OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифВасилий Сухаревич
Асар номиМенга нима мумкин? (ҳажвия)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Жаҳон/Рус адабиёти
Бўлимлар
   - Ҳажв
Муаллифлар
   - Василий Сухаревич
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳажвиялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
ТаржимонАдҳам Даминов
Ҳажм6KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2014/04/03
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Менга нима мумкин? (ҳажвия)
Василий Сухаревич

Баъзи аёлларга ўхшаб валақлашни жиним суймайди-ю, аммо тажриба алмашиш учун бўлса, марҳамат! Xуллас, мен эримнинг салбий одатларини қандай тузатаман? Масалан, муҳим муаммо — ароқ-хўрликни олайлик. Лекин ўйламанг тағин, эри алкаш экан деб. Аммо ичишни ёқтиради. Гоҳида ишдан қўнғироқ қилади: мажлисда ушланиб қоламан, деб. Марҳамат! Қайтади-ку! «Уфла-чи. Ҳаммаси равшан! Қаерда мажлис қилдинг? — У индай олмайди — Ана, ҳолинг шу-да. Бор, ҳовлига чиқ, кайфинг тарқамагунча уйга кирма!» Тушуняпсизми? Мабодо мен уни шундоқ ҳайдаб юборсам, у улфатларининг олдига жўнаб қолади.

Кашандалиги-чи, асти сўраманг. Марҳамат, зинапояга чиқиб чексин. Ишида, дўстлари даврасида бурқсицин. Мен тирик эканман уйда чекиб бўпти! Бироқ, зинапояда баъзан у билан қўшни аёл ҳам биргалашиб тутатиб турганини кўриб дарҳол бу чорани тўхтатдим. Ахир қўшни аёлнинг эри чекмайди, бу ҳолат уларни яқинлаштириб қўйиши мумкин. Энди у ошхонада шифтга ўрнатилган ҳаво сўрғичнинг тўғрисига стул қўйиб, унинг остида чекади. Сезаяпман, тобора кам-кам чекяпти.

Кўпчиликка тегишли бўлган энг катта бахцизликлардан яна бири — эримнинг ўртоқлари. Улардан қандай қилиб қутулиш мумкин? Бунинг йўли осон. Сиз эрингизга айтинг: «Вой, Xудойим-ей, бу Федя қандай ажойиб эркак-а, қандай ажойиб!» Шундан кейин эрингиз Федяни ҳеч қачон чақирмайди. Петя ҳақида эса бутунлай бошқача оҳангда гапиринг: «Уни мен кечираман, маст-аласт тентак-да, қурмағур, сен салгина четга қарадинг дегунча, менга шилқимлик қилади-я...» Тамом, Федя кетидан Петя йўқолади. Кейин яна бир ишончли йўли бор — озроқ моддий зарар кўрилса-да, эрим менинг рухсатим билан дўстига қарз беради, шу билан ўша дўсти узоқ вақт, гоҳида бир умрга қорасини кўрсатмайди. Сизни ишонтириб айтаманки, бу йўл битта-яримта сурбетни узоқ йиллар едириб-ичиргандан афзал.

Эрни қандай қилиб тежамкорликка ўргатиш мумкин? Бу — энг қийини. Улар кўп нарсани пинҳон сақлашга ҳаракат қилишади: мукофот пулини, маошга қўшимчани, қалам ҳақини. Бундай пайтда уни тинтув қилиш зарур, деб ўйлайсизми? Асло ундай қилманг. Бу — беадаблик. Шундай ҳолда айтинг: «Қуёшим, мен сени ишга костюмингнинг шу аҳволи билан қўйиб юборолмайман. Ечгин, дазмоллайман!» Қаршилик қилади. «Еч!» денг қатъий, ахир бу — зўрлик эмас, ғамхўрлик-ку! Костюм ечилгач, уни дазмоллашдан олдин, албатта, чўнтакдагилар олиб қўйилади. Тушунарлими? Гоҳида топилмалар ён дафтарчада, эски-тускилар орасида, кўрпачалар остида ёки суратлар орқасида паноҳ топади. Бунда фақат сезги, сезги ва яна сезги иш беради. Бундай пайтда сизни енгил юмор қутқаради. Мисол учун сиз Пушкин ёки Балзакнинг қайсидир сайланмаси орасидан йирик пул топиб олсангиз, унинг ўрнига «Сиздан миннатдорман, Фантомас» дея дастхат қолдиринг.

Давом эцак. Ҳурматли дугоналар, сизларга ҳеч қачон рашкчи аёл бўлишни тавсия этмайман. Рашк — рақибингизга қўл келади. Рашк эрингиз учун яхши, уй эса дўзахга айланади. Бундай ҳолларда мен ғамхўрлигимни ошираман. «Азизим, чарчамадингми? Мен сенга янги кўйлак сотиб олдим. Сен учун эртага қандай ёқимли овқат тайёрласам экан-а?» Бу ғамхўрлигингиз билан сиз уни ўраб-чирмаб оласиз, у эса қийналади. Бундай ҳолларда ичишга ҳам рухсат беринг. Уйда чекишга ҳам. Ҳатто улфатларни етаклаб келишга ҳам. Шунда албатта улфати «Эй, бу сенинг хотининг тилло-ку», дейди. Шу биттагина гапи билан эрингизни туппа-тузук рашкчига айлантиради-қўяди.

Дадил буйруқ бераверинг: «Кеч қолма! Юрма! Қарама! Ичиш-чекишни ўйлама...» Албатта, у бу гапларга ғалаён қилади. Меники бир гал бирдан қичқириб қолган: «Худо ҳақи, айт ахир, менга ўзи нима мумкин?»

Шунда мен жавоб қилганман: «Мени севиш мумкин. Севиш! Мана шунинг ўзи етарли!»