OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифУмар Сайфиддин
Асар номиКаромат (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Жаҳон/Турк адабиёти
Бўлимлар
   - Сараланмаган
Муаллифлар
   - Умар Сайфиддин
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
ТаржимонЗамира Ҳамидова (турк тилидан)
Ҳажм8KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2011/07/19
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Каромат (ҳикоя)
Умар Сайфиддин

Ёнғин ярим соатдан бери давом этарди. Маҳалла аҳолиси ёнғиннинг иккита уйдан нарига ўтмай сўнишига ишонишарди. Чунки ўртада бир улуғ зотнинг мақбараси бор эди. Бу ернинг ёниши асло мумкин эмасди! Шиддатли жануб шамоли эсар, олов ва учқунларини сочган тахта парчалари мақбаранинг устига, пастдаги уйларнинг томларига учиб тушарди. Ёнғин очирувчилар сўнг ғайратларини сарф қиларди. Политсиячилар атрофни қуршаб олишган, буюмларнинг ўғирланишини олдини олишарди. Аҳмат тирриқ атрофга назар ташлади. Бу киши маҳалланинг тажрибали безориси эди. Унинг фикрича ёнғин - молларни осонгина қолга киритиш дегани эди. Аммо маҳалла халқи фақир эди. Шу онда ёнган кулбалар ичида кўрпа-тўшакдан бошқа нарса йўқлигини у яхши биларди. Ҳолбуки, ёнғинда унинг одати «юки енгил, баҳоси қиммат» ашёларни топиш эди.
— Аллоҳ балосини берсин! Фойдасиз ёнғин!, - деб бошини чайқади.

Аҳоли мақбаранинг олдига тўпланган эди. Бу ерга келгунча олов сўнади, дейишарди. Аҳмат тирриқ яшил рангдаги мақбаранинг деразасидан мўралади.

Хира ёнган мумнинг енгилгина ёритаётган мозор сағанасига қаради. Бош тарафида иккита катта шамдон турарди. Сағананинг икки тарафига иккита жойнамоз солинган эди. Очиқ лавҳларда буюк Қурони Каримлар «ёнбошлаб ётарди». Озғин Аҳмат арзон молни кўрганда порлайдиган яҳудий кўзи билан буларга қаради. Ўзича ашёларнинг энг арзон нархини ҳисоблади. Ичидан:
— Шамдонлар ўн лирадан йигирма….Жойнамозлар ўн беш лирадан ўттиз…Китоблар аниқ қўл ёзма бўлса керак. Йигирма лира уларга …Жами етмиш»…, деди.

Яшил рангга бўялган эшикнинг ёнига борди. Озғин суякли елкаси билан эшикнинг қанчалик мустаҳкамлигини текшириб кўрди. Сўнгра қулфига қаради. Секин-секин эшикни итара бошлади. Халқ ёнғин билан овора эди.

Аҳмат тирриқ жуда қувватли эди. Бу маҳалладаги урушқоқ одамларгагина хос бўлган, кучли мушаги бўлмаса ҳам, спорт билан шуғулланмаса ҳам ўзидан ўзи юзага келадиган телба куч эди. У эшикни бутун кучи билан итаргани учун эшик қирсиллаб, ниҳоят “қарс” этиб очилди. Тирриқнинг ичкарига киргандан кейинги илк иши хира мумни пуфлаб очириш бўлди. Фақат оладиган нарсалари ҳар қанча қийматли бўлса ҳам юки унчалик енгил эмас эди. Ўғирлик режаси унинг зеҳнида тартиблана бошлади. Безорининг режаси тайёр бўлгунча, “натижа”ни кутмасдан, ҳаракатни бошлади. Шамдонларнинг мумларини чиқариб ерга ташлади. Лавҳлардаги китобларни олиб белидан ечган Траблус белбоғига ўради. Сўнгра бироз тин олиб, бурнини қашиди. Аста-секин жойнамозларни йиғиштириб, буларни отнинг устига жул ёпгандай қилиб сағананинг устини ўради. Энди эшикдан чиқиши лозим эди. Аммо ташқари одам билан тўла эди. Сағанага суянди. Бироз ўйлади. Салла ҳам ташлаб кетиладиган нарса эмасди, устида кумуш ип билан тикилган нақш бор эди. Бирдан сағана силжий бошлади. Аҳмат тирриқ йиқилмаслик учун ўзини зўрға ушлаб қолди. “Ажабо, авлиё тириляптимикан?” – деб ўзича ўйлади. Жойида туриб қолди. У ерга қаради ва кулимсиради. “Уҳ сени, ерга михланмаган экан-ку”,- деди. Эгилди, остига қараш учун сағана қопқасини кўтарди. Қопқа анча енгил эди. Ингичка ёғочдан ясалиб, устига яшил мато қопланган эди. Зеҳнидаги “чиқиш режаси” тамомланди. Китоблар билан шамдонларни қучоқлаб сағана қопқасининг остига кирди. Секин-аста юра бошлади. Тўхтади. Қопқа остидан қўлини чиқариб аста-секин эшикни очди. Чап тараф кўчага чиққани учун ушланиб қолиш эҳтимоли бор эди. Ўнг тарафдаги кўчада ҳеч ким йўқ, танҳо эди. Кўчада вайроналар кўп эди. Аммо ёнғин ҳам шу тарафда эди. Барча ўша тарафга йиғилганди. Аҳмат тирриқ қопқанинг остида кўп ўйлаб ўтирмади. Патир-путур қилиб эшикдан чиқди.

Шовқинни эшитиб қайрилиб қараган халқ ҳайрон эди. Ҳамма жойида донг қотиб қолганди. Ана.. Авлиё ўрнидан туриб юра бошлаган эди. Насослар тўхтади. Шиддатли шамол ҳам бирданига тинди. Ўт ўчирувчилар қўрқувларидан қўлларидаги болта, чангак, шлангларни ташлаб юбордилар. Сағана қопқаси ёнғинга қараб юра бошлади. Икки ёнга очилиб йўл берган аҳоли қўрқувдан титрарди. Сағана қўрқув тўла, маънавий ҳайбат билан силкина силкина-силкина ораларидан ўтиб, қоронғуликда кўздан йўқолди.

Мақбарадан олдинги икки уй ҳам оловдан омонда қолди.

Ёнмасдан авлиёсиз қолган мақбара яна маҳалланинг азиз маскани бўлиб қолаверди. Фақат дуо қилганлар юзларини олдингидай бўшаб қолган бинога эмас, қиблага қараб “Кўзимнинг нури, ёнғин кечаси бу тарафга қараб кетди” дейишарди.