OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг

5 / 5 (1ta baho berilgan)


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифXолид Эртўғрул
Асар номиАлданган Айселнинг тавбаси (қисса)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Жаҳон/Турк адабиёти
Бўлимлар
   - Сараланмаган
Муаллифлар
   - Xолид Эртўғрул
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Қиссалар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм290KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2014/04/28
Манбаhttp://forum.ziyouz.com/ind...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Mundarija

Logo.png





Алданган Айселнинг тавбаси (қисса)
Xолид Эртўғрул

Бирринчи Бўлим.

Аламли болалик йилларим.

"Бирин-кетин бутун оила азўларимни йўқотдим. Фалокат устига фалокат ёғилар эди. Дунёда яккаю ёлғиз қолгандим гўё. Меҳрибон ва тигак бўладиган бирор кишим йўқ эди. Мен учун ягона тасалли кўз ёшларим эди. Олдинда ҳаётнинг оғир кулфатлари кутиб ётарди..."

Қайғули мактуб.

Рамазон ойи. Xоанмдаги жимжитликни хиққилашларим бузарди. Неча соатлардан буён стол ёнида кўз ёш тўкардим. Ўқиганим узундан узоқ мактубнинг ҳар бир сўзи гўё ичимни ёқар, юрагимни доғларди. Бутун ўй-ҳаёлларимни остин-устун қилганди бу мактуб.

Мухлисларимдан ҳар куни сон-саноқсиз мактуб оламан. Ҳар бир мактуб айри бир қайғуни, айри бир мушкулот, айри бир хурсандчиликни хабарчиси эди. Баъзисидан ёрдам ва далда овозлари юксалар, баъзиларидан ширин бир мужда эшитилар, баъзиларида эса ҳар хил муаммоларга ешим сўраларди. Умуман, барча мактублар самимий слаом билан бошланиб, яҳши дуолар билам якулланрди.

Бу мактуб эса булардан фарқли ўлароқ, ҳар бир ҳарфи кўзёшлар, фарёд ва алам билан безалган эди. Шунчалар оғир дард ҳасратга тўла эдики, "бир инсон бунча азобни қандай енга олдийкин?ъ, дея ажабланардим. Бу мактуб эгасига гўёки юзлаб қассоб қўлларида ўтикир пичоқлар билан ҳамла қилаётгандек туюларди.

Ҳар турли инсонлар, оилалар, тарбиячилар, раҳбарларнинг мактубларни ўқиб битирдим. Ниҳоят, шу мактубни тугатар эканман, бола каби йиғлашга тушдим.

Хиққилашларимни эшитган хотиним ёнимга келди. Қрашимдаги мактубларни кўриб"
— Яна шуларми?- дея сўради.
— Ҳа,- дедим. Аммо бу галгиси жуда бошқача экан.

Хотиним уни қўлига олди. келган мактубларни бизни дардкаш дўстларимиз эди. Мактублар қайғули, изтиробли бўлса, бирга кўз ёш тўкамиз, севинчли бўлса, бирга шодланар ва баҳтиёр бўлардик.

Мактубда:"Ягона чорам қолди, у ҳам бўлса, ўзимни ўзим ўлдириб қутулишди", дейилганди. "Бу дунёда ифлос, гуноҳкор ва ортиқчалигимни ҳис қилдим. Покланиш учун ўлишим керак. Мен учун яшашдан ва умид қилишдан бошқа нарса қолмагани cуҳун шундай қилмоқчиман".

Мактуб шундай умидсиз бошланганди. Аммо жуда ибратли ва ҳайратлантирувчи бир шаклда якунлагнди.

Ҳаёти азоблар ичида ўтган ёш қизнинг ўлим тўшагида ёзган бу ибратли мактубини ўқишда давом этдим.
— Ҳурматли Эртуғрул бей,- дея мурожаат қилганди у.

Ушбу мактубимни хуш кўринг. Чунки буни ўлим тўшагида ёзяпман. Ўлим тўшагидаги инсонни қанчалар қайғу ичида, мувозанациз бўлишини яҳши биласиз. Жумлаларим узуқ юлуқ, ёзувларим эгри бугри. Зеро, бу мактубни адабиёт асари бўлиши учун ёзаётганим йўқ.

Мақсадим шуки, инсонлар буни ўқиб, ўзларидан уялишсин, кўчаларда қаровсиз қолган кишиларга одамдек муносабатда бўлишсин. мен ҳамма нарсамни - бутун поклигимни, ростгўйлигимни, ўзлигимни йўқотдим. Ҳамма яҳши нарсаларимни тортиб олишди.Энди ўзимдан ҳам, бошқа нарсалардан ҳам уяламан. Бу ҳаёт бошқа бировда такрорланишини ҳоҳламайман. Шунинг учун бу мактубни ёздим.

Мен соғлом одам эмасман. Ўлимимга олдиндан рози бўлганман. Бу ишни ўзим бир дақиқа бўлса ҳам олдин тугатмоқчи эдим. Xуллас, ортиқча бир инсон ўлимни танламоқчи. Бу нопок одамнинг чор-атрофни кирлатишга ҳеч ҳам ҳаққи йўқ....

Нега бу мактубни сизга ёзяпман?

Нега бу мактубни бошқа бировга эмас, сизга ёзяпман? Буни ҳозир тушунтириб бера олмаямн. Табиийки, жумлаларим равон эмас.

Ўтагна ҳафта ўлим тўшагида ётиб, сўнгги бор инсонларга, жамиятга нафрат ёғдирмоқчи бўлдим. Менинг ҳамма нарсамни тортиб олишди. Ҳаммасининг юзига тупураман. Ичимни ёндирган оловга озгина бўлса ҳам сув сепаман.

Касалхонадан қочдим. Аммо узоқ юра олмадим. Фақат ҳовлидан кўчага чиқдим, холос. Нафратимни, қарғишларимни дилга тугиб, у ёқ бу ёққа қарадим. Сўнгра бир буффет ёнида чўккаладим. «Эй, инсонлар!», дедим. Ўзингизга эҳтиёт бўлинг, бу лаънатиларга алданманг. Нимангиз бўлса оладилар, ҳеч ачинмайдилар. «Ор-номус», деган, «Иззат-нафс» деган нарсаларингиз тугаса, сзи ҳам тамом бўласиз. Ортингизда шундай бойлик қоладики, уни фақат кафанликка, ҳапдорига, арқон сотиб олишга ишлата оласиз».

Зулматга айланган ҳаётим билан ўзимча видолашар эканман, буффет қаршисидаги китоб дўкони диққатимни тортди. Икки китоб ёнма ён турарди. «Ўзини излаган одам», «Ўзимни топдим». Нархи қиммат бўлгани учун сотиб ололмаслигимни билганим учун хўрсиндим. Шундай бўлсада, «Озъимни топдим» китобини қўлимга олдим. Сотувчи эса, аҳволимни кўриб, ҳеч вақоси йўқ бир дайди эканимни тушуниб, китобни менга ҳадя этди. Ҳаётда илк марта таъмасиз яҳшилик кўрдим. Ҳайрон бўлдим. Бу инсонлар ичида шундайлари ҳам борми?

Нега бу китобни олдим? Буни билмаямн. Ўлишга қарор қилган киши бу китобни нима қилади? Буни ҳам билмаямн.

Касалхонага қайтдим. Яна шифокорлардан дашном устига дашном эшитдим.
— Ўзингга қарамайсан, қўлимизда қоласан, ўлиб кетасан...
— Қаерда ўша кунлар! Оҳ, қанийди ўлсам...
— Ҳам наркотикка қарши даволаняпман, ҳам руҳий муолажа оляпамн. Улар мендан касаллигимни яширишар, аммо ичган дориларимдан билардим. Тақдир экан-да. Зеро, ўлишни истамаямн. Оғриқ вужудимни увиштира бошлагач, китобни қўлимга олдим. Шунчаки кўз югуртира бошладим. Эсиз ўтган умрим... Ҳолбуки, яҳши бир инсон бўлишим мумкин эди. Афсус умр ўтди. Китобда сизга ёзилган бир қанча мактублар бор эди. Бошқаларга ҳам керакли бир шахс эканингиз маълум. Сзиадн ёрдам кутувчилар ўз муаммоларини тушунтирганлар. Менинг китоб ўқишим бунақа мушоҳада учун эмас. Зеро, ҳеч нарсани бундай ақлимни тўплаб, чуқур фикр қилиб ўқиёлмаямн.
— Китобда мен каби оққон касалига чалинган бир хастанинг мактуби диққатимни тортди. Тўғриси бу ҳаётда ўқиганим энг жиддий бир ҳат эди. У қалбимда ба;зи ҳиссиётларни уйғотиб, акс-садо берди. Фақат фикримда шунчалик зулмат, дилим изтироблар билан тўла бўлгани учун бу туйғулар беиз кетган эди.
— Фаррошга илтимос қилдим. Менга қоғоз ва қалам келтирди. Сизга мактуб ёза бошладим. Балки ибрат учун китобларингизга киритарсиз, чеккан азобларимдан дарс олувчи ёшлар чиқар....Оч бўрилардан узоқ юришни ўрганишар. Ҳеч бўлмаганида шуни умид қиламан.
— Агар бу мактубни итира олсам ва сизга жўнатишга улгурсам, яҳши бир иш қилган бўламан. Ҳаётимни зулматга айлантирганларнинг юзига сўнгги марта тупурганим ва сўнгги маротаба уларни қарғаганим учун бироз бўлсада, таскин топармидим...

Онамни кўрмаганман. Дадам кўп ичар эди.

Ўзимни сизга таништиришни болалигимдан бошламоқчиман. У кунларга қайтишни алсо истамайман, ҳатто хотирлашни ҳам ҳоҳламас эдим. Ҳар куни, ҳар йили, ҳар саҳнаси изтироб, нафрат, кўзёсжларга тўла эди.

Тўрт кишилик бир оила эдик. Дадам, онам, мендан бир ёш катта акам ва баҳтиқаро мен. Онамнинг меҳрига тўйиш бахти насиб қилмади. Эҳтимол, энг катта омадсзилигим ҳам онам билан ҳамнафас бўлолмаганимдир. Агар ҳаёт қийинчиликларида онам ёнимда бўлсайди, ким билади, балки бу қийинчиликлар озгина камайган бўлармиди. Балки бугун касалхонада ёлғиз қолмаган, оилам, болаларим ўртоғим ёнимда бўлармиди.

Бундай бахтиёрликнии кўп соғиндим, кўп ҳаёл қилдим, аммо бўлмади. Бўлмади, чунки онам мени дунёга келтирганида, кўп қон йўқотиши сабаб олдамдан ўтган эди. Менинг ҳолим эса маълум...Чунки ночор, камбағал бир уйда янги туғилган чақалоқ, онаси йўқ, касаламнд, ароқхўр отанинг қўлида....Буёғини ўзингиз тушуниб олаверинг.

Онага, дардимни тўкадиган бир меҳрибон, мени тушундиган. Масъулият сезадиган бир одамга жуда-жуда муҳтож яшадим.

Кошки, оанм бўлсайди, хато қилганимда сочларимдан судрасайди, хонага қамаб қўйса, дадамга айтиб калтаклаца эди. Оанм мени оч бўриларнинг қўлига топшириб қўймаган бўларди. Балки баъзан мени тиззаларига олиб сочларимни силар, яноқларимни ўпар, бошимни ўша қайноқ, меҳри тўла қучоғига босарди. Мен эса бироз олдин еган калтакларимни унутар, болалигимнинг гўзаллигига берилармидим...

Оанмнинг йўқлиги, етим ўсишим, ва дилни ёндирувчи она севгиси, сопғинчи мени шъер шайдоси қилиб қўйганди. Қачон, қаерда она ҳақида шъер учрацам, онам хотираси, унинг омонаидек сақлаб қўярдим ёки ёдлаб олардим.

Тўплаган шеърларимни қийналган, қайғуга ботган ва бир сирдош дўср қидирган кезларим ўз-ўзимга пичирлаб,ҳа ўқир, ҳам йиғлардим.

Барча ёш қизларга.

Баъзида барча ёш қизларга шундай ҳайқиргим келади:»Мени тингланг, ҳолимни кўринг!Ибрат олинг, яъни қаттиққўллигига қарамай ҳамиша ота-онангизни ёнида бўлинг. Энг ёмон она энг яҳши бегонадан кўра марҳаматли, бехавотирроқдир. Энг ёмон оила энг зўр фароғатли жойлардан кўра яҳшидир. Чунки, ҳеч қурса, жонингиз ва номусингиз ишончли қўлларда бўлади. Ўша ўзига тортувчи, кўзни қамаштирувчи, ранг-баранг ва серҳашам жойлар....Келинг, мендан сўранг, уалр нималаримни олиб қўйишганини....»

Мавзудан узоқлашдим, сўзимга қайтайин. Қўлимда эмас, фикримни бир жойга жамлай олмаяпман. Онам ўлгач, мен бир чақалоқ, бир ёшли акам, ўпка касали бўлган дадам, икки хонали (бири ошҳона) уйда дардлар, аламли қайғулар билан қолдик.

Ўшанда: «тақдирда ёрдам бераман», дегувчилар ҳам чиққан эди, аммо бари оғизда қолиб кетди. Қариндош бўлса, жондан кўнгилдан бўлсин. Онам етимликда улғайгани учун ҳам ҳеч яқинлари қариндошлари йўқ эди. Дадамнинг яқинлари – амаким ва аммам яҳши муносабат кўрсатишмади. Зеро, амакимнинг ўзи ҳам фалаж эди. Кўп яшамади. Аммамнинг эса зиқна бир эри бор эди. Ҳар куни калтак, сўкиш билан ўтади. Xуллас, қайғуларга кўмилиб қолганик.

Дадам йўқчиликка ва қайғуларга бир йил чидади. Ўзи ҳам ўпка касали бўлгани учун бардош беролмади. Дадам билан очиқ суҳбатлашолмас, касаллиги ҳақида аниқ бир нарса билмас эдик. Мен ўн бир ёшга кирганимда дадам вафот этдилар. У киши кўп сигарет чекарди. Ёшлигида ичкилик ҳам ичган. Ҳар ҳолда ўпкасини ишдан чиқарганди. Ё ўпкаси шишган ёки сил бўлган. Аниқ билмаямн. Дадам ўзига қарамас, эътиборсиз, эртани ўйламайдиган киши эди. Топганини ичради. Шу боис жуда камбағал эдик. Аммо онам унақа эмас, жуда покиза ва тартибли аёл эдилар. Ибодатларини канда қилмас эдилар. Уйда ҳар доим Қуръон ва бошқа китобларни ўқирдилар. Нурли ва идрокли аёл эдилар.

Онамнинг диндорлигини билганим учун энг қизиққон даҳрий бўлган давримда ҳам диндор инсонлардан жаҳлим чиқмасди. Уларни камситмасдим. Балки оанм тирик бўлсайди, бу фанатиc фикрларим, даҳриёна қарашларим ва умидсизлигим бўлмасмиди. Тўғриси, бу даҳрий ва моддиюнчи ҳайтимдан мамнун бўлганимни айтолмайман. Диндор киши бўлсайдим, баҳтиёр бўлармидим. Энди бу фойдасиз. Бўм-бўш бир дунёда бўм-бўш қалб билан ўлимимни кутардим. Тупроққа айланиб, ҳашоратларга ем бўлиш учун. Жуда ачинарли ҳол, аммо ҳақиқат.

Қўрқмайман.Ўлимнинг совуқ нафаси жуда яқин. Шу эшикни бир куни ўлим очишига ишонаман. Ўлим даҳшати кучли. Шунча эзилсам-да, азобим чўзилса-да, ўлганим йўқ...

Яна мавзудан узоқлашдим. Қайтаман.

Танаффус баришга мажбурман. Яна бир қанча филм, таҳлиллар. Ҳеч ёқтирмайман. Мени қутқаришларидан қўрқамна. Яшашни истамаган бир киши қутқаришда унга бир ёмонликни ўйлашмайди. Кейин жуда ҳам совуқ ва меҳрсиз инсонлар. Шифокорлар ва ҳамширалар нега бунақа? Одамни сира ҳам менсишмайди. Бирор нарса демоқчи бўлсанг гапинг оғзингда қолади. Эҳтимол, олим бўлиш бошқа, одам бўлиш бошқадир. Мактабларимиз билим одами етиштиришади, аммо одамни тарбиялашмайди. Барча муаллимларни ёмон демаямн. Ораларида яҳшилари ҳам бор. Аммо умумий аҳвол ёмон.

Ёш докторга меҳрим товланди.

Ҳоҳласангиз иккита мисол келтираман.

Биринчиси ёмон бир мисол.

Наркотиклар сабаб даволанишим керак эди. Чунки, жигаримда баъзи ўзгаришлар, оғриқлар бошланганди. Шунинг учун даволанишга қарор қилдим. Бир ўқитувчим ёрдами билан касалхонага ётдим. Мени даволаган докторлардан бирининг ошкора таҳдидига учрадим. Жуда номусли бўлганим учун эмас. Аммо тиббиёт ходими оғир аҳволдаги беморга бундай муносабатда ўлмаслиги керак эди. Кечси хонамга келди. Эшикни ёпди, кейин маълум алдовлар:»Сени севаман, сен билан турмуш қуришни ҳоҳлаямн...» Наркотиклар таъсирида жигарини тугатган бемор биланми? Бу ёлғонни кўп эшитдик. Шундай ёлғонлар сабабли ёшлигимнинг энг гўзал дамларини зулматга айлантирдим.

Қичқирдим, бақирдим. Югуриб келишди. Қясидир бири юзимга шапалоқ туширди. «Бу қиз қутурибди, менга мажбуран муносабат таклиф қиляпти. Қўлидан қутулолмаяпман», дея айбини яширди. Тушуняпсизми? Қайси касал аёл зўрлаб, эркак кишига тажовуз қила олади? Дардингни кимга тушунтирардинг? Тажовузга учраган мен бемор, икки кундан кейин эшикдан ҳайдалдим. Кейин менга ўқитувчим ҳам қарамди. Унга мен ҳақимда жуда ёмон гаплар айтишган шекилли. Соғлиқни сақлаш вазирлигига шикоят ёздим. Натижаси нима бўлди, билмаямн. Вақт топиб у ердагиларга учрашганим йўқ.

Иккинчиси эса яҳши бир мисол:

Яна жигарим оғрияпти. Касалхонадамн. Бир меҳмонхона бошлиғининг кўмаги билан даволаняпман. Шифоҳонанинг ёш ва ёқимтой ассисенти. Унга нисбатан дилимда умидсиз бир илиқлик.Ҳар куни эрталаб келади, мен билан гаплашади. Ўта кўнгилчан, самимий. Ҳамма беморларга шундақа эди. Тасалли беришга ҳаракат қилади. Табиийки, мен эшитмаган, бизнинг дунёга бегона сўлзар эди булар.
— Сабр қил. Ҳасталик бир имтиҳондир. Иншааллоҳ,гуноҳларингни тўкади. Энг катта шифо кайфиятдир...ва ҳоказо.

Янги бир муҳаббат ҳаяжони ичидаман. Кимлигимни билса ёнимга яқинлашмасди. Чунки мен ҳамма нарсасини йўқотган бир қизман...Ўткинчи севгига йўл бўлсин...Ҳовлига чиқаман.Куз. Ассисент хонамга келди. Қалбимдаги туйғуларимни ошкора айтдим.
— Сен жуда яҳши қизсан,-деди у. Бу иш менинг фалсафамга тўғри эклмайди. Сен беморимсан, мен эса сенинг докторингман. Кейин нима дейишади: кучсиз ва ҳаста беморининг туйғуларини суистеъмол қилди дейишмайдими? Сен жуда яҳшиларга лойиқсан. Иншааллоҳ, баҳтли бўласан. Сени дуо қиламан.

Ҳа, бунақалари ҳам бор. Иккиси ҳам бир инситутни битирган, бир хил киобларни ўқиган. Xўш, бу фарқлилик нимадан? Билган изоҳ берсин, марҳамат.

Тўҳтатдим. Қайтганимдан кейин ёзишга киришаман».

Мудҳиш бир мактуб. Столимда хотиним билан бирга карахт бўлаёздик. Шу саҳналарга ҳаёлан кириш, бундай ҳаёт билан ҳаёлан танишиш даҳсаҳтли. Мудҳиш бир драма, ишнилмас ҳаёт ҳикояси эди бу ўқиганларим. Биз ҳам чидай олмадик, танаффус қилдик. Xотинимнинг илтифотини кутардим. Қаҳва ичгач, яна ўқишда давом этдик, бардош бериб ўқий олмасдик...

«Сизга янгидан салом ҳожам. Ёзган сари ёзгим келяпти. Мени тингланг…

Қалбингни тушунадиган бир инсон борлигини ўйлаш ҳам кишига мадад беради. Фикрларим, тахминларим барбод. Умид қиладиган бирон нарсам йўқ. Зеро, бу ҳам менинг истагим эмасми? Балки, бу ўлим мени бир заҳматдан қутқарар. Ўз қўлим билан эмас, соғ бўлгур жигарим ёрдамида ҳаётимни тугатаман.

Етимхонада ўтган қайғули кунларим...

Яна қайтаман ўша болалик йилларимга. Лекин осон эмас. Чунки айтадиган, ёзадиганим шу қадар кўпки, қўнимсиз, беқарорлигим шундан. Сизга тартибли бир мактуб ёзолмаямн деб айтдимку. Шу сабаб бу мактуб эмас, бир сафсата бўлар...Гап ва ҳаёллар хирмонидир балки...

Яна ҳам қатъиятлиман...

Ҳаста дадам йўқчиликка бардош беролмаганидан мени бир ёшимда, акамни эса икки ёшида болалар уйига берди. Биз ақлимизни таниганимизда атрофимизда бир гуруҳ болалар билан оқшомгача ғалва қилар, юз тирнаб соч юлишардик. Аёл тарбиячиларнинг мулойим юзи, табассум қилган чеҳраси, меҳр тўла кўзларини ҳеч қачон ҳис қилмаганман. Доимо устимда мушт, куфр ва озорли сўзлар...»Йўқоласан, ҳаром ўласан,иншааллоҳ» каби дуойибадлар.

Ўгриликни илк бора ўша ерда ўргандик. Ўғирлаганим ҳам бир чақалоқ эди. Шунинг учун ҳам ўртоғимдан ҳам тарбиячимдан калтак егандим. Аммо ҳадеб калтак еяверсангиз, таъсири сезилмай қоларкан. Жонни оғритиш тарбия бермайди. Бу жуда ҳато усул.

Ўқитувчиликдан, тарбиячиликдан хабарим йўқ, аммо бу йўл янглиш эди. Чунки калтак егач, яна ўғирлик қилаверардим. Ёмон сўз эшитгач,яна ҳам кўпроқ ярамасликлар қилардим. Бунинг энг катта сабаби эса мени тарбиялаган катталарнинг меҳрсиз муносабатлари эди.

Энди ўйласам, бу каби жойларда ишлайдиган аёллар ҳам мутлақо она бўлишмаган, уларда севги ва ачиниш ҳисси суст бўларкан. Оддий, инсофсиз ва меҳрсиз аёллар тарбиялаямн деб жуда кўп болаларни бузиб, зарарли йўлга солиб қўядилар.

Нима бўлганида ҳам ҳозир фалсафа қилмоқчи эмасман. Яна ортга қайтиб, яҳши бир таълим олишга ҳеч ҳушим йўқ. Нима қилишса қилишсин. Натижа мен каби бўлганидан кейин....

Ёшим олтига тўлганида акам билаб бир-биримизни яҳшигина қўллай бошладик. Дадам аввалига тез-тез келиб турарди, кейин эса йўқлашни камйтирди. Ишим кўп, келолмайман, дер эди у. Аслида оғир касал эканлар. Бизга лавлаги ва майиз олиб келарди. Кам-кам ҳарид пули берарди. Аммо бу пулларнинг ҳеч фойдасини кўрмасдик. Нима қилсак қилардик доимо ўғирлатардик. Биз ҳам ўғирлардик, албатта.

Мендан бир ёш катта акам жуда меҳрибон эди. Жуда тез йиғларди.Воқеаларнинг фарқига боргач кўзлари яна ҳам сўлгинлашганди. Мен унақа эмасдим. Бироз қаттиқ феълли, бироз лоқайд. Баъзан овқатланишда бизга мева беришарди. Акам уни емас, менга келтирарди:»Мен ўғил боламан, ҳар жойдан топаман. Сен қиз болас ан бировдан сўролмайсан». Оҳ, акажоним! Сен қанчалар меҳрибон ақлли эинг-а!

Мени кечиринг бу саҳнани ёзолмайман. Қачонки ёдимга акам тушса, гўё ичимда бир нарсалар қўпорилиб кетарди. У менинг ҳаётимда ягона суянчиғим, ягона дўстим, ягона сирдошим эди.

Нима бўлди дейсизми? Бардошим еца буни ҳам тушунтирарман. Мен етти ёшлигимда бошланғич мактабнинг биринчи синфига бордим. Акам касал эди. Шамоллаб қолганди. Бир неч кун мактабга боролмади, ётоқхонада қолди...

Ягона сирдошим – акамни ҳам йўқотдим.

Оқшом тушганида амктабдан қайтдим. Не кўз билан кўрайки, ҳаётимнинг илдизи қўпорилган, ҳаётимнинг иплари узилган эди. Умидим сўниб, дунё зулматга айланди. Оҳ, Ҳаёт! Нима кўрдим сендан?

Акам краватдан йиқилиб тушган, боши темирга урилиб ўлган эди. Ёки бошқача бўлгандир, менга шундай дейишди, билмадим. Бардошли бўл. Бола қалбинг билан қандай чидасанг, чида. Энди ҳаётда қайси куч, қайси умид билан яшайсан? Бахтли бўл.Ёлғиз бошингга қандай уддалай оласан?

Фалакнинг энг оғир зарбаси эди бу. Биринчиси бирор марта бўлса-да кўролмаганим оанм, иккинчиси эса, жон дўстим, борлиғим, меҳрибонгина, кичик паҳлавоним акам...Оҳ, у тирик бўлсайди, аминманки, мен бу ерда эмас, маликалардек баҳтиёр бир оилада бўлардим. Оҳ, у тирик бўлсайди, ҳеч бир йитқич бўри ёнимга яқинлаша олмасди. Оҳ- у ҳаёт бўлсайди, мени ҳар куни калтакласайди, сочимдан судраб уйга қамаб қўйса эди...Ҳеч қурса, ҳурматли одамлар қаторида, ҳеч бир туйғусига қўл силтамаган, юзи ёруғ, боши тик бир инсон бўлармидим...

Оҳ, у ёнимда бўлсайди...

Ичимдан бир олов чиққанини ҳис қиляпман, хожам.Сиз қалб ёнишини биласизми? Бу ёниш оловдан ҳам кучлироқ бир қўрдир. Буни ичи ёнганлар билади.

Қўлларим титраяпти шу лаҳзаларда. Гапларимни тушунаётган бўлсангиз керак. Қалбимнинг ҳиссиз, кучсиз уриши яна тезлашди. Йиллар бўйи йиғлашга кўникка кўзларим яна ёш тўкяпти. Нима ҳам қилардим, менинг қисматим шу. Йиғлаш, энг катта қуролим. Кучсизнинг кучи кўзёшидан бошқа нарса эмас. Бироз тин олайин, чидолмаяпман, хожам...»

Ҳа, чидаш мумкин эмас. Бу ёшдаги бола бардош қиладиган азоб эмас бу.

Қаҳваларимизни ҳам ичишни унутдик. Биз ҳам кўзёш тўка бошлаган эдик. Айниқса, хотиним ҳеч чидай олмасди. Аллоҳ ҳеч кимни бундай азобларга гирифтор қилмасин. Xотиним қаҳвани янгилашга турди. Мен ҳам бироз ўзимга келиш учун стол ёнидан узоқлашдим. Бу қайғуга чидолмасдим. Вақти-вақти билан юрагим сиқилганини ҳис қилардим...

Бироз ўзимизга келгача яна мактубга қайтдик:

Ётоқхонада энди ёлғиз қолгандим. Ҳар куни йиғлардим. Бу шундай ҳасратли йиғи эдики, гўё ўзимни тамом қилаётган эдим. Шу сабаб икки марта кўзларим шишди, микроб тушди. Докторга кўрсатишди. Аммо атрофимдаги катталар жуда меҳрсиз, тошбағир инсонлар эди. Ҳар гал йиғлаганимда, тасалли бериш ўрнига озор бериб тўхтатишга ҳаракат қилишарди. Ўқитувчилардан фақат бир киши бошқача, яҳши киши эди. Келар, мен билан қизиқар, муаммоларимни тинглар, ҳикоялар айтар, китоблар берарди. Қалби меҳрга тўла инсон эди. Кейин уни ётоқҳонадан узоқлаштиришди. Нимагалигини билмайман. Бу воқеа ҳам мен учун қувонарли бўлмади албатта. Усмон афанди деган киши ҳам бор эди. Яҳши инсон эди. Бизга ҳар куни қанд-қурс улашар, бизни «шакарларим,чечакларим» дея эркаларди. Энг катта азобни эса ўн ёшимда учинчи синфга кўчганимда кечирдим.

Бир куни мени мудир чақиртирибди. Ётоқхонадаги ўқувчилар уни мудир ота дейишарди. Мудир отани ёнига бордим. Мени хонасига таклиф қилди. Илк маротаба бир меҳр мурувват кўрсатишини ҳоҳлардим. Очиқ юз билан ва ширин сўзлар айтиб, ёнимга келди. Бунинг сабабини билолмасдим. Аввал камчиликларимни ва муаммоларимни сўради. «Қўрқма қизим, гапир, сенга ёрдам бераман», деди. Мен ҳам шу пайтдаги муаммоларимни айтдим.

«Бўпти, буларнинг ҳаммаси бўлади,-деди. Сен кучли, жасур ва иродали қизсан,- дея давом этди. Сенга жуда ишонаман. Сенинг келжагинг порлоқ. Сен ҳар қандай қийинчиликни енга оласан. Ҳар қандай қайғуни енгасан. Нега бундай демоқда? Ҳеч нарсага тушунмас эдим. Мен жасур ва иродали қиз эмасдим, ахир...

Ниҳоят, қайғу тўла ҳаётимни зулматга айлантирган, умидларимни сўндирган, ўн ёшимда ўлимга ҳукм этган «бомба» портлади.

Дадам ҳам ўлгандилар.

— Қизим жуда қайғудаман. Аммо буни билишинг керак. Даданг раҳматли бўлибди.

У сўнгги сўзларини айтиб тугатмасдан, менинг бутун борлиғим ёниб тамом бўлган эди. Xонадаги бутун жиҳозлар оёққа турган, ҳамма нарса устимга бостириб келарди. Деворлар, эшилар, шифт дераза ҳамма нарса чир айланарди. Шундай айланардики, ўртасида бир жарлик пайдо бўлди ва у ерга тўғри қулб тушганимни ҳис қилдим. Кейин нима бўлганини билмаямн.

Кўзимни очганимда бошимда икки оқ кийимли одам менга қараб турарди. Бошим карахт, ичимда таърифсиз бир алам...Бир олов вужудимни куйдирарди. Ўша куни ичимга тушган ҳаёт олови ҳеч сўнмади. Бугун ҳам ўша оташнинг азони, ёнғини ичидаман. Ўн ёшли бир қиз. Онаси, отаси ва акасидан жуда бўлган. Ҳаётда яккаю ёлғиз. Аллоҳнинг бирорта қули йўқки, унга тасалли берса, суянчиқ бўлса. Ўйлаб кўринг, тақдирингиз шундай бўлса нима қилардингиз? Жуда даҳшатли, қўрқинчли эмасми?

Неч кунлар оч, сувсиз йиғладим. Бурчак-бурчакларга тиқилдим, одамлардан қочдим. Умуман, ҳолдан тойдим, йиқилдим. Ўша йили мактабга ҳам боролмадим, синфда қолдим. Гўё бошқа бировнинг ҳаётида яшар эдим. Сен овқатланмасанг, касал бўлсанг, мактабга бормасанг, кимнинг нима иши бор? Ўша йилларда менга ягона тасалли берувчи киши ишчи Усмон афанди бўлди. Мени ҳар куни йўқларди. Сочларимни силаб:»Менинг шакарим, гулим», дея эркалатар ва менга ҳар куни биттадан қанд берарди. Шунча изтироб ичида миттигина бўлса-да, учқун ҳам баҳтиёрлик нури бўлади. Бугун ҳам ҳурмат билан ҳотирлаямн. Унга нима бўлди, ҳозир қаерда, билмайман. Аммо мудир отани алсо кечирмайман. Ундан кейин ҳеч ҳам йўқламади. Дардларим билан сира қизиқмади ҳам, эҳтиёжларимни тўғриламади ҳам. Ҳолбуки, у сўз берган эди. Нега шундай инсонлар бундай муасссасаларга қўйилади? Билмайман. У ердаги болалар энг кўп меҳрга, муҳаббатга муҳтож болалардир. Бу ерда ишлайдиганлар эса севги ва меҳрни умуман билишмас, қалби борлари саноқли эди.

Ўша йиллари иззат-нафсимга теккан бир бошқа ҳодиса ҳам эсимда. Бир куни жуда оч қолдим ва ошҳонага бориб бир парча нон, озгина пишлоқ олдим. Пулим йўқ эди, буфетдан ололмасдим. Буни ошпаз Комил афанди кўрди, қўлимдан тутди ва мудир ёрдамчисига судраб борди. У ҳам бўлмағур қилиқларни топди. Бир бурда нон, бир бўлак пишлоқ учун.
— Сизлар нон учун ўзингизни ҳам сорасиз. Ўғрилар, номуссзиалр каби сўзлар билан шундай ҳақорат қилдики...

Ҳолбуки, шу ёшдаги қиз шунчалар оч, беҳад қийин аҳволда қолмаса, бир парча нон учун шундай шармандлари аҳволга тушишни ҳоҳлайдими? Бу инсонлар қанақа тарбиячи ўзи? Қилган ишим қоидадан ташқари бўлса-да, шунчаликка боориш керакми?

Аммо кўп ўтмай мудир ёрдамчиси, бир қанча ёш оналарнинг шикояти билан ётоқхонадан кетишга мажбур бўлди. Қизларни безовта қилар эмиш. Бу тарбиячига номуносиз иш. Инсоналрга ўрнак бўладиган киши бошқалардан фарқли, афзал, покиза ва тўғри бўлиши лозим. Йўқса, бизлар кимдан ўрнак оламиз. Энди булар мени умуман қизиқтирмайди. Аммо мен бирор ҳамдард кишим бўлишини жуда – жуда ҳоҳлар эдим...

Мактаб йилларим ҳам бундан унчалик фарқ илмади. Аммо атрофдаги одамлар, мактаб ўқитувчилари қобилиятли эканимни гапиришар эди. Ўша йиллари хотирлашга арзигулик икки таъсирли воқеа бўлган эди. Мана биринчиси эшитинг:

Сунфдошим Ойшанинг дадаси бадавлат эди. Жуда яҳши кийинарди. Доимо пули бўлар эди.Ҳар танаффусд бир нималар олиб ер, мен эса уни узоқдан ҳавас билан кузатар эдим. Чунки, умуман, пулим бўлмасди. Бир куни у мен жуда яҳши кўрадиган ва кийишни ҳоҳлаганим бир туфли кийиб келди. Буни кўриб хўрлигим келди, кўп йиғладим. Аллоҳга илк марта исёним ана ўша кунлари бошланди. Дин ўқитувчилари Аллоҳнинг, диннинг ва тақдирнинг қанчалар шафқатли эканини тушунтиришарди. Ундай бўлса қани? На онам, на дадам, на акам? На беш сўм пулим бор? Ҳаётда якка-ёлғиз ҳамма нарга муҳтож қиз? Шу ҳам шафқатданми? Аллоҳнинг менга ортиқча зулм кўргизганини, мени унутганини ва назаридан қолдирганини ўйлардим.

Ўқитувчимизнинг даҳрийликни тушунтириши.

Даҳрийлик ва марксча фикрлар билан танишувимда энг кучли таъсир этган турк тили ўқитувчимиз бўлди. Яъни, турк тили ўқитувчимизнинг маҳсус ҳаракатлари билан биз даҳрий бўла бошладик. У бизга алоҳида эътибор берар эди. Оқшомлари бизни ётоқхонада тўплар ёки ёнимизга келар, ҳар гал мева, шоколад, қанд ёки шунга ўҳшаш нарсалар олиб келар, бизга тарқатар, биз ҳам севинчимиздан сакрар эдик. Кетаётганида ортидан:»Энг буюк ўқитувчи Эрдал ўқитувчи» дея қичқиришардик.

У бизларни ёнига ўтирғизар, сочларимизни силар, меҳрибончилик кўрсатар, кейин эса суҳбатни бошлар эди. Гўзал, таъсирчан сўзлар эди. Бизга ва биздан бошқаларга ҳам хитоб қиларди. Чунки у ердаги қизларни ҳаммаси ё етим, ё қаровсиз, хуллас, меҳрга муҳтож эди. Ўқитувчимиз эса бундан жуда яҳши фойдаланар эди.
— Аллоҳ, деган бирор нарса йўқ,-дерди у. –Агар Аллоҳ бор бўлса, нега адолатли эмас. Нега баъзи қизларни ота-онаси, уйи ва имкониятлари бор-у, сизники йўқ? Нега инсонлар тенг эмас? Агар инсонларни Аллоҳ яратган бўлса,нега ҳаммасини тенг қилмаган. Агар инсоналр орасида «адолат, тенгллик» деган нарса йўқ экан, демак Аллоҳ деган нарса ҳам йўқдир. Пайғамбар, дин ва Қуръон ҳам уйдирмалардир. Булар баъзи таъмагир инсоналар тўқиган нарсалардир. Инсонлар бу ҳаётда ўз кўнгилларича, ҳоҳлаганларича яшашлари керак. Чунки улар ўлгач, ҳаёт тугайди, инсонлар тупроққа айланишади. Инсонлар бу дунёда баҳтиёр қилиш эса, социалистик бошқарув билангина мумкиндир. Агар социализм келса, ҳамма тенг бўлади, биров-бировни камситмайди.

Ўқитувчимизнинг бундай фикрлари жуда таъсирли бўларди. Бизлар ҳам Аллоҳга ишонмаслигимиздан ва социалист бўлганимиздан фахрланардик.Аммо эътирофим этишим лозимки, ўлганда кейин тупроққа айланиб кетиш мавзусини ҳозир ҳам кўнглимга сиғдиролмайман. Яъни, ичимда янгидан тирилиш овозлари ҳар доим юксалаверарди.

Иккинчи унутлмас ҳодиса дин дарси ўқитувчимиз билан боғлиқ.

Ўрта мактабнинг иккинчи синфидаман. Дин дарси ўқитувчимиз менинг аҳволимдан хабардор. Менга жуда яҳши муносабатда бўларди. Вақти-вақти билан катта-кичик эҳтиёжларимни таъминлар эди. Айниқса байрамларда менга ҳарж пули берарди. Бу пайт бу ўқитувчимизнинг ҳаракатлари билан динни ва Аллоҳни сева бошлагандим. Динга қизиқишим ўша йиллари бошланди. Аммо воқеаларнинг бошқача тус олиши боис узоққа чўзилмади. Дин ўқитувчимиз доимо яҳши ўқисам муваффақиятга эришувим ҳақида уқтирар эди.
— Сен бахтли бўлишинг керак. Сенда ўзгариш бор. Ё баҳтли бўласан, ёки тамом бўласан. Ёлғиз бир қизга яшаш жуда қийин. Бундан ташқари жуда кучли бўлишинг керак. Агар ҳаракат қилсанг, энг катта ёрдамчинг Аллоҳ бўлади. Қайғурма, бу кунлар ўткинчидир.

Балки, ишончи керакли, мантиғИ тўғридир. Аммо бу ҳаёт йўллари шунчалр чигал ва ўнқир чўнқирки, ўқитувчим айтган мақсадларга эришолмадим. Яна бугун ичимда дин ва ишончга доир ҳеч бир рағбат бўлмаса-да, дин дарси ўқитувчимизни ҳурмат билан ҳотирлаяпман. Бугун келса ҳам, уни ҳудди шундай ҳурмат билан қабул қилар ва тинглар эдим.

Нималарни тушунтирайин. Ёзилмаган кўп нарсалар бор. «Туяда қулоқ бор» дейдиларку, ахир...Аммо денгиздан қатра бўлса ҳам, мисоллар кўп нарсани англатади, деб ўйлайман.

Чарчадим, бироз дам олишим керак. Вақт ҳам алламаҳал бўлиб қолди. Ўзимга келсам давом этарман.Келолмасам иш жойида қолади...

Биз учун ҳам вақт кеч бўлиб қолган, аммо мактубдан узулолмасдик. Тошқинлар, бўронлар ичидаги мактуб иккимизни ҳам ҳолдан тойдирганди. Xотинимга:
— Биз ҳам тонггача танаффус қилсак?-дедим.
— Йўқ!- дея жавоб берди.-Танаффус қилсак ҳам мен ухлолмайман. Мактубни охиригача ўқиймиз.
— Ҳеч бўлмаса, бироз дам олиб, ўзимизга келиб олсак.

Шундай қилдик. Ўқиганларимизни таҳлил қилиб ўтирдик. Айбдорларни топиб, хулоса чиқаришни, муассасага ва муассаса раҳбарларига тушган вазифаларни топишга ҳаракат қилдик. Кейин мактубни ўқишда давом этдик.

Хожам, яна бир бор ассаламу алайкум. Иккинчи кун. Соат 10 бўлди. Эрталабки текширувлар, даволаш ишлари тугади. Соат 13гача ёлғизман. Яъни, мактуб ёзишни 13гача давом эттиришим мумкин. Бугун бироз яҳшиман. Балки кечаси ичимдагиларни қоғозга туширганим учун бироз енгил тортгандирман. Ўлимга кетяпсан, хурсанд бўлма. Қандай аянчли, шундай эмасми? Оч одамнинг «очлик» билан тўйиши каби...

Иккинчи Бўлим.

Ёлғизлик қурбони бўлган лицей йилларим.

Ҳаётнинг чиркин, азобли ва таҳликали тузоқлари қаршисида ёлғиз бошим билан ҳимоясизман.

Ёш қизлик аҳёлларим, баъзи ҳақиқатларни кўришимга тўсиқ бўларди. Тажрибасизлигим туфайли, яҳши-ёмонни ажратолмасдим.

Атрофимни ўраб олган ёвуз ниятли кишиларга кўп суяна олмадим. Ҳаётнинг ёруғ кунларини кўра олмадим. Зулмат ва умидсизлик бошланди.

«Йиртқич бўрилар» атрофимни ўрашди.

Узилган жойидан давом этаман, лицей йилларимни ёзаман. Ҳаётимни барбод қилган, қисматимнинг шўрлигини аниқлаган жой. Оч қашқирлар илк бора ҳужум қилган, қаровсиз қизларга ташланган, ҳаётимни зулматга айлантирган жой. Қанийди бу йиллар тақдиримда бўлмаса...

Мен кўп ўйлайман, оилс бир қишлоқда ночор жоҳил қолсайдим. Эски бир кулба, сигирлар, ҳўкизлар, қўйлар, бир этак болалар ва мени озгина бўлса ҳам тушунадиган ҳўжайин. Буни ҳозирги аҳволимдан, яъни, ўқимишли, аммо ҳаммер нарсасини йўқотган бу ҳаётимдан минг маротаба афзал билардим.

Нега бундай имконсиз ишларни хаёл қиляпамн, билмайман. Ҳар ҳолда ички туйғуларим, пинҳона истакларим вақти-вақти билан шундай уйғониб қолади.

Лицей ҳаётимга қайтаман. Лицей ҳаётим...Умуман, ёдга олишни истамаганим, ҳаётимнинг энг даҳшатли, энг қайғули, энг оғриқли йилларидир. Ўзлигимни, иззат-нафсимни, шаънимни, пок-бокира оламимни ўша йилларда булғадим. Яна ҳам тўғрироғи, мажбуран булғандим. Мени менда айирган, мени мендан ўғирлаган йилларим. Қанийди бу йилларни умуман яшамаган бўлсам. Ёки булар бир туш бўлсаю, уйғонгач ўтиб унутилиб кеца. Балоғат ёшининг қинғир-қийшиқ йўлларидаман. Бу даврнинг бебош ва мантиқсиз ўтмаслигини биласиз. Кўнгил ҳамма нарсани тусайди. Ҳамма нарсани керак, деб билади. Янглиш муҳаббатлар, гўр ва ҳомҳаёл ёшлар, панада кутиб ётган оч қаҳқирлар...

Тенгдошларим ўз кўнгилларича яшашарди. Кўйлаклар, янги соч турмаклашлар, турли хил дезодрантлар...Ёш қизлар ҳуснининг ўзига хос жилвалари...

Фақат мен ҳаммасидан маҳрум эдим. Бир бурчакда, гуруҳдан ташқарида, дўстлар даврасидан узоқда...

Ким билан нимани гаплашаман?Улар билан боғлиқ нуқталарим йўқку. Нимадан баҳслашаман? Онамнинг қандай жаҳли чиққаниданми? Дадам берган ҳарж пулиданми? Кеча келган меҳмонларданми? Кеча пиширган хом котлетданми? Ёки машинада қандау шаҳарни томоша қилганимданми? Нимани суҳбатлашаман?

Уларнинг орасига киролмайман.Улар каби бўлолмаямн. Улар каби яшаётганим йўқ. Менинг биттагина дугонам бор эди. Амина...Дадаси мактаб ўқитувчиси.Ақлли, интизомли, тартибли қиз. Таҳликани қаердан келишини билади. Оиласида яҳши тарбия олган. Шу сабабли ўртоқлари Аминани бу ҳолига чидаёлмайди:»Сен қайдан биласан бу ишларни, ўргимчак мия» дейишади. Яъни Амина диндор оила фарзанди эди. Аммо мен Аминадан ҳеч бир зарар кўрмадим. Келажак ҳақидаги қарашларида ҳам алсо зиддият йўқ эди. Амина мени ҳам ўзи каби қилишга кўп интилди. Менга китоблар берди. Ҳафа бўлмасин деб китобларни олдим, лекин умуман ўқимадим. Бир куни мени уйларига олиб борди. Онаси жуда яҳши кутиб олди. Овқатлар пиширди. Аёл ўз ақлича бизга ўгитлар берди. Бошқасини унча эслолмаямн. Кетаётганимда қўлимга бур тугун тутқазди. Кейин очдик. Бир шиппак, бир пайпоқ, сочиқ, бироз пул ҳам бор эди. Жуда таъсирландим, қувондим. Берилган ҳадя ёки онасининг меҳрибончилигидан эмас,оилавий ҳаётнинг қайноқлигидан, онанинг борлигидан, яқин ва илиқ муносабатларидан...

Мана, менинг ҳасратим, соғинчим...Ҳаётим ва тунги тушларимни безаган ҳам шулар эди.

Оҳ, онагинам!Сизнинг қандай соғинганимни билсангиз эди...

Кўпдан бери кўрмадим юзингизни,
Мени хароб қилар бу ҳолат, она!
Холимни келгану кетгандан эмас,
Иссиқ қўлларингдан сўраб бил, она!
Она, ғурбатдаман, ғам ўчоғида,
Севгим, юрагимни қўрида яша.
Мени соғинар бўлсанг, ё қучоғингда
Ёҳуд кўзёшингда ҳаёл қил, она!
Айрилиқ қисматим экан, нетарман,
Фақат Яратгандан умид этарман,
Балки шу ерларда ўлиб кетарман,
Не бўлса ҳам мендан рози бўл,она!

Лийсейда ортимдан юрувчилар бор эди. Буларнинг бир қисмини яҳши танирдим. Улар мен билан кўнгилхушлик қилишни ҳоҳлашарди. Эътибор бермасдим. Мен гаплашишни ҳоҳлаганлар эса, менга эътибор беришмасди.Яъни, яҳшилари менинг қўлимга кирмас, ёмонларини эса мен хушламасдим.
Лицейдаги баъзи болалар билан кафеларга борардим. Уларнинг суҳбатлари менга ёқарди. Ёлғизлик дардига бир чора бўларди гўё. Бундай суҳбатлар муассасанинг ишончлари билан масхаракаш қонунига исён қилиш, бир интиқом кеби ўтарди. Ичдаги ёнган алангани қайсидир маънода сўндирарди. Адолат, ҳаққонийлик, танглик шиорлари қулоғимга ёқар, қонимни кўпиртирарди. Ҳаммага инсон каби яшаш, ҳаммага иш, соғлик ва тарбия яҳши тушунарли эди. Бунга ҳеч ким йўқ дея олмасди. Бу ерда гуноҳ, жаҳаннам, Аллоҳ ва фаришта каби инсонларни қийнайдиган тушунчалар йўқ эди. Иймоннинг ҳам бўлмаслиги яна ҳам яҳши эди. Нима бўлса ҳам муассасанинг аҳамият бергани ор-номус, аёл-еркак муносабатларидаги чегарага унчалик аҳамият бермасалар-да, асосий шарт эди. Ҳеч бўлмаса бу ердаги ёшлар мени одам ҳисобига қўшишар, ҳурмат қилишарди. Аммо баъзи истакларида «олдинга» кетишса уларга қарши чиқсам:»Сен ҳам ўша эски пайтларда қолдинг. Қўй, ўша «бокира сафсатачиликни», дейишларини унчалик ҳам кўнгилга сингдиролмасдим.Сингдирсам ҳам, сингдирмасам ҳам ўзимни ҳимоя қилолмайдиган бир муҳитда эдим. Ким дўст, ким душманлиги ноаниқ бўлган бир уҳит. Ёмон ниятлилар ва яҳши ниятлилар ёшлик даврининг ҳавоси ичида бир-бирига қоришиб кетганди. Ёки бизнинг ўлчовларимиз, тортишувларимиз уларни ажратолмасди.

Ҳеч қиси йўқ, опажон.

Сизни тушунаман.

Бу китоб мени энг севимли китобларимдан. Ҳар гал йиғлаб-йиғлаб ўқийман.

Ойда бир марта ўқийман. Ҳар гал ўқиганимда бир янги нарсани ўрганаман.

Шунинг учун бу китобни,бироз қийин бўлса ҳам сизларга ҳам илиндим.

Ҳаммага, айниқса ёшларга жуда фойдали...

Аллоҳ таоло ҳаммамизни ҳар нарсадан ибрат олувчилардан қилсин...

Ҳаётимни зулматга айлантирган одам.

Мени кутаётган жуда мудҳиш нарсалардан бехабар, тубсиз жарликларга қулаётган ҳаётимни яшашда давом этардим. Ҳа. Ҳаётимда мудҳиш воқеа бўлди. Кошкийди, ўша воқеа юз бермаган бўлса...Аминманки, бу ерларда эмас, жуда яҳши жойларда юрагн бўлардим.

У даҳшатли ҳодиса...Қачон эсласам, асабларим қақшайди. Воқеанинг ўзидан эмас, қандай юз берганидан....Баён қилиб, буни ҳам ичимдан тўкиб ташлашни ҳоҳлайман. Ҳаёлий бир севги билан яшардим.ёлғиз ўзим ичимдан ёниб, ҳеч ким билмайдиган бир севги. Кимга дейсизми? Машҳур бойнинг ўғлига. Бола ёқимли, кўзга яқин бир йигит эди. Илк бор кўрганимдаёқ туйғуларим исён қилганди. Йигит ҳам ҳаракатлари билан туйғуларимга даъват этарди. Расм чизишга қизиққанимдан расм ўқитувчимизнинг тўгарагига қўшилгандим. Тўгаракнинг бошлиғИ эса машҳур сиёсатчининг ўғли Чағдаш эди. Чағдаш мактабинг кўзга кўринган ўқувчиси, барча тадбирларнинг ташкилотчиси. Бой, ёқимтой, ва ҳаракатчан бор бола.

Гоҳо тутилардик, гоҳо тутилмасдик. Аммо тутилган фақат мен эмасдим. Шу сабабли бир-биримиз билан жанжаллашардик. Дугонам Амина мени кўп огоҳлантирарди. «Бу бола яҳши ниятли эмас, эҳтиёт бўл», дер эди у. Ёшлик-да...Инсоннинг ёнида бир эгаси, раҳбари бўлмаса, ё турли гуруҳларнинг фанатиc қарашларига ёки «муҳаббат» тузоғИ қурган жирканч амалларга қурол бўларкан. Шундай ҳам бўлди.

Расм чизай деб қўлимга қоғоз қалам олдимми, фақат бир уй суратини чизардим. Кўпинча, бир бутун оила аъзоларини... Бу ичимда сўнмаган, ўчмаган соғинчнинг ҳикояси эди. Ё расм чизиш ёки «она» ҳақида шеърлар ўқиш.

Чағдаш билан муносабатларимиз «қуюқлаша» бошлади. Энди севги мавзусида ҳам суҳбатлашардик. У менга севги изҳор қилди ва мактабни битиргач мен билан турмуш қуришини айтди. Дугонам Амина эса бор кучи билан бунга қаршилик қиларди. Шу сабаб мен уни ҳафа қилдим:»Сен мени кўролмаяпсан, қизғаняпсан», дея бақирдим. Чағдаш бир шанба куни мени уйига таклиф қилди. Бунга баҳона қилиб:»бир гуруҳ қизлар келади, мени чизган расмларимни томоша қилишади. Чой ҳам ичамиз», деди. Қабул этдим.

Уйига бордим. Мени яҳши кутиб олди.
— Ҳаммадан олдин келдинг,-деди. Бу билан мени қанчалар севишнгни кўрсатдинг. Бу илтифотингдан мамнун бўлдим.

Аммо мен ҳайрон эдим. Вақт ўтиб борса-да, ҳеч ким келмас эди. Бунинг сабабини сўраганимда:
— Сени жуда севганим учун, таклифимни қабул қилсин деб, кичик бир ёлғон ишлатдим,-деди. Иккимиз ёлғиз бўламиз. Ҳамма гапларимизни гаплашиб оламиз.

Бу ҳаракатидан ҳам бсевиндим, ҳам бироз тортиндим. Унинг мени севиши буюк бир тараққиёт бўлса-да, бунақа режа билан чақириши унчалик яҳши ниятни билдирмасди....

Натижа таҳмин қилганингиздек. Менга зўрлик билан эга бўлди. Бу воқеа мен учун катта бир фалокат эди. Ичимдаги кучнинг, бардошнинг, яшаш умидининг ва орзу қилган гўзал ҳаёлларимнинг тугаганини илк марта ҳис қилдим. Ўша жиркач воқеа, у оч қашқирнинг ёвуз нияти жуда даҳшатли эди. Бутун ҳаётимни зулматга айлантирди. Яшаш илинжи, орзуларимни остин-устун қилди. Фарёдларим бутун уйни оёққа тургизди. Кимнинг нима иши бор? Ўша ишни режалаштирган одам, чорасини ҳам топиб қўйганди. Кучим етганича бақирдим.
— Эй,Аллоҳ! Бор бўлсанг кучингни кўрсат. Мендан ҳам кўпроқ ёрдамга муҳтож ким бор?- дея бақирдим.

Уйдан чиқдим. Ҳамма менга қарарди.
— Ўз оёғинг билан келганингдан кейин шунақа бўлади,-дейишарди. Мен дунёда ортиқ яшай олмасдим. Тирик мурдага айлангандим. Муассаса учун бунинг аҳамияти бор. Фоҳишалар сафига яна бир қиз қўшилди, тамом...

Ўзимни ўлдирмоқчи бўлдим.

Ётоқхонага етиб келгунимча уч маротаба ўзимни-ўзимни ўлдирмоқчи бўлдим. Уч маротаба...Уч маротаба ўзимни машина тагига ташладим. Қанчалик мушкул ўлим. Ўлишни истайман, аммо ўлолмаяпман. Ортиқ яшолмайман. Машиналар ҳам босмайди. Ё қаттиқ тормоз босишади ёки чап бериб ўтишарди. Қанча фалокат бўлади, қанча одамлар ўлади. Қаердасиз? Шофёрларнинг усталиги менга келганида иш берадими? Ҳайданг, битиринг шу ишни. Йўқ...Бўлмайди...Гўё бир куч бунга тўсқинлик қиларди.

Ётоқхонага келдим. Умуман карахтман. Неча кунки ейиш – ичиш йўқ. Мактабга ҳам бормасдим. Йиқилгандим, тамом бўлгандим, ортиқ яшагим келмасди. Ягона дўстим, сирдошим Амина эди. Неча маротаба ёнимга келди. Ҳатто бир сафар онасини ҳам олиб келди. Қайсарлик қилдим. Ҳаммаси тугади, ўлишим керак.

Аминанинг қистови билан бўлган воқеани гапириб бердим. Амина гўё бу воқеани олдиндан билан ва мени неча бор огоҳлантирмоқчи бўлди. Унинг айтгани бўлди. Мен нега билмадим, нега ўйламадим? Бу ҳолатимни тушунтириш учун Чағдашнинг дадасини олдига бордим. Бошимдан ўтган ва ўғли томонидан менга қўйилган жиржанч тузоқни йиғлаб гапириб бердим. Менинг фарёдларимни эшитишни ҳам истамади. Кулгили ва навбатдаги оддий ҳодисани эшитган каби «қаҳ-қаҳ» уриб кулди.
— Сен биринчи ҳам эмассан, бу кетиш билан охиргиси ҳам бўлмайсан. Кўзингга қара эди, қизим,-деди. Қўлимдан судраб чиқариб юборди. Дарду изтиробларим билан ёлғиз қолдим. Бутун умидим сўнганди. Эҳтимол, дугонам Амина ҳеч тилдан қўймайдиган бир шиорда ҳақиқат бордир:»Қайси бир инсонда Аллоҳдан қўрқиш ва ҳисоб беришга ишонч бўлмаса, у барча ёмонликларни қилади». Ҳоҳ ишон, ҳоҳ ишонма. Бир инсонни тўхтатишнинг, тинчлантиришнинг, назорат остига олишнинг йўлларидан бири ҳам шудир аслида.

Яна фалсафа қилишни бошладим. Баъзан шунақа бўлиб қоламан. Ичимда ўчмаган излар, малҳам қўйилмаган яраларим мени йиллар бўйи азоблайди, ҳудди шу саҳнани янгидан ўйнатиб, тиклайди. Чағдаш дунёйимни зулмат қилган кун бир телба каби «Агар бор бўлсанг, қудратингни кўрсат,Аллоҳ, менга ёрдам бер.Мушкул аҳволдаман», деган эдим. Бу аҳйқириқ гўё самога учган ўқдек нишонини топганди. Бугун ҳам ечилмаган, тушунолмаганим бир воқеаойдинлашди. Аминанинг фикрича, бу Аллоҳнинг бир мазлум фарёдига жавоби эди.

Нима бўлди дейсизми? Ҳалигача нафратим кучли, юракдаги доғларим катта бўлганидан бир маромда гапиролмаяпман. Ўшанда мен ўзимни ёки Чағдашни ўлдиришни режалаштириб қўйгандим. Кутилмаганда ётоқхонага дугонам Амина келди...

Шошиб ҳаяжонланиб...

Тажавузкор Чағдаш уч кун ўтиб ўлганди.

— Аллоҳ сени эшитди!-дея менга отилди.
— Нима бўлди?-дедим.
— Чағдаш ўлик топилибди!

Ўлибди деган сўзини эшитиб туриб кетдим. Дугонамни сочларига ёпишдим.
— Тўғрисини гапир,-дедим. Ортиқ на тасаллига, на овутишга бардошим бор.
— Тўғрисини айтяпман,-деди. Уйидан ўлиги топилибди. Докторлар заҳарланганини айтишди. Лекин аслида нимадан ўлганини билмайман.

Шу он илк маротаба:»Сен борсан, сен буйксана, Аллоҳим», дея ҳайқиргим келди. Гўё бутун шаҳарни кезиб, буни ҳаммага айтгим келди. Мен бир дагрий қиз эдим. Бу менинг фалсафамга зид эди. Аммо бўлган ҳодиса эса, чин ҳақиқат эди. Гўё кимдир менга қилинган бу зулмни ҳис қилмагандек...Энди бунинг кимлиги муҳим эмас. Муҳими бу золим ва беномус кишининг ўлими ва шу шаклда қасд олганимдир. Жойимда ўтирганча ҳўнграб йиғлай бошладим.Бу янги бир ҳаяжоннинг, бир нафратнинг, бир интиқомнинг кўзёшлари эди. Яна мактабга қайтдим. Ўша куни жанозаси қолдирилганди. Тобутни мактабга келтириб тантана қилишди. Қилган нумоссизлигини ҳеч ким билмасди. Минбарга чиққан ҳар бир ўқувчи унинг фазилатини, ҳаракатчанлигини ва намунали ўқувчи бўлганини гапирарди. Неча марта ўртага чиқиб:»Бироз мени ҳам тингланг, у номуссиз...мен ҳам икки оғиз гапирайин», демоқчи бўлдим. Аммо дугонам Амина қўлимни қўйиб юбормасди. Бир телбалик қилишимни биларди. Унинг шарафига яҳши сўзлар айтилди. Ҳатто баъзилар кўзёш ҳам қилиб олишди. Негадир бир кило муз ютгандек ичим музлади. Амина ўша куни мени уйларига олиб кетди. Шу топда диндор оила муҳитини истамасдим. Аммо мажбур бўлдим. Кулфатли кунларимнинг дўсти Аминани ҳафа қилмоқчи эмасдим. У ҳам мени билгани ва ўзи диндор бир қиз бўлгани учун мени ёлғиз ташлаб қўёлмасди. Мен каби ўйлайдиган ўртоқларим олдида менинг унчалик ҳурматим йўқ эди. Улардек бир ҳаёт кечирсанг нима бўпти. Буни эса мен қилолмасдим. Инсон обрўйи билан яшаши керак. Ҳар доим бошланган суҳбат, ётоқда битмасди,бунинг номи эса кўнгил билан иш кўриш эди. Номуссзиликни ҳам, ҳурмацизликни ҳам, даҳрийликни ҳам бир номуси, обрўйи бўлиши керак. Сен эркаксан, сен яшай оласан. Сенга ҳеч ким бўйдоқлигингни таъна қилмайди, мен эса...Мана шу нуқтада мен ўртоқларим билан келишолмасдим.

Дугонам Амина эса, диндор ўртоқлари билан эмас, мен билан юрарди. Билардим, ўз ишончига кўра савобли ишни бажараётганди. Мени иймонга қайтаришни истарди. Оҳ, қанийди қила олса. Баъзида буни жуда ҳоҳлайман. Аммо менинг кўнглим бундай жиддий нарсаларни қабул қилмасди.

Яна мавзудан узоқлашдим,ҳожам, узр сўрайман.

Жуда чарчадим,дам олайин. Давом этишни ҳоҳлайман,бир ишкал бўлмаса, албатта....

Яна биргамиз ҳожам. Амина мнеи қўймай уйида олиб қолди. Чағдаш билан бўлган можарони ҳеч кимга айтмаганини ва айтмаслигини тушунтирди. Шундай қилди ҳам. Ҳалигача ўша фалокатни ҳеч ким билмади, демак, дуруст қиз, берган сўзида турди. Бошқа тенгдошлар билса борми,аллақачон тилларда достон бўлардик. Мана диндорларнинг қадрли томонлари. Ҳеч бўлмаса айтган сўзларида турадилар. Биз эса...У ёғини айтмай қўя қолай.

Яна узоқлашдим шундайми? Азобларим мени ўнгу сўлга тортади. Тойган мавзулар эмас, ақлим. Дунёйим чигал, ҳаётим паст, баландликларга тўла. Юришни билмаган одамдек нўноқман. Нима қилай қўлимда эмас...

Дугонам ва дадаси мени қутқармоқчи.

Аминанинг ота-онаси мени жуда яҳши кутиб олишди. Покиза бир хонадон. Ҳар тарафдан ҳузурбахш. Бақириб-чақириш, куфр, ҳиёнат ва тузоқлар йўқ. Бу ерда ўзимнинг жуда ишончли қўлларда эканимни ҳис қилдим. Онаси мени меҳр билан қучиб:»Хуш келидинг, қизим», дея ўпар экан, онамни эсладим. Агар ҳаёт бўлганларида эди, у ҳам менинг йўлимни пойлар, у ҳам менга овқатлар таёрлар ва мени остонада қаршилар эди. Унинг қайноқ қучоғида ётолмадим. Ёноқларим меҳр тўла дудоқларини кўролмади. Оҳ, онам! Қанийди тирик бўлсангиз...Менга бир мартагина «Қизим, болажонгинам» десангиз етарди....Бу овозни эшитолмай, қанчалар

ҳасратдалигимни билсангиз эди...

Она, ўйламаки, кунлар ўтди деб,
Ўзгарди аввалги ҳиссим тобора!
Сендан умиддаман,соғиндим яна,
Бугун шфқатингга, муҳаббатингга
Эҳтиёжи йўқ, деб ўйлаяпсанми?
Балки аввалгидан кўпроқ муҳрожман!
Ул бокира севгинг хотирамдаю
Ҳар кеча йиғлаган дудоқларимда.
Қандай тарк этилдим, қандай ташландим!
Она мен алдандим, оғир алдандим,
Ёлғиз у қучоқмиш,ёлғиз у тиззамиш,

Инсонлар қанчалар марҳамациз-а...
Мен булардан кечаман, чидолмайман. Xотирлашим билан яна дилим вайрон бўлиб, кайфиятимни, мувозанатимни йўқотаман. Улар аслида ҳам йўқку...

Аминанинг онаси энг яҳши таомларни таёрлаб, столга қўярди. Атрофимда парвона бўларди.
— Буни ҳам е, болажоним, бундан ҳам ол, болажоним. Шу таомдан ҳам татиб кўр қизим...

Қанчалар тоза қалбли, қанчалар меҳрибон аёл.
— Даданг йўқми?-сўрадим Аминадан.
— Бизни бемалол овқатлансин, деб ёнимизга келмади,-деди.

Қанчалар нозик тушунча. Мен бундай нарсаларга одатланмаганман. Чунки мен яшаган ҳаёт, менга назокатни унуттирган. Овқатдан кейин залга ўтдик. Залда бир катта кутубхона бор эди. Шу пайтгача кўрмаганман бунча китобларни. Маданияти юксак бир хонадон.Деворда суратлар ва ҳар бир суратнинг тагида неса ибратли сўзлар. Биттаси ҳозир ҳам ёдимда:»Эй, инсон, ўзингни ўрган!» Ўрганадиган нарсаларимдан айирдилар, деб ёнида кўп туролмадим. Мен у ёқ-бу ёққа қарарканман,Аминанинг дадаси кириб келди. Очиқ чеҳрали, покиза қиёфали меҳрибон бир инсон.
— Xуш келдинг, болам-деди. Аммо қўлини узатмади, мен ҳам жавоб бермадим. Узоқ ҳол-аҳвол сўрашди. Мени суҳбатга тортишди,кайфиятимни кўтаришга ва юмшоқ муомала қилишга ҳаракат қилди. Буни билиб турардим.
— Қизим,-деди. Сени меҳмон қилишни Амина жуда ҳоҳлаганди. Мен ҳам орзу қилдим. Мен ўқитувчиман. Сен ҳам менинг ўқувчим ҳисобланасан. Фақат Аминанинг дугонаси бўлганинг учун маънавий қизим ҳам ҳисобланасан. Мен ҳам сенга ўҳшаб, ота-онасиз, етим катта бўлдим. Болалигим оёқ кийим мойлаш ва нон сотиш билан ўтди. Қанча қийинчиликлар кўрдим. Чидадим, бардош бердим ва сабр қилдим. Аллоҳ ҳеч бие меҳнатни зое кеткиазмайди. Ишонаманки, бу қийинчиликлар сен ҳам енгасан, гўзал ҳаёт кечирасан.

Уч тавсия.

Сенга уч тавсиям бор. Шуларга амал қилиб, фойдалансан деган умиддаман.

Биринчиси:уйимнинг эшикларини бугундан эътиборан сенга бир қизимдек очишни ҳоҳлайман. Ҳар қандау муаммоларинг билан ўртоқлашиб, сенга ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Сени тез-тез уйимда Амина билан бирга кўришни ҳоҳлайман. Буни турмуш ўртоғим ҳам жуда ҳоҳлайди. Муаммоларингни биз билан ўртоқлаш. Имкони борича сенга ёрдамлашамиз.

Қанчалар яҳши инсонлар, дея ўйлардим. Фақат менга унчалик маъқул бўлмаган томони ўта диндорликлари. Мен бунақа жойларда жуда сиқиламан. Мен ётоқхонада роҳатланиб, сигарет чекардим. Бақириб-чақириб истаган сўзларимни ишлатардим. Бунақа хонимча бўлиб ўтиролмасдим. Ўтиришга кўп ҳаракат қилдим, бўлмади. Аминанинг дадаси сўзини давом эттирди.

Иккинчи:Дунёга машҳур кишиларнинг кўпчилиги йўқсиллик, имконсизлик ва қийинчилик ичида вояга етишган. Улар қийинчиликлар билан кураша-кураша омад сирларини ўрганиб бахтли бўлган инсонлардир. Ўзингга-ўзинг сўз бер, бир ҳунар танла. Режали ишла, вақтингни қадрла. Ишонаманки, бахтли бўласан ва ўз ўрнингни топасан. Режали ишлашинг учун ёрдам беришим мумкин. Фақат дўстлар гуруҳида инсон омадини топади. Агар омадсиз гуруҳ билан бўлсак, буни қўлдан чиқарамиз.

Учинчи маслаҳатим шуки: Ҳаётда бир умиди бўлган, зафар истаган, ҳузур ва баҳтиёрлик қидирган инсон, ўзини ўрганади, ўз қадрини ва борлиқни кашф этади. Буалрдиз зафарларга эриши ўткинчи ва лаззациздир.

Ҳар куни ўзимизга шу саволни беришимиз лозим.»Мен кимман? Нимага яшаяпман? Қаердан келдим?Қаёққа кетяпман? Бу дунёни ва бутун борлиқни бизга хизматкор қилиб яратган қудрат соҳиби биздан нимани истайди? Дунёни кашф қилишга интилган,сир-синоатларини ўрганмоқчи бўлган инсон ўзлигини қанчалик биларкин?Атрофнинг, ҳаётнинг ва инсонларнинг феъли, нуқсонлари билан қизиққан киши, ўз феъли, нуқсонларини қай даражада биларкин?

Бу мавзуга шундай қараш ҳам мумкин:

Тонгда уйқудан туриб ўзимиз билмаган сирли бир оламда, коинот билмаган бир бурчакда,ҳеч маълум бўлмаган жонзотлар ичида эканимизни кўрсак, ҳеч нарса бўлмагандек, ҳаётимизни давом эттира оламизми? Ҳа, кўз очганимизда ўзимизни бегона бир оламда кўрдик. Тасодифлар билан тўла рўёлар олами бу. Қуёшнинг бунчалар гўзал чиқиб, чиройли ботадиган бошқа бир коинот йўқ биз билган оламда. Ҳар сонияда ўн минглаб тонна сувни ҳавога парланиб, яна ерга қайтиши, самода бир-бирларида гўзал жонзотларнинг қанот қоқиши, замини ранго-ранг гиламлар билан безалган, осмони нурли юлдузлар билан безанган бошқа бир жой йўқ. Шаршаралар шу ерда, тоғлар шу ерда. Денгизлар, текисликлар, чўллар, музликлар шу ерда. Атрофимиз милён хил жонзотлар билан тўла. Шунақа дунёга келдик. Ёҳуд келтирилдик. Йиллардан бир йил, кунлардан бир кун тўсатдан бу ерда кўз очдик. Кейин яна, биз умид қилмаган ва истамаган бир пайтда бу рўёлар ўлкасини ҳам ташлаб кетамиз. Мана, дунё ва коинотни сирлари билан алоқадор ишлар.»Булар нима? Қандай бўлган? Нега яшяпти?» каби ўнларча саволларни кунига неча марта ўзингизга бериб:»Мен кимман? Нимага яшаяпман? Қаердан келдим? Қаёққа кетяпман? Менинг борлигимни сабабчиси ким?» дея сўраяпсизми? Инсон, аввало, ўзини таниши, ўзини сўроқ қилиши ва ўзи билан алоқадор муаммоларга жавоб қидириши керак эмасми? Бу инсонийликни илк шарти эмасми? Инсон шошма-шошарлик, безовталикдан қутулиши, нима ва кимлигини тушуниши учун шу ва шунга ўхшаш саволларга жавоб топиши керак. Кимлигини билмаган ва ўзини танимаган киши ҳаётда қандай ҳузур топади?Қандай бахтли бўлади?...

Афсус мен унинг гапларини тинглаб, тушунадиган аҳволда эмасдим. Руҳим-дунёйим остин-устун эди. Бу жиддий мавзулар ҳавода қолиб, юрагимга, онгимга етиб келмасди. Ҳаста кишига энг лаззатли таомлар келтирсангиз, уни иштаҳа билан ея оладими? Бу жиддий мавзулар мен учун ҳудди шундай эди. Мен ўқитувчининг мақсадини билардим.Яҳши банда бўл, Аллоҳ буюрганини қил. Йўқса, баҳтли бўлолмайсан, демоқчи. Аммо бу мавзуга эътирозим бор. Зеро, менинг ишим ҳам унга мос. Маъқул бўлмаган гапни ҳеч қачон тингламасдим. Натижа нима бўлса бўлсин, баҳслашардим. Шу сабабли бундай гуруҳ билан кўп тортишардим. Уларнинг гаплари маъқул бўлмадими, шартта эътироз билдирардим. Ҳозир бу ўқитувчининг гапларига ҳам эътирозим бор эди. Жуда кўп. Аммо мени шундай назокат билан меҳмон қилишдики, бир куддат илк маротаба «айб болар» деб ўйладим. Демакки, ўша пайт энди-енди «айб» тушунчаси ҳам борлигини билаётгандим.

Ҳар умидим ярим.

Мен ўта омадсиз инсонман. Ҳаётдаги ҳар орзуйим ярим йўлда сўнгандек, буниси ҳам чала қолганди. Узоқ чўзилган ваъздан зерикдим. Аминанинг дадси тўғри гапларни гапирарди. Аммо буларнинг ҳеч бири мени қизиқтирмасди. Менинг қоронғу ҳаётим бунақа гаплар билан ойдинлашиб, янгидан бошланишга тайёр эмасди. Мендек қайғуга кўмилган инсон осонликча руҳан покланиб, шукр айтолмайди, бировга ташаккур билдиролмайди.Зерикдим. Аминанинг дадаси зерикканимни сезгач, ўрнидан туриб, хонага ўтди. Бизни ёлғиз қолдирди. Ҳаётимдаги довуллар, оташ-алангали азоблар лаззаланиб, ҳузурланишга тўсқинлик қиларди. Бу инсонларнинг ҳатто назокати ҳам мени зариктирарди. Ҳудди даво истаб боғланган катта яра атайлаб оғритилиб, қонатилгандек ҳам сўзлар ҳам менга ботар, оғир туюларди.

Лицей йилларида мени алангалатган, зафарларга бошлаган ўқитувчиларимиздан бири математика муаллими Билол Бей эди. Менга кўп меҳрибончиликлар кўрсатди, кўмаклашди. Бир сафар аёли билан бирга келди. Мени бошдан оёқ кийинтиришди. Аёли ҳам ўқитувчи, оғир, босиқ, ҳижобли аёл эди. Аёли менинг диндан йироқлигимни билгач, менга «Ўзини қидирган одам» номли бир китоб берди. Муаллифи кимлигини эслолмаяпман.
— Ўқи, кўп фойдаланасан,-деди. Бу китобда Аллоҳ, охират ва шунга ўҳшаш мавзулар илмий далилланган. Ўқисанг, шубҳаларингга жавоб топасан.

Ўқидим ҳам, аммо чидай олмадим. Кейин нима қилдим, билмайман. Ўқитувчим Билол Бей менга бир йил давомида математикадан дарс берди. Билимимни оширди. Мени муваффақиятларфа ҳаваслантирди. Энди мен ҳам билиб олгандим. Ўқишни муваффақият билан тугатаман ва мени камситган, ҳафа қилган кишилардан қасос оламан. Жиддий ўқишга киришдим. Аминанинг дадаси ёрдамида бир кунлик режа туздим ва ўзимни дарс таёрлашга маҳкум қилдим. Қисқа вақт ичида ўзгариш сезилиб, ўқитувчиларим муваффақиятларимни тан ола бошлашди. Ётоқхонада мудир отамиз, лицейда эса дирактор бизлардан ютуқлар кутишаётганини айтишди. Унинчи йўл ўлим йўли эди. Агар университетга кира олмасам, ётоқхонадан чиқариб юборишади. Тўғри, яҳши муҳит эмас, аммо, кўчада қолишдан яҳши. Кўчада ҳозирги «оч қаҳқирлардан» ҳам баттарлари йўлимни тўсиб, ҳар бири бир ёнимдан тишлаб тортиши мумкин. Шу боис ўз-ўзимча қарор қилдим:»Ё университетга кираман ё ўзимни-ўзим ўлдираман». Бу қароримдан ётоқхонадаги ўртоқларим, ўқитувчилар кулиб қўйишди. Адашган бир менман-ми? Ҳай жоним-а. Омад қаерда-ю, сен қаерда? Кўраверасиз...

Менга ёрдам қилган инсонлар соғ бўлишсин. Математика ўқитувчиси, унинг аёли, Амина ва унинг дадаси. Мени ютуққа эришсин деб нималар қилишмади.

Яна чарчадим, хожам. Мен бошқа нарсани ўйлаяпман, қаламим бошқа нарсани ёзяпти. Бироз дам оламан. Уддалай олсам, оқшомда кўришармиз...

Бу ҳаяжонли ҳаёт қиссасига биз ҳам бардош беролмасдик. Қаршимизда диққат билан ўқилиши керак бўлган узундан-узун бир мактуб бор эди. Сокин ва тоза фикр билан изоҳлаш ва зарур ўринларини тафсилотлари билан кичрайтириш учун танаффус қилдик. Нонуштадан кейин дам олдик. Якшанба куни ягона ишимиз шу бўлди. Аёлим билан фақат шу мактуб ҳақида суҳбатлашамиз. Қилинган хатолар, фидокорликлар, яҳши ниятлар ва қизимизнинг сўзи билан айцак «оч қашқирлар» кўз олдимиздан ўтарди. Мактубда битилган ҳаёт сурони бир кишининг эмас, гўё бутун жамиятнинг хатолари ва нуқсонларини очиб берарди. Ортиқча вақтимиз йўқ. Ўқиш учун сабрсизланяпмиз. Ниҳоят, иш стулидамиз ва қаршимизда турган мактуб. Келган жойимиздан давом эттирамиз.

Бугун ҳам ҳамшираларни ёнимдан ҳайдадим. Укол қилишди, дориларни олдим. Бўшаган шишалрни тўлдиришди. Тунга яқинлашяпман. Яна бироз куч тўпладим, эҳтимол. Шунда яна бироз ёза оларман...

Бўлимда биринчи бўлдим.

Ниҳоят лицейни битирдим. Бу вақтда кўпгина жиддий муаммоларга учрадим. Мени емоқчи бўлган «оч қашқирлар» билан жонҳолатда курашдим. Ортиқ қулай луқма бўлмаслигимни тушундилар. Бир қанча инқилобий гуруҳларни ҳам тарк этдим. Ақлим қабул қилмаган нарсага мени ишонтира олмайсизлар, дей исён қилдим. Аммо мени осонликча қўлдан чиқаришмайди. Қандай қилиб чиқарсинлар, кимсасиз ёш бир иқзни қайси аҳмоқ қўлдан чиқарарди. Курашда давом этардим. Ор-номусли бўлганим учун эмас, ўзлигимни ва борлиғимни ҳимоя қилиш учун. Мактабни битиргач, бир тўда бекорчилардан бир хабар эшитдим. Мен бўлимимизда биринчи бўлибман. Бу ишониб бўлмас ҳол эди. Менга ёрдам берганлар соғ бўлишсин. Мени чуқурдан олиб, юксакликка олич чиқишди. Нима ҳам дердим, қарздорман. Амина, унинг дадаси, математика ўқитувчим ва унинг аёлидан. Аммо эътибор берган бўлсангиз, менга кўмак беришган, фикр ва қарашларини мен писанд қилмаган одамлар диндор инсонлар эди. Мени фоҳишадек кўриб, ҳаётимни булғаганлар эса бинзинг ревалуцион болалар. Шунда ҳам кўнглим уларда. Туйғуларим уларда. Аммо ақлим диндорлар тўғри эканини билади. Ғариб, аммо ҳақиқат. Мактаб идораси менга биринчиликни беришни истамаган. «У қиз қайсар, номи фисқу фасодларга аралашган. Исёнкор, итоациз», дейишибди. Аммо яна омон бўлгур математика ўқитувчим қарши чиқиб, мен учун курашибди. «Ҳақ кимники бўлса, унга берилади,ҳақиқатнинг ўнг чапи бўлмайди», дебди. Ниҳоят, мажбур бўлишибди. Ҳолбуки, мендек «инқилобчи» ўқитувчилар ҳам овозларини чиқаришмабди. Ўзларига зарар бўлади, деб мени ҳимоя илишмаган. Нима ҳам дердим. Яна омон бўлсинлар. Бу орада яна бир карахтлик бўлди. Кўп вақтдан буён изимдан юрган Илкер ҳеч қўймай:»Сенга уйланмоқчиман, таклифим ўта жиддий», деб туриб олди. Ортиқ бировга ишонгим йўқ. Тўғрисини тушинтирдим. «Мен ҳамма нарсасини йўқотган қизман», дедим. «Кейин ўйинбузарлик қилма». Бизнинг инқилобчи Илкер, буларнинг ҳаммаисни қабул қилди. Ҳатто оиласи билан таништиришга ҳам олиб борди. Ота-онаси мени яҳшилаб суриштиришибди. Дадаси сиёсатчи экан, аммо мени ёқтримади.
— Менга қара, қизим,-деди у. Бизлар илғор фикрли, социал-деморат инсонлармиз. Инқилобчилигингга ва қарашларингга эътирозим йўқ. Аммо бизлар элга танилган, ҳурматли инсонлармиз. Номинг баъзи фисқу фасодларга аралашгани бу ишнинг энг катта тўсиғдир. Сен баҳтингни бошқа жойдан қидир. Йиғлаб ўзимни ташқарига отдим. Бу ҳаётни мен ҳоҳламагндим. Бу воқеаларни мен режалаштирмагандим. Бу золим ва хоин инсонлардан ўзимни ҳимоя қилолмасдим. Буни ҳеч ким тушунмасди. Ҳамма менга фоҳишага қарагандек қарарди. Оҳ, ўша инқилобчи дўстларим энди мени шунақа деб айтишаётганди ҳаммага! Шу билан Илкер можароси ҳам тугади. Ҳурсанд ҳам бўлдим қайсидир маънода. Ортиқ менга ҳеч кимни осилишини истамасдим. Мутлақо омадли бўламан, куч-қудратим бўлади, менга азоб берганларни жаҳаннамга жўнатаман. Бу фикр дилимга шундай мустаҳкам жойлашгандики, бу ҳақда ҳатто тушлар кўрардим. Ўша кун ҳам келди. Университет имтиҳонига кираётган эдим. Ҳар доимгидек яна Амина ёнимда. Мени ёлғиз қолдирмаганди. Имтиҳондан олдин менга кичкина дуо китобчасини берди.
— Мен бунақа нарсаларга ишонмайман, десам ҳам қўймади, олдим. Мунчоқдек бўйнимга тақиб олдим. Шуни айтишим керакки, бўйнимга таққач, ўзгача бир ҳузур, енгиллик ҳис қилдим. Ҳаяжоним босилди, имтиҳонни жуда яҳши топширдим. Ҳар ҳолда руҳий таъсир бўлди.Инсон бирор нарсага ишонса буни фойдасини кўрадими ёки бу шунчаки гапларми, деб ўйлардим.

Учинчи Бўлим.

«Оч бўрилар» даврасида талаба.

Қудратли инсон бўлиш ва менга азоб берганлардан қасос олиш учун Истанбулга кетиб,»Оч қашқирлар» дастурхонига тушгандим.

Натижа маълум...Мен тушунтиришга чидай олмайман. Сизнинг ҳам ўқишга бардошингиз етмайди...

Онам мени чқирардилар.

Имтиҳон натижаси муҳим эди. Мен орзу қилган, истаган макюб келди. Истанбул университети, ҳуқуқ факултети.

Бу ҳаётимда бир инқилоб эди. Илк маротаба баҳтиёр эдим ва телбаларча шодланар эдим. Энди буюк инсон бўлгандим, университетга кирдим. Энди мен ҳуқуқшуносман. Жонингизни оламан, золимлар, номуссзилар, деб ҳайқиргим келарди. Энди ҳеч ким мени болалар уйидан чиққан, ташландиқ фалончи деб таҳқирлай олмайди. Орзу қилган, хаёлларимни ўғирлаган шаҳарга, Истанбулга кетаётгандим. Ҳеч кўрмагандим. Аммо ҳамма инқилобчи ўртоқлар ўша ердан келар, ўша ердан баҳслашар ва ўша ердаги ишларни тушунтиришарди. Энди ортимдан тор муҳитнинг «оч бўриларъИ қувламас, безовта қилмас, замонавий бир муҳитга кираётгандим. Илк маротаба ҳаёлда эмас, чинакамига баҳтиёр эдим. Таҳқирланганларимни, хўрланганларимни ва кимсасизлигимни илк маротаба унутгандим. Инсонларга ҳақ, адолат ва тенглик улашувчи бир ҳуқуқшунос бўлиш... Оҳ!Қандай ажойиб...Ҳаёллар ҳам ажойиб,ҳузурбахш. Кейин эса миллатлараро инқилобчи, машҳур ҳуқуқшунос бўлиш... Маҳкама залларида гуриллаган ва салобатли овозим янграса...Ишонарлими? Аҳамияти йўқ. Ҳуқуқшунос бўлмасдан аввал бунинг бебошлигини чиқараман ё...Энди мени Истанбул ва ҳуқуқ факултети сеҳрлаган эди. Илм маротаба бутун азобларим унутилганини ҳис қилдим.

Шунча орзулар қиларканман, бир кеча тушимда ҳеч танимаган, расмини ҳам кўрмаганим онамни кўрдим. Бир дақиқага бўлса ҳам ёмон кунларни унутгандим. Буниси қаердан чиқди? Онам:
— Сени соғиндим, болам. Нега мени йўқламайсан?-деди.

Ҳайрон қолдим. Ўлган одам тупроққа айланади. Биз ҳам ўламиз. Тушимга кирган ва мени чақирган ким? Албатта, руҳ фалончи эмас. Унақа демайман. Ҳар ҳолда юракдаги изтиробли туйғулар янгидан алангаланган эди. Ўзимга келдим. Ҳа, катишим керак. Бориб онам билан дардлашай. Шодлигимни бўлишай, қишлоғимни кўрайин. Эҳтимол, қалбимда баъзи ғариб ишончларим бордир. Қишлоғимизни охирги марта акамнинг жанозасида кўргандим,ўн йил аввал. Кичкина бола эдим. Энди анча улғайган қзиман. Вақт қандай тез ўтадия... Кетаман,аммо қандай? Чўнтагимда иккита нонга етадиган пул бор. Оҳ, бу йўқсиллик қурсин. Нима бўлади, бир кун керак бўлганида пул топилса, нима бўлади? Бир кун дўстлигингни кўрсат... Истагимни, ҳаёлларимни ичимга кўмар эканман, ёнимда Амина пайдо бўлди. Қўлида cонверт бор эди. Бу нинг ҳар доимги одати. Очиқчасига пул бермасди-ю, олмайман деб эътироз билдирсам, узрли сабаби тайёр эди:
— Онамга қўшнимиз келтириб берибди, сенга деб.

Билардим. Қўшни эмас. Ҳар ойда дадаси мени қувватлантиради, пул жўнатади. Олмайди деб, Амина ёлғон ишлатади. Яҳши бир оила. Инқилобчи бўлишмаса ҳам, биздан яҳши одамлар. Чорасиз пулни олдим. Ўқиш бошланмасдан олдин онамни бир зиёрат қилмоқчиман. Дарҳол қарор қилдим. Эртага йўлга чиқаман. Тонггача онамни, дадамни ва акамни ўйладим. «Сиз ўлдингиз қутулдингиз. Мен ҳам ёнларингизда ётган бўлсайдим,бу азобларни кўрмас эдим. Нима қилай, ўлишни ҳоҳладим, аммо ўлолмадим. Келиб тупроғингизни ҳидлаяпман. Яшаган жойингиздаги хотираларингиз Билан суҳбатлашаман».

Оҳ, бу ўлим. Ё сен бўлмасайдинг, ё биз бўлмасайдик...

Қишлоқдаги қариндошларим ҳам ўтишган эди.

Ниҳоят, йўлга чиқдим. Ўн соатлик масофа. Шаҳарга тушилганидан сўнг, қишлоққача яна икки соат юрилади. Буларнинг ҳаммасига онам учун бардош бердим. Ҳеч бўлмаганда ҳаётдаги ягона суянчим бўлган акам, сирдошим учун. Сева-сева, онажон сизни йўқлаб келяпман.

Мен бу ғурбатга тушдим туғилиб,
Ҳар куни тобора сурилмоқдаман.
Ҳеч кеча ичингга мармар сочаман,
Бу совуқ жойларда сиқилмоқдаман.
Шундайин синовларда қолган пайтимда,
Тунларни бағримга олган пайтимда,
Кўзларим юмилиб қолган пайтимда,
Янгидан йўлларга кўз тикмоқдаман.
Ҳаётимнинг сўнгги кўриниб қолди,
Қолмади бир қадам йўлим олдингга
Юзини кўрмасдан ўлолсам дея,
Ранжимоқдаман мен, ранжимоқдаман.

Қишлоғимиз кичкина эди. Ўн йил ичида ярим аҳолиси бошқа шаҳарларга кўчиб кетибди. Танишлар йўқ. Фақат кийимларимга ва кийинишим учун менга терс қарайдиган кексалар бор эди. Қишлоққа тушдан кейин етиб келдим. Ҳорғин, ҳолдан тойиб. Ўн йилдирки, умуман хабарлашмаган икки қариндошим бор эди. Амакимнинг хотини ва аммам. Уйларини эслайман. Биринчи броган жойим аммамнинг уйи бўлди. Эшик қулф,уй анча аввал ташлаб кетилган. Кекса бир амакини учратиб қолдим ва ундан аммамни сўрадим.
— Танийман, Гулузор Xонимни,-деди. Охиратда опам бўлсин. Жуда яҳши аёл эдилар. Сизларга умр берсин, болам.

Карахт бўлиб қолдим. Демак, аммам ҳам ўлибдилар-да...Оиламизнинг сўнгги ёдгори... Ўлсинлар...тўғри одамлар. Тўғриларнинг бу дунё биалн нима иши бор. Азалдан бу дуной эгриларга қолган, тўғриларга кун йўқ. Ўлим хабарини эшитгач, ичимда бир нарса узилди. Оҳ, ўлим, сени қандай йўқоцам экан. Сен менинг энг севимли инсонларимни олиб кетдинг.

Кекса амаки мени танимади.
— Сен кимнинг қизисан?-деди. Дадамнинг исмини айтганимда, қишлоққача ёйилган довруғимизни гапирди.
— Тушундим, тушундим. Сен шу талофатларга аралашган қизсан. Нима ҳам дердим. Аллоҳ паноҳида асрасин.

Бир нарсаларни сезганди. Балки мен ўйлаганимдан кўпроғини.Чунки ёмон хабар тез тарқалади. Мен ҳақимда нималарни ўйлаётганини тахмин қилардим. Мен бу қишлоқ учун яҳши қиз эмасдим. Қария гапида давом этди:
— Даданг ҳам, оаннг ҳам яҳши одамлар эди. Айниқса, онанг фариштадек бир аёл эди. Иймонли, тилида доим Қуръон. Қишлоқ қизларини ўқитар,уларга динни, диёнатни ўргатар эди. Қариянинг қисқагина бир мактубини олгандим:»Яҳши бир отадан, диндор бир онадан қандай қилиб бунақа қиз бўлди. Сен ҳам оилангни, ҳам қишлоқни юзини қрао қилдинг».

Эҳтимол, қария ҳақдир. Оанм тирик бўлиб, мени шу ҳолда кўрсайди, бундан бошқа нарса демасди. Оҳ,онажоним! Сиз тирик бўлсайдингиз. Ҳурматингиз учун ҳам Қуръон ҳам намоз ўқирдим. Ёқълигингиз кун сайин билинмоқда. Бу ҳасрат бошқача бир қайғу. Сиз қайтолмайсиз, биламан...Аммо мен ёнингизга бораман. Кўпам узоқ кутмайсиз...

Бу дунойда энг тинч жой қабрдир. У ерда «оч бўрилар» ортимдан қувламайди, иззат-нафсим, ғурурим билан ўйнашмайди.

Шулар ҳаёлимдан ўтаркан, қария савол беришда давом этарди:
— Ҳозир нима қиляпсан, қизим?
— Лицейни битирдим. Ҳуқуқ факултетига кирдим.
— Яъни судя, прокурор бўлсанми?
— Ҳа. Қария ажабланди
— Ё, Аллоҳ! Дунё кимларга қолди-я!

Кета бошлади. Ортидан чақирдим:
— Амаки! Бир дақиқа.

Тўҳтади.
— Бу қишлоқда менинг амаким ва хотини бўларди?
— У ҳам кетди, бу ҳам кетди,-дея қўли билан бир тарафни кўрсатди. У тараф қабристон эди. Демак,улар ҳам вафот этишган. Демак, бу қишлоқда энди ҳеч кимим қолмаган. Тўғри қабристонга йўл олдим. Жон дўстларим, қадрдонларим, ҳаётим илдизлари у ерда ётарди. Менинг келганимни билишмасди. Мен уларнинг тупроқлари, устларидан униб чиққан ўтлар билан суҳбатлашаман,дардлашаман ё...

Бу ҳам етмайдими?

Қабристонга йўналганимда, мени бир ҳаяжон, ғариб бир ҳис, юрагимни титратувчи бир туйғу қоплади. Гўё сирли бир дунёнинг ажиб оламига кириб борардим. Бир лаҳза бутун ҳаёлларим тин олди. Атрофдаги ҳамма нарса мен билан бирга қабристонга йўналди. У томон гўё бир қўл мени олдиндан тортар, ортимдан эса нимадир итарарди гўё. Ҳалигача англолмаган бир туйғу билан илгариладим. Кўнглимда, юрагимда яшаган оилам томон юрдим...

Қабристон бошида уч мозор,
Онам, дадам ва акам.
Бир ҳовуч тупроқ, бир парча мармар,
Унда ёзилгандир исмингиз, ёшингиз,
Бош устингизда мотамсаро сарвлар,
Ҳаётингиз қайғу билан титради...
Сизни кўмдик она, бир неч йил олдин.
Кўзёшлар-ла бу сассиз ерга.
Камсасиз бир оқшом нурларга бадал,
Мотам улашаркан ҳаста қалбларга...

— Нима бўларди, мени ҳам олиб кецангиз,-дея йиғлай бошладим. Ёлғиз қолдим. Сизсиз қийналиб кетдим. Олиб кетинг, мени...Сизни соғиндим. Соғинчингиз дилимни ўртади. Ҳаёт жуда мушкул. Яна ҳам кўпроқ гуноҳларга ботмасимдан олиб кетинг, шу болангизни,онажон,-дея ҳайқирардим.
Қанча фарёд чекканимни, қанча йиғлаб, кўнглимни бўшатганимни эслолмайман. Онамнинг қабри устига суяндим. Унинг сийнасига унинг меҳрибон қучоғига бекиниб, юмошоқ қўлларини силашни истардим. Ҳа, ўша қайноқлик, ўша меҳрни ҳис қилар, дилдан туяр эдим.

Онамнинг қабри ёнида ўзимни йўқотдим.

Орадан қанча вақт ўтди билмадим. Ўзимни унутибман,фарёдим атрофга эшитилган шекилли, бир аёлнинг овозидан ҳушимга келдим:
— Болам, мозорда йиғлаш яҳши эмас, ўзингни қўлга ол.

Зўрға ўгирилдим. Ортимда бир аёл ва бир киши турарди. Аёл елкаларимдан тутиб, туришимга ёрдамлашди. Ёшли кўзларимга маҳзун, самимий ва дўстона нигоҳ билан боқиб:
— Кимсан болам,-деб сўради. Сени бу ерларда ҳеч кўрмагандик. Бу қабрлар Малак Аҳсен ва Довуд афандиларники. Сен уларнинг кими бўласан?

Демак қишлоқдагилар онамни «Малак Аҳсен» дейишарканда. Исми Аҳсен эди, қишлоқдагилар бундан чиқди, яҳшиликлари учун исмларига Фаришта номини ҳам қўшиб чақиришарканда.
— Қизиман,-дея олдим.
— Оҳ,болам,-дея мени бағрига босди. Сен унинг бегона қўллардаги Айселимисан? Сен ҳақингда яҳши хабар эшитмагандик. Ёмон қизларга қўшилган дейишарди. Ишонолмадик.Машаллоҳ,жуда ширин қиз бўлибсан.

Кейин менга ўзини таништирди.
— Мен раҳматли онангни кўрганман. Болалигимда у менга Қуръонни ўргатган. Аллоҳ рози бўлсин, жойи жаннатда бўлсин.

Имом афандининг аёли қўлимдан тутди.
— Юр қизим, узоқ йўлдан келгансан, уйга борамиз, бироз дам ол.

Икки эзгу ниятли инсон қўлимдан тутишди. Дардлаша-дардлаша уйларига келдик.

Содда,покиза, тартибли бир уй. Кичкинагина ҳовлиси бор. Иккита боласи ҳам. Бириси лицейда, бир мактабда ўқиркан. Иккиси ҳам жуда яҳши болалар. Имом афанди ва аёлининг уйида ўзгача бир ҳузур топдим. Ҳаракатларидан инсонни таъсирлантирувчи ажойиб бир қувват тарқалар эди. Бу инсонлар чиндан ҳам яҳши ниятли ва ҳалол кишилар эди. Мен яшаган муҳитдаги кишиларга алсо ўҳшамас, бизнинг инқилобчи гуруҳ билан эса, умуман қиёслаб ҳам бўлмасди...

Мен шу кунлари сира ишдан бўшамасдим. Инқилобчи бўлишнинг ўзига яраша заруриятлари бор эди. Ҳақ, адолат, тенглик каби тушунчаларни шиор қилиб олишганди. Диндорларга қарши бўлишдан асосий мақсадлари эса даҳрийларни кўпайтириш эди. Аммо ўйламасдан бир иш қилмасдим. Ҳақ, адолат, тенглик каби асосий инсон ҳуқуқларини менсимаганлардан нега доим зарар кўрдим?

Нега бу инсонлар ҳаётимни зулматга айлантиради,мени мендан айиришди. Албатта, баъзи инқилобчиларнинг хатолари барчасига тегишли эмасди. Аммо, менга умуман яҳшилари учрамасди. Негадир ҳаммаси менга «оч бўридек» ташланиш учун фурсат пойларди. Мен эътироз билдирганимда:»Сен номусли қизсан, қизим»-дейишарди. «Номус деган нарса, эски феодал шиордир. Ҳозирги дунё у эски тушунчалар ўтиб кетган». Мана шуни ҳеч қабул қила олмасдим. Тўртхотинликка қарши бўлган инқилобчиларнинг номус ҳақидаги қарашлари ижобиймиди ва бу нимани ифодаларди?

Мен қарши бўлган, фикрларига қўшилмаган диндорлар эса, доимо тўғрилик, ва холис кўмак берувчилар бўлиб чиқишарди. Ажабланардим. Тўғри деганим янглиш, янглиш деяётганим тўғри чиқаётганди. Нима бўлганида ҳам, яна йироқлашдим, хожам. Мавзуга қайтайин. Имом афанди ва аёли менга шундай ҳурмат кўрсатиб, шундай таскин беришардики, ҳаётимдаги бунчалик назокат, бунчалик яҳши муомалани кўрмагандим. Менга тегишли кўп нарсаларни билишса ҳам, ҳеч сездиришмас, гўё дунёнинг энг жиддий ва энг номусли қизи билан суҳбатлашаётгандек бўлишарди. Аёлнинг тавсияси билан қишлоқ ҳаммомига тушдим. Сўнгра мени бир хонага қамашди. Тўрт-беш соат ухладим. Уйғониб қарасам, маликаларга хос дастурхон ёзишибди. Унда йўқ нарсанинг ўзи йўқ эди. Тўғриси, жуда таъсирландим. Гўё менга ҳаётдан дарс беришарди улар. Бу бебош, бу ифлос ҳаётда фариштадек маъсум ва покиза инсонлар борлиги мени ажаблантирар эди.

Тушда оиламизни жаннатда кўрдим.

Ўша кеч ишониб бўлмас бир воқеа бўлди. Бугунгача таъсирини сезаман. Аммо илмий бир изоҳ келтиролмайман бу воқеага. Яъни у бир туш эди. Тушларга кўп ҳам ишонмайман. Кўпинча яҳши бир туш ҳам кўрмайман. Чала-чулпа туишларим бўлади улар, кулиб қўя қоламан. Аммо бу туш жуда бошқача эди. Ўзимни қўлга олиб тушунтиришга ҳаракат қиламан. Мезбонларим икки хонали уйларининг бир хонасини менга беришди. Топ-тоза хонада ёлғиз ўзим, шовқин ва сотқинликлардан йироқда уйқуга кетдим. Балки ҳаётимда илк бора бунчалар роҳатли ва ширин уйқуга чўмгандирман. Ерга жой солинди. Чойшаби, кўрпаси, ёстиғИ ҳамма нарсаси топ-тоза. Қандай кўргуликки, шундай покиза тўшакда мендек бир нопок қиз. Эҳтимол, билатуриб...

Соат иккиларда бир аёлнинг:»Бирор нарса керакми? Бирор нарса истайсанми?» деб сўрашларини айтмайсизми? Ё,Аллоҳ! Сиз бунчалик назокатни қаердан ўргангансиз? Факултетни битирганлар, илм одамлари, қулоқларингиз қизисин. Бу қадар илиқ муносабат олдида сиқилиб, уяляпман, ҳатто гўдакдек ҳис қиляпман ўзимни. Қаттиқ уйқуга кетдим. Ухлашим билан ўша туш бошланди:

Ҳеч кўрмаганим бегона шаҳар. Шу қадар муҳташам, шу қадар бир чиройли бир жойки. Ям – яшил боғлаш ичида... На кўчаларида бир ифлослик бор, на инсонни беҳузур қилувчи бир шовқин. Роҳатбаҳш бир шаҳар. Ўзимни бундай ҳайратланарли гўзаллик ичида кўргач, бегона жой бўлганби учун хурсанд бўлиб кетдим. Ўзимга ўзим тушинтириш берардим:»бу Туркиянинг бир шаҳри эмас», дердим. Бунақа тартибли, покиза ва гўзал шаҳар қаерда бўлиши мумкин:»Оврўпадами?»деб ўйларканман, баъзи ҳовлиларнинг эшикларидаги араб ёзувлари эътиборимни тортди. Билмаганим учун нима ёзилганини ўқий олмадим. Аммо ишонч ҳосил қилдимки:»Бу араб шаҳарларидан бири бўлиши керак».

Бироқ билишимча, қурғоқчилик ҳукм сурган аран шаҳарлари бунақа ям-яшил, сувли ва жилвакор бўлолмайди. Ёшлигимдан тасаввуримга ўрнашган «жаннат» тушунчаси ёдимга тушди. Диншунос ўқитувчиларимиз айтган «жаннат» шу ер бўлиши керак, деб ўйлай бошладим. Аммо бироздан кейин фикрим ўзгарди. Чунки инсонлар ўлгач тупроққа айланади, менинг моддиюнча дунёқарашим бўйича шундай. Жаннат ва жаҳаннам йўқ. Тушимда ҳам бу икки қарама-қарши фикр мени беҳузур этарди. Аммо жаннатдек бир жойда эканлигим аниқ. Шаҳарнинг топ-тоза йўлларидан, кўприкларидан, сувларидан ўтиб борардим. Бирор кишини учрацам сўрарман. Аммо ҳеч ким менга қарамас, мен билан гаплашмасди. Шунчалар покиза, гўзал ажойиб инсонларки. Қаёққа қарамай ҳайратим ошарди....

Қаердан келганини билмайман, бир пайт рўпарамда акам пайдо бўлди. Ажабландим, севинганимдан:»Аби» дея қучоқладим. Чунки акам билан ёшимиз деярли тенг бўлгани учун унинг исмини айриб чақирардим. У ҳам менга ётоқхонадагидек акалик ва ғурурли севгисини бир тарафда қолдириб,»Айсел», деди севги ва меҳр тўла бир овозда. Акамнинг хушбўй ҳидларини туярдим, ичларимга сингиб борарди. Яна ҳар доимгидек иродали ва қатъий оҳангда «Йиғлама,Айсел!» дерди у. «Юр, сени оанмнинг олдига олиб бораман».
— Онам ҳам шу ердами? Дея сўрадим ундан. Бу ер қаер? Жавоб бермади. Фақат:
— Сени онамнинг ёнига олиб бораман,-дея такрорлади. Акам олдинда, мен орқада, гўё юмаяпмиз, югуряпмиз, учаётгандекмиз. Ҳа, учяпмиз. Чунки оёқларимиз ерга тегмаяпри. Турк киноларида шунга ўҳшаш ёки шундай саҳналар бор... Акам билан қандай учяпмиз у тубсиз, чексиз, гўзал шаҳарни қандай кезяпмиз, билмайман. Яна гўзалликлар ичидаги бир кошона қаршисидамиз. Боғчасига кирарканмиз, мен сўрамасдан, акам изоҳ берди.
— Бу уй бизники,-деди. Онам ичкарида.

Ишонолмасдим. Карахт бўлиб қолгандим. Нураб, қулай-қулай деган икки хонали пахса уйдан тенгсиз кошонага-я...
— Бу ерни қандай олдингиз? Дея сўрадим. Акам жавоб бермасди. Ниҳоят бир аёл чиқди қаршимдан. Акамнинг «Бу онам», дейишига ҳожат ҳам йўқ эди....

Онамни қучдим, хушбўй ҳидларини туйдим...

Онамнинг чеҳраси, бўйлари, гўзаллиги худди хаёлимдегидек. Яъни, мен оанмни худди кўргандек хаёл қилар канман. Қучоғига ташладим ўзимни. Ичимни ёндирган, юрагимни қон қилган «Она...» фарёди ила...Бу овозга, бу ҳидларга,бу меҳр, бу қучоққа қанчалар муштоқ эдим...
— Болажоним, Айселим,-дерди у юрагимни титратиб, бутун алам ва изтиробларимни тўкиб, улоқтирувчи бир овозда. Мен йиғлардим, тинмай йиғлашни хоҳлардим. Шу ёшгач фақат шу хаёл билан овундим. Бўлсайди, мени урсайди, сочларимдан судраб торцайди, деган онам...Бошимни кўксига қўйиб олгандим. Имкон қадар хушбўй ҳидига тўйиб олай дер эдим... Оҳ, онам, туш бўлса ҳам, хаёл бўлса ҳам, бу учрашув, бу дийдорнинг лаззатини ҳеч нарса беролмайди. Аммо бу туш, мана ғайритабиий бир ҳол, нур каби ўтади-кетади.
— Сенга иккита омонат қолдирдим,Айселим,-деди. Улар менинг энг севимли омонатим. Уйимизда, кичкина шиша сандиқнинг ичида. Уларни ол. Сенда қолсин. Уларга жуда яхши қара, хўпми?
— Дадам қаерда?-сўрадим мен.
— У ҳалигача келмади. Биз аканг билан биргамиз. Унинг ҳисоби чўзилиб кетди, кутяпмиз. Иншааллоҳ, ҳисоби тугар ва келар...

Шу лаҳза уйғонсам, кўрпа ичида терлаб кетибман. Негадир ўзимга келолмас, қўрққанимдан бақирардим. Тушнинг таъсири бўлса керак. Имомнинг аёли сўзларкан ўзимга келдим.
— Нима бўлди Айсел?
— Йўқ, ҳеч нарса, онажон, бир туш кўрдим.
— Иншааллоҳ яхшиликкадир.

Оналик меҳри ила ёнимга ўтириб, қўлларимдан тутди, юзларимни силади.
— Сизни ҳам безовта қилдим, шундайми?
— Ёқъ, йўқ, безовта деганинг нимаси. Шундоғам тонг отай деб қолди. Xожа афанди масжидга кетди. Мен ҳам намозга тургандим.

Қанчалар меҳрибон аёл. Гапларини мароқ билан тинглардим. Xожа аёлини»Хоним афанди», хоним эса уни «Хожа афанди» дейди. Овозлари шунчалик назокатлики, бундай бахтли муҳитни кўриб, бу бахтли оилага ҳасад қилдим. Яна ётдим, ухлашга урундим, лекин ухлолмадим. Кўрган тушимни ҳар сониясини балки юз марталаб таҳлил қилдим. Акам, онам билан қучоқлашишим, уларнинг ҳиди димоғимга ўрнашиб, гўё ичимга ҳам сингиб кетгандек. Ҳар нафасда худди шу бўйни туймоқдаман. Тонг отгач, биринчи навбатда, уйимизга бориб, онам менга қолдирган икки омонатни оламан. Аммо у ташландиқ уйдан қўрқаман. Имомнинг аёли келса бирга борамиз. Дадам нега йўқ эди. Нега унинг ҳисоби чўзилади? Онамнинг бу гапидан ҳеч нарса тушунмадим. Тушимни Имом афанди таъбир қилди.
— Сизни табриклайман, қизим,-деи у. У кўрган тушинг Раҳмонийдир. Яъни ҳақиқат туш. Тушда кўрганинг жаннат. Онанг ва аканг жаннати бўлишган. Демак, дадангни ҳисоб берадиган ишлари бор. Ҳа, ўзига яраша таъбир. Ҳақиқат бўлмаса ҳам, буни билиш қувончли. Онамнинг, акамнинг ҳузур-ҳаловатга эришгани ҳам таскин беради. Имом афанди бу туш таъсирида қолди. Аёли билан йиғлай бошлади. Балки улар бир нарсани билишгани учун шундай қилишаётгандир.

Омонатни қидирдик.

Имомнинг аёли билан уйимизга бордик. Бизни кўрган бир қанча қўшниларимиз тўпланишди. Ҳаммаси бир нарсаларни сўрашади. Баъзиси у ёқ бу ёқдан гап очади. Баъзиси нафратлангандек, баъзилари эса қизиқиб сўзлайди.

Хожам, мени огоҳлантиришди. Чироқни ўчириб, ухлашим керак. Эртага қийин кун бўлади. Яна бир қатор томоша, таҳлил ва бошқалар. Давом этиш умидидаман. Ҳозирча рухсатингиз билан...

Яна биргамиз хожам. Ёзиш давомида дам олганимни, енгил тортганимни, оз бўлсада мадад топганимни эътироф этаман. Гарчи шунча талофат кўрдим. Чунки натижалар яна барбод бўлди. Тез тарқалган касаллик эди бу. Ўпка хасталиги қинаётир. Кансер бутун танамни азоблаяпти.Кундан-кун яшашга иштиёқим ошиб боряпти. Ахир ким ҳам қўлини ўлимга узатарди? Касалликми, қасд қилишми? Қасд қилишга ҳожат йўқлигини биламан. Негаки... туйғуларимга асир бўлмайман.

Келган жойимиздан давом этаманҚишлоқда, қишлоқ одамлари орасида вайрона, ташландиқ, тупроқ уйимиздамиз. Ҳамма ашёлар турибди. Чанг тупроқ ичида. Биров қўл теккизмаган. Деворлари ёрилибди. Бир киши бунга изоҳ берди.
— Бу уй энди чўкади. Ҳамма ашёлари кўчирилсайди. Ашё дейиш тўғри бўлса...

Онамнинг ёдгорликлари...Бутун дунёси шу ерда. Ҳар қадами азиз, ҳар зарраси қадрли. Ҳар қаричида минг хотиралар. Оҳ, онам! Шулар билан бахтиёр эдингиз-а...Ачинаман сизга.

Энг аччиқ, чорасиз кунимда менинг,
Бўлдингиз менга ёр онажонгинам.
Қалбимдадир ҳануз илиқ меҳрингиз,
Яна меҳр-ла қучинг, оанжонгинам.
Тунда сизни ўйладим, тўлди кўзларим,
Йиғлашни хоҳлаб, тек турди кўзларим.
Сизни ҳар жойдан излар кўзларим,
Сиздан айрилдим-а, онажонгинам...

Бошқа бир киши гапга аралашди:»Биз раҳматли амаммнгга кўп айтдик. Бу ашёлар қаровсиз қолмасин дедик. Аммо қўл теккизмади. Ўлгунича келиб тозалаб турди, уйга қради, ўлганидан кейин шу ҳолга тушди, мана...
Кўп гапларни англолмасдим. Чунки ўй-хаёлим онамнинг хотиралари билан банд эди. Ҳам у қолдирган икки омонатда...Уларни қидирардик, қишлоқ одамалрининг бундан хабарлари йўқ, эди албатта. Имом афанди, аёли ва мен.Биринчи хонада шиша сандиқни кўрмадик. Иккинчи хонага кирар кирмас эски ёғоч диван ёнида ойнаси ёрилган бир сандиқ кўрдим. Онамдан ёдгорлик...Балкикелинликсарпосидир. Ойнали сандиқни кўриб, янада кучли ҳаяжон босди мени. Титрай бошладим. Имом афандининг аёли қўлимдан тутди. Жойимда ўтириб қолдим.Йиғлаётган фақат кўзларим эмасди, юрагимнинг ҳар нуқтаси ёнар, ўртанар эди.Имом афанди сандиқни очди. Ичида иккита китоб.
— Биттаси Қуръони карим,-деди имом афанди. Жуда ҳам эски экан. Иккинчиси «Сўзлар»номли китоб. Онам айтган икки омонат шулармикин? Катта совға бўлди. Тўғриси буни кутмагандим. Чунки бунақа нарсаларга бепарво эдим. Энди эса...Онамнинг омонати...Улар мен учун нақадар қимматли ... Имом афанди Саид Нурсийни таърифлай кетди:
— Ўлкамиздан чиққан машҳур олим, яхши мураббий,-деди Китоблари бутун дунёда қизиқиш уйғотган. Ёшлар бу китоблардан қидирган нарсаларини топишади.

Умид қиламанки, мен ҳам топаман. Чунки менинг ҳам қидирган нарсаларим кўп...

Имом афанди – ҳуқуқшунос.

Имом афанди давом этди:
— Мен ҳуқуқ факултетида ўқиётган пайтларимда танишган эдим. Кўп фойда олдим. Дунёқарашим кенгайди. Қалбимдаги шубҳа ва андишалар кетди.

Тўхта,тўхта...Демак, Имом афанди – ҳуқуқшунос. Буни қаранг. Ҳам имом, ҳам ҳуқуқшунос.,шу қадар назокатли ва меҳрибон инсон. Ҳечам тушунолмайман, баъзан асабийлашаман ҳам. Бу диндорлар мени кўп ажаблантиришади. Гоҳо мутаассиб одам мактабни тарк этиб, қизлар овига чиқади. Менга шу ҳолни тушунтириб беринг-чи...

Имомнинг рафиқаси кун бўйи мени ташлаб кетмади. Бутун меҳрибончилигни ва муҳаббатини бериб мен билан кўп суҳбатлашди. Имом афанди, билимдон, маданиятли киши эди. Ҳамма у кишидек бўлса, на даҳрийлик на жамият муаммолари бўларди. Руҳияцҳунос каби инсонни ўзига яқин олар, муаммоларимни илиқлик билан тинглар, чуқур ўйлаб, қўрслик қилмай жавоб қиларди. Бу усулга фақат имомлар эмас, балки ўқитувчиларнинг ҳам эҳтиёжи бор. Агар ўқитувчилар бола ва ўсмир руҳиятини билсалар эди, ҳеч ким мактабдан қочмас эди. Ҳеч ким ўқишга ёшликдан беҳафсала бўлмасди. Калтак билан, таҳдид билан инсонни тарбия қилиб бўладими? Аввало, боланинг, ўсмирнинг қалбига кириб, унинг меҳрини қозониш йўлларини ўрганишса, муаммо қолармиди...Худди имом афанди каби... Суҳбат давомида бироз асабийлашдим:
— Жоҳиллар,ераксионерлар ва эски одамлар бизларни шу кўйга солишди. Ўз ҳолимизҳcа яшашга қўйишмади,-дедим.

Мен диндор одамалрни айбламоқчи эмасдим. Аммо мени нотўғри тушунишди. Имом афанди аёлига бир қараб олди. Лекин иккиси ҳам жавоб бермади. Бироз тортинишди. Мен хато қилганимни англадим.Тузатмоқчи бўлдим, лекин нимадан сўз бошлашни билмасдим.

Имом афанди ўта назокат билан:
— Айсел, қизим, сенга бир нима дейишга ҳаққим йўқ,-деди Бизлар айбдормиз, тўғри гапирдинг. Биз диндоалр ҳар бир ҳаракатимиз билан бошқаларга ўрнак бўлишимиз керак. Бизлар кўп билган, кўп ўқиган тўғри йўлни кўрсатувчи инсонлар бўлишимиз лозим. Имом афанди ўта камтар киши эди. Шу боис мен баттар тортинар эдим. Мен маҳмадоналик қилиб қўйдим. Уйида меҳмон бўл, сенга бағрини, кўнглини очсин-у, сен уни «ақидапараст»,»реаксионер» деб айбла. Бу қнадай бедодлик...Гар у оддий қўполлик бўлса ҳам...Бундай қилиш ҳеч мумкин эмасди. Бу менинг телбаликларимдан бири, холос. Онамнинг омонатларини олиб кетишга жасорат қилолмадим. ТўғрироғИ, ўзимни муносиб кўрмадим. Мендек нопок, гуноҳга ботган, ор-номуси топталган бир қизнинг Қуръони каримни олиб кетишга ҳаққи йўқ. Имом афандидан илтимос қилдим. У киши уларни қабул қилди.
— Снеда қолса, жуда яхши бўларди, сенга куч бағишларди, таянч бўларди,-деди, аммо мен бунақа қиз эмасдим. Мени кузатиб қўйишди. Бир вақт Имом афандининг аёли сумкамга қўл солгандек бўлди. Бу ҳам Онадўлига хос назокат эди. Кейин қарасам, бироз пул слоган экан. Икки энлик хат ҳам бор:»Биз сени жуда ёқтириб қолдик. Сен жаннатларга лойиқ бир қизсан. Ҳар қандай қайғули онларингда, севинчли кунларингда дўст каби сенга қучоқ очишга ҳозир эканимизни унутма».

Кўзларим ёшга тўлди. Қандай яхши одамлар. Шунчалик яхши бўлиш зарурми сизларга? Тўғриси, қалбимни, меҳримни олдингиз. Юрагимни сизга қолдирдим. Умид қиламанки, сизларни йўқлайдиган даражада соф ва покиза бир туйғу ҳалигача қалбимга бегона эмас. Аммо қаерда у...Бу қаҳқирлар даврасида соф ва покиза қолиш мумкинми? Ғуборли ҳисларим билан ўзимни бу ерда бегонадек сездим. Ажойиб, покиза ва ҳузурбахш муҳитни бузишга ҳаққим йўқ эди. Шунинг учун барча сирларни ортда қолдириб, йўлга чиқдим. Яна совуқ чеҳралар, жирканч режалар тўла манфаатлари ҳар нарсадан устун бўлган бир муҳитга қочаётгандеим. Бахциз инсон бахтиёрликни ҳам ҳис этолмайди. Кўрамиз,»жондек азиз дўстларим» менга яна қандай тузоқлар қуришаркин?

Истанбулда, қаҳқирлар даврасида.

Мана, Истанбулдаман. Бир ҳуқуқшунос талаба дунёни тузатишга киришди. Юксак орзулар йўлига тушган буюк соҳанинг вакили бўлмоқчи ёлғиз ёш қиз. Амина ҳам Анқарада. У ҳам тибииёт факултетига кирди. Биламан унинг келажаги порлоқ. У ўзини ҳимоя қила оладиган ва таҳликани олдиндан сезадиган ақлли қиз. Унинг фикр дунёсини ва ғояларини ёқтирмасам ҳам, бу ҳақиқатни тан оламан. Мен-чи? Булғанган, топталган, зулматли бир келжак. Чунки мен бурнимнинг учини кўролмайдиган қолоқ фикрли одамман. Ҳар қанча илғор, инқилобий нутқлар сўзласам ҳам... Амина ва ота-онаси мен учун кўп қайғуришди. «Сенга ишончли бир жой топамиз. Истанбул катта шаҳар, кўчаларда ҳар турли таҳлика кезади. Ёлғиз ўзинг қийналасан», дейишди улар... Йўқ... Яна қайсарлигим тутди. Келжагимни ўзим танлайман. Куч қудратимни исбот қиламан. Ҳеч кимнинг ҳаётимга аралашувини хоҳламайман. Давлат ётоқхонасига жойлашдим. Аммо менинг номим, овозам ўзимдан аввал етиб келган экан...Атрофимни бир гуруҳ «ипини узган» ёшлар ўраб олишди. Илғорлар, нурлилар,ҳурриятчилар ва яна шу каби тоифа вакиллари... Мен ким бўлибман ўзи? Топилмас бир аксилон ёки тўшакларни иситувчи эт-устихон йиғиндисими? Бунақа саволлар ҳеч тугамасди. Xато ниятли, қолоқ фикрли, қатъий қарорли бўлганим учун эмас, менга шундайлар учраётгани учун. Бошда дарсларга яхши қатнашдим. Аммо менга осилганлар янада кучли чиқди

У ёқ бу ёққа ташлай бошладим. Мактабга бормай қўйдим. Илк борганларим ҳар хил гуруҳлар, «социал фаолликларни ошириш» номи остида ифлос ишлар қиладиган жойлар эди. Инқилобчилар, комунистлар, марксистлар, эрончилар, гиёҳвандлар, билмайман яна нималар... Қоришиқ, ифлос...Ҳар томон остин-устун. Ва бир ёш қиз. Соҳасини, ғоясини аста секин йўқотган, кучи, иродаси нураган бир қиз... «Ортимга тушган, қўлимдан тутган ёшлар соясидан бурнимни ҳар тешикка суқардим. Илк ёқтирган одамим жуда феъли тез чиқди. Уни тутиб келтиришди. Қилмиши ё давлатга қарши бир намойиш ёки героин тижорати... Ҳар иккисидан ҳам бор. Динни билмайди,Аллоҳни танимайди. Баъзи ўхшашликларимиз бор. Аммо унинг аҳлоқсизликлари меникидан ўтади. Шунақа дайдиликлари на яхши фикр қолдиради, на умид уйғотади. Асл мақсади пул, фойда. Яна сохталик ва тузоқ. Айтиш жоиз бўлса аятман. Ҳуқуқ факултети ҳақидаги ширин ҳаёллар тугади. Ҳар куни қилганимиз ичкилик ичиш, қўшиқ куйлаш ва учиш. Ҳа, учиш...Кейин эса дунёни қутқармоқчи бўлган бир дайдининг ётоғида кўзларимни очаман. Мана сенга ваъда қилинган «идеал ҳаёт». Истанбул мени жуда тез ютиб юборди. Қаршимда яна бир зарба муаллақ турибди. Уларга қўшилишга мажбурман. Пул йўқ, жой йўқ, овқат йўқ. Аллоҳнинг қаҳрига учрасин бунақа инсон. Ўзимдан жирканаман. Ўзимча «замонавий ҳаёт аёли» бўлдим. Баъзи инқилобчи ўртоқларимни фикрича, бу яхши. Аёл ҳам, эркак ҳам ўзи хоҳлаганидек яшаши керак. Шундай яшаш мумкинм, билмайман? Баъзи нарсаларни била туриб тепаман. Ўзим хоҳлаб, ўзим йиғлайман. Яхши одамларга ҳам дуч келдим, албатта. Ўжарлигим уларни кўришга, эргашишга тўсиқ бўларди. Амина, дадаси, Имом афанди, математика ўқитувчиси...Бу инсонлар мени жуда яхши кўришди. Ҳимоя қилмоқчи бўлишди. Ёрдам бермоқчи бўлишди. Мен эса? Зеҳнли, ақлли, илғор фикрли, инқилобчи бўламан, деб уларни менсимадим. Кўзинг кўр бўлсин. Билатуриб жарга қулаш деганлари шу-да...

Шу эркинликми?

Истанбулда мустақилман,шундайми? Шўри қурсин бу эркинликнинг. Ташқарига чиқсанг ортингдан бир сурув ит...Тўсатдан оромингни бузишади. Ўқишга кетяпман. Жуда орқадаман. Тартибга келишим қийин. Ётоқхонадан айрилдим. Уй топишим керак. Аммо ижарага катта ҳақ тўланади. Ҳар галиги тўлов руҳимдан, ростғойлигимдан, хаёлларим ва иделимдан бир парчасини олиб кетади. Шуми эркинлик? Йўқ, азизим, йўқ. Сен эркин фалончи эмассан. Тўрт девор ичида яшаётган қишлоқ қизининг фикрларида сенинг бу қарашларингдан илғорроқ бир эркинлик бор. Гапир? Амина, Имом афанди мендан кўра эркин эмасми? Мен замонавий,улар эскича. Миямга бундай мантиқсиз фикрлар қайдан келди? Энди улардан қутулолмаяпман. Чиқариб ташлолмаяпман. Ичишни хоҳлаяпман, бўлмайди. Учишни хоҳлаяпман. Қайғуларимни унуттирувчи сеҳр керак. Шу аҳволда кецам манзил жуда яқин. Кинларим ёмон хоналарда, ифлос уйларда, тарк этилган бурчакларда ўтмоқда.У ерларда ичар, фақат ичардим. Кейин эса укол. Топсам, албатта. Ҳозирча пиёдаман. Уколларни ташийдиган қизлар бор. Бу ҳам бир тижоратми? Кейин эса чидаб бўлмас изтироб. Мудҳиш бўшлиқ...Нега яшаётганимни, қаердалигимни унутаман. Қанийди, умуман уйғонмасам. Бир микроб йўқоларди. Баъзан инқилобчи дўстларим мажлисига қатнашаман. Ҳақиқат ҳақидаги ёлғон гапларга кулиб қўя қоламан. Оҳ, ҳақиқатлар, тилдагидек тоза бўлса, тўғри чиқса. «Обрўли кураш, тўғри ҳаёт, инсон ҳақлари...»қанчалар гўзал эмасми? Xудди шундай деб ҳайқирганларнинг ҳаётимизни зулматга айлантириши, бизни бир матоҳдек ишлатиб, сўнгра ташлаши? Мана шунинг учун исён қилардим. Шунинг учун ичиб аламларимни унутмоқчи бўлардим. Кунларим азобли, ойлар умидсиз. Зўрға иккинчи курсга ўтдим. Бу ёғИ ёз мавсуми. Аминанинг юзларча даъватлари ортда қолди. Неча маротаба Имом афандининг аёли ва математика ўқитувчим йўқлади. Йўқ, йўқ. Ёнимга келманг, мендан яхшилик кутманг. Улар билан гаплашсам, янада терслашардим. Аминанинг аҳвол сўраши, математика ўқитувчимнинг чин дилдан самимий бир тарзда «Қандайсан,қизим?» дейиши...Имом афандини аёлининг «Сени соғиндик» дейиши юрагимга бир оғриқ соларди. Бу яхши инсонларни кўргач, ичимда бир мудҳиш кураш бошланарди. Ўзимни ҳисоб беришга мажбурловчи бир туйғу...Қилмишларим учун мени айбловчи бир овоз. Шундай пайтларда ўзимни бурда-бурда қилиб ташлагим келарди. Нега мен бунчалик ёмон одамман, деб эзилардим.

Энг яхшиси улар билан кўришмаслик. Ичаман, ичавераман, ўзимни йўқотаман, аламларимни унутаман. Ёзда яна бекорчиман. Иш топишим керак. Аммо мени ўғирлаганлар алсо ўз ҳолимга қўйишмайди.»Биз сенга пул, овқат, ёрадиган жой берамиз». Тўғри беришади...Аммо энди етар, ахир менинг ҳам иззат-нафсим бор-ку...Номим, ишим, обрўйим, аёллигим бўлиши керак. Йўқ ҳаммаси бир-бирига қоришиб кетади. Ўзгармас ват арк этилмас бир муҳитдаман. Неча тўшак, неча «севгили» неча алдаган инсонлар ёки алданганлар...Титрайман, уяламан, бошимни деворларга ураман. Мени халос этувчи йўқми...Аммо қутқармоқчи бўлганларга ҳам яқин йўламайман. Бу ҳолат мени йиқитади. Улар ёнимга келишганида ўзимча улардан интиқом олардам. Қандай қилиб, дейсизми? Аёлларни матоҳдек билувчи ва кўпхотинликни йўқловчи ва бу ҳақда нутқлар сўзловчи охирги «севгилимни» атай алдадим. Табиийки, ақлдан озаёзди...

Бир дақиқа,хожам, хоанмга яна оқ халатлилар киришди. Икки врач, икки ҳамшира. Натижалар ҳақида баҳслашишмоқда. Кўзларида умидсизлик сезилади. Мен сохта табассумларидан пайқадим. Ишлар тўғри кетяпти. Етар, бу умрга кўп нарсани сиғдирдим. Балки бир неча кишининг ҳаётини яшадим. Булар кетишсин, кейин давом этамиз...

Аёлим иккимиз жойлашиб олган хонага ўғлим ва қизим кириб келишди. Бизни кўзларимиз ёшли, безовта ва ғамгин кўриб сабабини сўрашди.
— Мактуб,-дедик. Аммо бу сафар умуман бошқача. Шуни ўқияпмиз. Қайсар қиз экан, бир қанча тўғри одамларни яхши кўрмайди. Шу сабаб бошига тушмаган бало йўқ.Қарайлик-чи, қандай тугаркин. Бироз суҳбат қуриб, дам олган бўлдик. Бундай ҳаёт тўзонида, айбнинг катта қисми Айселнинг ўзида. Ёрдамга чўзилган шунча қўлни ортга сурди. Онасининг омонатларини олмагандан кейин, оладигани нима бўларди...Йиғлайинми, жаҳл қилайинми? Ўқийлик, кўрамиз натижа нима бўларкин?

Инсонийлик қадримни йўқотдим.

Салом хожам, давом этамиз. Энди натижалар мени безовта қилмайди. Оладиҳганимни олиб бўлдим.

Энди бир кўча қизига айлангандим. Инқилобий никоҳ билан турмуш қурган кишим мендан ҳам жинни чиқди. Жиззакиликларимга қўшиларди. Ҳақиқий маънода разолатга ботдим. Инсонийлик қадримни йўқотдим. Энди ёмон сўзлар, ҳақоратлар мени ранжитмасди, таъсир этмасди. Чунки, ранжиш инсонийликни белгисидир. Ҳеч аурас унда бир фазилат борлигидан ишора. Энди ҳақоратдан ранжимаганим учун бутун яхшиликларни, инсонийликни оёқости қилдим. Шу билан менга ишинган ва умид қилганларни ҳам уялтирдим. Турмушимиз узоқ давом этмаслигини ҳамма биларди. Эрим эҳтимол тентакдир. У ҳам бу ишга чидай олмади. Кўпхотинликни ёқлайдиганлардан эди. «Нима аҳамияти бор жоним, кўнгил кимни хоҳласа»,-дерди. Қилмишларимдан у ҳам ақлдан озарди. Мен ҳам. Ортиқ ўзимни таниёлмайдиган аҳволдаман. Гўё ичимда икки ҳолат курашарди. Яхши инсонлар қўллашга, ҳимоя қилишга ҳаракат қилаётган мен билан Истанбулнинг кўча безорилари орасидаги қиз курашар эди. Ҳозирча Истанбул томон ғолиб. Охирги «севгилимдан» ҳам айрилдим. Бейўғли томонда эдим. Топган ўртоғимдан дори олиб учардим. Ёки ақлни заифлаштирувчи бирор нарса. Ичим тўла, асабий ҳолда, бошим ёрилгудек оғрияпти. Агар ҳеч нарса тополмасам жуда ёмон аҳволга тушаман. Бу лаънати одат ҳеч нарсани тингламайди ва кутмайди. Бу ишда сабр ҳам қилиб бўлмайди. Автобус бекатида турганимда кимдир мени туртди;
— Айсел,қизим,-деди, таниш бир овоз.

Орқамга ўгрилдим. Имом афандининг аёли.
— Сиз нима қидиряпсиз,-дея олдим зўрға. Мени қучолқади, ёноқларимдан ўпди. Зўрға турган гавдамни қийинчилик билан жонлантиришга ҳаракат қилдим. Бироз нарида турган Имом афанди ҳам ҳол-аҳвол сўради. Аллоҳим!Айни вақти эди гўё. Учиб ўзимни йўқотай деганимда, имом афандига яқин бордик. Бўладиган нарсами?
— Биз меҳмонхонага кетяпмиз. Агар имкон бўлса кел, оқшомбирга ўтирамиз. Эътироз билдиролмадим. Аслида қаршилик қилмоқчи эдим. Аммо ичимда қандайдир бир куч тўхтатди гўё. Бирга йўлга тушдик.
— Xожа афанди ҳуқуқ факултетида ўқияпти. Имтиҳонларга келди. Мен ҳам бироз ҳасталандим, текширмоқчийдим.

Демак, Имом афанди ўқияпти! Вой, эринмаганей...Қулнинг ақидапарастлигига қара. Ўзлаштириб илғорларга қўшилади. Бунисига чидаёлмайман. Нима бўлганида ҳам табриклашим керак. Нима қилай? Атрофимда бунақа йўлбошcи топа олмадим. Топган йўлбошчиларим қарши фикр билан чиқишди. Xой,Аллоҳнинг балолари, бизнкилар, қаердасиз?
— Ўқишинг қандай қизим?-деди Имом афанди. Зўраки бўлса-да, бирор нима дейишим лозим.
— Бу йил иккинчи курсдаман. Бироз қийин, лекин амаллаяпман.
— Ўқитувчиларингни яхши танийман.Улар менинг ҳам ўқитувчиларим эди. Ҳозир ҳам улар ўқитишмоқда. Ўқишим тугаш арафасида. Докторликка таёрланяпман.Докторлик бица, ҳуқуқ факултетида муаллим бўлмоқчиман. Курсимизда энг аълочиси менман. Ўқитувчилар ҳам мени кўз остига олиб қўйишган. Сен ҳам ҳаракат қил, бир лмий иш бошлайсан.

Мен жим турардим. Ўзимга-ўзим дердим:»Кел, ақлдан озма.Шу инсонларнинг яхшилиги, сени ёқтириши ва меҳрибонлиги учун ҳам ақлдан озма. Мендек тугаб бўлган бир қизга нечун бундай кўмак? Мени тушунинг. Менинг бир кўча қизи эканимни тушунишингиз учун яна нима қилай? Тушунадилар, тушуниб туриб, мен билмаган яхшиликларни қилишади. Оқшом меҳмонхонада бир ўтирдик. Уларнинг субати менга ҳузур бахш этарди. Бир дақиқа бўлса-да, бошқа нарсаларни унутдим. Иккита фариштадек инсоннинг сиймосига маҳлиё бўлдим, на бош оғриқ қолди, на карахтлик. Бир дам ўйга чўмдим. Булар билан бирга қишлоғимга кецам...Вайрона уйимизда, ёлғиз ўзим бахтлироқ бўлмасмидим? У ерда инсон гўштини бозорга соладиган тўнғизлар ҳам йўқ, қтрофимни ўраган оч қаҳқирлар ҳам. Кирланган танани сув билан ювмоқчиман. Нопок руҳ, аҳлоқ ва инсонийликни ҳам!
— Мени ҳам қишлоққа олиб кецангиз...Тоғлар орасида изсиз ҳаёт кечирайин. Мушукларга,итларга, эшакларга ўрганиб қоламан. Бас, мени қутқаринг. Балки тавба қилиб ўзгарарман. Балки онам орзу қилганидек диндор қиз бўларман ёки мени шу ҳолимда қабул қилувчи ҳам топилар. Фарзандлар кўриб, оналик бахти билан яшарман.

Ҳар ҳолда ўз-ўзим билан гаплашардим.
— Бирор нима дедингми,Айселим,-деди имом афандининг аёли.
— Йўқ,-дедим. Ўйлаяпман фақат. Ўша кеча мени ҳам меҳмонхонада олиб қолишди. Имом афанди ҳам, аёли ҳам менга насиҳатлар қилишди. Аммо буларни тинглаб,таҳлил қиладиган мия қаерда? Фақат шунга аминманки, бундай оилада яшасам, мен ҳам бахтиёр бўлардим. Қани бундай имконият? Ўқишни учинчи курсда ташлашга мажбур бўлдим. Гиёҳвандлик туфайли бошимиз мелисалар билан жанжалдан чиқмасди. Кўпхотинлик, ажралишлар...Ҳаммаси бир хил масалалар...Атрофда қашқирлар, ўртанинг қизи эдим...Беш сўм пул топиш ҳаракатидаман. Асло тушунтира олмайман, алсо хотирлашни хоҳламайман бу жиркач ҳаётни. Бир дўкон ёнида очликдан бехуш йиқилдим. Эслайдиганим – қорнимни тўйдирувчи бир парча нонга қараганим. Кичик бир шифохонада ўзимга келдим. Катта-катта кўзларини менга тиккан бир доcтор. Ёнида яна бир киши. Қўлимдаги игна излари мени қандай қиз эканимни билдириб турарди. Ҳануз 22 ёшдаман. Бардоши тугаган бир вужуд. Доктор мени шу ерда қолдирди.
— Жиддий савол бор,-деди. Бу балодан қутулмасанг, узоқ яшамайсан. Алоҳида қон таҳлили қилдик. Баъзи саволлар туғилди. Булар жиддий, соғлиққа оид саволлар эди. Ўзингни қўлга олиб, соғлигингга эътибор беришинг керак.

Гапирганча гапирди. Яхши инсон эди. Мен учун фойдали таклифлар айтди.

Оч қолмай деб...

Докторнинг ёнидаги кекса киши мени бу ерга келтирган эди. Айюбда яшайдиган ёлғиз биро дам. Икки йил аввал аёлини йўқотган экан. Фарзандлари эса бошқа жойларда яшашар экан. Мен билан қизиқди, ёрдам берди. Саломат бўлсин. Энг оғир аҳволда шундай бир инсонга учрадим. Аммо бус афар қтаъий қарор қилдим. Бу одамни ташлаб кетиш йўқ. Чунки чорасизман. Мени иссиқ уйига киритадиган инсонга эҳтиёжим бор. Ортиқ танлаш имконим йўқ. кимлигидан қатъий назар, мени уйига олса бўлди...У кишига дардимни айтдим. Ниҳоят рози бўлди. Аммо ёлғончи бўлмай деб, бор ҳақиқатни айтдим. Тавба қилдим. Айюб Султонга бирга бориб, дуо илтижо этдик. Ишинмасангиз керак. Даҳрий бир қиз диндор киши билан турмуш қурди? Мен 22 ёшда, у эса 60га етган биро дам. Мен бироз тартибли, эҳтиёткор қиз ролини ўйнай бошладим. Ҳатто бошимга рўмол ҳам ўрадим. Буни қаранг, инқилобчи, даҳрий қиз мусулмон бўлди-я? Бунга ким ишонади? Албатта, бу одам мендек бир даҳрийни иймонга келтиргани, ёшгина бир хонимни топгани учун...Ҳеч бўлмаса ўзича шундай деб ҳисоблагани учун кўп хурсанд бўлди. Ҳаққини инкор этолмайман. Буюк бир меҳр билан менга соҳиб бўлди. Дастлаб олти ой гиюҳвандликка қарши даволандим. Энди тузала бошлаганимда жигар хасталигига чалиндим. Устига-устак жигарим шиша бошлади. Кансерни анча вақтгача мендан яширишди. Аммо билиб олдим. Ичкиликнинг, гиёҳвандликни, ҳапдори ва гиёҳванд моддалар таъсирида чалажон бўлиб қолган жигар. Кекса турмуш ўртоғим мени даволаттирди. Ҳатто мўжиза рўй бераётган эди. Соғлигим тиклангани ҳақида маълумот ҳам олдик. Шу орада зарба едим. Кекса ҳўжайиним юрак хасталигидан вафот этди. Нима бўлганида ҳам ойлик нафақасини менга қолдирди. Соғлиқ суғуртаси билан даволана бошладим. Аммо бир куни фарзандлари келишди, уй калитини қўлимдан олиб, мени кўчага ҳайдашди. Уларнинг фикрича фоҳиша бир аёл оталарини боплаб алдаган эди. Барибир, ҳўжайинимдан хурсандман. Мени даволатиб, нафақа билан суғурта қолдирди. Истанбулдек катта шаҳарда ёлғиз аёл учун бу оз нарса эмас.

Оҳ, бу шўр пешонам! Касалликни енгиб, сог;айиб кетишга ишончим бор эди. Аҳлоқимни тузатаётган эдим. Ҳаттао касалхонадан чиқиб, Айюб Султон зиёратига ҳам боришни ўйлаб қўйган эдим. Яъни, Амина ва Имом афандининг айтгани бўлади. Шу тариқа ҳаловат топишимга ишонар эдим. Аммо иплар узилди. Яхши ўтаётган ҳаётим бузилди. Яна эски жарга қуладим. Ўша ҳаётган, яна оч қашқирлар даврасига қайтдим. Фақат бус афар борса-келмас бир йўл. Охири берк кўча мени кутаётган эди. Неча кун маъносиз,мақсадсиз кездим. Кимларга учрадим, кимлар билан ётиб-турдим, билмайман. Яна кўчада қолдим. Ҳушдан кетиб йиқилган эдим. Очликданми ёки касалликданми? Менимча очликдан, докторларни фикрича касалликдан.. Марҳум кекса хўжайинимнинг нафақасини оламан. Аммо қанча денг! Бир марталик кайфга ҳам етмайди. Ичкилик, сигарет, туз-нон учин бир ҳафтага ҳам етмайдиКейин эса...Ўша манзаралар.Касалхонада яна бироз даволандим. Аммо бу азобга чидай олмадим...Бир текширув вақтида қочдим. Пристанда яна бир мўйсафид билан танишдик. Ҳаммаси шундай бошланар ё...Фалакдан бир неча кинга ўғриланган вақт...Натижа эса маълум...

Аммо бу мўйсафид менга кўп яхшилик қилди. Мендек аёлга севги изҳор қилса бўладими? Кўпдан буён эшитмагандим бунақа гапларни. «бўлса-бўлар» дедим. Ҳеч қурса яна бироз яшайманку... У киши анқаралик экан. Қатъий туриб олди. Бошқа илинжим борми ўзи/ Ортидан тушдим. Аҳмоқлигим қурсин дейинми? Шунча «тажрибадан» кейин ҳам яна алданиш? Бу одам аёлларни бозораг олиб бориб сотишни устаси экан. Бу ерда ҳам бир жанжал бўлди. Аммо менда куч қувват йўқ эди. Касалим оғир эди. Оёқда туролмасдим. Буткул ҳолдан тойган эдим. Битаётагн бир ҳаёт. Ҳар куним сўнгги кундан ҳам оғир кечар эди. Ҳа, хато қилдим. Балки шу пайтгача ўзимни бунчалар айбламагандирман. Бир даҳрийлик, бир инқилобчилик ва яна бир қанча разолатлар, етиб бўлмас бир мақсад сари кетаётгандим. Жуда қайсарман. «Тўғриларни» агар менинг фикрим бўлмаса қабул қилмасдим. Ҳолбуки, ътўғрилар» фақат менгагина тегишли эмасди. Бошқа тўғрилар ҳам бўлар эди. Энг катта хатоим ҳам шу эди. Ўзим балсам-да, атай жамоага қарши чиқардим. Шу боис бурнимни ҳар ташикка суқардим. Ҳар сафар бир мағлубиятга учрар, аммо ҳеч ақлим кирмасди. Яъни, бу беъману ҳаётнинг сабабчиси ўзим эдим.

Тўртинчи Бўлим.

Ўзимни ўлдирмоқчи бўлган кунларим.

«буни қарангки, мен жонимга қасд қилишни ўйларканман, ишониб бўлмас воқеалар ҳам навбат билан тизилишмоқда эди...

Аллоҳ бор бўлса...?

Яна ҳаётимнинг бир саҳифаси ёпилди. Ўта жиддий ва изтиробли саҳифа. Катта бир шифохона бўлимида кўзларимни очдим. Иш тугаган экан. Касаллигим бир сабаб сифатида мени жонимга қасд қилишдан сақлб қолган экан. Яна шифохонадаман, яъни ўлим тўшагида. Ўлимни кўряпман, бироз нарида туриб мени кутмоқда...Шундай аянчли кезларда мактуб ёзиб, кимдир овозимни эшицин, дея қоғозни қораламоқ...Нега дейсизми? Оҳ, қанийди бунинг жавобини балсам. Балки яна пуч хаёлларга берилаётгандирман. Балки, айбланиш, ҳақоратланиш ва хўрланиш учндир. Балки, «Мен шундай қилдим, сиз эҳтиёт бўлинг», дейиш учундир. Ёки бир тасалли маънавий бир кўмак, балки дуо олишдир мақсадим...Балки булардан ҳеч бири учун эмас, ўзимдан бир хотира, маълумот қолдириш учун. Нима бўлганида ҳам...Аммо бу мактубни ёзиш учун катта куч сездим. Гўё бу мактубни ёзиш учун алоҳида берилган бир қувват...Ҳаётни янгидан яшаш, ўзимни сўнгги маротаба сўроқ қилиш учун бир қувват эди бу. Мактубни ёза бошлаганимга икки кун бўлди. Бир неча соатда ёзиб, тугатишни ўйлаган эдим. Аммо бундай бўлмади. Ҳар хил туйғулар, турли фикрлар, ҳолатлар ва уларнинг бир-биридан фарқли изоҳларни ҳис қилиб, қоғозга тушира бошладим. Ҳолбуки, мактубни бошларканман, жонимга қасд қилиш ниятим қатъий эди. Бу мактуб орқали ҳаётимни заҳарлаган беномусларга сўнгги арта нафрат билдирмоқчи эдим. Аммо шу икки кун ичида мактуб битарканман, ҳаётимни қайтадан таҳлил қилдим. Тўғри ишларим билан хатоларимни солиштирдим. Қайсидир маънода ўзимга ҳисоб бердим. Бу ҳаётимнинг умумий баҳоси эди. Эҳтимол, бугунгача ҳеч ўйламаган ва ҳатто ақлимга ҳам сиғдиролмаган муҳим фарқларни сездим. Энг муҳим фарқ:бу борлиқнинг, коинот ва инсонларнинг улуғ бир Яратувчиси борлигини англаётганим эди. Аввалбошдан қатъий тарзда «йўқ» дея кескин узиб ташлаганим бу мавзуни, ақлим қабул қила бошлаган эди. Xўш, Аллоҳ бор бўлса? Аллоҳ бу коинотни ва инсонларни яратган бўлса? Биздан қилган ҳамма амалларимизни сўраса? Бу ҳисобга мен қанчалик ҳозирман? Мана шу савол, бир гумон тарзда бўлса ҳам, ичимни, ақлимни кемира бошлаганди. Мактуб ёзарканман, дилимга янги бир қувват сезардим.Гўё қаламим мени бир томонга бошлаётгандек...Мен истамаган, бу ҳақда ўйлашни ҳам хоҳламаган бир томонга. Энди ўзим ҳам бу мактубнинг қандай якунланишини қизиқиш билан кутаётгандим...Хожам яна чарчадим,дармоним қуриди яна.Эртага давом эттираман деган умиддаман...

Бугун учинчи кунки мактуб ёзяпман. Аммо бугун буткул ўзгача ҳолатдаман. Мудҳиш туйғулар қуршовидаман. Бу сатрларни йиғлаб, фарёд чекиб ёзяпман. Вақт ярим тундан ошди. Ишониб бўлмас ҳодисаларни бошдан кечирдим. Бутун танам титрарди. Даҳшатли ҳаяжонда эдим. Гўё юрагим қинидан отилиб чиқиб кетадигандек..

Ўзимни зўрға қўлга олиб, бу воқеларни сизга баён қилмоқдаман.Бу воқеалар ҳаёлларимни остин-устун қилиб юборди. Бир зумда дунёимни ўзгартирди, зеҳнимни хиралаштирди. Ҳаяжонимни босолмаяпман. Бармоқларимда, умуман куч йўқ. Нима қилаётганимни билмайман. Қалам қўлимдан тушиб кетяпти. Туннинг иккинчи ярми. Қуюқлашган қонни тортиб олишганига ҳам бир соат бўлди. Ухласин деб укол ҳам қилишди. Xонада ёлғизман. Бошсиз, адоғсиз қоришиқ ўй-фикрлар аро бир йўл излаяпман. Яна ҳаёт кемамни ўнгга-ъсўлга буриб, бир умид, бир илинж кутяпман. Ўйлаяпман. Коинотнинг боши бўш қўйилганми? Ёқълик ва чексизлик сари учяптими у? Бир кун келиб, бутун жонзотлар ва барча инсонлар ўлиб, ҳамма нарса йўқ бўлиб кетадими? Бу оламларнинг ягона Аллоҳи борми? Ҳамма нарса Унинг амри биралн бўладими?Биз ўлганимиздан кейин, яна қайта тирилиб, ҳисоб берамизми? Мен орзу қилганим, қўлларимни тутиб, тиззаларига бош қўйишни хоҳлаганим онамга, дадамга, акамга етиша оламанми? Агар жаҳаннам бор бўлса, мен шу ҳолимда, у жаннатий инсонлар билан топиша оламайман. Яна тинчим йўқолди. Яъни, қайта тириладиган бўлсам, менга тинчлик ва роҳат йўқ, бўлмайди ҳам. Яна боши берк кўчаларга кириб қолдим. Изтироб чекяпман.

Аллоҳнинг изни билан.

Шунга ўхшаш ҳаёллар билан ўтган йилларимга назар ташлар эканман, хонамнинг эшиги ғичирлади. Тушимми ё ўнгимми? Эшик томонга ўгирилдим. Иккита аёл, оппоқ, топ-тоза либосда. Ўранган. Бошлари устида ўзгача нур. Юз – кўзларидаги нурлар ичимга кириб, илиқлик пайдо бўлди. Кўз-кўзга тўқнашди. Шунчалар мулойим, меҳрибон боқишлари, табассумлари борки, гўё атрофни ўзларига ром этишди,мени ўша сирли оламга тортишди. Булар ким? Ҳамширалар эмас, Ҳамшираларнинг бошлари очиқ, бўйлари кичик, улар унчалик ёқимли ҳам эмас. Туннинг бу пайтида мени ким ҳам йўқларди. Бу нурли чеҳраларнинг, умуман, бошқача таъсир кучини сездим. Xона уларнинг ажиб нурига тўлди. Улар қулоқларимни, миямни, бутун вужудимни чулғаган,таъсирлантирган бир оҳангда:
— Аллоҳ шифо берсин, қизим,-деди ўнг томондаги аёл.Иккинчиси эса қўллари олдинда, боғли, гўёки «таёрлан» дегандек қараб турарди. Мен раҳмат дея олмадим. Чунки карахт бўлиб қолгандим. Юзларига ҳаяжон, қизиқиш билан титраб қараб турардим. Шу қадар ҳаяжонда эдимки, юрагимнинг оташи кўксимни кудирар, гўё парча-парча бўлиб кетгудек эди.
— Сиз кимсиз, нима истайсиз мендан,-дея сўрамоқчи эдим, мендан олдин аёл гап бошлади.
— Бизлар Аллоҳнинг изни ва Пайғамбаримизнинг сав амри ила ночор қолган, ёрдамга муҳтож ва ёрдамга муносиб бўлган мусулмонларга кўмаклашамиз.

Сўзлари шунчалик таъсирли ва мулойим эдики, ҳар бир сўзи менга хуш ёқар, ичимни куйдирарди. Бир зумда бу сўзлар мингларча, милёнларча акс-садо бера бошлади. «Аллоҳнинг изни ва Пайғмабаримизнинг амри ила ночор, ёрдамга муҳтож ва ёрдамга муносиб мусулмонларга кўмаклашамиз».

Қандайдир умид пайдо бўлди: демак, мени Аллоҳ ва Пайғамбар назардан четда қолдирмади, ёрдамга лойиқ инсон эканман, шундайми? Бу жуда муҳим. Балки сўнгги нажот йўли...Мен шуларни ўйларканман, келган аёллар фикрларимни ўқирдилар.
— Аллоҳ ҳамма нарсани кўргувчи, билгувчи ва кўмак бергувчидир. Пайғамбаримиз эса, умматларида бохабар, ночор қолганлар кўмак учун шошилгувчидир. Оламнинг ажойиб тартиби Аллоҳнунг илми ва қудратидандир. Сон-саноқсиз неъматлар эса,Аллоҳнинг қулларига икромидир. Аллоҳ қулларини Ўзини таниши ва қуллик вазифасини адо этишлари учун яратган. Инсонларга амри, иродасини билдириш учун пайғамбарлар ва китоблар юборган. Не кўргуликки, баъзи инсонлар шайтонга қул бўлиб, нафсларига эрк бериб, дунё лаззати ва завқига берилиб,Аллоҳни буткун унутишади. Бундай инсонлар ҳатто пашшага диққат билан боқсалар эди,унинг қанчалик мўжазавий қудрат билан яратилганини кўришарди. Бундай мўжизаларда ҳамиша Аллоҳнинг илми ва қудрати намоёндир. Аммо жоҳиллар шайтонга ва нафсларига эрк беришди. Ўйламадиларки, инсоннинг дунёга келтирилиши қандай мўжизаларга бой бўлса, ўлимидан сўнг қайта тирилиб, ҳисоб бериши ҳам шундайдир. Инсонни яратган қудрат Соҳибига уни такрор тирилтириш ҳеч қийин эмас!

Бу сўзлар менинг фикрларимга, дунёқарашимга, ҳаётга муносабатимга аччиқ ва таъсирли жавоблар эди. Буларнинг ҳаммасини неча қайталаб ўқитувчиларимдан, ўртоқларимдан эшитган бўлсамда, нега бунчалик таъсирланмадим? Ҳар бир сўз, ҳар бир гап миямда акс-садо берар, асли қаршилик қилишга йўл қўймасди.
— Онанг сени кўп дуо қилади,сендан хавотирда. Таёрлан, тавба қил!Аллоҳдан кечирим сўра!Унинг раҳм-шафқати ғазабидан, жазосидан буюкдир. Аллоҳга ёлвор, хатоларингни тузат. Чунки сенинг умринг жуда қисқа қолди.

Кўз ўнгимда майин овозли, меҳрибон ва нули билан хонани тўлдирган икки аёл ғойиб бўлди. Фақат эшикнинг ғичирлагани эшитилди, холос.

Энди нима бўлади?

Аллоҳим, энди мен нима қилай? Ночор қолган гуноҳкор бир қулингни бундай ёрдамга лойиқ кўрганинг учун энди мен нима қилай? Йиғлайинми? Фарёд чекайинми?Ўзимни минг маротабалаб сенга қурбон қилайинми? Аллооҳим, шу чоққача гуноҳдан, разолатдан бошқа нарсани билмадим. Дуо қилиш, ёлвориш, илтижо қилиш, намоз ўқиш...Ҳеч бирини билмайман.Терлаб, ҳамма нарсам шалаббо бўлган эди. Даҳшатли бир ҳаяжон ва қўрқув ичида ўзимга келдим. Ўрнимдан турдим. Ҳа,Аллоҳ бор. Бу оламнинг эгаси У, биз Унинг қулимиз.Аммо ҳеч бир тафсилотни билмайман. Нимадан ва қандай бошлайман? Нима бўлади, менга ким ёрдам беради?

Фарёдимга, қичқириқларимга ҳамширалар югуриб келишди. Табиийки,уларга кўрганларимни тушунтира олмасдим.
— Ҳеч қиси йўқ,-дедим. Қўрқиб кетибман...

Ўлимим тобора яқинлашмоқда. Бошим қотган, хато қилганларимни, эгри йўлдалигимни айтиб ҳайқираман. Бу кўрганларимнинг ҳаммаси мен учун охирги имконият, сўнгги фурсат эканини биламан. Буюк Аллоҳ мени кутиб турганини ҳам биламан. Аммо йўлнинг охирига келдим, энди нима қилишни ҳам билмай қолдим.Қоришиқ фикрлар, маъносиз ҳаёллар тубида бир куч топдим. Аллоҳ...Ҳа, илк маротаба бундай кучли ҳаяжонласниҳ...Аллоҳ! Эҳтимол ҳамма нарса тугаб, бутун шубҳалар йўқолганидан кейин бу куч юзага чиқаётгандир. Ёки бошқа чорам йўқлиги учун...Нима бўлади, бирор киши кела қолсайди. Мен кетяпманку. Кимдир менга Аллоҳни,ўзимни ва охиратни англацайди. Нима бўлади энди? Ҳамшираларга, докторларга ёлворардим.
— Амина исмли тиббиёт инситутида ўқийдиган бир дугонам бор. Уни топишим керак, кўришим керак.У келсин, нима бўлса ҳам, келсин.Келиб менга тушунтирмоқчи бўлган,аммо мен тинглашни ҳам истамаган гапларни айцин. Энди уларнинг навбати келди. Энди ўша гапларга мутожман.

Аминани кутяпман.Ҳаётим давомида ҳеч ким, ҳеч нарсани бу қадар интиқлик ила кутмаганман. Ниам бўлади,Аллоҳим. Сендан бирор нарса сўрашга юзим йўқ. Аммо онам, акам, менга ёрдамлашмоқчи бўлган яхши инсонлар ҳурмати, ўлмасимдан аввал Аминани келтир...Бундай гуноҳкор ҳолда ҳузурингга боришни истамайман. Биламан, оғир-оғир гуноҳлар қилдим. Менга сўнгги маротаба имкон бер,Аллоҳим...Бирдан бўлимдаги покиза юзли, диндор ассистант эсимга тушди. У ҳар гал хонамга кирганида менга далда берар,Аллоҳга ишонишни ва сабрли бўлишни уқтирарди. Ҳатто бир куни қўлимда «Ўзимни топдим» китобингизни кўриб:
— Мен ҳам ўқидим.Жуда яхши фойда оалсан,-деганди. Ҳа, бу масалада шу ассистент ёрдам бера олади. Уни топиб, ҳамма нарсани тушунтиришим ва ёрдам сўрашим лозим. Эрталаб биринчи қилган ишим уни топиш бўлди. Унга ҳамма нарсани тушунтирдим. Фариштадек бир ўспирин. Мени кўзёшлари ила тинглади. Менга ёрдам беришини сўраб ёлвордим.
— Xавотирланман,-деди. Ҳаммаси яхши бўлади.Мен сенга ёрдам бераман.

Бир неча соатдан кейин мулойим, гўзал, меҳрибон ва хушҳулқ бир қиз билан кириб келди.
— Сенга унаштирилган қизимни таништирмоқчиман ва у сен истаган масалада ёрдамлашади,-деди

Аллоҳнинг ишларини қаранг, у ҳам ҳуқуқшуносликда ўқир экан.Худди руҳияцҳуносга ўхшайди. Жуда илғор, жуда кўнгилга яқин. Кўрганларимни унга ҳам тушунтирдим. Мени қучоқлаб, йиғлай бошлади.
— Сен гуноҳларингни ўйлаб, умидсизликка тушма,-деди у менга. Булар қандай яхшу муждалар. Бизлар ибодатларимизни, қуллигимизни оқсатмаганимиз ҳолда бундай лутфу икромга муносиб бўлолмадик. Аллоҳнинг чексиз марҳамати, шафқати ва севгиси сени паноҳига олсин. Сени қутлайман. Ҳатто ҳавасим келяпти,сенга ҳасад қиляпман

Шундай ширин сўзлар, гўзал ҳаракатлар билан мени умидлантирар, эъзозлар эди. Қўлларидан тутдим.Балки ёши мендан кичикдир,билмадим. Ҳеч қиси йўқ. Менга ёрдам беришни сўрадим.
— Менинг вақтим оз,-дедим. Умримни бир неча кунга сиғдиришим керак. Менга ёрдам бер. Қаердан, қандай бошлай?
— Сен ҳафа бўлма, шошилма,-деди. Энди сен билан биргаман.Аввал намоздан бошлаймиз, кейин китоб ўқиймиз,суҳбатлашамиз, камчиликаримизни тузатишга ҳаракат қиламиз.
— Xўп,-дедим. Мен буларни қилишим керак Ҳали ақлим, қалбим сўроқларга, шубҳаларга тўла,буалрдан қутулишим, иймонли бўлишни хоҳлайман.
— Қўрқма,-деди. Ҳаммаси жойида бўлади...

Саволларимни сўрай бошладим.

Биргалашиб режа тузиб олдик. Ассистентнинг суйгани эрталаб соат саккизда келади ва оқшом бешгача қолади. Бу вақт ичида намозларни,дуоларни ўрганамиз. Саволларга жавоб топамиз. Китоблар ўқиймиз, суҳбатлашамиз. Оқшом у менга китоблар беради, мен уларни ўқийман. Жуда бахтиёрман, ҳаётимда илк маротаба бунчалик ҳузур ва бахтуёрликни ҳис қилдим. Намоз ўқишни ва дуоларни ўргана бошладим. Турли китоблардан гўзал парчалар ўқидик, илоҳиёт мавзусида суҳбатлар қурдик.

Дугонамдан сўраган илк саволим:
— Фақат қоқилиш, хўрланиш...Кимнингдир далдасига ва кўмагига муҳтожлик, меҳр кўрмаслик ва инсон сифатида қадрланмаслик...Қочган, масхараланган ҳолда ўйин кулгу ичидаги ёшларга ҳавас ва сиқилиш...Кейин эса қашқирлар даврасида ем бўлиш, бир четга улоқтирилиш...Мана мени исёним сабаблари.Нега бу ҳолга тушдим? Менинг айбим гуноҳим нима эди? Нега менга ҳамма зулм қилди? Нега Аллоҳ мега раҳм қилмади? Бу адолацизликдан, ҳақсизликдан кўз юмади? Мана даҳрийлигимнинг, инқилобчилигимнинг, ҳақ ва танглик ҳаиқдаги фалсафамнинг асоси. Бу саволлар ҳаётим давомида ичим ёндириб келди. Ҳа,Аллоҳ бор! Аммо бу ҳақсизлик нега? Бу адолацизлик нима учун? Аллоҳ (ўзи кечирсин) бу адолацизликка нега йўл қўяди? Нега баъзиларни қўллайди, бизга ўхшаганларни четда қолдиради? Бизнинг айбимиз, гуноҳимиз нима? Ҳаётим бундай бўлишини мен хоҳламагандим. Охиригача шундай яшашга мажбурманми? Нега бошқалар яхши ҳаёт кечиришади-да, мен оёқости бўламан? Бу исён мени шубҳага солади. Даҳрийликка ундайди,яна Аллоҳнинг(Ўзи кечирсин) адолати бир ёқлама – ожизларни унутиб кучлиларни ва бойларни паноҳида сақлаш деган фикрга даъват этади.

Қиз неча йиллардан буён юрагимга дард бўлиб ётган бу фикрларимни жим туриб тинглади. Кейин жавоб бера бошлади.
— Аллоҳ бизга фойдаланиш учун икки омонат бергандир,-деди у. Биринчиси, ўз танамиз ва ҳаётимиз,иккинчиси эса коинот ва ундаги чексиз неъматлар. Агар инсон ҳаёти ва коинот қонуни инсон қўли билан ўзгартирилиб, қоришиқ ҳолга келтирилса, берилган неъматлардан ҳикматига уйғун фойдаланилса, инсонларда умуман, муаммо қолмасди. Ҳамма кўргуликлар Аллоҳнинг адолацизлигидан эмас, инсонларнинг ўз қоллари билан ҳаётларини бузишларидандир. Кўзни, ақлни, қўлни, оёқни ва дунёни мукаммал қилиб яратган Аллоҳ қулларининг хатоларини натижасида пайдо бўлган адолацизликар учун қандай масъулиятли бўлсин? Масалага ҳақ ва адолат тузасидан ҳам шундай қарашимиз мумкин. Бизни ва коинотни буюк ҳикмат билан яратган Жаноби Ҳақ яратилган ҳамма нарсада бизга камчилик,нуқсон ва адолацизлик каби кўринган ҳолларнинг биз билмаган ҳикматлари, сабаблари бор. Баъзи нарсаларни бизлар ўз қўлимиз билан бузамиз ва адолацизликни юзга келтирамиз. Ҳозир мана шу хонага бир бой одам кириб, ҳаммага пул тарқаца...Аммо бировга оз, бировга кўп барса. Сен ўша кишига:»Нега менга оз, бошқаларга кўп бердинг?-деб таъна қила оласанми? Агар шундай десанг, катта одобсизлик қилган бўласан. Чунки берилган пулларда сенинг ҳаққинг йўқ, улар сенга тагишли эмас. У киши ачиниб, сенга ёрдам қилди. Ёрдам миқдорини ҳам ўзи белгилаган. Бу ҳолда сизнинг шикоят қилишга ҳаққингиз йўқ. Xоҳласа берган пулини қайтраиб олиши ҳам мумкин. Бизга ҳам Аллоҳ коинот неъматини, инсоний неъматларни берганаммо баъзиларга оз, баъзиларга кўп. Бу дунёси имтиҳон дунёси бўлгани учун оз берилганларни оз ҳисоб билан, кўп берилганларни эса кўп ҳисоб билан имтиҳон қилади. Кўп олганлар, мени имтиҳоним кўп деб керила олмайдилар. Билъакс, кўп мол туфайли уларда масъулият ҳам каттадир. Кам мол берилганлар эса, исён қилиб,»Нега бизга кам берилади?» дея Аллоҳни айблай олмайдилар. У тўғридан-тўғри АЛлоҳга оид ва Унинг икромидир. Қанчалик оз берилса ҳам, қул шукр қилиши лозим. Шукр қилмаса, ҳаққи бўлмаган неъматга эришмоқчи бўлади. Натижада оз неъматга ҳам эриша олмайди. Шукр қилса,оз неъматнинг ҳисоби ҳам ўзига яраша оз бўлади.

Олимнинг мисоллари мўжиза.

Қара,Айселгинам, сенга онанг омонат қолдирган китобдан бир мўжиза келтирайин:»Сизлар ўзингиздан баланд мартабадаги соғлом кишиларга қараб шикоят қилмангиз. Балки сиз ўзингиздан соғлиқ борасида паст бўлган бечораларга кишиларга қараб, шукр қилишга мажбурсиз. Сенинг қўлинг, пчоқ бўлса, кесилган қўлларга қара! Бир кўзинг йўқ бўлса, икки кўзи йўқларга қара! Аллоҳа шукр қил. Ҳа. Неъматда ўзидан юқорига қараб шикоят қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Мусибатда ҳам барчанинг ҳаққи ўзидан кўра кўпроқ мусибат чекканларга қараб шукр қилмоқдир». Муаллиф бу изохдан кейин шундай мисолни келтиради:»Бир зот бир бечорани минора устига чиқарибди. Миноранинг ҳар бир зинапоясида унга алоҳида – алоҳида эҳсон, ҳадялар берибди. Миноранинг устида энг катта ҳадяни берибди. У турли ҳадялар учун бечорадан ташаккур ве миннатдорчилик эшитмоқчи бўлибди. Ўша чиркин одам зинапояларда олган ҳадяларни унутиб ёҳуд беписанд бўлиб, шукр қилмасдан, яна юқорига қарабди:»Кошки бу минора янада балндроқ бўлсайди, яна ҳам юқори чиқсайдим. Нега у тоғдек ёки бошқа миноралардек жудаям баланд эмас?»дея ношукрлик қилибди. Бу қанчалар ёмон иш, куфрони неъматдир, адолацизликдир. «Шунда ҳам бир инсоннинг йўқликдан пайдо бўлиб, бир тош,дарахт ва ё ҳайвон эмас, инсон, мусулмон болиб, узоқ вақт соғ саломат ва ҳурмат кўриб, юксак даража, оилй неъматларга сазовар бўлатуриб, баъзи нуқсонлар биалн соғлиқ ва ҳурмат каби баъзи неъматларга муносиб бўлмагани ёки ёмонини афзал кўриши билан ёки ёмонлик қилиш билан қўлдан чиқаргани, ёки қўли етмагани учун ношукрлик қилиши, сабрсизлик кўрсатиши...Нима гуноҳ қилдим, нега булар бошимга тушди?-дея рубубияти илоҳиётни танқид қилиш ёмон бир хасталик, мусибатли маънавий касалликдир. Xудди синган қўл билан кўришиш каби...»

Мен бу изоҳлардан сўнг кўзларимни бир нуқтага тикиб, чуқур ўйга толдим. У эса китоб ўқишда давом этди:»Бизлар буюк қудрат эгаси тарафидан дунёга келтирилганмиз. Бизга мингларча неъмат ва икром тақдим этилган. Неъматларга кўмилиб ҳаёт кечирамиз. Бу ҳаёт мақомига ва инсонийлик даражасига эришиш учун миноранинг зинапояларидек бир қанча ҳаёт зиналаридан ўтамиз. Энг буюк, энг юксак даража инсонийлик мақомини топишимиздир.» Ўйлайман:бир тош, бир тупроқ ё дарахт бўлишимиз мумкин эди-ку. Бир мушук, сичқон, илон ёки бир ҳашорот бўлишимиз ҳам мумкин эди. Уларнинг ҳам жонлари бор, уалр ҳам ҳаёт кечиришади. Одам тупроқ, тошга нисбатан омадлироқ бўлгани учун шукр қилиши керак. Сичқонга нисбатан мушук бахтлироқ. У ҳам шукр қилиши керак. Илонга нисбатан сут берувчи қўй яхши муносабат кўради. У ҳам шукр қилиши лозим.

«Бутун ҳаёт зиналарига чиққан, мингларча қимматли ва ноёб неъматларга эга бўлган инсон, ҳамма берилган икромларни унутиб, «Нега мен бошқалардек эмасман?Бунда бир тенгсизлик, адолацизлик бор», деса, сичқон, ҳашорот, илон ёки мушук бу сўзга қўшилиб,»Хоҳламасанг жой алмашамиз», дейиши мумкин. «Бзининг бу ҳаққимиз кам эмас. Билъакс, ҳаққимиз бўлмаган қанча нарсаларга ва ҳаққа эгамиз. Ўйлаяпмиз, кўряпмиз, суҳбатлашяпмиз, еяпмиз, ухлаяпмиз, кулиб-йиғлаяпмиз, бу неъматлар қандай кам ҳисобланиши мумкин? Ёки қалб кўрлигидан ношукрлик келиши мумкинми?» «Ҳозир бизга шу Анқарани берсалар-у, унинг эвазига ақлимизни сўрасалар берамизми?» «Бу қимматли, гўзал аъзолар мукаммалигини берган Зотннг мактубларини нега билмаймиз? Унинг нимани хоҳлашини ва бу неъматларни нима учун берганини ўйлаб тадқиқ қилмаймиз?»

Онам қолдирган китобни қайта танидим.

«Биз махлуқмиз, яъни яратилганмиз. Бизни яратган Зот бор. Инсонни яратган Зот инсонга зулм қилмайди. Билъакс, инсонни энг кўп севувчи ва мадад берувчи Удир». «Адолациз бўлиб кўринган ҳар бир нарсанинг ҳикматли томони бўлади. Бу имтиҳон дунёсида ҳамма нима биландир имтиҳон қилинади. Ҳар бир инсоннинг имтиҳон қилиниш даражаси у эга бўлган имкониятларга кўрадир». «Кўзи йўқ одам табиийки, кўз ҳақида имтиҳон қилинмайди. Бунинг устига кўзи йўқлигига сабр қилган бўлса, шунга лойиқ мукофатланади. Кўзи борлар эса, кўзи очиқ бўлгани, кўрган ҳамма нарсалари учун ҳисоб беришга мажбурдирлар. Бошқа аъзолар борасида аҳм шундай».

Чуқур ўйга чўмгандим. Ҳар бир жумлани таҳлил қилар, ҳаётимда акс этган таъсирини изоҳлардим. Демак, маъноли ва гўзал изоҳлар онам ўқиган китоб муаллифига тегишли шундайми? Ҳай, оанм-а! Сен қанчалар бебаҳо инсонсан. Ўша қишлоқи, камтар сода қалбинг билан олимлардек ҳаёт кечириб, онгли умр ўтказгансан. Ҳозир сени жуда яхши тушуняпман. Ўша икки китобни ҳам нима учун омонат қолдирганингни ҳам. Кўнглимдаги жавобсиз саволардан бири:»Аллоҳ нега бу коинотни яратди?ъдеган масала эди. Буни ҳам сўрадим.
— Аллоҳ бу оламни нега яратди? Бир қанча инсон ёмон йўлса юриб жаҳаннамий бўлади, аҳёт уларга зиндон бўлади. Яратмасайди, шунча азоб бўлармиди? Шунда ҳеч нарса бўлмасди ҳам, биз ҳам, қайғуларимиз ҳам бўлмасди.

Шу ва шунга ўхшаш саволларни шунчаки эмас, ўрганиш учун сўрар, ўзимча таҳлил қилардим. Абринур хоним бу саволимга ҳам жавоб беришга ҳаракат қилди.
— Коинотни яратиш Аллоҳнинг иродаси биландир. Бунинг сабабларини қидириш биз каби махлуқ инсонга муносиб иш эмас. Биро дам кўнглида пайдо бўлган марҳамат билан муҳтожларни едирса, кийдирса,уларга пул берса, хурсанд қилса, улардан бири чиқиб:»Буларни нега қиляпсан, қилмасанг бўлмасмиди?», деб сўраса, одобсизлик қилган бўлмайдими? Аллоҳнинг ҳам оламни нима учун яратгани сабабини қидириш ана шундай одобсизликдир. Зотан бу мавзуга ўз ақл ўлчовларимиз билан изоҳ берсак ҳам, бирор натижа бўлмайди. Чунки яратган нима учун яртаганини ўзи изоҳламасаю, яратилган бўла туриб бизлар буни қнадай изоҳлаймиз. Изоҳласак ҳам, яна камчилик ва хато қилишимиз аниқ. Аммо бу саволга қисман бўлса-да, жавоб берадиган бўлсак:дастлаб яратиш истаги бирор эҳтиёждан пайдо бўлмаганини ва буни фақат Жаноби Ҳақнинг ўзига ҳавола этиш афзаллигини айтишимиз лозим. Инсон зиммасидаги энг асосий вазифа ўзи билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш, ҳал этишдир. Нима учун яратилган? Вазифаси нима? Қаерга кетяпти? Кимга қандай ҳисоб беради? Ҳаёти давомида атрофини ўраб турган неъматларнинг Эгаси ундан нима истайди? Инсон учун, аввало, ушбу саволларнинг жавоби муҳимдир».

Илк намоз!!!

Тўртинчи кун...Илк маротаба намоз ўқий бошладим. Ё Раб!...Бун қанчалар юксак, англаб бўлмас бахт. Тўшак устига ёстиқни олдимга қўйиб, сажда қилдим. Тураман, эгиламан, ўтираман. Xаста бўлатуриб буларни бажряпман. Аллоҳ қулларига қулайликлар яратган. Бас, Унга яқин бўлишга интил ва Ундан мағфират сўра. Илк намоз...Ҳаётимда ҳали ҳеч нарсадан бундай ҳаяжонланиб, бундя ҳузурланмаган эдим. Оловдек ёниб турган вужудимнинг ҳар бир ҳужайрасига гўё муз қўйгандек сокин ва ажойиб оламга қовушдим. «Аллоҳу Акбар» дея олганим такбир садоси руҳимга ифодалаб бўлмас бир лаззат келтирди. Чидолмадим, йиғладим...У буюк Зотга ибодат этишнинг ўзи бунчалар юксак, бунчалар оилй ҳурматга муносиблигини шу пайтгача билмаганим, англамаганимдан пушаймон бўлиб оҳ чекардим. Зеро, Аллоҳга яқин бўлишга интилиш, унга юзланиб дуога қўл очиш, Унинг эшигини қоқиш ва Ундан гуноҳларни кечиришни сўраш инсонни гўзал, нурли дунёларга олиб боради. Шу пайт одамларга «юрак титроғига, Аллоҳдан кечирим сўраб, ёлворишларимга гувоҳ бўлинг, менинг хатоларимни такрорламанг», дея ҳайқиргим келарди. Бошимни саждага қўйдим. Аллоҳим!Буюклар буюги, Севгилилар Севгилисининг қаршисида ерга бош қўйиш...Ё Раб! Сендан нима сўрай оламан? Менга шундай ёруғ кунларни ҳам кўрсатдинг. Ўзимни тутолмайман. Бу шундай кўзёш эдики, шу пайтгача тўккан барча аччиқ кўзёшларимга бадал. Барча чеккан фарёд-фиғонларимни арзимас қилиб қўйди. Йиғлаган сари роҳатланар,,кўз ёш тўккан сарим кўнглимдаги ғуборлар тўкиларди. Гўзал бир енгиллик ва ҳузур туйдим. Руҳимда, қалбимда турган ғуборлар, хатолар, гуноҳлар ювилиб, бош қўйганим ёстиққа оқар эди. Буюклар буюги, кўзёшларимни, тавбамни қабул қил. Тилакларимни бажо келтир. Сен эшигингга келганни қувмайсан. Қанча гуноҳ ва хатолари бўлса кечирасан. Зеро, бошқа чора ҳам, бошқа борадиган эшигим ҳам йўқ. Агар сен қабул этмасанг мен қайси эшикка бораман, мен кимга ўзимни англатаман. Мени Сен яратдинг. Мен Сенинг гуноҳкор бир қулингман. Минг марта тавбамни буздим. Аммо яна Сенинг даргоҳингга келдим. Мени бебаҳра қилма. Ўзимдан ҳам кечдим-а...

Яна хонани фарёд ва қичқириқларим тўлдирди. Нима бўлаётганини англолмасдим. Ҳамширалар югуриб келишди. Бир неча соатдан кейин ўзимга келдим. Мен бошқа бир дунёга тушиб қолгандим. Нгеа шу пайтгача ибодат, намоз лаззатидан маҳрум яшадим, деб афсус – надоматлар чекардим. Тонг отди. У гўзал қиз яна хонамга келди. Чеҳрасида меҳр нури ва севги тўла овози билан салом берди, ҳол-аҳвол сўради. Намозни бошлаганимни айтдим. Табиий, бўлган воқеаларни ҳам...Яна менга илтифотлар кўргазди. Баъзи саволларим бор эди жавоб истаган. Сумкасидан бир китоб чиқарди.
— Сенга китоб келтирдим,-деди. Мендан савол сўраб чарчама. Бу китобни ўқи. Кейин саволларинг қолса, сўрайсан. Кўпгина саволларга бу китобда жавоб берилган.

Ўзини қидирган одам.

«Ўзини қидирган одам...» Муаллифи ўзингиз афандим. Бу китобни аввалроқ, лицейдаги математика ўқитувчимнинг аёли ҳам берган эди. Аммо унга эътибор қилмаган, ўқимаган эдим. Яна китоб ўқидик. Суҳбатлашдик,саволлар бердим. Дугонам шунчалик муакаммал инсон эдики, нимани сўрасам, мантиққа хос, мени сиҳонтирувчи жавоблар берарди. Кечқурун китобингизни ўқий бошладим. «Ўзини қидирган одам»...Худди менинг китобим...Мендек ўзини йўқотган, хароб қилган, сўнгра:»Бир қутқарувчи йўқми?»дея фарёд қилган инсонлар китоби...Китобда нималар йўқ? Китоб диққат билан ўқилса, инсон ақли билан қалбини хиралаштирадиган, монеълик қиладиган, баъзи ҳақиатларга тўсиқ бўлган ҳамма нарса йўқолади. Ҳаяжон ҳам тугаган натижа...Узоқ йиллар даҳрий бўлган машҳур бир коммунистнинг қайтиши ва ҳайратланарли илк намози... Ўша илк намозни ўқирканамн, неча соатлар йиғладим.Худди менинг илк намозим каби. Мен яшаган буюк фожелаи саҳна каби. Иймонга қайтиш. Аллоҳга қайтиш. Ундан авф сўраш. Бу нима дегани? Сиз билмайсиз. Иймонини йўқотган, кейин мўминлик бахтига эришганлар билади буни...»Озъини қидирган одам» худди ўткир табибдек маънавий муаммоларига малҳам қўйди, жавобсиз деб ўйлаган саволларимга жавоб берди.

Бешинчи кун....Яна фаришталардек дугонам билан биргаман. Яна ўша қизғин суҳбат, билмаган мавзуларим, қилишим керак бўлган амаллар... Кўп муаммолар ечимини топдим. Яна кўп нарсаларни гаплашдик. Кўп муаммолар ечимини топди. СҲу куни оқшом дугонам менга иккинчи бир китобни берди. «Дузжалик Меҳмед»...Яна сизнинг китобингиз. Бу китобнинг таъсири ва даражаси, умуман, бошқача эди. Гўё мен, менинг ҳаётим бор эди у китобда. Тор фикрли инсонларга, дуной, охират ва Аллоҳга исён қилган ўспирин қиз...Натижами? Аянчли чидаб бўлмас бир ҳолат...Китобда кўпгина муҳим мавзулар бор. Бу мавзулар неча йиллардан буён мен ечимини, жавобини қидирган, лекин тополмаган масалалар...Балки уларнинг жавобсиз қолиши даҳрий бўлишимнинг сабабларидан биридир. Xожам, бу китоб учун сизга беҳад миннатдорчилик билдираман,раҳмат айтаман. Диққатимни тортган мавзуларнинг тагига чизиб қўйдим. «Минглаб неъматларни инъом этган Зот буларни текинга берадими?» деган бўлим жуда эътиборли экан. «Бизни бу дунёга юборган ва бизга текин неъматлар инъом этган Зот, бизни бир мақсад учун яртаган. Қачон бўлса ҳам бу неъматлардан ҳисоб беришимизни сўрайди. Чунки ҳар бир олди-бердининг сабаби ва ҳисоби бор».

Жуда тўғри. Ҳар бир нарсанинг ҳисоби бор. Бундан қандай кўз юмиш мумкин? Қандай идрок этмаслик мумкин буни?

«Коинотнинг бир боши бор, бир охири», деган мавзу ҳам диққатимни тортди. Чунки неча йиллардан буён мен амал қилган фалсафага кўра, моддийлик азалийдир. Борлиқнинг бошланиши йўқ. Ниҳояси ҳам бўлмайди. Буни ўқиб кўп фойда олдим. Дагрийлик фалсафамнинг сўнгги қолдиқлари ҳам ўчирилгандек бўлди. «Чириган суякларни ким тирилтиради?» номи билан берилган маълумотлар эса, бир сўз билан айцам, мен учун мўжиза эди. Тупроқ остида неча асрлар бузилмаган ва шу вақт оралиғида ҳеч бир тириклик нишонасини билдирмаган вируслар мос бир муҳитда тирилиб ҳаёт топар экан, вафот этган инсоннинг Жаноби Ҳақ амри билан яна ҳаётга қайтиши нега мумкин бўлмасин? Коинотни барча махлуқоти билан бенуқсон қилиб яратган Роббимиз, бу «идашдагини», Ўзи хоҳласа тўкиб, «Бўл!» амри билан битта-битта тирилтириб, илоҳий саҳнага тўплай олади. Тақдир билан бир изоҳ эътиборимни тортди. «Жаноби Ҳақ, тақдиримизда туғилишдан ўлимга қадар нималар борлигини, нималарни орзу қилиб ва қандай яшашни исташимизни ва иродамизни қандай ишлатишимизни, азалий илми билан биз туғилмасдан олдин билади. Ана шу истакларимизга кўра тақдиримизни ёзади. Яъни, бизнинг хоҳишимиз ва истакларимизга кўра тақдиримизни олдиндан режалаштириб қўяди. Шунинг учун, Аллоҳ ва қисматни айблашга ҳаққимиз йўқ. Фақат ўзимизни, нўтоғри ишлатган иродамизни айблай оламиз».

Ҳақиқий Иймон энг улкан бахтдир.

«Дузжалик Меҳмед»ни ўқиб бўлгач, буни яхши билиб олдим. Иймон шундай бир куч-қувватки, унга етишган инсон бу дунёда бахтиёр бўлади. Шуни эътироф этиш керакки, Аллоҳга ишонмаган инсонлар бахциз, ноумиддирлар. Бахтли ва саботли кўринсалар-да, бу ҳолатлари сохтадир. Инсон қанча:»Ишонмайман, бунақа нарса йўқ» деган сари қалбининг туб-тубидан «Аллоҳ бор, сени яратган Удир» деган ҳақириқларни эшитади. Мен ўша овозни, умуман, тўхтатолмадим. Энг ишончасиз, энг тажавузкор кунларимда ҳам, руҳимнинг туб-тубидан ўша қайноқ ва меҳрибон овозни ҳис қилдим. «Аллоҳ бор, Унга ёлвор», дея ҳайқирарди. Аммо қулоқ солмадим. Буларнинг ҳаммасига нотўғри ишончларим сабаб бўлгани табиий. Бу жамият айбидир, таълим тарбия айбидир. Ёшларга ишонч иймонни тушунтирмасангиз,ўзларича осий, гуноҳкор, исёнкор ва бузғунчи бўлиб улғаядилар. Кейин сиз:»Нега ёшлар бунча бебош чиқишди?» дейсиз. Тарбия учун масъул одамалр қайга қарашмоқда? Ишонаманки, улар бу ҳақда эртага албатта, жавоб берадилар. Масалага чуқурроқ кириш учун бир хотирани сўзлаб бермоқчиман. Ҳуқуқ факултетида ўқиётган пайтларим бир мажлисга чақирилдик. Бир гуруҳ даҳрийлар юртни, миллатни ва ҳатто бутун дунёни ҳам қутқаришмоқчи. Минбарга чиққан ўртоқлар билганларича баландпарвоз гапларни гапиришди. Менинг ҳаёлим жойида бўлмагани учун нималар гапирилаётганини яхши англай олмасдим.

Таниш ўртоғимиз яна минбарда. У машҳур уста эди. Ҳуқуқдан тиббиётга, рассомчиликдан ёзувчиликка, хулла ҳар иш, ҳар жойга кўчиб юрар, аммо қорни тўймасди. У бизнинг фикр устозимиз эди. Қарашлари бизга нисбатан саёз бўлса-да, кўп олқиш оларди. Шеърий бир суҳбат услуби бор эди. Жўшиб гапирар, одамалрни ҳам жўштирар, баъзан ўйлантириб қўярди. Мана у яна минбарда:»Ҳаётга бир марта келамиз,ўлгач, кўзларимизни қайта очиш йўқ. Бу дўстлик, ғмахўрликнинг қадрига етмаяпмиз. «Қайта тирилиш» ёки «Бошқа танага кириш» каби сафсаталарни қўйинг. Улар ақлдан узоқ, илмга бегона нарсадир. Коинот ҳам, биз ҳам бир моддамиз. Ўлимдан кейин ҳамма нарса йўқ бўлади. Қўрқманг, сизни сиздан бошқа ҳеч ким тафтиш қилолмайди. Бундай бўлмағур, ҳалол-ҳаром ҳақидаги қўрқувларга берилманг. Булар Ўрта асрнинг қолоқ тушунчаларидир. Истаганингизни қилинг, орзу қилганингиздек яшанг, хоҳлаган жойингизда ва истаган кишингиз билан...Мана яхши ҳаёт кечириш ва бахтиёрлик...

Олқишлар ёғилар...Бу бизнинг саркан устамиз эди. Бизнинг илғоримиз, фикр отамиз ва раҳбаримиз Саркан уста. Аммо, у тўсатдан орамиздан кетди. Кейин эса унинг бу йўлдан қайтганини, намоз ўқий бошлаганини эшитдик. Ўшанда биз бу ҳолга тушунолмаган эдик. Саркан уста асл ҳақиқатларни англаб етганини энди тушундим. Бизни тарбиялаганлар, ота-оналар, тарбиячилар ва ўқитувчилар бу ҳақиқатларни ёшликдан, болаликдан тушунтиришганида эди, жамиятда адолацизлик ва англашилмовчилик қолмаган бўларди. Нега шундай қилишмайди, улар,а? Тақдир экан, ёшликда иймон йўлини кўрсатмоқчи бўлган инсонларга ҳам монелик қилдим. Қилмишимдан энди надомат чекмоқдаман...

Бешинчи Бўлим.

Ўлим тўшагида қайта тирилиш.

Бир мўжиза рўй бера бошлади. Ўлимни кутарканман, танимда янгидан бир куч пайдо бўла бошлади. Кўзёшларим жойнамозни ҳўл қилган...Тирилиш, гўё янгидан туг;илиш...

Аллоҳнинг раҳматидан умид узиб бўладими?

Энди аввалги Айсел эмасман.

Аввалги Айсел эмасман...Дугонам билан танишганимга бир ҳафта бўлди. Шу аниқки, мен бир ҳафат олдингиз Айсел эмасман. Ҳар ҳолда, ўзгариш ва ўнгланиш шу бўлса керак. Қалбимни, туйғуларимни ва тушунчалримни сўроққа тутяпман. Ўтган ҳаётимнинг кичик қайғулари унутилган. Фақат катта гуноҳларнинг қайғуси, изтироби азоблайди. Бу чиркин ишларда айбим, иштироким йўқ дея олмайман. Албатта, гўзал фурсатларни бой бердим ва иймон йўлини тутмай, саркашлик қилдим. Аммо мен етим, тарбиясиз, ҳеч кими йўқ ёлғиз қиз эдим. Атрофимда эзгу ниятли кишилар бор эди. Шундай ботқоқликка, гуноҳларга ва хатоларга ботдимки, қутулиш умидим қолмаган эди. Xато қилаётганимни билардим. Бу хатоларга вақти-вақти билан қарши чиқардим,аммо ёлғиз эдим, эплай олмадим. Энди эса, манзилга етай деганимда Аллоҳни танимоқдаман,аммо шунча хато, шунча оғир гуноҳлар билан...Гуноҳлардан, қилган хатолардан титраб кетяпман.Аллоҳ илтижойимни қабул қилмаса, гуноҳларимни кечирмаса? Мана, мени ўйлантирадиган, ташвишга соладиган нарса...Бир дақиқа бўлса ҳам бу ҳаёлдан қутула олмаяпман. Биламан, Аллоҳнинг мағфирати ва марҳамати оилй. Ягона тасалли шу. Ҳар намозда, ҳар соат, ҳар дақиқа ва ҳатто ҳар сонияда Мавлонинг ҳузурида эканимни биламан. Шу сабаб кўзёшларимни тўхтатолмаяпман. Кўзларим юмилса ҳам, юрагим ва бутун борлиғим фарёд чекади. Суҳбатдошимнинг бугунги мавзуси «Аллоҳнинг авфи ва марҳамати» эди. Абринур Xоним менга таскин бериш учун бу мавзуни танлаган.

Гуноҳ ва мағфиратга оид оят ва ҳадисларни ёзиб олдим:

  • «Ким Аллоҳга Ишонса Унга Эришади. Аллоҳ Унинг Ишини Xайрли Қилади» (Талоқ, 3)
  • «Сиз Мени Ёд Этингки, Мен Ҳам Сизни Ёд Этайин» (Бақара, 152)
  • «Аллоҳни Кўп Зикр Этингки, Нажот Топасиз» (Аҳзоб,41)
  • «Ҳар Мўмин Гуноҳ Билан Ожиздир Ва Тавба Билан Кучлидир. Уларнинг Яхшиси Тавба Билан Ўлганларидир». (Ҳадис)
  • «Қилмишидан Пушаймон Бўлиб Йиғлаш Қандай Бахт» (Ҳадис)
  • «Мен Қалби Ўксикларни Ёнидаман» (Ҳадис)

Бу оят ва ҳадислар менга умид бағишлади. Қилган хато ва гуноҳларим Аллоҳнинг авфи олдида ҳеч нарса эмаслигини билдириб, ичимни ёндираётган оташни бироз сўндиргандек бўлди. Аллоҳга яқин бандалардан бири бир одамга шундай умидни етказган,»Яна кел...яна кел!» дея даъват қилганди:Нима бўлганида ҳам яна кел!Бу бизнинг даргоҳимиз, умидисзлик даргоҳи эмас. Юз маротаба тавбангни бузган бўлсанг ҳам яна кел!!! Алломаларни бири айтганидек:»Ҳар бир инсон зиммасидаиймонли бўлиш ёки уни тўқотиш даъвоси бордир». Бундан қочиб қутулиш, бу масалани эшитмаслик ёки у билан қизиқмаслик мумкинми? Мен шундай гирдоб ичидаман. Иймонли бўлиш даъвоси нималигини бутун борлиғим билан жўшиб, титраб ҳис қиляпман. Тобора ўлимга яқинлашмоқдамна.Ҳозир шу эшик очилиб, бошқа бир зот ичкарига кириши ва ўзгача натижа бўлишини биламан.

Энг оилй мақсад Иймондир.

Бу меҳмонларнинг меҳмони. Ҳаётнинг тугаганини эълон қилувчи фаришта...номи қўрқинчли бўлса-да,Аллоҳнинг амрини бажарувчи бир фаришта...Ноилож бошимни кўтариб, «марҳамат, келин» дейман. Мени Аллоҳга етиштирувчи сўнгги ҳамлани кутаман. Энди жуда яхши биламнки,, инсоннинг энг катта вазифаси, энг буюк мақсади, энг катта даъвоси иймонли бўлишдир. Чунки сўнгги дамда, бизга қўл келувчи иймондир. Ҳамма нарса жим бўлиб, фақат иймон суҳбатлашадиган сўнгги дақиқа. У пайтда инсонга ҳеч нарса ёрдамлашмайди. Не дўст, на ўртоқ, на гўзаллик, на бойлик...Ҳаёт тушунчасини кўпроқ тушуниб боряпман. Ҳаётнинг ягона маъноси бор, иймонни қўлга киритиш ёки бой бериш...Ҳамма ҳисоб китоблар шу асосда...Ёрдам бер,Ё Раббим! Мендек бир ҳаётини разил йўлларда ўтказган ожиза қулингга ёрдам бер. Юзим йўқ, уятлиман, ҳижолатдаман, изтиробдаман. Сўнгги кунларимни, сўнгги дақиқаларимни ўтказяпман. Сендан бошқа ёроним, дўстим ва суянувчим йўқ. Яна Сенга ҳамдлар бўлсин, шукрлар бўлсин. Шуларни ҳам билмай, бундан ҳам чуқурроқ ботқоқликда умрим тугаса нима бўларди? Абадий жаҳаннмда қолардимку...Онамга,дадамга, акамга етиша олмасдим...Аллоҳим!Бу даҳшатни ўйлаш ҳам кишини ҳаяжонга солади. Ҳурматли Xожам, сизга ёзиш ёзмаслик хусусида иккиланганим бир воқеани бошдан кечирдим. Ассистентнинг қистови билан ёзишга қарор қилдим. Қуръонни ўргана бошлаганимга саккиз кун бўлди. Энди ўзим ўқий оламан. Асосан шомдан кейин ва бомдод намозидан олдин ўқияпман. Қуръоннинг ҳам, Жавшаннинг ҳам маъноларини билмаганим учун уларнинг ҳар бир ҳарфи мўжизадек туюлар, дилимга роҳат бахш этарди. Қанчалик енгил тортганимни, роҳатланганимни айтиб беролмайман. Ишинишингизни хоҳлайман, «Қуръон» ёки «Жавшан» ўқий бошласам, оғир қайғуларим, изтиробларим гўёки беиз йўқоларди. Ўқишни тўхтацам яна бошланарди. Бу Қуръоннинг мўжизаси, Жавшаннинг каромати эканлиги аниқ...

Кеча ҳаётимда бир воқеа рўй берди. Ҳалигача унинг таъсиридаман. Уни бир шукр учун ҳам ёзишим лозим. Бу воқеани эсласам, ўзимни йўқотаман. На бармоқларимда, на ўзимда қувват қолади. Бутун вужудим ҳаяжондан ларзага келади. Ё Раббим! Сен буюклар буюги,ҳар бир мазлумнинг, бечора, ночор ва ҳар бир қулнинг Ҳомийи, мададкори, суянчиғисан...Бу гуноҳкор қулингга тушда бўлса ҳам, бундай гўзал туйғуларни берганинг учун Сенга чексиз шукроналар бўлсин...Кеча бомдод намозига таёрланиш учун бир соат эрта турдим, Қуръон ўқидим, роҳатландим. Иштиёқ билан Раббим ҳузурида қўл боғлаб, намозни бошладим. Айтишга мажбурман, бу икки ошиқнинг топишувига ўхшайди...Намозни бошласам, Раббимнинг қаршимда турганини бутун ҳужайраларим билан ҳис қиламан,титраб ҳаяжонланиб кетаман. Унга қўл очиб, бўйин эгиш, йиғлаб ёлвориш, авф сўраш...Тушунтиролмайман, алсо тушунтиролмайман. Бу туйғу, бу севги, бу ишқ ҳеч нарсага ўхшамайди. Бутун борлиғимни роҳат ва лаззат чулғайди. Ўша ишқнинг сурурини ҳис қилмаган ҳужайрам қолмайди. Ўзимни худди покиза ва масъум гўдакдек ҳис қиламан. Оҳ, ҳақиқатда ҳам шундай бўлса қанийди. Бунинг учун нималар беришим керак...Бунинг учун ҳар қанча қурбонлик бўлса таёрман. Насиб қил, нима бўлади бу қулингга шу бахтни раво кўрсанг,ё Раббим! Шу ҳислар оғушида Раббим ҳузуридаман. Кўзларимдан оқаётган ёш тўғри ёноқларимдан сирғалиб тушаётганини ҳис қилардим. Юрагимнинг ҳаяжон билан ишқ билан уриши.Гўё шўх бир болакай қўлидаги қушча каби...

Каъбада онамни кўрдим.

Мана шу пайт ўша воқеанинг сири ойдинлашди. Қаршимдаги турган девор, дераза, пардалар бир зумда йўқолди. Гўё театр пардаси очилиб, бошқа саҳна кўринди. Фақат расмлардагина кўрганим – Каъба. Бошқа бир кўринишда мен ўша саҳнада пайдо бўлдим. Минглаб мусулмонларнинг «Аллоҳу Акбар!Аллоҳу Акбар!» деган нидоалри ичида Каъбага қараб намоз ўқирдим. Кучли ҳаяжон, ҳайрат ва жўшқин туйғуалр қўйнида эдим. Бу жоининг файзи, лаззати бутун томирларимга қадар етиб борди. Ҳа, худди шундай оламон орасида эдим. Бу ҳаёл эмас. Инсонлар билан кўришяпман, гапларини эшитяпман. Ё Раббим! Нималар бўляпти? Бу туш бўлмасин, уйғонгач тугамасин. Ногоҳ бир қўл мени тутди ва «Болам» дея қучоғига олди.
— Онажон...Сиз?...

Ёнида акам, Аммо дадам йўқ. Сўрасам, яна ўша жавобни олдим:
— Ҳалигача ҳисоби тугамади, эклгани йўқ.

Онамнинг тўйиб бўлмас ҳидини туйдим. Қучоқладим, ҳидладим, ўпдим.
— Онажон, сиз қанчалар меҳрибонсиз. Акам билан қучоқлашдим.
— Қизим, сени табриклайман,-деди онам. Сен Қуъронни ўқий бошладинг, сени қутлайман. Мени иймонимни ўша китоблар қйтқарди. Сени кўп дуо қилдик. Биз ҳар жума куни Пайғамбаримиз сав билан кўришамиз. Сен учун неча марта Пайғамбаримизга сав ёлвордим. «Унга иймон ҳақиқатлари насиб қилади», деб мужда бердилар. Шукрлар бўлсин. Сени кутаётгандик. Демак, Жаноби Ҳақ тавбангни қабул қилибди. Ю, сени Пайғамбаримиз сав ёнларига олиб бораман.

Аллоҳим,мен!...Мендек гуноҳкор, исёнкор бир қулми шу? Сизга теърифлаб беролмайман,Хожам. Чунки бардошим етмайди. Пайғамбаримиз сав билан учрашдик. Бу гуноҳкор умматини, қабул қилдилар, мени одам сафига қўшдилар.
— Сени муборак бир кунда чақирамиз,-дедилар.

Ўзимга келдим. Намоз ўқирдим. Бу қандай икром, қандай эҳсон...Қандай тушуниш мумкин бу ҳодисани? Ё Раббим! Мени шунча неъматларга муносиб кўрдинг. Ҳақиқатини аён қил! Қўлимни бўш қайтарма. Ҳижолат қилма. Сенинг авфинг ва раҳматинг барча гуноҳлардан хато ва исёнлардан буюкдир. Ҳа, жуда яхши тушундим, хожам. Албатта, муборак бир кунда ҳаёт билан видолашиш насиб қилади...Муборак кун...Бу жума бўлиши мумкинми? Яқинлашаётган Бароат кечси ҳам...Иккиси ҳам жуда яқин. Йўловчиман...Гўзаллар гўзали...Буюклар буюгининг розилигини топиш йўлидаман. Барча гуноҳ, хато ва исёнларим билан...Унинг эшигига бориб, бошимни эгаман. Балки, мактуб ёзиб битиролмасман. Тоқатим тугади, бардошим сўнди. Яна бироз дам олайин. Бугунги кун мен учун сўнгги фаслнинг бошланиши эди.

Дугонам Амина билан учрашдим.

Биринчиси, яна кузатишларнинг натижаси...Вужуд саройим қулаяпти. Ҳаёт сўқмоғининг сўнгида ўлим чироғининг нурлари ёрқин кўринмоқда. Буни вужудимни қамраган бардошдан ҳам сезяпман. Баъзан оғриқларим чидаб бўлмас даражада бўлади. Наркозлар ҳам ёрдам беролмаслигини биламан. Аммо нолимайман. Нолишга ҳаққим борми? Чунки мулк меники эмас. Мулкни берган ва уни истагнидек тасарруф этувчи Аллоҳдир. Бизлар фақат омонатчилармиз. Омонатчи фақат омонатни назорат қилади, холос. Аммо унга эгалик қила олмайди. Иккинчиси эса, йўлларига кўз тикиб, ҳасрат чекиб кутаётганим Аминанинг ташрифи...Бу тонг худди фаришталардек эшигимни очиб кироб келди. Биро лам изтироб, оғриқни унутдим. Йиллар ҳасратидан биз сармаст эдик. Омон бўлсин, ассистант Аминани топибди. ТўғрироғИ, Амина бизни топибди. Мен пастга тушаётганимда Амина мени кўриб қолган. Албатта, қўрқиб кетган,бу ҳолда мени таниб олишга қийналган. Бўлимдан сўрашга чиққанида ассистентга учраган...Мени сўраган.Ассистент менинг Аминани кутаётганимни билгани учун тезда таниган. Амина шу факултетнинг бошқа бўлимида ўқиркан. Яъни, бзи ёнимиздаги Аминани қидириб юрган эканмиз.
— Оҳ,Амина! Сен энг азиз дугонамсан. Сен қандай яхши дўсцан. Мени бу чиркинликлардан қутқариш учун. Оч қашқирлар қўлидан тортиб олиш учун, иймон ҳақиқатларинидан хабардор қилиш учун озмунча ҳаракат қилдингми? Сен оғИ, кулфатли кинларимнинг дўстисан. Яна шундай яхшилик қиляпсан.

Бу жамиятда шундай инсонлар кўп бўлиши керак. Йўқса, ёшлик гуноҳлардан, ёмонликлардан ўзини ҳимоя қилолмайди. Амина самимийлиги, меҳрибонлиги ва дўстлиги билан менга тасалли берар, ўлим, охират ва иймоннинг роҳати ва лаззатини англатарди. Ассистентнинг суюклиси Абринур Xоним билан Амина икки қўриқловчи фариштадек бошимда туришибди. Бу вужуд саройининг инқирози яқин эканлигини улар ҳам билишади. Амина ҳужжатларимни текширибди. Xонага киргач, сездирмасликка ҳаракат қилди. Аммо, мен юзидан тезда англаб олдим. Яна мени меҳр билан қучиб:»Тузалиб кетасан, қўрқма», деган сўзларининг оҳанги гўё «Ҳозирлан, узоқ йўлга чиқяпсан!» дегандек эшитилди.

Азроил билан учрашувни кутяпман.

Ҳа, мен бир йўловчиман. Манзилим жуда яқин. Азроил билан учрашув онимни, Ҳузури Илоҳийга чиқишимни кутиб, кун санай бошладим. Ушбу сатрларни ёзарканман, юрагимнинг сўнгги кучини сарфлаётганимни биламан. Чунки, энди туролмас, ўтиролмас эдим. Намозларимни ҳам ишора билан ўқияпман. Бу энди аниқ ниҳоя эди. Аллоҳнинг ишларига қаранг,Хожам! Қаердан қаерга...Бу мактубни нима мақсадда бошлагандим, охири нима бўлди? Ё Раббий! Сенга беадад шукрлар бўлсин. Ўз жонимга қасд қилиш мақсадида бошлаган можароли мактубим мени Раббим ҳузурига келтирди. Сенга чексиз шукрлар...

Сиздан бир илтимосим бор хожам. Сиз юзлаб, минглаб шигордлар тарбиялагансиз. Булар ичида тўғри йўлни топган, иймон ҳақиқатларига етишган ўқувчилар кўп «Дузжалик Меҳмед» каби шаҳид бўлганлари, дуоси ижобат бўлгувчи яна кўпгина ўқувчиларингиз ҳам бордир. Бошқа кўпгина табаррук инсонларни танийсиз. Нима бўлса ҳам менинг ҳаққимга дуо қилинг. Мени ҳам бир ўқувчингиздек қабул қилинг. Модомики, устоз экансиз, сиз ҳам мен учун масъулсиз. Устозлар қабрини зиёрат қилганингизда мен учун ҳам фотиҳа ўқинг. Менинг ҳам салом ва дуоларимни уалрга етказинг. Қуръони карим тиловатидан кейин дуо этаркансиз, бу гуноҳкор шогирдингизни ҳам исмини зикр қилинг. Буни жуда ҳам хоҳлайман. Нима бўлганида ҳам унутманг, хожам. Бу мактуб менинг энг катта ҳисобчим, энг катта китобим бўлди. Иншааллоҳ ўқиганлар, эшитганлар мени дуо қиларлар. Иншааллоҳ, улар менга лаънат ёғдиришмас....

Бу мактубни ёзишим ҳам Аллоҳнинг лутфу карами билан бўлди. Мактуб ёзиш ҳаваси мени қаердан қаерга олиб келди-я! Ҳам мактуб битди, ҳам ўзим адо бўлдим. Балки булар сўнгги сатрлар, сўнгги сўзларимдир. Туш кўрганимдан кейин ҳам бир жума ўтди. Ажалим битмаган эканман, тирикман. Муборак Бароат кечасига икки кун бор. Чоршанба оқшоми гуноҳларимга мағфират сўраб, мубоарк кечада яна ёлвориб, кўзёш тўкаман. Балки, ўша кечани кутаётгандирман. Бу мактуб сизга етиб борса, мен учун дуо этишингизни истайман...Агар ёнимда бўлганингизда эди, қўлларингиздан ўпардим. Аммо менинг ўрнимга бу мактубим қўлларингизни ўпар,Иншааллоҳ. Ҳеч бўлмаганида самимиятимни шу тарзда қабул этинг. Шубҳасиз, ҳали Ҳузури Илоҳийда Дузжалик Меҳмеднинг соҳибини танийман. Китобларингиздан кўп фойдаландим. Иймонимни қўлга киритишим учун катта меҳнатингиз сингди. Аллоҳдан келганман. Унга кетяпман. Азроилга иймон билан руҳимни топшириб, Ҳузури Илоҳийга иймон ила қайтмоқчиман. Бу мактуб ҳам иймонимга шоҳид бўлсин. Аллоҳга омонат бўлинг, хожам. Иншааллоҳ, сизга яна кўп яхши иймонли шогирдлар тарбиялаш насиб қилсин.

Ҳурмат билан қўлларингизни ўпиб қоламан.

Гуноҳкор шогирдингиз Айсел...

Бу мактубни ўқиган ўзини ҳисоб қилади.

Мактуб битди. Аммо биз ҳам адойи тамом бўлдик. Бу гўё мактуб эмас, бир инсоннинг гирдобдан қанадй қутулгани ҳақидаги тарихий бир ҳужжат эди. Диндан, иймондан маҳтум этиб тарбияланган қизнинг бу қайғули ҳаёт ҳикоясини ўқиб, кимлардир уялади, кимлардир ғамга ботади. Тарбиячилар,ота-оналар,ўқитувчилар,жамиайтдаги ҳамма...Бу мактуб неча қўлларга боради, ҳамма ўқийди ва ҳар ким қилган хатолари ҳақида ўзини сўроққа тутади. Бугун Айсел бўлса, эртага бошқа бир қиз...Бундай тузоқлар яна кўп ёшларни кутаётгани сир эмас. Бу мактубни ўқиб ушбу ҳақиқатни яна бир нагладим:

«Иймон инсонни инсон қилади. Куфир инсонни тубан ҳайвонга айлантиради. Агар иймон бўлмаса ёҳуд исён билан иймондан узоқлашса, инсон ҳаёти зоҳирий, қисқа бир завқ ва лаззат билан ўцада, ундан минг маротаба узоқ ва ортиқ аламлар изтиробларга гирифтор бўлади.Қаршимда катта ёнғин, олови кўкка ўрлайди. Ичида фарзандларим, иймоним ёняпти, ёнғинни ўчирмоқчи бўламан. Йўлда кимдир мени тўсмоқчи бўлади, оёғим тегади, нима аҳамияти бор...»

Ҳа, ёшликнинг иймони ўтга тутилган. Бу ёнғин бир авлоднинг натижасидир. Бу ёнғин ўчирилмаса, жамият тинчимайди. Ота-оналар, фарёд чекиш билан, тарбиячилар эса иймонини йўқотган анархистлар билан шуғулланишда давом этишга мажбур. Бу ёнғин ҳар биро дамнинг Аллоҳга ишончи билан нега яшаётганини, кимлигини ва қимматини тушуниши билан сўнади. Ўйлаб кўринг, ўлганидан кейин тирилишга ишонган инсон жамиятга зарар етказа оладими? Ҳаётини ғайриқонуний йўлда ўтказадими? Ёшлигини заҳарлаб, умрини тижорат матоси қилиб ишлата оладими? Миллатига хоинлик қила оладими? Инсонни тўхтатишнинг, уни назорат қилиб, намунали ва гўзал ахлоқли қилиб тарбиялашнинг Аллоҳдан қўрқиш ва қуллик шуурини англатишдан бошқа йўли йўқдир...

Мана энг катта мисол...Биз ўқиган шу мактуб...Нима ҳам қилардик? Бутун оила аъзолари билан баҳслашамиз. Нимадир қилишимиз, ўлим тўшагида ётган қизга етишувимиз керак. Аммо қандай қилиб? Мактуб охирида фақат «Айсел» исми ёзилган эди. На манзл, на у ётган шифохона аниқ эмас. Аммо мактуб Анқарадан келган эди. Қиз мактубда ёзишича, онкология бўлимида даволанган. Анқарадаги ҳамма касалхоналарни қидириб чиқиш керак. Шундай қилдик.

Анқарада Айселни қидирар эдим.

Анқарага бордим. Барча касалхоналарни кўриб чиқа бошладим. Исми Айсел,22ёшлардаги бир беморни излаяпман. Фақат кеч қолишдан қўрқаман. Чунки, мактуб аввал китобларим нашр қилинган нашриётган броган, кейин менга юборилган эди. Яъни, ёзилганидан бери бир ойдан кўпроқ вақт ўтган. Ниҳоят, катта бир шифохонанинг онкология бўлимида хабарини қопдим. Афсуски, кеч қолгандим. Чунки Айсел, ўша Бароат кечасидан раҳматлик бўлган экан.
— Сиз Xолид Эртуғрулсиз, шундайми,-дея қучоқ очди бир шифокор. Китобларингизни севиб ўқийман. Танишдик. Бу мактубда келтирилган ассистант эди. Мени бошқа ўртоқлари билан таништирди. Мен тоқацизланардим. Дарҳол мавзуга ўтдим. Айселнинг менга ёзган мактубидан гап очдим.
— Биламан, хожам,-деди ассистант. Чунки ўша мактубни мен юборгандим. Нималар ёзганини менга ўқиб берар ва тушунтирарди.
— Сўнгги дақиқалрини қандай ўтказганига қизиқяпман, қанадй раҳматли бўлди?-дея сўрадим.

Ассистант Бейнинг кўзлари ёшга тўлди. Чуқур хўрсиниб олганидан сўнг:
— Сўраманг, хожам,-деди ғамгин овозда...Гўё тўй, байрамга кетаётгандек бир ўлим. Унинг овози титраб, бўғилди. Кўзёшлари яноқларидан оқиб туша бошлади.
— Аллоҳ бизга ҳам шундай ўлим насиб қилсин,-дея йиғлай бошлади. Xонада юзма юз ўтириб кўзёш тўкардик. Гуноҳлар тўла, исйинкор бир ҳаётнинг бундай тугаши жуда ибратли, жуда таъсирчан ва жуда маънодир эди. Бу ҳаёт ҳикояси ҳеч бир қул алсо умидсизликка тушмасин деб уқтирилган илоҳий мактубнинг энг муҳим далилллари билан тўла эди. Ассистант давом этди. «Бароат кечаси» эди, тонгга яқин вафот этди. Бошида Абринур Xоним ва Амина хоним бор эди. Улар ҳам Айселнинг вафот этиш дақиқалрининг таъсиридан ҳали ҳам қутула олишгани йўқ. «Ё,Раббий! Менга ҳам шундай ўлим бер», дея кўзёш тўкканлари тўккан.»
— Вафот этиш дақиқалри ҳақида эшитишни хоҳлайман,-дедим.
— Биз ҳам сизга етказишни йўлини қидирётгандик. Абринур ва Амина ҳам сиз билан кўришмоқчи эди. Оқшом бизнинг меҳмонимиз бўлинг. Ҳам бирга ифторлик қиламиз, ҳам Айсел ҳақида гаплашамиз. Абринур ҳам Амина ҳам сизга кўришга қизиқишади. Китобларингиздан кўп фойдаланишади. Бирга ифторлик қилсак,хурсанд бўлардик.

Келишдик. Оқшом ҳаммамиз тўпландик. Аминанинг дадаси нафақага чиққан ва Аминани ёлғиз қолмасин, деб Анқарага кўчиб келган экан. Амина эса тиббиёт факултетида келжаги порлоқ бир талаба. Тоза, тартибли ва каттагина китоб жавони бор бўлган хонага кирдик. Девордаги суратлар ва улар тагидаги ибратли сўзлар диққатни тортарди. Аминанинг дадаси очиқ чеҳрали, киши эди. Маданиятли, тажрибали бир инсон...Суҳбатимиз мавзуси Айсел эди. Ҳозир бўлган ҳар бир киши Айселни яхши танирди. Амина ва дадаси,Айселни тўғри йўлга солишга кўп ҳаракат қилишган. Ассистант ва Абринур хоним эса, сўнгги кунларда Айселнинг ёнида турган, катта далда берган ва руҳий мададкор бўлишган.

Айсел Бароат кечсида вафот этишини биларди.

Абринур хоним Айселнинг сўнгги дақиқаларини гапира бошлади. Xонага биран жимлик чўкди. Биринчи жумладаёқ Абринур хонимнинг томоғига нимадир тиқилди. Бир неча марта томоқ қирди, лекин ўтиб кетмади. Лаблари буришди, кўзларидан ёш чиқиб кетди. Ёнида ўтирган Амина ҳам йиғларди.Аниқки, Айселнинг ўлими ибратга тўла эди. Ассистант Бей суйган қизига таскин берди. Бир муддат хонага жимлик чўкди, ҳамма ичидаги жўшиб келаётган ҳис-ҳаяжонларини босишга ҳаракат қиларди. Кейин Абринур Xоним бошлади:
— Бароат кечси эди. Ўша куни рўзамизни Амина иккимиз Айселнинг хонасида очдик. Чунки у бизни ҳеч қаёққа қўйиб юбормасди. Неча кунлардан буён Бароат кечасини кутаётганди. Ўша кеча ўлишига шу қадар ишонардики, бутун таёргарлигини кўриб қўйганди. Бир неча кун аввал ҳам шуни гапирарди. Ё Жума куни ёки Бароат кечасида. Дея...Жума куни ўтгач, «Бароат кечасида умрим тугайди. Кутаётган меҳмоним ўша куни келади», дея бошлади. Айсел шундай қатъий иймон келтиргандики, унинг қалби иймон чўққисида эди. Бутун вужуди, бутун руҳияти билан Аллоҳга йўналган, Унга бўйин эгиб, кечирим сўрарди. Ҳар бир дақиқада ибодат билан машғул эди. Ўқиётган намозлари худди ибратга тўла гўзал саҳналар эди. Ишонаманки, ҳар бир намози Каъбада ўқилгандек ёки намоз ўқиган хонаси Каъба ҳавоси билан тўлгандек эди. Кўзёшлари, ҳаяжони билан намозларини адо этарди. Қисқа вақтда Қуръон ўқишни ўрганди. Ҳар кунги ибодатлари Қуръон, Жавшан мутоаласи, суҳбатлар унинг хонасини масжидга, гўё охиратга таёргарлик мактабига айлантирганди.

Айсел жуда қобилиятли эди. Ҳамма нарсани сўрар, бирор саволини жавобсиз қолишини хоҳламасди. 22йиллик гуноҳларининг надомати билан эди. Мен бундай пушаймонлик, бундай самимий тавба, ҳаяжон ва мағфират орзусини кўрмаганман. Гўё у оғир чидаб бўлмас касаллигини унутган. Қошлари, сочларининг тўкилиши, текширувларнинг натижаси унинг учун аҳамияциз эди. Айсел фақат иймон билан жон топширишни ўйларди. Танаси ва чеҳраси сўнгги кунларда шу қадар нурли бўлиб, гўё фариштага ўхшарди. Юзига термулиб ўзгача бир лаззат олардим. «Дузжалик Меҳмед» китобингизни ўқиган куни жуда кўп йиғлади. «Ё Раб!Менга ҳам шундай бир сўнгги нафасни насиб эт!» деб илтижо қиларди. Ҳар куни тушлар кўрар, бир неча маротаба онасини, Пайғамбаримизни сав ва бошқа устозларни ҳам тушида кўрар, бир қисмини бизга ҳам сўзлаб берарди. Аммо бизга айтмаган кўплаб муҳим тушлари ҳам бор эди. Бу тушларни яхшиликка таъбир қилиб, Айселнинг кўзлари севинчдан порлаб кетарди. Пайғамбаримизни сав тушида кўрган куни тонгдан оқшомгача кўзёш тўкарди. Айселнинг бу ҳолига ҳавас қилардик. Бу қнадай буюк неъмат эди. Аллоҳим! Гўё хаста ва ёрдам муҳтож у меас, биз эдик. Энди биз ундан дуо қилишини сўрай бошладик. Сўнгги кун, яъни Бароат кечасида ҳамма таёргарлигини кўриб тугатганди. Жуда ҳолдан тойган, зўрға гапирарди.

Айселда «ўлим енгиллашуви» бошланган эди.

Амина хоним иккимиз Айселда бир ўзгариш сезгандик. Яъни, тобора ўлими яқинлашаётган эди. Xалқ орасида «ўлим енгиллашуви» деган гап юради. Яъни, бемор ўлими яқинлашгач, ҳамма оғриқларни унутиб, енгил тортади ва қайсидир маънода тузалгандек бўлади. Айселда ҳам шу ҳолат кўринаётганди. Кучли зирқираган оғриқлар ичидаги Айселнинг азоблари гўё тўхтади ва ўзига келиб гапира бошлади.

Амина хоним сўзга аралашди.:
— «Ўлим енгиллашуви» тиббиётда ҳам муаммоли бир мавзудир,- дея изоҳ берди. Бу нарса тиббиётда инкор этиб бўлмас ҳодисадир. Ўлим дақиқалари яқинлашган инсонда кўпинча ақлий тиниқлик кучаяди. Беморларнинг ўлим олдидан аҳволи яхшилангани кузатилади. Бу воқеа жуда тез фурсатда содир бўлади. Ўпкаси тамом бўлган, нафас олиши қийин беморларда, кислород берилса ҳам нафас сиқилишидан қийналувчи беморларда ҳам сўнгги дақиқаларда ақлга сиғмас ҳодисалар юз беради. Ўлим енгиллашуви нима? Агар инсон фақат моддадан иборат бўлса эди, ўлими яқинлашгач, ортадиган физиопатологик жараёнлар изтироби, нафас олиш оғирлашуви кучайиб, инсон кучли оғриқлар гирдобида қолган бўларди. Аммо ҳаётда бунинг тескариси кузатилади. Йсира кутилмагнда беморнинг аҳволи вақтинча бўлса ҳам бир оз ўнгланади. Бу пайт инсон танасидаги руҳнинг сўнгги кучи юзага чиқади. Ҳақиқатдан ҳам ўлим гўё туғилишдек бир ҳодисадир. Бу сирни бизга билдириш учун Аллоҳ ўлим енгиллашувини беради. Бундай дақиқалрда ўлим енгиллашувидан ташқари оғриқ сезмаганларда ҳам онгли равишда ҳушёрлик бўлади. Узоқ ҳаёт саҳифалари бир-бир очилади. Янги бир дунё эшиги олдида гўро боқий дунёнинг муқаддимаси бошланади. Онг энг муҳим созъларни сўнгги нафасларда арз этади. Агар ўлим инсоннинг ниҳояси бўлсайди, бунинг бутунлай тескариси кузатилган бўларди.

Ҳалокати яқин қолган тана мазмун моҳиятини йўқотади. Руҳ эса ўлим енгиллашуви билан гўё янгилангандек бўлади. Бу руҳнинг борлиги,ўлимнинг ҳаёт ниҳояси эмас, бир ўзгариш эканига далилдир. Яна ҳам муҳими, ўлим олдидан инсоннинг ҳақиқатга, адолатга яқин бўлиш ҳикматидир. Ўлими яқинлашганда кўп чилик адашганлар йўлидан қайтиб, яқинларига жиддий ҳақиқатларни гапириши кўп учрайди. Инсоннинг фақатгина моддий мавжудот эмаслиги жуда муҳимдир. У баъзи ҳодисаларни олдиндан сезади. Бу туйғу ҳаммада учрайди. Фақат бу туйғуни амалда, моддий ҳолатда изоҳлаш мумкин эмас. Чунки дунёвий воқеалар вақт билан чегараланган. Илоҳий воқеаларда эса вақт чексиздир. Фолбинлик билан башоратни ажрата билиш керак. Руҳиятга бағишланган китобларда зобитларга оид минглаб воқеалар бор. Булар орасида самолёт фалокатларини олдиндан сезганлар, урушларда ўлими яқинлашганини билганлар кўп бўлган. Соғлиқдан муаммоси бўлмаганларнинг ўлим ҳақида хабар бериш ҳоллари кўп учрайди. Жаноби Ҳақ ўлим енгиллашуви билан қулига сўнгги имкониятни беради.

Буларнинг кўпи мўжиза эди. Абринур хоним Амина хонимни бу изоҳларини давом эттирди.

Айселнинг оғриқлари тўхтаб, ўзига келгач, бизларни ҳайратга слоган ўзгариш рўй берди. «Сув олиб кеелинг, таҳорат оламан», деди у. «Меҳмонларим келади, уларни таҳоратли кутиб олишим керак». Таҳорат олди. Аммо биз билан умуман қизиқмади. У энди бошқа бир оламнинг вакилидек, нигоҳи, ҳаракатлари бизга номаълум нарсаларга қаратилган эди. «Қара»,-деди. «Азон ўқиш бошланди. Бу мен учун ўқиляпти. Менга «таёрланъ, дея хабар беришяпти». Табиийки, бзи азонни эшитмасдик. Аммо Айсел дунёни тарк этган, бошқа бир оламда яшай бошлаганди. У кўп нарсаларни кўрар, эшитар,аммо унинг кўраётганларини биз кўрмасдик. Ўгирилди, тиз чўкди, қўлларини тиззага қўйиб катта иштиёқ билан азоннинг тугашини кутди. «Азон тугади», деди. «Энди мени олиб кетишга келишади». Ўзининг ҳаққига дуо қила бошлади.

Мени олиб кетишга онам келяпти.

— Ҳузурингга боряпман,Аллоҳим! Мени қабул қил.Сенга, буюклигингга ишонаман, иймон келтирдим. Сен мени яратдинг ва яна сенга қайтяпман.

Бир неча маротаба «онам келсин, онам келсинъ, деб такрорлади.
— Ким клесин?- дедим
— Сўрашяпти,-деди. Сени олиб кетишга онанг клесинми, бошқа бировми? Дея Мен онам келишини хоҳлаяпман. Онам келади...Бир дақиқа жим қолди. Келаётган товушга бутун диққатини қаратган эди. Ва шу аснода унинг юзига урилаётган нур бизнинг ҳам кўзимизни қамаштира бошлади. Биз ҳайрат ичида Амина хоним билан бир-бримизга қарардик. Айсел Xоним шу асно баланд овоз билан ҳаяжонланиб:»Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, Ла илаҳа иллаллоҳ...» дея такбир келтирди ва ортидан шаҳодат келтира бошлади. Биз бу ҳодиса қаршисида лол қолгандик. Мен карахт бўлиб қолгандим. Ўлим олдидаги бу ишлар иймонимни мустаҳкам қиларди. Соат учгача бошида Қуръон ва Жавшан ўқидик. Айсел ҳам ўқиётганларимизни такрорлашга ҳаракат қиларди. Мен Ёсин сурасини ўқирдим. Амина хоним эса Айселнинг тепасида парвона эди. Қибла томондаги деразада чақмоқдек бир нур порлади, хонани ёритиб юборди. Бунга иккимиз ҳам гувоҳмиз. Бу нур ёғдуси хонадаги ойдинликни босиб юборди. Жуда ажойиб ва ҳузурбахш нур эди у...Айсел бу нурни кўрар-кўрмас ўрнидан туришга ҳаракат қилди. Амина дарҳол унга ёрдамлашди. Айсел ҳаяжон ила қўлларини очди.
— Онажон! – дея бақриди. Сен! Сен келдингми, мени олиб кетгани?

Гўё онаси билан қучоқлашаётгандек қўлларини очди, бир-бирига қовуштирди ва бир муддатдан кейин Аминанинг қўлларига тушди.

Сўнгги дамда юмилиш арафасидаги кўзларида ҳам шундай бир ёрқин нур,лабларида ҳам бир ажиб табассум бор эди. Бу сўнгги нигоҳ чексиз азоб ва гуноҳларга бир видо, абадий ҳузурга эса бир салом эди. Сўнгги нафаси «Аллоҳу Акбар,Аллоҳу Акбар» бўлди...Жойига ётқиздик. Азобу изтиробларга хасталикка кўмилган бир умр ниҳоя топган эди. Азроил а.с. унга энг севимли кишиси бўлган онаси қиёфасида кўринган эдилар. Ундаги иймон тавбаси шу даражада юксак ва самимий эдики, Аллоҳ ҳузурига покиза, гуноҳлари кечирилган ҳолатда кетди. Иймонли бир ўлимнинг ҳақиқий гувоҳлари бўлдик.

Биз, биз нима бўламиз?

Абринур Xоним ҳаяжондан титрар эди. Абринур Xонимнинг сўнгги жумласи шундай таъсирчан ва ўйли чиқдики, хонадагиларни қалбларини ва кўзларини қайтадан ёшлантирди.

Эртага ўлим дақиқаларида бизнинг ҳолимиз нима кечади? Ҳар бир инсон ҳар куни юз марта ўзига шу саволни бериши лозим. Айсел Xонимнинг ҳаёти бизларга сабоқ бўлсин. Ҳар бир ақлли инсон бу сабоқни яхши ўзлаштиришга интилади. Чунки, иймонни асраш, иймон билан кетишдан-да буюкроқ саодат йўқдир. Бунинг учун бугундан ҳаракат қилмасак, эртага кеч бўлиши мумкин.