OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифТуробжон Мақсудов
Асар номиЛола (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Миллий адабиёт
Муаллифлар
   - Туробжон Мақсудов
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм3KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/10/08
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Лола (ҳикоя)
Туробжон Мақсудов

Завқ-шавққа тўлиб шаҳар боғидан кетиб борардим. Ногоҳ қўнғироқдек товуш диққатимни тортди:
— Аматижон, мана шу пулга битта лолайиздан беласизми?

Овоз келган томонга қарадим. Атлас кўйлакчаси устидан қизил кофта кийган, қоп-қора сочларига қўниб турган капалакдек оқ, лента боғлаб олган жажжи қизча. У дарвоза ёнида лола сотиб ўтирган чолга кафтидаги тангани узатиб турар, қалин киприкларини пирпиратиб тоғорадаги лолаларга завқ билан тикилар эди. Қип-қизил лолалар эса оловдек ловилларди.

Қора чопон кийган чол қизчанинг оппоқ кафтидан чақани олиб кўзларига яқинлаштирди. У киприкларига тегай деб турган қошларини чимириб тангага тикилдию башараси тундлашиб, гоҳ ўзига, гоҳ лолаларга мўлтираб турган қизчанинг қўлига ташлади.

Қизчанинг ҳозиргина завқ билан яшнаб турган кўзларидаги учқун бирдан сўнди.

Ғазабим қайнаб кетди, тез-тез юриб чолнинг олдига яқинлашдим. У мени кўриши билан илдам қимирлаб қолди:
— Келинг, мулло, келинг, лоладан берайми?

Мен индамадим. У чўнтакка қўл солишим билан кафтини тутди. Бор тангамни чолнинг кафтига ташладим. Ҳайратдан бақрайиб туришига ҳам қарамай, бир дона лола олдим-да, йиғламсираб кетаётган қизчага узатдим. У бир зум ишонқирамай қараб турди-да, яна кўзлари яшнаб, юзига севинч қалқиди. Қўлимдаги лолани дарров олиб, ширин тил билан:
— Лаҳмат... тоға! — дея хиёбоннинг озода йўлакчасидан чопқиллаб кетди...

Шу куни қизча, лолалар ва чол такрор-такрор ёдимга тушаркан, секин бош чайқаб қўярдим.