OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифТоҳир Малик
Асар номиУшланг, ўғрини! (ҳажвия)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Ҳажв
Муаллифлар
   - Тоҳир Малик
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳажвиялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм6KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/10/05
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Ушланг, ўғрини! (ҳажвия)
Тоҳир Малик

«
юз грамм ачиган лоф қўшилгани сезилмаса керак
»

Йўққулободда эмас, ўзимиз яшаётган сайёрада Франтсузларнинг бир филми бўларди. Ундаги қаҳрамоннинг уйи Франтсия-Италия чегарасида жойлашган бўлиб, чегара уйнинг қоқ ўртасидан ўтаркан. Яъни, уйнинг бир-икки хонаси Франтсияда, ошхона билан ҳожатхонаси эса Италияда экан. Бояқиш қаерда туғилганини билолмай сарсон. Агар меҳмонхонада туғилган бўлса, Франтсиялик бўлади, онаси ошхонада туғиб қўйган бўлса, Италиялик бўлади. Бу энди кулгили бир ҳангома. Шунга ўхшаш ҳангома Йўққулободда ҳам бўлибди.

Борқул машинасини кўча четига қўйиб, бозорга кириб кетди. Чиқиб қараса-ки, машинани ўғри очиб, кичкина ҳамённи олиб кетибди. Дарров полис маҳкамасига борди. «Машина кўчанинг чап томонида эдими ё ўнг томонидами?» деб сўрашди. «Ўнг томонида» деди. «Унда «Ўнгқулобод» раёнга борасиз, ўнг томон - «Ўнгқулобод» раёнининг ери, биз «Чапқулобод» раёнмиз», дейишди. Норқул «Ўнгқулобод» раён полис маҳкамасига борди. Улар дейишди-ки: «Тўғри, машина бизнинг раёнда турган. Лекин ўғри «Чапқулобод» раён еридан ўтиб келиб, ўғирлаб бўлгач, яна «Чапқулобод» раён ерига ўтиб кетган. Бу иш билан «Чапқулобод» раён полис маҳкамаси шуғулланиши керак.» Норқул яна «Чапқулобод» раён полис маҳкамасига бориб «Ўнг»дан эшитганларини айтди. «Тўғри,-дейишди улар,-аммо ўғри бизнинг раёнда қолмаган, у «Орқақулобод» раёнига ўтиб кетган. Ўғри ўша ерда, ўша ерга боринг.» «Орқа» раёнга борган эди, ўғрининг Биқинқулободга ўтиб кетгани маълум бўлди. Борқул деганимиз гапга кўниб, «хўп» дейдиганлардан эмас. Шарт Биқинқулободга ҳам борди. Унда маълум бўлди-ки, ўғри Қуйруққулободга ўтиб кетибди. Борқул у ерга, ундан Бўксақулобод-у, Болдирқулободга бориб, Йўққулободнинг жамъи ерларини босиб ўтиб, камига уммонларидан ошиб, яна ўзининг қадрдон бозор кўчасига келиб қараса-ки кўчанинг чап томонида турибди. «Чапқулобод» раён полис маҳкамасига бориб саргузаштини айтиб, юрган йўлларини харитада кўрсатди. Харитани диққат билан кўздан кечирган полисқул «Ака, сал адашибсиз, харитага қараганда ўғри кўчанинг ўртасига келибди. Кўчанинг ўртаси эса бизнинг раёнга қарамайди. У «Ёнбошқулобод» раёнга қарайди», деди. Борқул «Ёнбошқулобод» раёнига борди, кейин ундан нарисига. Ўжарлик ҳам эви билан-да! Ўғрининг изидан тушиб яна неча мамлакатларни босиб ўтди. Яхши ҳамки, Йўққулобод юмалоқ шаклда барпо этилган. Қайси томонга қараб юрилса, айланиб келиб, яна ҳаракатини бошлаган ўша нуқтасида пайдо бўлинаверилади. Борқул ҳам шу зайлда юра-юра яна «Чапқулобод» раёнига келди. Машинасини қўйиб, уч-тўрт қадам босиб орқасига қараса, ўғри калит соляпти. Борқул қувониб кетиб, ўғрини қучоқлаб олди. «Оғайни, ўғирласанг ўғирлай қол, фақат машинани раён полис маҳкамасининг рўпарасига қўяй, ўша ерда ўғирлагин. Мени сарсон қилмагин». Ўғри кўнди. Аммо... Майли энди қолган саргузаштларни айтиб бошингизни оғритмайлик. Сиз балки «ўғри ўғирлаган кичкина ҳамёнда нима бор эди, пул каттадирки, шунча овора бўлиб юрибди?» деб ўйлаётгандирсиз? Бе, Борқул анойилардан эмас, пул тўла ҳамённи машинага қўймайди. Пул ҳамиша ён чўнтакда, юракка яқин жойда. Ҳамёнда… тишкавлагич бор эди. Ахир Йўққулободда тишкавлагичсиз яшаш осонми? Лекин гап тишкавлагичда ҳам эмас. Бу ёғини ўйлаб кўришимиз керак бўлади.