OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифВасилий Шукшин
Асар номиТанқидчилар (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Жаҳон/Рус адабиёти
Бўлимлар
   - Социалист реализм
Муаллифлар
   - Василий Шукшин
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
ТаржимонЎринбой Усмон (Русчадан)
Ҳажм28KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/10/08
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Танқидчилар (ҳикоя)
Василий Шукшин

Бобо етмиш уч ёшда, Петка эса ўн учга кирганди. Бобо шарттаки ва асабий эди, қулоғи оғирлигидан азоб чекарди. Петка ёшига қараганда мустақил, новча, уятчан ва ўжар эди. Улар дўстлашиб қолгандилар

Улар бу дунёда ҳаммадан кўра кинони яхши кўришарди. Бобонинг пенсия пули-нинг ярмиси чипта сотиб олиш учун кетарди. Одатда ой охирида пулини санаркан, бобо Петкага аламли қувонч билан эълон қиларди:
— Икковимиз беш сўмнинг бошига сув қуйибмиз!

Петка одоб юзасидан қиёфасига таажжубланган тус берди.
— Ҳеч қиси йўқ, боқиб олишади, - деди бобо ( у Петканинг отаси ва онасини кўз-да тутаётганди. Петканинг отаси бобонинг ўғли эди). - Бу иккаламизнинг фойдамиз.

Улар доим биринчи қаторда ўтиришар, бу ерда бобо яхшироқ эшита оларди. Лекин барибир у сўзларнинг ярмисини тушуна олмас, актёрларнинг лабига қараб нима деётгани-ни тахминларди. Баъзан бобо ҳеч бир сабабсиз тўсатдан хо-холашга тушарди. Томоша залида эса бошқа ҳеч ким кулмасди. Петка бобосининг биқинига туртар ва аччиғланиб пичирларди:
— Сенга нима бўлди? Тентакка ўхшаб ...
— У нима деди бўлмаса? – сўрарди бобо.

Петка бобосининг нақ қулоғига шивирлаб, актёрнинг нима деганини айтарди:
— Суръатни пасайтирмасдан.
— Ҳе-ҳе-ҳе, - бобо ўз устидан оҳиста куларди. - Мен бошқача эшитибман.

Баъзан кимдир айбсиз инсонни ўлдирганида бобо йиғига тушарди.
— Эҳ сиз ... одамлар! – у алам билан шивирларди ва рўмолчасига бурун қоқарди.

Умуман у экранда кўргани ҳақида гапиришни яхши кўрарди. Кинода қаттиқ ўпишиб қолишса, у жилмаяр ва пичирларди :
— Шайтоннинг иши!.. Сен қара, қарагин... Ҳеҳ!

Кинода урушиб қолишса, қўлларини стулга тираб олиб, берилганча диққат билан муштлашувни томоша қиларди ( айтишларича у ёшлигида жанжаллашишга ўч бўлган. Ва жанжаллашиш қўлидан келган.)
— Йўқ, ановиниси бўлмағур … э, нима… нимжон. Буниси бўлса ёмон эмас, абжир. Борди-ю, ясамалик бўлса дарров илғаб оларди
— О-ла, - дерди у хафа бўлиб, - буни ёлғондан қилишди.
— Қон чиқаяпти-ку, - Петка норози бўларди.
— Шо-ош-ма ... қон. Нима бўпти? Бурун деганлари нозик келади: салгина тушир-санг, дарров қонайди. Аслида номига муштлашяпти.
— Номига муштлашяпти эмиш!
— Албатта, номига-да .

Ортдагилар уларни туртишди ва жим бўлиб қолишди.

Баҳснинг каттаси клубдан чиқишгандан сўнг бошланди. Гап айниқса қишлоққа бағишланган филмларга келганда бобонинг қаттиқ жаҳли чиқарди.
— Ҳаммаси бўлмағур, - дерди у. – Бунақаси бўлмайди.
— Нега бўлмас экан ?
— Нима, сенингча анови йигитнинг иши ўзига ярашадими?
— Қайси йигитни айтяпсиз?
— Гармошка кўтарган-чи. Деразадан кирмоқчи бўлган йигит-да.
— У деразадан киргани йўқ, - Петка бобосининг гапини тўғрилади; у филм воқеаларини бошдан-охир аниқ эсларди, бобоси аралаштириб юборар ва бу Петканинг ғашига тегарди,- У қўшиқ айтиш учун деразага рафига чиқиб олди, холос.
— Чиқдими, ахир. Мана мен, эсимда турибди, бир марта деразага чиққандим…
— Нима у сенга ёқмаяптими?
— Ким?
— Намунча кимладинг!.. Ана қайси бир йигит деразага чиқибди. Уни ўзинг айт-мадингми?
— Ҳеч ҳам бундай эмас, - бобо жимжилоғининг учини кўрсатди. - Аллақандай бир Ваня-тентак. Ашула айтади ва юрганча ашула айтади... Бизда битта Ваня-тентак борийди – юрган йўлида ашула айтгани-айтган эди.
— Ахир у севиб қолган-ку! - Петка асабийлаша бошлади.
— Севса нима бўпти?
— Севганийчун ашула айтади-да.
— А?
— Ашула айтишининг сабаби бор, деяпман !
— Бунақаларни қачонлардир кулгига кўмиб ташлашарди! Йўлини юролмасди. Севар-мишлар ... Севган одам, уялади. У бўлса қишлоқнинг тўрт томонини бошига кўтариб юрибди... Қайси аҳмоқ қиз унга тегади! У жи-ид-дий йигит эмас. Эсимда турибди, бизга бирон қиз ёқиб қолса, икки кўча наридан ўтардик – чунки уялардик. Севармиш… Севсанг-севавер истаганингча, лекин нега бундай ашула айтиб…
— Нима - нега?
— Одамларга кулги бўлиб нима? Эсимда бор, биз ...
— Яна «биз, биз»;. Ҳозир одамлар бошқача бўлишган !
— Нимага бошқача бўлишган экан? Ҳар доим одамлар бир хил бўлишган. Нима сен ўзимизда бунақа тентакларни кўп кўрганмисан?
— Бу бир кино-да. Ўхшатиш яхши эмас.
— Мен ўхшатаётганим йўқ. Мен йигитнинг ҳаракатлари ўхшамаган, деяпман, вассалом, - бобо сўзида туриб олди.
— Ана ҳаммага ёқяпти-ку! Кулишди-ку! Мен ҳам кулдим.
— Сен ҳалли кичкинасан, шунийчун сенга кулгили. Мана мен дуч келган нарсага кулавермайман.

Бобо катталар билан санъат борасида камдан-кам баҳслашарди – қўлидан келмасди. Баҳс бошланиши билан асабийлашар, ҳақоратлашга тушарди.

У бир марта катталар билан айтишиб қолди, ўша бир мартагина ҳам бошига ғавғо олиб келди.

Бу воқеа бундай бўлганди.

Улар – Петка икков комедия кўриб, клубдан чиқишди ва бири олиб-бири қўйиб уни данагидан мағзигача чақишга тушишди.
— Биласанми, одамга нимаси алам қилади: шайтонлар, анов актёрлар-да ўзлари қаҳ-қаҳлашади, сен эса ўтираверасан, қитиқлашса-да, кулгинг келмайди! – бобо қаттиқ аччиғ-ланди. – Сени кулгинг қистадими нима?
— Йўқ - тан олди Петка. – Фақат бир мартагина, улар машина билан ағдарилиб кетишганда.
— Ана кўрдингми! Биз-чи пулини тўлаб қўйганмиз – эски пулга икки сўмдан! Уларчи, ўзлари кулишди, тамом.
— Муҳими, «Комедия»; деб ёзишди.
— Комедия!.. Бунақанги комедия учун уларнинг тишларини уриб синдириш зарур.

Улар уйга қаҳру-ғазабга тўлиб қайтишди.

Бу пайтда уйларида телевизорда қишлоқ ҳаётига оид қандайдир бир филм кўриб ўтиришарди.

Уйларига Петканинг холаси, яъни онасининг синглиси меҳмонликка келганди. Бир ўзи эмас, эри билан. Ҳа, шаҳардан. Мана энди ҳаммаси ўтириб олиб телевизор томоша қилишяпти. ( Бобо ва Петка икковлоннинг телевизорни ҳеч жинлари суймасди. « Ҳали мен бўйдоқ эдим, акам, Микита, уйланди, ана шунда мен уларнинг хоналарига тешикдан мўра-лаш учун боришни яхши кўрардим. Телевизор уларники-да: назарингда мўралаганингча ҳаммасини кўраётгандайсан» - деди бобо бир-икки марта телевизион кўрсатувларни томоша қилгач.)

Ана, демак, ҳамма ўтирибди, томоша қиляпти.

Петка дарс тайёрлаш учун тезда даҳлизга чиқиб кетди, бобо эса бошқалар билан бирга қолди, беш дақиқача телевизордаги ялтир-юлтурларга қараб ўтирди ва ҳаммани ўзига қаратди:
— Бўлмағур нарсалар. Бундай бўлмайди.

Петканинг отаси хафа бўлди:
— Ота, жим бўлгин, халақит берма..
— Йўқ, бу қизиқарли, - деди шаҳарлик хуштакаллуф киши. – Отахон, нега бундай бўлмайди, деб ўйлайсиз? Нега бўлмас экан?
— А?
— У яхши эшитмайди, - тушунтирди Петканинг отаси.
— Мен нега бундай бўлмайди, деб сўраяпман. Сизнингча қандай бўлади? - шаҳар-лик киши олдиндан негадир жилмайиб қўяр экан, баланд овозда такрорлади.

Бобо унга шубҳали кўз ташлади:
— Бундай бўлмайди, ана шундай. Ман-на сен унга қараб ростдан ҳам дурадгор деб ўйлаяпсан, лекин мен бундай назар солиб, унинг ҳеч қандай бир дурадгор эмаслигини дарров билиб олдим. У ҳатто болтани тўғри ушлашни билмайди.
— Отам билан Петка икковлари бизнинг танқидчиларимиз, - деди Петканинг отаси бобонинг сўзлаш оҳангини бироз юмшайтириш мақсадида.
— Қизиқ, - шаҳарлик яна оғиз очди. – Нега сиз у болтани тўғри ушлашни билмай-ди деган қарорга келдингиз?
— Чунки мен бир умр дурадгорлик қилганман. «Нега бундай қарорга келдингиз?»; эмиш.
— Ота, - Петканинг аммаси гапга қўшилди, - нима қипти шунга?
— Нимага?
— Менга бу одамнинг ўзи қизиқарлироқ .Тушундингизми? Мен унинг ҳақиқий дурадгор эмаслигини биламан, у – актёр, лекин менга қиз… менга жуда қизиқ…
— Худди мана шунақалар студияда ўтирволиб ёзишади, - деди яна жилмайганча Петканинг аммасининг эри.

Петканинг аммаси ва унинг эри ўта ақлли ва ҳамма нарсани билишарди. Улар бобо билан кулганча гаплашишарди. Бу бобонинг аччиғини чиқарди.
— Бу сенга муҳим эмас, менга эса муҳим, - у қизини оғиз очиргани қўймади, -- Улар сенга пуфакни пуфлаб ўтқазишади, лекин менга ўтқазишолмайди.
— Ха-ха-ха, - шаҳарлик киши кулди. – Ҳақингни олдингми?

Петканинг аммаси ҳам тиржайди.

Петканинг отаси ва онаси бобонинг гапларидан хижолатга тушишди.
— Ота, сени кўнглингни топиш росаям қийин, - деди Петканинг отаси. – Яхшиси Петканинг олдига бор, унга ёрдамлаш. – Петканинг отаси шаҳарликка томон бурилди ва паст товушда тушунтирди:
— Ўғлимга дарс тайёрлашга ёрдам беради, лекин ўзи ҳеч нарсани билмайди. Икков-лари тортишгани-тортишган. Кулгинг қистайди!
— Қизиқ чол, - шаҳарлик Петканинг отаси гапини маъқуллади.

Ҳаммалари чолни унутиб, яна кино кўришга тушишди. У орқада худди башарасига тупуриб ташланган одамдай турарди. Яна бирпас турди-да Петканинг олдига кетди.
— Кулишяпти, - деди у Петкага.
-Кимлар?
— Ана... - чол меҳмонхона томон бош ирғади – Майли, сен қари тўнка ҳеч нарса-ни билмайсан дейишяпти. Улар-чи, тушунишади!
— Эътибор берма, - маслаҳат берди Петка.

Чол стол ёнига бориб ўтирди, оғиз очмади. Бироздан сўнг яна гапга тушди.
— Сен аҳмоқсан, дейишди, ақлингни еб қўйгансан…
— Нима, шундай дейишдими?!
— Нима?
— Сени аҳмоқ дейишдими?
— Ўтириб олиб кулишгани-кулишган. Улар жуда кўп нарсани билишади-да ! - Пет-канинг таъбири билан айтганда бобо тобора «ўт оларди».
— Эътибор бермагин, - Петка яна маслаҳат берди.
— Саводхонлар… Келишди! – Бобо ўрнидан туриб сандиқ титкилади, пул олиб, чиқиб кетди.

Бир соатдан кейин маст қайтиб келди.
— О-о! – Петка ҳайратга тушди (бобоси камдан-кам ичарди). – Сенга нима бўлди?
— Томоша қилишяптими? – сўради бобо.
— Томоша қилишяпти. У ёққа кирма. Кел, ечинтириб қўяй. Нега ичдинг?

Бобо ёғоч катга оғир чўкди.
— Улар тушунишади, сен билан мен тушунмаймиз ! – бобо овозини баралла қўйди -Сен аҳмоқсан, бобо, дейишди! Сен ҳаётда ҳеч нарсани тушунмайсан. Улар-чи, тушуни-шади! Пуллари кўпми?! – бобо энди бақира бошлади. – Пулинг бижғиб ётган бўлса-да, бурнингни кўтарма! Мен бир умр эгилиб-букилиб ҳалол меҳнат қилдим. Энди мен жим-гина ўтиришим керак экан. Ҳей, сен ўзинг умрингда қўлингга болта ушлаганмисан?! – Бобо эшик билан гаплашарди, унинг ортида телевизор кўриб ўтиришарди.

Петка ўзини йўқотиб қўйди..
— Керак эмас, керак эмас , - у бобосини хотиржам бўлишга ундарди . – Кел, мен сени ечинтириб қўяман. Уларни қўявер !..
— Йўқ, тўхта, мен унга айтадиганимни айтаман ... – Бобо ўрнидан туришга уринди, лекин Петка уни ушлаб қолди:
— Бобожон, керак эмас !
— Шаҳарлик ичи пўк олифталар . – Бобо тинчлангандай бўлиб, жимиб қолди.

Петка унинг битта этигини тортди.

Лекин шу пайт чол нимагадир бош чайқади.
— Сен менинг устимдан кулмоқчи бўляпсанми? - унинг кўзлари яна аламли чақнаб кетди. – Мен сенга битта сўзни айтишим мумкин!.. – Бобо этикни олди-да, меҳмонхонага қараб юрди. Петка уни тўхтатиб қола олмади.

Чол меҳмонхонага кирди-да, қўлини силтаб этикни телевизорга ирғитди:
— Мана сизларга!.. Сизларнинг дурадгорларингизга ҳам!

Экран чил-чил синди.

Ҳамма ўрнидан ирғиб турди. Петканинг аммаси ҳатто чинқириб юборди.
— Масхара қилмоқчи бўлдингларми! – бақирди чол. – Сен бирон марта қўлингга болта ушлаганмисан?!

Петканинг отаси чолни қўлтиқлашга уринди, лекин у қаршилик кўрсатди. Курси-лар тўрт томонга шарақлаб учди. Петканинг аммаси яна чинқирди ва кўчага қараб отилди.

Петканинг отаси барибир чолни бўйсундиришга муваффақ бўлди, унинг қўлларини орқага қайирди ва сочиқ билан боғлашга тушди.
— Роса вақтингни топдинг-да, отагинам, мени тилимни қисиб қўйдинг, - Петканинг отаси чолнинг қўлларини қаттиқ боғларкан ғазабини тута олмади. – Раҳмат сенга.

Петка ўлгудек қўрқди, у кўзини катта очганча бўлаётган воқеаларни кузатарди. Шаҳарлик киши четда турар ва аҳён-аҳён бошини чайқаб қўярди. Петканинг онаси шиша синиқларини йиғиштирарди.
— Тилимни қисиб қўйдинг... – Петканинг отаси ҳадеб бир гапни такрорларди ва тишини гизлатди.

Чол ерга қараб ётар, бўялган полга соқолини ишқар ва бақирарди:
— Сен менинг устимдан кулавергин, мен эса сенга – битта сўзни айтаман!.. Бу сўзни айтганимдан сўнг овозинг ўчади. Агар сен айтганингдай мен аҳмоқ бўлсам…
— Нима мен шундай дедимми? – сўради шаҳарлик киши.
— У билан гаплашманг, - деди Петканинг онаси. - Ҳозир унинг қулоғи буткул том битган. Виждонсиз.
— Мени сиз билан битта дастурхон атрофига ўтиришимни истамайсиз, ҳа, майли! Лекин сен менга... Бу… майлига! – чол бақирди. – Лекин сен менга айтгинчи – умрингда битта дарахт кесганмисан? А-а!.. Ана шундай. Сен мени дурадгорликни тушунмайди де-япсан! Қишлоқдаги уйларнинг ярмини мен ўз қўлларим билан қурганман!..
— Роса вақтини топиб тилимни қисдинг, Худойим олсин сени, тилимни қисдинг, -ғулдулларди Петканинг отаси.

У гапириб тураркан Петканинг аммаси ва милиса ходими, шу қишлоқлик Ермолай Кибяков кириб келишди.
— Ўҳу-у! – деди Ермолай ёйилиб куларкан. – Тимофей амаки, нега бундай қилдинг? А?
— Хурсандчилигимни нақ бурнимдан чиқарди, - деди Петканинг отаси ўрнидан турар экан.

Милиса «ҳм-ҳм»лади, кафти билан жағини силади ва Петканинг отасига қаради. У рози бўлиб бош ирғади ва деди:
— Шундай қилиш керак. Ўша ерда тонг оттирсин-чи…

Ермолай фуражкасини бошидан олди, уни авайлаб михга илди, планшетдан бир варақ қоғоз олди ва стол ёнига келиб ўтирди.

Чол жимиб қолди.

Петканинг отаси бўлган воқеани қўшиб-чатмасдан ҳикоя қилди. Ермолай қорайиб кетган дағал кафти билан хумдек бошидаги ёғ босган сочини силади, йўталди ва столга кўкрагини тираганча, бошини чап тарафга қийшайтириб, ёзишга тушди.

«Гражданин Новосколтсев Тимофей Макарич, бир минг ...»;
— У нечанчи йил туғилган?
— Тўқсонинчи йилда .

«... Бир минг саккиз юз тўқсонинчи йилда туғилган, собиқ дурадгор, ҳозир пенсияга чиққан. Ажралиб турадиган белгиси йўқ. Юқорида кўрсатилган Тимофей жорий йил йигирма бешинчи сентябрида уйига ўткир арақ ичган ҳолда келган. Бу пайтда унинг оила-си телевизор кўриб ўтирган бўлган. Меҳмонлар ҳам бўлишган...»;
— Нима деган кинофилм эди ?
— Билмайман. Телевизор қўйганимизда кино бошланганди, - тушунтирди Петка-нинг отаси. – Колхоз ҳақида .

«... Филмнинг номини эслашмайди. Бир нарсани билишади: колхоз ҳақида. Тимо-фей ҳам телевизор кўра бошлаган. Кейин у: »; Бундай дурадгорлар бўлмайди«, деган. Ҳамма Тимофейдан ўзини тутиб олишини сўраган. Лекин у тутақиб, ўз билганидан қол-маган. У яна бундай дурадгорлар бўлмайди, ҳаммаси ёлғон, деган. »;Дурадгорларнинг қўли бундай бўлмайди, ҳеч қачон". Ва қўлларини қарсиллатиб ура бошлаган. Ундан яна бир марта ўзини тутиб олишини сўрашган. Шунда Тимофей ўнг оёғидаги этигини ечган

( бичими - 43-45 , юнги тўкилган) ва телевизорга қараб отган.

Албатта, дунёдаги бор нарсани, яъни одатда кўз билан кўриш мумкин бўлган нар-саларни ирғитди.

КИБЯКОВ, милиса катта лейтенанти".

Ермолай ўрнидан турди, протоколни икки қатлади, планшетига яширди.
— Тимофей амаки, кетдик!

Петка нима юз бераётганини ҳалигича англаб етмасди. Лекин Кибяков ва отаси икковлон бобосини ётган еридан турғазишаётганда уни қафасга олиб кетишаётганини тушунди. У додлаб йиғлади ва бобосини ҳимоя қилиш учун отилди:
— Уни қаерга опкетяпсизлар?! Бобожон, сени қаерга опкетишяпти!.. Ота, бундай қилма, керак эмас!..

Отаси Петкани итариб ташлади, Кибяков бўлса, кула бошлади:
— Бобонгга ачиняпсанми? Ҳоз-зир биз уни турмага тиқамиз. Ҳоз-зир...

Петка янада қаттиқроқ йиғлади.

Онаси уни бурчак томон олиб кетди ва юпата бошлади:
— Сен нимага йиғлайсан, унга ҳеч нарса бўлмайди! У ерда бир кеча ётади ва қайтиб келади. Эртага ўзи уялиб қолади. Йиғламагин, ўғлим.

Чолнинг этигини кийгазишди ва уйдан олиб чиқиб кетишди. Петка пиқиллаб йиғ-лади. Шаҳарлик аммаси ҳам Петкани юпатишга тушди:
— Петенка, сенга нима бўлди? Уни ҳушгакелтиргичга олиб кетишди, ҳушгакелтир-гич-га! У тезда қайтиб келади. Бизда, Москвада қанча одамни ҳушгакелтиргичга олиб кетишларини биласанми!..

Петка милисани аммасининг ўзи олиб келганини эслади, уни қаттиқ итариб таш-лади, печка устига чиқиб олди ва ёстиққа юзини босганча узоқ-узоқ йиғлади.