдими, бошини буриб қарашга ҳаракатқилди.

Латифа Содиқжоннинг қўлидан ушлаб, унинг рўпарасига ўтди. Уларни кўргач, Толибнинг кўзлари пирпиради. Сўнг мижжаларидан ёш сизиб чиқди. Нимадир демоқчи бўлди - тили айланмади. Унга Латифанинг раҳми келди. Қасос олишдан воз кечиб, чиқиб кетмоқчи ҳам бўлди. Аммо қандайдир куч уни ушлаб қолди. Толибга тикилиб туриб, бошини Содиқжоннинг елкасига кўйди. Кейин уни иягидан оҳистагина ўпди-да, «Мени қучоқланг», деб шивирлади. Содиқжон уни қучишга кўпдан бери орзуманд бўлса-да, бу амрни бажаришга дарров журъат эта олмади. Буни сезган Латифа: «Ишни бузиб кўймаса эди», деган ўйда унинг пинжига кириб, лабига лаб қўйди. Толиб ўкириққа ўхшаш бир овоз чиқарди. Латифа сумкасидан рўмолчасини чиқариб, Содиқжоннинг лаббўёқдан қизарган лабини артди...

...Толиб худди бўғизланаётган буқадек ўкира бошлади...

...мана шу ўкириқ Латифани чирмаб турган қора булутни ҳайдади.

Латифа гаранг ҳолда бошини кўтарди: қўшни ҳовлида оч қолган буқа яна ўкирди.

«Ухладимми? Туш кўрдимми?» деб ажабланди Латифа. Сўнг ўрнидан туриб, беихтиёр телефон ёнига келди. Бармоқлар таниш рақамларни терди. Гўшакдан Маъсуманинг «алё» деган беғам овози келди. Латифа гўшакни жойига кўйиб, уф тортди.

Кечки овқат пайтида акаси унга савол назари билан қараб-қараб қўйди. Болалар телевизор кўргани меҳмонхонага кириб кетишгач: «Сенга нима бўлди?» деб сўради. Латифа яшириб ўтирмади: Толибга нима бўлганини айтди.
—Баттар бўлсин,-деди акаси.-Қариялар уйидан ҳам чиқариб ташлаш керак. Ахлатхоналарда ётиб, итдек хароб бўлиб, ўлиб кетишлари керак бунақалар...
—Вой, қўйинг адаси,-деди янга.-Бировга бунақа ўлим тиламанг. У ҳам Худонинг бир бечора бандаси...
—Сен гапирма! Бунақа бандага минг лаънат бўлсин!-Акаси шундай деди-да, аччиқланиб, ўрнидан туриб кетди. Латифа ҳам ўрнидан туриб, уйига чиқди. Дам ўтмай изидан акаси кирди. Янгаси қисқа муддатли одоб дарсини ўтганми, ҳар ҳолда акасининг шашти бир мунча паст эди.
—Изтироб чекаётганингга қараганда, уни бориб кўрмоқчига ўхшайсан. Ўзингни тут. Сенга маслаҳатим - борма. Энди нима кўргилиги бўлса кўраверади. Нимани эккан бўлса, ўшани ўриб олаверсин...

Латифа тунда ухлай олмади. Гўё катта гулханнинг сўниб улгурмаган чўғлари узра оёқяланг зир югургандек бўлди. Эрталаб болаларини акаси боғчага олиб кетди. Кейин янгаси эшикни қия очиб, ичкарига қаради:
—Латифа, мен кетяпман, гапингиз йўқми?

Янга Латифага ғоят меҳрибон бўлса-да, бундай дейиш одати йўқ эди. Латифа ҳозир уни янада яхши кўриб кетди.
—Кеннайи... бориб келмасам бўлмайди. Ҳар ҳолда... шу болаларнинг отаси...
—Майли, боринг, кейин армон бўлиб қолмасин.
—Бирга борайлик...-деди Латифа ялинган оҳангда.

Янгаси кўнди. У қайинсинглисининг одатини яхши билгани учун ҳам ишга кетишдан аввал уйига мўралаган эди.

Улар қариялар уйига бориб, кўп асабийлашганидан юзларини ажин босиб, тиришиб кетган эллик беш ёшлардаги бошлиққа рўпара бўлишди.
—Унинг ҳеч кими йўқ, дейишган эди-ку?-деди бошлиқ, тажанглик билан.
—Ҳа, шунақароқ,-деди янга.
—»Шунақароқ» деганингиз нимаси?
—Шунақароқ деганимки... қариндошлари билан борди-келдини узиб юборган.
—Сиз кимисиз унда?
—Бу синглим унинг биринчи хотини бўладилар.

Бошлиқ «ҳм» деб Латифага қовоқ уйиб қаради.
—Ташлашга ташлаб кетиб, энди эсларига келдими?

Бу гап Латифанинг бошига гурзи бўлиб урилиб, кўз олди қоронғилашиб кетди. Яхшиямки янгаси билан бирга келгани, бўлмаса, ҳоли нима кечарди - номаълум.
—Бу нима деганингиз, сал ўйлаброқ гапиринг гапингизни. Ким кимни ташлаганини аввал билинг. Одамгарчиликнинг кўчасидан ўтганмисиз ўзингиз?

Бошлиқ стол устига шапатилаб уриб қўйди.
—Бўпти, бораверинглар. Ўн еттинчи хонада у. Олиб кетмоқчи бўлсангиз яна ўзимга учрашарсиз.

Хонадан чиқиш пайтида янга орқасига ўгирилди:
—Раҳмат, хайр, сизга учрашадиган бошқа ишимиз йўқ.
—Сиз бирпас қолинг, гапим бор, - деди бошлиқ уни тўхтатиб. Латифа нари кетгач, ўрнидан турди-да, янгага яқинлашиб паст овозда деди:-Олиб кетганингиз яхши. Врач узоқ яшамайди. деяпти.

Янга унга жавоб бермади.

Латифа «бошлиқ нима деди?» деб сўрамади.

У қариялар уйига уч ой қатнади.

Сўнг... қора кийди.