OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг

1 / 5 (1ta baho berilgan)


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифТоҳир Малик
Асар номиЗамонавий тадбиркор (ҳажвия)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Ҳажв
Муаллифлар
   - Тоҳир Малик
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳажвиялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм7KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/10/05
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Замонавий тадбиркор (ҳажвия)
Тоҳир Малик

«
Лақашиқилдоқ ҳангома
»

Жуда зарурати бўлмаса-да, Жумқулнинг катта шаҳарга боргиси, унда мардикор ёлланиб ишлагиси келди. Катта шаҳарнинг тузини тотиб, машаққатларини унутмаган йигитлар «борма, шўринг қурийди. Уч кун ичида рўйхатда турмасанг, топганинг назоратчиларнинг томоғини мойлашга кетади», деб қайтармоқчи бўлишди. Табиатан қайсар бўлган Жумқул «беш-ўн сўм топиб келмасам, Йўққулободнинг йигити эмасман», деб қишлоқдан чиқди. У катта шаҳарда юриб, адабларини еганларнинг ўгитларини унутмади. Ўзини тўғридан тўғри мардикор бозорига урмади. Тўққиз қаватли уйдан бир хонани ижарага олган эди. Тонгсаҳарда туриб, деразадан қараса, бир кошонасифат, кўркам бинонинг атрофида тумонат одам. Синчиклаб қараса, бу ер тўйхона экан. Эрта турганнинг ризқини Худо беради, дегани шу-да, деб яхши кийимларини кийиб, пастга тушди. Тўйга келаётган бир гуруҳга қўшилиб, ош еб чиқди-ю, қорни тўймади. Сал нари борди-да, бир оз сабр қилиб, сўнг бошқа гуруҳ билан яна кириб чиқди. Унга биров «кимсан, нима учун яна киряпсан?» демади. «Камбағалнинг тўйгани - чала бой бўлгани», деганларидек, кўнгли ҳам шодликдан ёришди.

Мардикор бозор узоқ эмасди. Бориб, мижоз кутди. Пешинга қадар иш чиқмади. Қорни очган эди, тўйхона эсига тушди. Умид билан борган эди, оч қайтмади. Шу зайлда у қорин ғамини ҳал қилиб олди. Сўраб-суриштириб, тўйхоналарни аниқлади. Одамлар гумонсирамасин учун бугун бу тўйхонада, эртасига унисига борди. Энди унинг учун энг муҳим муаммо шаҳарда рўйхатда туриш эди. Шаҳарда таниши, қариндоши бўлмаса уни ким уй дафтарига тиркаб қўярди. Аммо Худо унинг бу ишини ҳам ўнглади. Мижоз кутиб турган эди, назоратчи йигитлар кўринишди. Жумқул ўзини одамлар панасига олди. Назоратчилар аланглаб юрган уч кишидан гумонсирашдими, улардан ҳужжат кўрсатишларини талаб қилишди. Шунда уч киши бараварига гапира бошлашди. Улар инглизча гапиришдими ё немисчами, Жумқул билмади. Назоратчи йигитлар эса бир-бирларига қараб «чет эллик экан булар», деб нари кетишди. Муҳожирдан ҳужжат сўрамаслигини билиб олган Жумқул «мендан талаб қилишса, чет элликка ўхшатиб гапиравераман», деган қарорга келди. Шу ниятига ҳам фаришталар «омин» дейишган экан, ўша куниёқ ғафлат босиб назоратчиларга рўпара келганини сезмай ҳам қолди.
— Қани, ҳов бойвачча, ҳужжатларингни кўрсат-чи!-деди назоратчилардан бири.

Жумқул аввалига сал довдиради. Кейин ўзининг «муҳожир» экани эсига тушди. Аммо дарров бир нима дейиши қийин бўлди. Мактабда бир йил инглизча, уч ой франтсузча, тўққиз ой испанча, етти ҳафта немисча ўқиганида бирон нимани дурустроқ ўрганиб олмаган экан. Лекин Жумқул кўча кўрган йигит эмасми, киноларда эшитганлари эсига тушиб, уларга тик қаради-да:
— Хенди хох!-деди.
— Нима деяпсан?-деди иккинчи назоратчи.
— Ахтунг, гуден так, гуд,гуд,-деди Жумқул ва беихтиёр илжайди.
— Бу чет элликка ўхшайди,-деди биринчи назоратчи.
— Базарен гуден морген,- Жумқул шундай деб унинг қўлини олиб дўстона сиқиб қўйди.
— Фамилияси Морган экан,-деди назоратчи шеригига, кейин Жумқулга қараб, ўзини «Шоболтқул» деб таништирди.
— Америкаликка ўхшайди, қўй, индама,-деди шериги.

Ўша куни оқшомда Жумқулнинг омади келиб, бир киши уни нақ икки ойга ёллаб, олиб кетди.

Икки ойдан сўнг Жумқул яна бозорда пайдо бўлди. Назоратчи ҳужжат текшириб қолармикин, деган ҳавотирда турди. Қараса, назоратчилар бошқа йигитлар, шунда яна эски ҳунарини қилди:
— Хело Жонни, о кей?-деди кулимсираб.

Назоратчилар гапга тушунмай, бир-бирларига қарадилар.
— Акасини йўқотиб қўйган шекилли?-деди биринчиси.
— Ҳа,-деди иккинчиси унинг гапини маъқуллаб, сўнг Жумқулга қараб деди:-Бозор катта, биз акангизни топиб беролмаймиз.
— Сомсамова Кураосва,-Жумқул тилига келган бу сўзларни айтиб, уларга бир-бир қўл узатди.
— Фамилияси Сомсамова экан,-деди назоратчиларнинг биринчиси ва ўзини «Шотешқул» деб таништирди.

Жумқул катта шаҳарда хор бўлмади. Қорин ҳам тўйди, пул ҳам топди. Энг қизиғи - «Сомсамова Морган» деган янги ном билан уйига эсон-омон қайтди. Ҳол-аҳвол сўраганларга гапни калта қилди:
— Чет тилларни билган одам шаҳарда ҳор бўлмайди. Чет тилни билсанг, бор шаҳарга, бўлмаса, қишлоғингда ўтиравер.