OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифXанс-Ёҳим Арндт
Асар номиВеналик таниш (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Жаҳон/Олмон адабиёти
Бўлимлар
   - Илмий тахайюлот
Муаллифлар
   - Xанс-Ёҳим Арндт
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
ТаржимонҲомидбек Раҳмонов (Немис тилидан)
Ҳажм3KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/05/16
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


Нашр белгилари
«Маърифат гулшани»; газетасидан олинди.


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Веналик таниш (ҳикоя)
Xанс-Ёҳим Арндт

— Мутлақо-я? - бегона киши ажабланди. - Сиз мени танимаяпсизми? Рухсатингиз билан айтмоқчиманки, сиз Вена Академияси профессори Фоербаҳсиз, шундай эмасми?
— Ҳа.
— Яна мени танимаяпман, дейсиз-а? Рухсатингиз билан шуни айтмоқчиманки, биз Венада ўн марталаб, ҳа, ҳа, энг камида ўн марталаб, турли вазиятларда учрашганмиз - кўргазмалар, уюшмалар ва ҳоказоларда. - Шуларни айтаркан у сигарета қутисини узатиб, рассомга сигарета таклиф қилди. - Биз тез-тез биргаликда сигарета чекиб турардик!
— Мен умуман чекмайман, - эътироз билдирди қисқа қилиб рассом, бегона одамнинг борган сари жонига тегаётганидан жаҳли чиқиб.
— Қизиқ, сиз мени танимадингиз, сигарета ҳам чекмайсиз. Мен қасам ичишга ҳам тайёрман... - бегона киши ажабланиб бошини сарак-сарак қилди. Кейин минғирлаб, узр сўради-да, кетди.

Аммо тахминан беш дақиқалардан кейин у яна қайтиб келди.
— Рухсатингиз билан, жаноб профессор, мен ҳалиям ишонолмаяпман, сиз эслаган бўлишингиз керак, - у саволларини яна такрорлай бошлади ва Фоербаҳ билан Венада йўқ деганда ўн марталаб учрашганини қатъий туриб таъкидлади.
— Сиз чиндан ҳам чекмайсизми? - сўради у ҳайратини яширолмай.
— Йўқ, мен умуман чекмайман! - жавоб берди рассом ундан қандай қутулишни билмай.

Бегона киши янада ажабланиб бош чай¬қади. Минғирлаб яна узр сўради ва кетди. Бу сафар қайтиб келмади. Бир қанча вақтдан кейин Анзелм Фоербаҳ сегарета чекмоқчи бўлди, аммо чўнтагидан унга Бавария қироли совға қилган олтин сигарета қутисини тополмади. Унинг ўрнига, чўнтагида бир парча қоғоз турарди:

«Чекмайдиган кишига сигарета қутисининг кераги йўқ!».