OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифXолдор Вулқон
Асар номиМалика (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Сараланмаган
Муаллифлар
   - Xолдор Вулқон
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм15KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2010/07/13
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Малика (ҳикоя)
Xолдор Вулқон

Оқ - сариқдан келган, сочи малларанг, кўзлари қийиқ, сап – сариқ киприклари чўчқанинг киприкларига ўхшаш, оғзини юмса ҳам курак тишлари кўриниб турадиган новча ва озғин бу қизнинг исми Малика. У ўзининг унча хушрўй эмаслигидан ўксинар, бунинг устига тенгдош қизлар уни ўйинга қўшишмас, шу сабаб у кўпинча ёлғиз ўзи ариқлар лабидаги толлар соясида тўптош ўйнар, ё чўп билан ерга бир нарсаларни чизиб хаёл суриб ўтирарди. Яккаланиб қолган бу қизга Давроннинг раҳми келарди. Бечора қиз учун бу кўргуликлар ҳам оздай дадаси Олим ака ичкиликка муккасидан кетган майхўр эди . У ичиб маст бўлиб келса хотини билан жанжал қилиш учун дархол бир сабаб топар, сўнг хотинини уриб, сўяман дея пичоқ олиб қувирди. Олис бир воқеа Давроннинг сира эсидан чиқмайди. Қахратон қиш чилласи, ҳаммаёқ қор. Даврон томда қор кураётган эди. Бирдан қўшни ховлида қий – чув эшитилди. Олим пиён бақирарди;
— Ифлос, Қанжиқ! Манави қордаги излар қайси ўйнашингники?!

Пиённинг хотини унга жавобан йиғларди:
— Қанақа, ўйнаш?! Менга бундай тухмат қилманг! Худодан қўрқинг! Бу излар сизнинг калишларингизники! Мен уларни кийиб қор кураган эдим. Алдаётганим йўқ! Худо хаққи, ишонинг!

Бу гапдан Олим пиённинг ғазаби бадтар қайнади. У бу гал ўтин ёрадиган болтани олдида, хотинини қувиб кетди;
— Қулоғимга уйғурларнинг лағмонини илма, ит эмган! Мен сен ўйлаган Хариплардан эмасман! Менинг пешонамдаги кўзим ҳам очиқ!

Олим пиённинг хотини Кимёхон ая пояфзал кийишга ҳам улгурмай қорда яланг аёқ кўйлакчан, ялангбош югираркан: – Қооч қизим! – дея бақирди. Қизи Малика кўчага қараб қочди. Улар қочиб бориб Давронларнинг дорвозасига ўзини уриб ичкарига киришдида, дорвозани занжирлаб олишди. Мастликда гандираклаб мувозанатини йўқотганича қорга йиқилган Олим пиён уларга етолмай қолди. Олим пиён ҳамон айниб – ачиб сўкиниб бақирар, Хотини билан қизи Давронларнинг ховлисида совуқдан ва қўрқувдан қалтираб йиғлашарди. Шунда Давроннинг онаси: - Кимёхон, кўйлакчан экансиз, айланай, шамоллаб қоласизлар. Юринглар ичкарига. Юринг , қизим. Ха ўзим ўргилиб қўя қолайина - дея уларни уйга етаклади. Қўймуродлар ҳам газ ва кўмир йўқлиги сабаб олди айвонли уйларидаги бир хонани солярка билан ёнадиган буржуйка ёрдамида иситишар ва шу хонада ҳам овқатланиб ҳам ухлардилар. Печка ёнида қизи билан исиниб ўтирар экан Кимёхон ая Давроннинг дадасига;
— Мулла ака, қишнинг кунида сизларни ҳам безовта қилдик – деди йиғлаб.
— Хечқиси йўқ, сира хижолат чекманг, қўшни. Худди ўз уйларингизда ўтиргандай ўтиринглар. Мен бир кўчаларни айланиб келаман. – Давроннинг дадаси шундай дея ташқарига чиқиб кетди. Шу кеча у мехмонларни хижолат қилмаслик учун айвондаги сўрига ўрин тўшаб ётди. Эрталаб уйғонганда унинг устига қор ёғиб қўйган эди. Шундан кейин Давроннинг дадаси шамоллаб қолиб узоқ йўталиб, истималаб юрди. Кимёхон ая бўлса ҳамон ўша жабру зулм ичида яшар, у ҳаммадан ҳам қизи Маликанинг келажагидан ташвишланарди. Бир куни у қизига;
— Болам, катта бўлиб қолдинг. Эрта - индин совчи келса сени кимгадир узатамиз. Тўйинга дугоналаринг келиши керак. Сен бундай ёлғиз юрмай қизлар билан бирга юргин. Элга қўшилмайди деб одамлар айб қилишмасин, болам - деди. Малика гарчанд қизларга қўшила олмасада, жафокаш онасининг сазасини ўлдирмай ўша куни ўзларидан учта уй нарида яшовчи Паризод деган қизларникига борди. Малика Паризод билан бирга телевизор тамоша қилиб ўтиришди. Паризодларнинг телевизори рангли экан. Маликаларнинг телевизори оқ – қора тасвирли эди. Телевизорларининг қулоғи синиб қолгани туфайли омбир ёрдамида каналдан каналга олишарди. У телевизорни Маликанинг дадаси бултур арзимаган пулга сотиб ичиб юборган. Маликанинг Паризодга ҳаваси келди. У ҳавас қила - қила кечга тамон уйига қайтди. Лекин кўп ўтмай ортидан Паризоднинг онаси етиб келди. Унинг важохатини кўриб қўрқиб кетган Кимёхон ая :
— Келинг, Сопонгул. Тинчликми, ўргилай? – деди.
— Тинчлик бўлса сенинг остонангни босиб келармидим, гадой! Алкаш эринга тортган зоди паст, ўғривачча қизинг қани?! Ўйнамай ўйилгур қизинг қизимнинг соддалигидан фойдаланиб менинг олмос кўзли тилла зирагимни ўғирлаб қочибди! Қизинга айт, зирагимни яхшиликча қайтариб берсин. Бўлмаса мелисага айтиб қаматтирвораман! Бу маҳал шовқинни эшитиб ичкаридан Малика чиқиб келди. Уни кўрган Сопонгул баттар шанғиллади; - Ҳа, яшшамагур, итвачча, ўғри! Зираклар қани? Тезда қайтариб бер , сариқ чаён! .. Малика йиғлаб юборди;
— Хола, нега унақа дейсиз? Мен бировнинг нарсасини ўғирламайман. Зирагингизни мен олганим йўқ!
— Бекорларни айтибсан! Зираклар тошойнанинг олдида ётувди! Сен чиқиб кетгач улар ғойиб бўлди , қолди! Ё жиноятингни бўйнинга олмайсанми?!. Унда ўзингдан кўр. Сенга эртагача мухлат. Агар зиракларни эрталаб олиб бориб бермасанг милитсияга ариза ёзаман! Қамоқда чирийсан! Паризоднинг онаси шундай дея кўчага чиқиб кетди. Кимёхон ая зинапояга ўтириб олиб йиғлай бошлади;
— Э, Худо, бу яна нима кўргулик! Ахир бу гапдан хабар топса эрим мени уриб ўлдириб юборадию... Малика онасини юпатмоқчи бўлар,
— Аяжон, зираларни мен олганим йўқ, ишонинг.Бу тухмат! Э, худо. Негаям ўшаларникига бордим-а?! Негаям бордим! – дея йиғларди.
— Болагинам, хозир даданг келиб қолади. Сен биронта қўшниникига беркин. Биласану дадангни. Жувонмарг бўлиб кетмагин – деди она.
— Сизчи? Сизни ташлаб кетаманми, аяжон? – деди Малика йиғлаб.
— Сен мени ўйлама. Мен ўзи хўру зорлик, калтак ва зулм учун туғилганман – деди яна она кўпчиб, шишиб йиғлаганича. Шу маҳал кутилмаганда Олим пиён кириб келдида, дорвозани шошилинч занжирлади. Унинг авзойи бузуқ эди. Қўрқиб кетган она:
— Қоч, қизим! – деб бақирди. Малика йиғлаб қоча бошлади. Лекин Олим пиён уни тез қувиб етди. У қизини тутиб сочидан чангаллаб уйга судраркан, Кимёхон ая жон холатда югириб келиб қизини қутқариш учун эрининг қўлини тишлади. Олим пиён хотинини бир қўлида туртиб биқинига тепган эди хотини «ох!» деганича букчайиб йиқилиб қолди. Қиз хамон войдодлаб бақирар, лекин ҳеч ким ёрдамга келмасди. Олим пиён эса қўрқинчли кинолардаги қутурган вампир каби хириллаб сўкиниб Маликани уйга судраб кириб кетди. У ғазаб ичра ғижиниб тишларининг орасидан бақирарди:

— Сопонгулнинг зирасини нега ўғирладинг, падарлаънат! Ичиб юрсам ҳам менинг ўзимга яраша обрўйим, ориятим бор! Мен энди кўчада қандай бош кўтариб юраман?! Юзимни ерга қаратдингку, хароми! Сени шу мақсадда боқиб катта қилувдимми?! Ўлдираман! Сендақа қизнинг боридан йўғи яхши! Оиламизга иснод келтирдинг, ит эмган! Араблар бекорга қизларини тиригича ерга кўмишмаган экан!.. Олим пиён шундай дея бақириб қизини дуч келган жойига тепар, томоғидан бўғиб бошини деворга урарди. Қўни – қўшни кириб ажратгунча қиз қонга беланиб бехуш ҳолга келган эди. «Тез ёрдам» билан милитсия келгач қизни касалхонага, Олим пиённи эса милитсия бўлимига олиб кетишди. Ўшанда Даврон бу воқеаларни томдан туриб бошдан - оёқ кузатганди. Эрталаб Давроннинг ота – онаси Маликанинг ҳол – аҳволини билиш учун озиқ – овқат олиб касалхонага кетишаётганди, уларнинг ёнига Паризоднинг аяси Сопонгул ҳаллослаб чопиб келди. У кела солиб Кимёхоннинг олдида хижолатга қолганини, чунки зираги топилганини айтди. - Зирагим ўлгурни йўқолмасин деб сервантдаги чойнак ичига солиб қўйган эканман. Ҳаёлимдан кўтарилиб... – деди у ранги охакдай оқариб. Кўймуроднинг ота – онаси унга қахр билан бир пас термулиб туришдида касалхона тамон жўнадилар. Улар касалхонага бориб Маликанинг аҳволини суриштирганларида дўхтирлар қизнинг аҳволи оғир эканлигини айтишиб, уларни ичкарига киритишмади. Қўймуроднинг ота – онаси нарсаларни навбатчи санитаркаларга топшириб ноилож ортига қайтишди. Ўша куни Малика дадаси етказган оғир жарохатлар туфайли оламдан кўз юмди. Шу машъум воқеадан кейин яккаю ёлғиз фарзанди, кўзининг оқу қорасидан айрилган Маликанинг онаси ҳам касалланиб ётиб қолди. Кўп ўтмай у ҳам оламдан ўтди. Давроннинг ота – онаси хувиллаб қолган қўшнилар хонадонига то амнитсия тегиб Олим пиён қамоқдан чиққунича кўз – қулоқ бўлиб туришди. Лекин Олим Пиён қамоқдан келгач, ичкиликка пул тополмай уйни ва ховлини қишлоқ бойларидан хисобланган Саттор хожига сотиб юборди. Саттор хожи 15 сўтихли ховли ва уйларни қоқи бахосида арзимаган пулга сотиб олиб ўз номига расмийлаштирди. Олим пиён эса ховлининг пулини еб – ичиб, қиморга бой бериб тугатди. Бир тонг гузардаги қассобхона ортидан Олим пиённинг ўлигини топишди. У қассобхона ортидаги сада қайрағочга шимининг камари билан ўзини осиб қўйганди.