OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифXуршед Атовулло
Асар номиОлтин қурбонлик истайди (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Жаҳон/Тожик адабиёти
Бўлимлар
   - Сараланмаган
Муаллифлар
   - Xуршед Атовулло
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
ТаржимонЎринбой Усмон (Тожик тилидан)
Ҳажм93KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/10/08
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Олтин қурбонлик истайди (ҳикоя)
Xуршед Атовулло

Жамшид Ҳабиб янги фарзандлик бўлган ҳамкасби Шамидани кўриб келиш учун туғ-руқхонага шошарди. Бир йил олдин қомати озғин, лекин чиройли бу қиз такрор-такрор йўқ, бўлмайди, дейишига қарамасдан барибир ўзи билан ҳамқишлоқ бўлган бир тожирга турмушга чиқди. Унинг қаттиқ қаршилик кўрсатишига сабаб танлаган касбини ниҳоятда яхши кўриши ва оппоқ келинлик либоси юрак орзулари учун кафанга айланишидан чўчи-ши эди. У эри бошқа ишлашга қўймаслигидан ё ўзи оилавий масъулизтлар остида қолиб кетишидан хавотирда эди. Ана шунинг учун ота-онаси ва қариндошларининг киноя-кеса-тиқларига, сингилларининг ярим ҳазил-ярим чин қилиб «опажон, қачон бизнинг навбати-мизни олдинга сурасиз», дейишларига ҳам эътибор бермасди.

… Ўтган йили тўйдан бир ой олдин Шамиданинг отаси - ўрта бўйли, ҳали сочларига қормисол оқ толалар ёғилмаган киши Жамшиднинг ишхонасига келди. Аввалига журна-листнинг осилган қош-қовоғини кўриб, гапни нимадан бошлашни билмасдан тараддуд-ланиб қолди. Жамшиднинг чеҳраси очилиб, ҳеч кутилмаганда ундан меҳрибонлик ила ҳол-аҳвол сўрагач, ўзини қўлга олди:
— Иним, мен сизнинг олдингизга алланечук бир кулгили туюладиган илтимос билан келдим. Шамида йигирма бешга қадам қўйди, лекин совчиларни умидсизлантириб кузат-гани-кузатган. Мен унинг касбини яхии кўришини биламан, ҳозир демократия замони эканлигини, ҳеч кимни мажбурлаш мумкин эмаслигини яхши тушунаман. Лекин Сиз мени тушунинг, қишлоқ одамлари қизимнинг турмушга чиқмаётганлиги сабабини бош-қача, ўзларича изоҳлашади. Шамида ўзини ишга бағишлашни истайди, лекин шахсий ҳаёти нима бўлади? Агар Тожикистон Оврупо мамлакати бўлганда эди, мен унинг амали-ни жон-дилим билан қўллаб-қувватлардим. Лекин бизнинг урф-одатларимиз қизимнинг истакларини ўз доирасига сиғдирмайди. Ҳозир қизимизга лойиқ, ҳар томондан ўзига тинч, ўзимизнинг қишлоқлик бир йигит совчи қўйиб турибди. Қизимнинг ҳам у йигитга оз бўл-сада кўнгли бордек. Агар Сиз Шамидага бир марта насиҳат қилиб қўйсангиз, зора тўйини есак.

Шамиданинг отаси жим қолди. Жамшид бундан беш йил олдин биринчи марта олдига келган Шамидани кўз ўнгига келтирди. Ҳа, ўша пайтда журналист бу нозанин қизга ҳус-нидан фойдаланиб қолган ҳолда яхшигина эр топишни тавсия этганди. Журналистлик ин-соннинг жинсига қарамаслигини, эркак ва аёл бирдайин азоб-машаққат тортишига тўғри келишини таъкидлаганди. Оиланинг оғир юкини бирдай кўтариб ва касб машаққатини бирдай енгиб, яхши журналист бўлиб, мақсадига эришадиган аёллар оз топилади, деган-ди. Аслида ҳам бундайин бахтли аёлларни бармоқ билан санаш мумкин. Ҳаётини касбига бағишлаган кўпчилик журналист аёллар турмушда осудалик билишмайди.

Ўшанда Шамида унинг сўзларини индамасдан тинглади-да, рухсат сўраб чиқиб кетди. Жамшид энди қайтиб келмайди деган хаёлда эди. Лекин орадан пича вақт ўтгач Шамида қайтиб келди. У журналистнинг синовчан назарини сезиб, деди:
— Муаллим, мен касбни танладим.

Ўшандан буён беш йил ўтди. Шамида аста-секин журналистлар доирасида ўз «мен»ини пайдо қилди. Лекин ҳалигача ўрганиш учун вақт зарур эди, вақт…
— Агар менга бирон нарса боғлиқ бўлса, Шамида билан суҳбатлашаман, - Жамшид хайрлашиш мақсадида меҳмоннинг қўлини дўстона сиқди.
— У Сизнинг сўзингизни икки қилмайди, - Шамиданинг отаси жилмайди.

… Жамшид кечқурун Шамидани ишхоналари яқинидаги бекатда кўрди. У одатига кўра юзининг бир томонини қўли билан тўсган ҳолда гавдали, лекин бироз қорин қўйган йигит билан гаплашиб турарди. Улардан сал нарида хорижда тайёрланган машина турар ва эшиги очиқлигидан йигитники эканлигини сезиш мумкин эди. Машина ичидаги магнито-фондан Манижа Давлат айтаётган қўшиқ эшитиларди.

Журналистни кўрган қизнинг қулоқларигача қизариб кетди. Унинг авзоидаги ўзгариш-ни сезган Жамшид ошиқона суҳбатга халал етказдимми деган ўйга борди.
— Аллақачон куёвбўлмиш сенинг қайси ҳофизни ёқтиришинггача билиб олибди, қойил! – Жамшид йигитнинг қўлини совуққина сиқар экан, унга таҳсин айтаётгандайин елка тек-кизди ва тезда икковидан узоқлашди.

Эртасига Шамида ўзига берилган топшириқни бажараётиб, устма-уст уч марта хато қилди ва Жамшиднинг жаҳли чиқиб, уни олдига чақирди.
— Бор, тезда эрга тег. Сен энди ҳушингниям, ақлингниям йўқотгансан. Вактида сени жойинг бешикнинг ёни, журналистлик эмас, ўзингни ўзинг қийнамагин дея огохлантир-маганмидим.

Қиз аччиқ-аччиқ йиғлади. Чунки журналист унга гапираётганда бир ўзи эмас, бир неча ҳамкасби ҳам бор эди. Ҳамкасблар қизга истеҳзоли қараб туришарди.

Кечга яқин қиз Жамшиднинг олдига кирди.
— Муаллим, мен ишдан кетайми?
— Ҳа.
— Бошқа йўли йўқми?
— Йўқ ва бўлмайди ҳам. Ўзингниям қийнама, мениям.

Жамшид Шамиданинг кўзларидан дув-дув оқаётган ёшни кўриб, бироз юмшади.
— Муддатсиз таътилга чиқиш учун ариза ёз. Кейин кўрамиз.

Икки ҳафтадан сўнг Шамида тўйга таклифнома кўтариб келди. Уни ўз қўли билан Жамшидга бериш учун ҳеч журъат қила олмасди. Турди-турди-да, стол устига қўйиб кетди. Журналист унга бир назар ташлади-да, бир четга отиб юборди. Тўйга ҳам бормади.

Аслида тўйга бориш учун ҳафсаласи ҳам йўқ эди. Лекин тўйнинг эртаси Шамиданинг отаси катта дастурхон кўтариб келди.
— Сизнинг ишингиз кўплигини биламан. Манови Сизнинг насибангиз.

Жамшид ҳатто дастурхонни очиб кўрмади. Уни ҳамкасбларига тутқазиб, деди:
— Бугун ошхонага бормасликларинг мумкин.

… Ана ўша Шамида бугун ўғилчалик бўлибди. Унинг эри эрта тонгда газета идорасида пайдо бўлди.
— Муаллим, Шамиданинг хоҳишига кўра ўғлимизнинг отини Жамшид қўйдик.
— Содда! – Жамшид аччиқ табассум қилди, лекин туғруқхонага албатта боришга ваъда берди.

* * *

Шамида Жамшидни очиқ чеҳра билан кутиб олган бўлмасин, лекин унинг кўзларига қандайдир андуҳми, ташвишми парда ташлаб турганини сезиш қийин эмас эди. Журна-лист шогирдининг бундай руҳий ҳолатга тушишини илгарилари ҳам кўрганди. Ана шун-дай ҳолатларда Шамида кечгача лабида зўраки жилмайиш билан юрар, фақатгина уйига кетиш олдидан устодини ёлғиз топиб, гап очарди:
— Муаллим, бир қийин ташвишим бор, - у гапини давом эттирмасдан номаълум нуқтага кўз тикканча қоларди.

Бу гал ҳам эрини кузатиб турар экан, маъноли қараш қилди, лекин у ҳеч нарсани сез-масдан, уларни ёлғиз қолдиришни ўйлаш нари турсин, балки буйруқ бераётгандайин овозини кўтарди:
— Мен муаллимни кузатиб қўяман.

Жамшид туйғуларини зўрға йиғиштириб олди. Агар манови келинчак олдинги Шамида бўлганда эди эрини гап билан узиб-узиб олган бўларди. Лекин худди шу асно шогирднинг эрга тегишини ўшанда қанчалик оғир қабул қилганини сезганга ўхшади. Энди у фақат-гина кимнингдир айтганини қиладиган буйруғини бажарадиган одам бўлиб қолмасдан, Жамшиднинг ҳаётида ёпишмаган ямоққа ўхшарди.

Шамида эрига бошқа эътибор бермасдан жўшиб-тошиб ҳикоя қилишга тушди:
— Кеча ёш бир аёлни олиб келишди. Биринчи марта туғиши бўлгани учун анча азоб чек-ди. Кўп қон йўқотди. Тунги ўн бирларда ўғилчалик бўлди. Ака-укалари аллақаерлардан қон топиб келишди. Лекин қон бериш пайтида ҳамширанинг уйқуси келади ва аёлнинг томирига кўп ҳаво кириб, у ўлиб қолади.

Шамида жим қолди. Жамшид маъносиз қўл силтади. Аниқроғи, у бу ишораси билан «бундай бахтсиз ҳодисалар тез-тез юз бериб туради», демоқчи эди.

Лекин бирданига шогирдининг овози баландлашди:
— Биласизми, муаллим, ҳамшираларнинг айтишларича гўё у келинчак сал олдин олтин топиб олган экан…
— Нима? – Жамшид қаттиқ кулиб юборишдан ўзини тўхтатиб қолди. – Олтин?! Қаер-дан? Балки жавоҳирлар оролидан капитан Флинтнинг олтинларини топиб олгандир?
-Рост айтяпман. Эрталаб ўликни олиб кетишга келишганида у келинчакнинг онаси бир ўғлининг ёқасидан олиб «қизимнинг ўлимига сен сабабчисан, агар бегуноҳ қизни ўлдир-маганингда бундай бўлмасди», деди.
— Қайси бегуноҳ қизни?
— Бунисини билмайман.
— Муаллим, Шамида анчагина қўрққан. Шунинг учун оғзига келганини айтаверади, - Шамиданинг эри хотинига қараб норози жилмайди.

Шамида эрига ошкора нафрат билан жавоб берди:
— Қўрқманг, менинг қайта ишга чиқиш ниятим йўқ ва бундай қотилликларнинг чигили-ни ёзишга ҳунарим ҳам йўқ.

Жамшид эр-хотиннинг жанжал кўтараётганликларини кўриб, тезда орга кирди:
— Эринг сени эҳтиёт қиляпти. Сени аяши эса, яхши кўришининг белгиси. Мен кеча тун-да қандай воқеа юз берганлигини аниқлаш учун уриниб кўраман. Сен хотиржам бўлавер-гин.

* * *

Журналист ҳали туғруқхона эшигидан чиқишга улгурмасдан нотаниш овоз эшитилди:
— Жамшид!

У ортига қайтди. Қаршисидан оқ кийимдаги чиройли бир қиз келарди. Гарчи у таниш туюлсада, лекин Жамшид қизни қаерда кўрганлигини ҳеч эслай олмади.
— Танимадингизми? Мен Ситора бўламан. «Орзулар ўладиган пайтда» деган кечинма қиссангиз бор-ку, ўшанинг қаҳрамони – ҳамшира қиз мен бўламан-да. Энди эсладингиз-ми?

Жамшид қизариб кетди. Ҳа, у ёш умри хазон бўлган санъаткор Шаҳромнинг ўлими сирларини очишга ёрдам берган қиз эди.
— Салом! Бу ерда нима қилиб юрибсан? – Жамшид жилмайишга уринди.
— Филология куллиётининг иккинчи босқичида ўқийман. Сиртқида.
— Икки йилдан буён шу шаҳарда экансан, бир мартагина қўнғироқ қилсанг бўлмасмиди.
— Мен Сизнинг ҳаётингизда бошқа пайдо бўлмасликка аҳд қилгандим. Лекин нима қилиб юрганларингизни биламан. Шогирдингиздан хабар олишга келдингизми?
— Ҳа. Фарзандли бўлибди.
— Яхши қиз. Лекин битта айби бор. Ҳалигача касбини жиннилардек яхши кўради. Ҳатто эридан ҳам яхшироқ кўради.
— Хайр, вақт топсанг, бизнинг идорамизга ҳам бир боргин.
— Йўқ, идорангизга бормайман, лекин агар йўқ демасангиз, кечқурун Сизни ўзингниз суйган «Кант» ресторанига таклиф қиламан, - қиз чиройли жилмайдида, қўшиб қўйди. – Ҳаммаси менинг ҳисобимдан, Сиз ҳеч ташвиш тортманг.

Жамшид бир зум иккиланди-да, сўнг бепарво жавоб берди:
— Қабул. Кечқурун соат олтида «Кант»да учрашамиз.

* * *

Гўё бегоналар юзма-юз ўтиришгандайин ҳар иккови ҳам оғзига сув олгандайин эди. Биринчи бўлиб сўз бошлаш учун на униси, на буниси журъат қила олмасди. Ниҳоят Жам-шид чуқур оҳ тортди-да, қадаҳларни тўлдириб, синиқ жилмайди:
— Энди айтчи, ҳижрон, айрилиқнинг қадри не?
— Бошқа давом эттирмаслигингизни сўрайман, - алланечук бир қатъият билан деди Ситора.
— Нега?
— Икки йил давомида биронта одамга кўнгил қўя олмаганим сабабини биласизми? Нега Сизни унута олмаяпман? Биласизми? – қиз кўз қири билан суҳбатдошига қаради.
— Йўқ. Тўғриси, бу борада ўйлаб ҳам кўрмаган эканман.
— Ўша биринчи ва сўнгги учрашувимиздан кейин мен ўз-ўзимга Сизни ёшлик даври-мизнинг ғамгин хотира пучмоқларига топшираман, албатта топшираман, дея ваъда бер-гандим. Лекин бир воқеа юз бериб, Сизга бўлган меҳрим икки карра ошди.
— Балки азайимхоннинг олдига бориб-келганимдан хабаринг йўқдир? – Жамшид ҳазил-га олди.

Қиз бу гапни эшитмагандайин ҳиссиётга берилганча сўзида давом этди:
— Синглим Ҳабиба менга қараганда чиройлироқ, ҳушёрроқ эди. Унга уйланишни истай-диганлар кўп эди. Лекин Ҳабиба аввал олий ўқув юртига кириб ўқишни, сўнг турмуш қуришни орзу қиларди. Аммо ўн биринчи синфда ўқиётганда бир ҳаромзодага ошиқ бўлиб қолди. Мен у лаънати синглимнинг кўнглини қандай топганлигини билмайман, лекин ундан ўн ёшга яқин катта бўлишига қарамасдан ҳаммага маъқул эди. Ҳатто мен ҳам унинг ошиқлик ҳақидаги тўқималарига ишонгандим. Лекин бошга келганни кўз кўрар экан. У лаънатининг хотини, тўртта боласи бор экан, Ҳабибани ҳомиладор қилди-ю, қора-сини кўрсатмай кетди, ярамас.Уни қидиришларим беҳуда кетди, айтишларича Россиянинг аллақайси бир гўрига кетган экан. Мен синглимнинг у лаънатидан орттирганини йўқо-тишини ва бошидан ўтганларни тезроқ унутишини қанчалик истамайин, бўлмади. Бир куни эрта тонгда уйғониб, Ҳабиба ётган ўринни бўш кўрдим. Юрагим ҳовлиққанча уни қидиришга тушдим. Ҳеч қаерда йўқ эди. Ниҳоят, эгаси йўқ, бузилиб ётган бир оғилга кир-сам… У ўзини осибди. Ҳатто ўлим билан юзма-юз келганда ҳам синглим очилмай хазон бўлган ёшлик ишқининг нишонаси – олти ойлик боласидан айрилишни истамабди. Бир тобутда икки ўлик кўтарилди. Бир қабрга ёшгина қизнинг покиза ишқи ва бир номарддан қолган нишонани кўмиб келишди… Бу ҳодисадан сўнг анчагача ўзимга келмадим. Уй мени чақиб-чақиб оларди, қаерга қарамайин, ёш умри хазон бўлган синглим ҳақида сўз-ларди. Тоқат қилиб-қилиб, Душанбега келдим. Икки йилдан бери шу ердаман, - қиз бир зум жим қолди-да, сўнг гапида давом этди.- Мен шеърнинг давомини ўқимаслигингизни нега сўрадим, биласизми? Биласизми, кейинги мисраси қандай?
— Худо ҳақи билмайман, - Жамшид ғамгин ҳикояни эшитиб алланечук паришонхотир ўтирарди. – Мен бир мисрани биламан, холос.
— Давоми « Кел, бир-биримизнинг қадримизга етайлик». Мен Сизнинг иккиюзлама бўлишингизни истамайман, мен тирик эканман, ишқингиз қалбимда бўлишини истайман, лекин ҳеч қачон бундан фойдаланишни истаманг.

Жамшид мавзуни ўзгартириш учун ва бундай мусибатлар оз эмас, деган маънода сўзни бошқа томонга бурди:
— Кеча тунда фарзанд кўраётиб, дунёдан ўтган аёлнинг ҳам бахти қора экан. Тиб ҳам-ширасининг айби билан дунёдан ўтди, дейишяпти.

Жамшиднинг назарида Ситора ўзининг хаёлидан титроққа тушаётгандек туюлди. Лекин у хотиржам, бепарво қўл силтади-да, жавоб берди:
— Бундай ҳодисалар бўлиб туради. Қон бераётган пайтда ҳамкасбим Нодирани уйқу босади. Аёлнинг қон томирига ортиқча ҳаво киради-да, у ўлади. Айтишларича у олтин топган экан ва бирон баҳона билан дунёдан ўтарди-да.
— Сен бу афсоналарга ишонасанми? - Жамшид синовчан сўради.
— Шамол бўлмаса, дарахтнинг шохи қимирламайди.
— Нега сен у аёл ҳақида бунчалик аёвсиз гапиряпсан? Балки сенинг синглинг ҳақида ҳам кимдир шундай раҳмсизларча гапирар.
— Мен бундай одамнинг тирик бўлишини истамайман, - Ситора совуққонларча деди. – Менинг унга куйинмаётганлигимнинг сабаби… у ўша ҳаромзоданинг синглиси экан. Синглимнинг хунига хун тўлашди. Мен буни эрталаб ўликни олиб кетишаётганда билдим. У лаънати шу ерда эди.
— Бир кишининг гуноҳи учун бошқа бир инсонни гуноҳкор деб билиш яхши эмас, - Жамшид хаёлга берилганча пичирлади.
— Турадиган вақтимиз бўлдими, дейман. Мен кеча навбатчи эдим. Уйқум келяпти, - деди Ситора бирданига кескин-кескин.

Улар шу тарзда бошқа бир сўз демасдан, бош қимирлатиб хайрлашишди. Жамшид ик-ковининг орасида тубсиз жар пайдо бўлганини ҳис қиларди, лекин бу совуқлик, айрилиқ-нинг сабаби ким ё нима эканлиги ҳақида бир сўз дея олмасди.

* * *

Тонгда Шамиданинг қўнғироғи Жамшидни уйғотиб юборди:
— Муаллим, вафот этган Гулнисо деган аёл чиндан ҳам археологик қазилмалар учун аж-ратилган майдонда олтин топиб олган экан. Ўша ерга экин экишган эканда. Гулноз ер чопаётган эканми, ишқилиб, ўша ерда ишлаётган эканда. Заркент туманининг Шоддара деган қишлоғида. Бир кўзача олтин топган экан. Уни эрига кўрсатиб, акаларига олиб борибди. Бу ерда яна битта қотиллик қиссаси бор, - ҳаяжонлаганидан Шамиданинг овози титрарди.
— Ҳозир етиб бораман, - Жамшид уйқусираб жавоб бергач, ўрнидан турди. Кийимини кийди-да, шоша-пиша юз-қўлини ювиб, туғруқхонага отланди.

* * *

Бош ҳаким Жамшиднинг саволларига қовоқ уйганча жавоб берди:
— Биз бу ҳодисани текшириб чиқдик. Аслида қон бериш пайтида ва у тугагач, бемор ўл-майди. Лекин Гулнисо ҳушсизларча қўлини чўзади ва найча узилиб, томирига ҳаво киради.
— Агар найза узилган бўлса, балки қон қуйиш мосламаси ағдарилиб кетгандир?
— Ҳа. Мослама ағдарилиб, ҳатто стол устидаги чойнакни пастга тушириб юборади.
— Тиб ҳамшираси бу ағдар-тўнтардан чиқкан овоздан ҳам уйғонмайди, шундайми?
— Йўқ… Хайр, ака, ҳамширани совуққонлиги учун ишдан ҳайдадик, яна нима қилайлик? - ҳаким зарда қилди.

Жамшид ҳеч нарса демасдан Шамиданинг хонаси томон кетди.
-Кимдир барча духтурлар ва ҳамшираларга Гулнисо тўғрисида гапиришни таъқиқлаб қўйибди. Ҳамма қўрқа-писа гапиради. Бу ерда бирон-бир даҳшатли сир бор. Айтишлари-ча Гулнисонинг янгасини бир ҳафта олдин ўлдириб, дарёга ташлашган экан.

Худди шу лаҳза Шамиданинг эри хонага кириб келди. У эрта саҳарлаб журналистни хотинининг олдида кўриб, авзои ўзгарди. Лекин ҳеч нарса демасдан совуққина саломлаш-ди. Жамшид бу муносабатга аҳамият бермасдан ташқари чиқди.

Ситора ҳали ишга келмаган экан. Журналист унинг телефон рақамини олмаганига пушаймон чекди. Навбатчи ҳамширадан унинг қачон ишга келишини сўрар экан, ажойиб бир маълумот олди.
— Кеча қўнғироқ қилганди, қандайдир иши чиқиб қолибди, туғилган ерига – Заркент-га кетар экан.

Жамшид ишхонасига келиб, ҳамкасблари билан хайрлашиб Шоддарага отланаётганда яна Шамида қўнғироқ қилиб қолди:
— Муаллим, менинг эрим ҳам Заркентга бормоқчи, Сиз бунга ҳайрон бўлмаяпсизми?

Шамида шундай дея қандайдир бир қўрққандайин гапини давом эттирди:
— Ўзингизни эҳтиёт қилинг, илтимос…

* * *

Жамшид аввал хотинининг ишхонасига борди. Нўшофарин кутилмаган ҳодиса ҳақида-ги қисқа ҳикояни эшитгач, илтижога тушди:
— Илтимос, борманг! Кўнглим қандайдир бир ёмон ҳодиса юз беришидан хавотирда. Ахир бугун катта ўғлимизнинг туғилган куни…

Лекин журналист одатига кўра ўжарлик қилди.
— Мен боғчага бориб, ўғлимни табриклайман. Сен ҳамма нарсадан хавотирланаверма. Анчадан буён тузукроқ нарса ёзганим йўқ. Бирон яхшироқ детективга мавзу чиқиб қолар. Борди-ю… Ситорадан хавотирланаётган бўлсанг, - Жамшид кўзларини ўйнатди. – Бу гал уни армонда қолдириш гуноҳ.
— Ўша Ситора қуриб кетсин. Сиз бундай номаъқулчиликларни биринчи марта қилаёт-ганингиз йўқ. Лекин менинг бахтимга қўлга тушира олмаяпман.
— Руслар айтганларидек « Не пойман, не вор», яъни қўлга тушмаган ўғри, ўғри эмас.,- Жамшид кулганича Нўшофарин билан хайрлашиб, сафар анжомларини олиш учун уйига жўнади.

Боғчага борганида катта ўғли отаси олиб келган совғага ғамгин қараганча деди:
— Онам отангнинг хотини иш, онаси иш, синглиси иш, дейдилар. Бугун уйга борсам онамга отамнинг болалари ҳам иш, дейман…

Жамшид овози борича кулиб, ўғлини қучди, осмонга отиб, эркалади ва хайрлашди.

Кичик ўғли у олиб борган машиначани ўйнаганча хурсандлигидан отасининг кетаёт-ганлигига эътибор бермаслигини кўриб, у билан хайрлашганда соат кундузги бирга яқин-лашиб қолганди.

Боғчадан чиқиши биланоқ у ерда турган такси белгиси туширилган машинани кўриб, қувонганча ўтирди. Шу он кўнглидан бир шубҳа визиллаб ўтди: «Бу ерда бирон марта такси тўхтаб турганини кўрмаган эдим. Шаҳарда бўлса, биронта такси Суғд вилоятига тегишли «02» рақами билан юрмайди».

Лекин бахтига қарши бу шубҳа жуда тез тарқади. Ҳайдовчи йўловчининг хавотирини сезгандайин деди:
— Мен аслида Заркент туманига бормоқчи эдим. Иккита йўловчим бор. Учинчи одам мана шу боғча олдига келмоқчи эди. Ҳалигача дараги йўқ.
— Шундайми? Агар йўловчиларингиз тайёр бўлса, бирга кетар эканмизда. Мен ҳам Заркентга бормоқчиман.
— Заркентнинг қаерига? –ҳайдовчи шунчаки сўрагандай бўлди.
— Шоддарага.

Жамшид ҳайдовчининг қанчалик хунук тиржайганини кўрмади…

* * *

Назорат нуқтасидан ўтишаётганда ҳайдовчи йўл назорати ходимига ўн сомоний узат-ганда , у пулни индамасдан олиб, машина, ҳайдовчи ва йўловчиларнинг ҳужжатларига заррача эътибор бермасдан ўтказиб юборар экан, Жамшид икки йўловчи ва ҳайдовчига тузукроқ разм солиб, уларнинг афтлари ўхшашлигини сезиб, кўнглида ғашлик ҳукм сур-ганида аллақачон кеч бўлганди. Варзоб туманининг Зардеҳ қишлоғи яқинида ҳайдовчи қандайдир бир баҳона топиб машинани тўхтатди. Журналист сигарет чекиш учун пастга тушди ва атрофдаги чиройли манзарага тикилиб қолди. Икки йил олдин Шаҳром мана шу минтақада ўз жонига қасд қилганди. Жамшид хотираларга берилиб кетиб, оқ дўппили йўловчининг ортидан пусиб келиб, бошига узун темир билан қаттиқ туширганини сезмай қолди. Журналист букчайиб қолар экан, йўловчи олдига ўтиб қаттиқ тепди. Йўлдошлари-дан қайси бирининг қўлида пичоқ ялтилларди. Биттаси тиззасига темир билан урди. Жам-шиднинг кўкраги қаттиқ оғриб, қўли иссиқ қонга тегди.

«Шаҳромнинг ўлган ери. Бир пайтлар қани эди мен ҳам мана шундай кўркам бир ерда жон берсам, дея орзу қилардим, - Жамшиднинг кўнглидан аламли ўйлар ўтарди. – Лекин Шаҳром нима учун ўлаётганини биларди, мен-чи, нима сабабли жон бераётганимни ҳам билмасдан ўлиб кетяпман».

У бутунлай ҳушидан кетаётганда ҳайдовчининг овози аранг қулоғига чалинди:
— Тезда жарга ташланглар, орқадан қандайдир машина келяпти.

* * *

Пойтахтдаги «Н» тумани жиноят қидирув бўлими бошлиғи полковник Шоҳин Азизов ва терговчи Омонов Жамшиднинг эшиги олдида бир зум тўхтаб қолишди. Ичкаридан болаларнинг ўйин-кулгилари овози эшитиларди.
— Нўшофаринни чақириб, воқеани тушунтирамиз ва баёнотини оламиз, - деди Омонов.
— Агар шундай қилсангиз, мендан катта бўлишингизга қарамасдан пешонангизга битта ўқ жойлайман, - Азизов совуқ ва қаҳр аралаш гапирди. – Болаларнинг нима гуноҳи бор? Нега уларнинг завқли ўйинларини бузамиз?
— Ахир уларнинг оталари жон берай деб ётибди, у ўлимидан олдин бир марта бўлсада болаларининг дийдорига тўйиб олсин, - терговчи алланечук чўчигандайин гапирарди.
— Агар Жамшид жарроҳлик амалиёти пайтида вафот этса, билиб қўй, бугуннинг ўзи-даёқ Шоддараларинг гўристонга айланади.
-Унда нима қиламиз?
— Мен боланинг туғилган куни учун совға олиб келдим. Гўё табриклаш учун келдим, бошқа ҳеч нарса.

Агар Омонов Азизовнинг феъл-атворидан хабардор бўлмаганида, агар унинг кимсан «шеф»нинг ўзига куёвлигини билмаганида, агар бу одамнинг Жамшидга нисбатан қанча-лик меҳру муҳаббати борлигини эшитмаганида эди, балки ҳозир воқеа бутунлай бошқача тус олиши мумкин эди. Лекин ҳозир итоат қилганча Азизовнинг қўлидан каттагина айиқ-чани олдида, эшик қўнғироғини босди.

Нўшофарин аввалига уларнинг икковига хавотирлик билан тикилди, лекин совғани кўриб, хижолат тортди.
— Келинглар, келинглар, Жамшид акамнинг тўсатдан зарур ишлари чиқиб қолиб, Зар-кентга кетдилар.

Уй тўла меҳмон эди. Жамшиднинг катта укаси бир зумда меҳмонларнинг олдини ноз-неъматларга тўлдирди. Омоновнинг томоғидан ҳеч нарса ўтмас ва у турли баҳоналарни ишлатиб, ҳамсабоғи бўлган аёлдан Жамшиднинг қаерга ва қачон кетганини сўрарди. Азизов бўлса, бепарвогина болалар билан суҳбатлашиб ўтирарди.
— Кейин сен мениям олиб боргин, томоша қилиб келаман, демадингми? – полковник Жамшиднинг кичик ўғлини бағрига босиб, меҳрибонлик билан сўради.
— Йўқ, дадам менга мошинча олиб келдилар. Кейин битта таксига ўтириб кетдилар.
— Такси?
— Ҳа, қизил такси. Соқоли оқ битта одам дадамнинг сумкаларини мошиннинг орқасига қўйди. Буни холам ҳам кўрдилар.Дадам холамга боғча пули бердилар. Холам дадамларни кузатиб кўчагача чиқдилар.
— Нўшофарин, менимча бу ўғлинг сенга қараганда боғча холасини яхши кўради. Нуқул холасини гапиради, - кулди полковник ва шундай гап орасида сўраётгандай сўради. – У чиройли холангнинг оти нима экан?
— Содиқова Салима Худойиевна, - бола бурро жавоб бериб, ҳаммани кулдирди.

Азизов ва Омонов яна пича ўиришгач, хайрлашиб чиқиб кетишди.

Шоҳин Жамшиднинг уйидан узоқлашишгач қўл телефонидан ҳамкасбларига кўнғироқ қилди, ҳол-аҳвол сўради ва тезда Салима Содиқовани топишларини тайинлади.
— Маориф мудирига қўнғироқ қилиб, боғча мудирасининг яшаш манзилини аниқла. У Содиқовани ернинг тагидан бўлсаям топиб беради.

Шундан сўнг Азизов «Қарияи боло» беморхонасига қўнғироқ қилиб, ким биландир гаплашди-да, Омоновга ўгирилди:
— Жамшиднинг жони ҳалигача қил устида экан. Пичоқ урганларидан ташқари устига битта оёғини синдиришган ва бошига қаттиқ уришган. Ҳалигача ҳушига келмабди.

Азизов бу гапларни айтгач, айбдорлардек жилмайди:
— Менинг қўполлигим учун кечир, лекин боланинг туғилган кунини мотамга айлан-тириш учун маънавий ҳуқуқим йўқ эди.
— Шоддарага бориш учун Жамшид нима деган бўлса, мен Нўшофариндан билиб ол-дим. Биз ҳозир туғруқхона бош ҳакими билан ҳам суҳбатлашишимиз зарур. Менимча, калаванинг учи шунда, - деди Омонов гўё Азизовнинг узр сўраганини эшитмагандайин.
— Қўнғироқ қилайми? – деди Шоҳин.
— Ҳали Жамшиднинг уйига бормасимиздан олдин мен йигитларга бош ҳакимни топиш тўғрисида топшириқ бергандим. У иш жойида бизни кутиб ўтирибди. Шунингдек, Айний туманидаги назорат нуқтасидан Жамшидни олиб келган машина ҳайдовчиси кўрсатма-лари бўйича ўша машина ва йўловчилар ҳақида маълумот етиб келган бўлса керак.
— Ундай бўлса, беморхонага борамизми? - сўради Азизов ва Омонов тасдиқлагандайин бош тебратди.

* * *

Жарроҳ-профессор Азизов ва Омоновга Жамшиднинг олдига киришга рухсат берганида соат миллари кундузги 12 ни кўрсатиб турарди. Журналистнинг бутун бадани боғлаб таш-ланганини кўрган ҳар икки милиса ходими бир-бирига хижолатли боқди. Лекин Жамшид-нинг ҳар доимгидай сокин овози уларни бу ноқулай ҳолатдан қутқарди.
— Менимча, бу вазиятимдан фойдаланган ҳолда Омонов бу гал отини олға чоптиради-ёв.

Омонов жилмайганча сўради:
— Биз билан гаплашишга кучинг етадими? Мабодо соғлигинг ёмонлашадиган бўлса…
— Мен бир соатдан буён телефонда гаплашяпман. Аслида сенда бор маълумотни мен олдинроқ билиб олганман. Бу гал ҳам зиёфат сенинг ҳисобингдан бўлади, деб қўрқаман.
— Сиз соғайиб кетиб, ўрнингиздан туринг, битта эмас, бешта зиёфат мендан, - Азизов эски дўстларнинг суҳбатига хушҳоллик билан қўшилди. – Худо ҳақи, агар бирон нохуш ҳодиса юз берганда Шоддарани ер билан яксон қилардим.
— Яхши, Жамшид, кел, қарталарни очайлик, - Омонов курсига ўтириб, папкасини очди. Шоҳин бўш каравотга, бемор билан юзма-юз ўтирди. –Ҳамма фожианинг бошланаши, аниқроғи бу шум ҳодисанинг маркази - беморхона. Сен янги кўзи ёриган ҳамкасбинг Ша-мидадан тунда ҳамширанинг айби билан вафот этган аёл тўғрисида эшитгансан. Кечқурун бир тиб ҳамшираси билан бу борада гаплашгансан. Биз у ҳамширани топа олмадик. Лекин Нўшофариннинг айтишича бу суҳбатдан сўнг сенга Ситоранинг синглиси ҳалиги бемор-хонада ўлган аёл – Гулнисонинг акаси айби билан ўзини осгани маълум бўлган. Бу икки фожианинг бир-бирига боғлиқлиги ҳақида исбот топилганича йўқ. Ўша тунда Ситора Гулнисонинг хонасига бирон марта кирган эмас. Бу далилни Ситора даволаётган, туни билан мижжа қоқмаган бемор ҳам тасдиқлади. Эртаси куни тонгда сен Шамиданинг қўн-ғироғидан сўнг Заркентга йўл олдинг. Ўша телефон суҳбатидан бизга қанчалик маълум бўлишича Гулнисо экинзорда ишлаётиб, олтин топиб олади. Заркент ички ишлар бўлими-нинг барча ходимлари у ердаги одамларнинг уйларини текшириб чиқишади, лекин ҳеч ким олтин ҳақида эшитмаган, бу гаплардан сира хабари йўқ. Сен таксига ўтириб Шод-дарага жўнадинг. Биз сен кетган таксини топдик. Уни ўша тонгда, тахминан соат ўнларда бир номаълум одам Суғд вилоятида яшайдиган кишидан икки баравар нархига сотиб ола-ди. Машинани сенинг жонигга қасд қилинган ердан тахминан уч километр юқорироқдаги ердан топдик. Ҳайдовчи ва йўловчилар машинани жарга итариб юбориб, ўзлари ғойиб бўлишади. Ҳозирча биз уларни топа олмадик.
— Машина жарда, мен беморхонада, ҳайдовчи ва ака-укалари Россияда мардикорлик қилишяпти, - кесатди Жамшид. – Балки мен уйқуда ётганимда ўзимни ўзим шу ҳолга солгандирман?
— Ака-укалари? Буни қандай исботлайсан? – Омонов ўртоғининг кесатиғини сезмаган-дайин сўради.
— Уларнинг учовиям ё ака-ука эдилар, ё яқин қариндошлар, - деди қатъийлик билан Жамшид. – Бир-бирларига жудаям ўхшашишарди.
— Таксини боғча тарбиячиси, ўша машинани сотган суғдлик одам кўришган. Қизиғи, у такси Сиз боғчага киришингиз билан пайдо бўлган. Балки ортингиздан тушишгандир? – Шоҳин луқма ташлади. – Шунингдек Сизни беморхонага олиб келган ҳайдовчи ва унинг машинасининг орқа кабинасида ўтирган қиз Сизнинг жонингизга қасд қилишаётганини аниқ кўришган. Ҳайдовчи қўрқиб, орқага қайтмоқчи бўлади, лекин йўловчи қиз улар ури-шаётганлари йўқ, суҳбатлашишяпти, дейди. Орқадаги машина яқинлашиб келгач, анови-лар Сизни жарга ташлашади-да, қочиб қолишади.
— У қиз ким экан? У ҳозир қаерда? Оти нима экан? – хаёлчан сўради Жамшид.
— Ўзини Шоҳиста Кабирова деб таништирибди. Афсуски, уни бошқалар сўроқ қилиб, жавоб бериб юборишибди. Мен ҳайдовчини сўраш билан банд эдим. Лекин қизнинг яшаш манзилини ёзиб олишган.
— Эртага кўрибсизки, у ерда бошқа одам яшайди ва у қиз Россиянинг қайси бир бозори-да кабоб ё сомса сотаётган бўлиб чиқади. Сенинг ўрнингда бўлганимда у қизга жавоб бер-масдим. Сурати борми?
— Бахтимизга сурати бор, - жавоб берди қувонч билан Шоҳин, - менинг бир одатим бор, суратини олмасдан бурун биронта гувоҳга жавоб бермайман.

Полковник қўлидаги папкадан сурат олиб, журналистга узатди. У ва Омонов икков синчковлик билан Жамшиднинг чеҳрасига тикилишди. Журналист суратга совуққина қаради-да, пичирлади:
— Мен у эканлигини билардим.

Омонов тезда қўл телефонида кимнидир чақирди-да, буйруқ берди:
— Гувоҳ Кабировани тезликда топинг!
— Уни тополмайсан, Омонов, тополмайсан! Зиёфатга ваъда бер, менинг айрим қонун-бузишларимга кўз юм, бу можаронинг сирини икки кунда топиб бераман.
— Жиноий иш генералнинг қўлида, - Омонов Шоҳинга қараб ғулдуллади. - Қўлимдан ҳеч қандай ёрдам келмайди. Агар айбинг бўлса, бу гал жавоб берасан, дўстим.
— Генерал Жунайдовнинг куёви ёрдам бера олмайдими? – Жамшид Шоҳинга синовчан боқди.
— Агар оғир гуноҳ бўлмаса, ҳал қиламиз, - жавоб берди полковник.
— Болаларимнинг қувончини мотамга айланишига йўл қўймагани ва зиёфат ваъдасини бергани учун мана шу Шоҳинни дея у фожиалар туркумининг асл сабабини топаман, - Жамшид ғамгингина кулди. – Сиз бир неча кечириб бўлмайдиган хатога йўл қўйгансиз.

Биринчиси, фожиа маркази беморхона эмас, балки бир ҳафта илгари номаълум одамлар томонидан ўлдирилиб, дарёга ташланган аёл - тўрт боланинг онаси. Бу иш қотиллар томонидан пул берилиб, суд экспертининг оғзи ёпилгач, ўз жонига қасд қилиш дея эълон этилди. Иккинчиси, Сиз тезликда Шоддарага боришингиз керак эди. Аллақачон генерал Жунайдовнинг бевосита ҳимояси остида, мен у кишига жиноий иш ҳақида телефон орқа-ли ҳикоя қилгандим, бир неча нафар журналист туман ички ишлар бўлими ходимлари билан биргаликда иш олиб боришяпти ва ҳар соатда текшириш натижалари ҳақида менга билдириб туришибди. Учинчиси, кўп нарсани билган, бир қотиллик ва ҳамда бир суи-қасдга бевосита гувоҳ бўлган одамга нима учун жавоб бериб юборганликларингни бил- майман. Кўнглим сезиб турибди - ҳозир у ҳам Шоддарада. Мени беморхонага олиб келган қизни назарда тутяпман. Ситора туғруқхонада тиб ҳамшираси бўлиб ишлайди ва бўлиб ўтган воқеадан бошдан-оёқ хабардор. Тўртинчидан аввалги икки аёлнинг қотиллари ва суиқасд қилганлар Шоддарада бўлишлари турган гап, улар бир неча кун олдин қишлоқ-дан чиқиб кетишмаган эди. Улар ёлғиз эмас, балки олтинга харидор бўлган одамларнинг уч-тўрттаси ҳам улар билан бирга чиқар. Мен уч қотиллик ва суиқасд битта гуруҳнинг қўли билан қилинган ва уларнинг марказда суянганлари бор, деб ўйлайман. Бешинчидан, агар бемалол бўлса, менга икки-учта қўриқчи беринг. Ўша уч одамнинг афти менга яхши таниш бўлгани учун уларнинг мени «кўриб кетиш» учун келиб қолишларига ишонаман.

Жамшид бир зум тин олди ва яна сўзлай бошлади:
— Уч қотиллик ва бир одам ўлдиришга уриниш, - Жамшиднинг овози баланд янгради. – буларнинг ҳаммаси қаерда эканлигини ҳеч ким билмайдиган олтинларни деб! Олтинлар сири ўша биринчи қабрга кўмилган. Агар қабр очилса… - шу пайт Жамшиднинг қўл теле-фони жиринглаб қолди ва ҳар икки суҳбатдоши журналистнинг ранги оқариб кетганини кўришди.

Жамшид телефонни бир четга қўйиб, Шоҳиндан сўради:
— Азизов, сен «Хазиналар ороли» китобини ўқиганмисан?
-У менинг севимли асарим, - деди полковник.
— Унда бир ажойиб шеър, қароқчиларнинг олтин топишга бағишланган шеъри бор.

Ё, хо-хо, бир шиша ром,

Ич, сенга иблис ёрдамчи бўлиши учун.

Ё, хо-хо, бир шиша ром.

Биласизми, тўрт боланинг онаси бўлган аёлнинг ўлиги қабр йўқ. Ишонасизми? Жасад йўқолибди! Кимдир олтин жасаднинг қорнида деб ишонибди., - Жамшид бирдан қаттиқ кулишга тушди. Кўкрак қафаси устидан сал юқорироққа санчилган пичоқ яраси устига боғланган оқ дока қизил тусга кира бошлади. Профессор югурганча кириб, ҳар икки тер-говчини чиқариб юборди.

* * *

Азизов ва Омонов елиб бораётган хизмат машинасида Шоддарага кириб боришгани-да, бир гуруҳ журналистлар юк машинасига ўтириб қишлоқдан кетишди.
— Биз кеч қолдик, кеч. Жамшид шу ерда ҳам биздан ўзгирлик қилди. Бу журналистлар беҳуда қишлоқдан чиқиб кетишмаяпти. Бундан чиқади, энди ҳамма нарса маълум.
— Уларни тўхтатиб, сўраб кўрсакчи, - деди Шоҳин.
— Қора кунга қолма тағин. Сўз эркинлигига ҳужум, журналист ҳуқуқларининг топта-лиши ва яна бошқа ўнлаб қоралашлар йил бўйи газета саҳифаларидан тушмайди, - ош-кора нафрат билан деди Омонов.
— Адашасан. Олтин қаердалигини ҳеч ким билмайди. Аммо мен биламан, - Шоҳиннинг лабига ғолиб табассум югурди. – Тиб ҳамшираси Ситоранинг синглиси қабрини очиши-миз зарур. Мантиққа кўра у ҳам олтин қурбони бўлган. Ўша тунда Гулнисога қараб турган ҳамшира Нодира қизиқ бир маълумот берди. Тўғриси, Жамшид ўзи билган барча далил-ларни очиқ-ойдин айтмаётганлигини сезган бўлсамда, ҳеч нарса демадим. Гулнисо гўё ўлимини сезгандек экинзорда ишлаб юрганида олтин тўла кўзача топиб олганини ҳикоя қилади. У кўзачани ўзига яхши муносабатда бўлмаган эридан яшириб, акаларига олиб бориб беради. Сингилларининг олтин топганидан акаларининг ҳаммаси хабардор бўлади. Гулнисонинг катта акаси – Самандар олтинни маъшуқаси Ҳабибага – Ситоранинг синглисига олиб бориб беради. Ҳабиба Самандарнинг хотини борлигини эшитгач, йўлини топиб у аёл билан учрашади. Гап келганида Самандар ўзига қаттиқ ишонишини, агар ишонмаганда шунча олтинни олиб бориб бермаган бўлишини қистириб ўтади. Аёл бу борада эрининг укаларига айтади. Улар Самандарга олтинни топиб берасан дея таҳдид қилишади. Самандар Ҳабибадан олтинни қайтариб беришини, йўқса уни ўлдиришини айтади. Лекин қиз агар унга уйлансагина, олтинларни қайтариб бериши ҳақида шарт қўя-ди. У киши Россияга қочиб кетади. Унинг хотини қилган ишларидан пушаймон чекиб, яна Ҳабибанинг олдига боради. Самандарни бир дунё бойлик билан ҳам ўзига оғдириб ола ол-маганини кўрган Ҳабиба олтинларни унинг хотинига бериб юборади. Ана шундан сўнг номаълум одамлар Ҳабибани тунда уйидан олиб чиқиб кетишади ва осишади. Улар олтин-ни Ҳабибада деб гумон қилишган.
— Демак, у ўзини ўлдирмаган? Сен буни қаердан биласан? - сўради Омонов.
— Бу ҳақда Ситора Нодирага айтган экан. Лекин у нега синглисининг қотилларини жазога тортиш учун уринмаган, буниси энди менга ҳам қоронғу.
— Балки Самандарнинг хотини бало келтиргани учун олтинларни Ҳабибанинг қабрига кўмган чиқар, лекин нега уни ўлдиришган?
— Балки Самандарнинг хотини олтинлар ҳақида кимгадир лақиллаб қўйгандир, балки бошқа бирон сабаби бордир. Ҳалигача бу бизга маълум эмас, - машина қишлоқ мактаби олдида тўхтагач Шоҳин жавоб берди.

Машинани кўрган икки нафар милиса яқин келишди. Омонов туман ички ишлар бўлими бошлиғини сўради.
— Вазир телефон қилгач бундан бир соат олдин беш нафар милиса ходими, тиббий-суд экспертиза ҳаяти ва уч нафар қўлга олинганлар билан Душанбега кетишди, - деди мили-салардан бири.
— Қайси вазир телефон қилди? - сўради полковник.
— Генерал Жунайдов, - жавоб берди иккинчи милиса.

Шоҳин ичидан отилиб чиқаётган аламни зўрға босиб, қўл телефонида рақам терди. У тарафдан Жунайдовнинг хотиржам овози эшитилди:
— Менимча, сенга ва Омоновга Шоддарада қиладиган иш қолмаган. Тезда қайтиб келинглар. Эртага эрталаб соат саккизда ишда бўлинглар.

Азизов генералнинг топшириғини шеригига етказар экан, деди:
— Ҳар ҳолда Ҳабибанинг қабрига бир бормаймизми?
— Ақлли фикр, - Омонов полковникнинг елкасига қўд ташлади.- олтинни биз топамиз.

Омонов милисалардан бирига уларни Ситоранинг қишлоғига бошлаб боришни айтди.

Ҳар иккала терговчини ҳаяжон босаётганиданми, йўл бўйи бир-бирига икки оғиз гап қотмади. Қабристонга етиб келишганда қоровул чол ғулдуллади:
— Яна милисалар? Яна қабр очасанларми?
— Нима, биронтаси келгандими? – Омонов чолдан сўради.
— Каллаи саҳарлаб ички ишлар бўлими бошлиғи бир гуруҳ милисалар билан келиб бит-та қабрнинг тит-питини чиқаришди.
— Қидирган нарсаларини топишдими? – Шоҳин синовчан савол берди.
— Йўқ, бошлиқ мендан яқин орада биронта хотин қабр олдига келганмиди-йўқмиди, деб сўради.
— Сиз нима деб жавоб бердингиз?
— Бир куни ёшгина ҳомиладор хотин келганди. Анчагача қабр бошида ўрмалашди. Кетаётганида бошидаги рўмолига нимадир тугиб олганди. У менга қараб марҳумнинг опаси бўлишини ва унинг қабридан тупроқ олганини айтди.

* * *

Ҳар икки терговчи қабристон ёнида лолу ҳайрон турган бир пайтда Жамшидни кўришга бошида катта оқ салла, қўлида ҳасса , чеҳраси ёқимли бир қария келди. У эшик олдида турган қўриқчиларга қараб деди:
— Қишлоқдан, жиянимдан хабар олгани келдим.

Эшик олдидаги қўриқчилар ҳеч бир шубҳага бормасдан қишлоқдан келган чолни ичкари киритишди.
— Ўғлим, мен сен ёзган нарсаларни қайта-қайта ўқийдиган бир мухлисинг бўламан, -Жамшиднинг олдига яқинлашар экан қария меҳрибонлик билан деди, - сенинг бахтсиз-ликка учраганингни эшитиб, жойимда ўтира олмадим.

Эшик ёнида ўтирган оқ халатли қиз чолнинг ҳаракатларини диққат билан кузатарди. Журналист бўлса жилмайганча сўрашиш учун қўл узатди.Чол унга яқинлашди-да алла-нечук бир чаққонлик билан ҳассасини кўтариб Жамшиднинг томоғини бўғишга тушди. Қаршилик кўрсатишга куч тўплай олмаган журналистнинг боши ёстиққа тушди. Қиз ўрнидан туриб ўтирган курсисини олиб, бор кучи билан чолнинг бошига туширди. Қотил-нинг қўлидаги ҳасса учиб кетиб, ўзи ғулдуллаганча ерга йиқилди. У йиқилганда чиққан овозни эшитган қўриқчилар ичкарига отилиб киришди…

* * *

Эртаси куни эрталаб Омонов ва Азизов генералнинг топшириғига кўра яна беморхона-га келишди. Беморнинг кўриниши бир кун олдингига қараганда бироз ёмонроқ туюлди. Лекин шу аҳволига қарамасдан оғиз очибоқ Омоновнинг иззат нафсига тегди:
— Генерал Жунайдов сенинг жойингни менга таклиф қилди. Агар топган олтинларинг-дан жиндайгина берсанг, бу таклифни рад қиламан.
— Агар сен журналист бўлмаганингда, агар сен бунчалик айёр бўлмаганингда, агар ҳам-касбларинг сени қаҳрамон қилиб кўтаришмаганда… - Омонов гапини давом эттириш учун ўйланар экан, Шоҳин кулганча икки қўлини кўтариб ҳамкасбининг фикрини якун-лади:
— Хуллас, агар сен бунчалик зўр бўлмаганингда, албатта қўлингга кишан солиб олиб кетардик.
— Бу гал сен гапирасан, биз эшитамиз. Бу сенинг дўстинг – генерал Жунайдовнинг топ-шириғи, -деди Омонов ўзини зўрға қўлга олар экан.
— Майли, - оғриқнинг зўридан Жамшид тўлғанди, - гарчи жиноятнинг бошдан-оёқ лаҳ-залари менга маълум бўлмасада, айтганим бўлсин.
— Уёғидан хавотир бўлма, мен тўлдириб тураман, - деди Шоҳин.
— Ҳабибанинг ўлдиришларидан бошлайман. Унда энг муҳим икир-чикир етишмайди. Қизни ярим тунда ким уйидан олиб чиқиб кетди ва осиб ўлдирди? Бу ишни ошиқдан бошқа ҳеч ким қила олмайди. Ака-укаларидан биттаси Самандарни Россиядан топиб келади. Самандар Ҳабибага тунда Россияга қочиб кетишларини, бу борада ҳеч кимга оғиз очмаслигини айтади. Ҳабиба тунги қочиш ҳақида ҳатто опаси Ситорага ҳам айтмайди. Тунда уйдан чиқишгач, Самандар Ҳабибадан олтинлар қаердалигини сўрайди. Ситора уйғониб қолишидан чўчиган Ҳабиба олтинларни бузилиб ётган бир оғилга яширган-лигини айтади. Оғилга етиб боришгач Ҳабиба ошиғи билан жанжал кўтаради. Сен олтин-ларни деб келгансан, мени деб эмас, дейди. Самандар қизга мушт кўтаради. Ҳабиба дод-лайди. Самандарнинг ортидан изма-из келган укалари Ҳабибани уриб-тепишга тушишади, бўғишади. Ҳушнини йўқотган Ҳабиба ўзига келмасдан ўлади. Ака-укалар қаердандир арқон топиб келишади ва Ҳабибани осиб қўйиб, ўзини ўлдирганга чиқаришади. Ўша топда улар бунга мажбур эдилар…

Жамшид бир зум тин олар экан, Омонов сўради:
— Агар уриб-тепиб, бўғиб ўлдиришган бўлса, қизнинг баданида изи қоларди. Сингли-сининг ғалати ўлими ҳақида Ситора нега ҳеч кимга шикоят қилмаган?
— Яхшиси, буни унинг ўзидан сўранглар, - деди астагина толиққани шундайгина сези-либ турган Жамшид.
— Бутун Тожикистонни қидириб чиқдик. Ситора йўқ, - ғулдуллади Омонов.
— Шундай дегин. Яна битта зиёфатга тушиб турибсанда, - Жамшид бир четда ўтириб сўз қотмасдан ўртадаги суҳбатнинг бир сўзини қолдирмасдан ёзиб бораётган қизга ишора қилди. – Шафқат ҳамширасини чақириб келинг. Ҳа, анов куни мени жонимни асраб қол-ган, ҳа, иккинчи марта асраб қолган қизни.

Орадан ҳеч қанча ўтмасдан оқ кўйлак кийган Ситора кириб келди. Кўриниши бироз ўз-гарган, кўзида кўзойнак.
— Кўзойнагингни ол, уни тақиш муддати тугади. Бу ўртоқларнинг сенга бир неча саволи бор экан, - Жамшид барибир аччиқ учирди.

Қизни кўрар экан аввалига ҳар икки терговчининг оёқ-қўли қалтиради. Омонов олдин-роқ ўзига келиб Жамшидга берган саволини такрорлади.

Ситора бир зум узоқ бир нуқтага жимгина тикилди-да, кейин ўзига ўзи гапираётгандай сўз бошлади:
— Мен тиб ҳамшираси сифатида Ҳабиба ўзини осмаганлигини, уни ўлдиришганини дар-ров сездим. Шикоят қилмаганимнинг эса, бир неча сабаби бор. Аввало мен тумандаги ҳуқуқ-тартибот мақомотининг адолатни барқарор этишига ишонмайман. Биз томонларда фақат пулинг ё кучинг бўлса, адолатни топа оласан. Иккинчидан, Ҳабибанинг ўша пайт-даги ҳоли зорига қараганда, мени Худо кечирсин, ўлгани яхши эди. Гарчи бу аччиқ ҳақи-қат, уни қабул қилиш ўта қийин бўлсада, аслида шундай, – Ситоранинг кўзидан аста-секин оққан ёш оппоқ, бежирим юзини юва бошлади. – Учинчидан, бошимизга тушган фожиадан сўнг икки кун ўтгач икки нафар нотаниш эркак мени кўчада тутиб олиб, агар ўтган иш ҳақида бировга оғиз очсанг… номусингни булғаймиз, дейишди. Мен синглим-нинг кўйига тушишни истамасдим, истамасдим. Мен…- қизнинг овози бўғилди, - менинг номусим, синглимни ўлдиришгандан сўнг қолган ягона бойлигим бир умр сиймоси кўз ўнгимдан кетмайдиган инсоннинг насибаси бўлишини истардим. Агар бу орзумга етма-сам, ҳеч қачон ўзга бир инсоннинг хаёлида юрмайман дердим.
— Майли, ҳозирча Сизга жавоб, - Шоҳин кўзларини юмганча қизнинг сўзларини тинг-лаётган Жамшидга қараб қўйиб деди. – Лекин узоққа кетманг, биз Сизни зўрға топдик.

Ситора ташқари чиқиши заҳоти Омонов Жамшиддан сўради:
— Бу қачон пайдо бўлди?
— Сизлар Шоддарага жўнаганингизда. Ўзини қидиришаётганини билиб Сизнинг олдин-гизга боради. Сизни топа олмасдан беморхонага келди. Мен ундан менга қўриқчи бўлиб туришни сўрадим. Олтин қидираётганлар барибир олдимга келишларини билардим.
— Ҳабибани қандай ўлдиришганини ака-укалардан бошқа ҳеч ким билмайди. Сен қаер-дан биласан? - сўради Омонов.
— Бу саволга менинг жавобим тайёр, - деди Шоҳин Жамшиддан илгарироқ сўз очиб. - Шамиданинг эри - Қаҳрамон туғруқхонада Самандар билан танишади. Бу одамнинг олтини борлигини билиб, унга осонгина эришишни ўйлайди. У Самандарга олтинни қандай қилиб пуллашни таклиф этади. Ака-укалар унга Шодмондарада ўзларини кутиб туришни ва Заркентгача олиб боришни сўрашади. Қаҳрамон рози бўлади. Ака-укалар Зиддеҳда Жамшидни ўлди деб ҳисоблаб, машинани довондан жарликка итариб юбориша-ди ва Қаҳрамоннинг машинасида Заркентга йўл олишади. Йўл-йўлакай бўлган воқеалар-нинг ҳаммасини янги шерикларига гапириб беришади. Олтинни олиш учун тунда Саман-дар хотинининг қабрини очиб, ўликни эски бир гўрга ташлашади. Қаҳрамон даҳшатга тушади. Эрта тонгда милисахонага бориб, бор воқеани туман ички ишлар бўлими бош-лиғига айтиб беради. У ака-укаларни қўлга олишда катта ёрдам беради.

Шоҳин сўзларини индамасдан тинглаётган Жамшидга қаради-да, деди:
— Лекин яна бир муаммо бор. Ситора қандай қилиб довонга етиб борди ва Сизни бемор-хонага олиб келди?
— У энг суйган қаҳрамонини деб, манови яримжон бўлиб ётган одамни деб, довон нима дегани, дунёнинг нариги чеккасига ҳам боришга тайёрга ўхшайди, - деди Омонов киноя аралаш. – Унинг ўша ака-укалар ниятидан хабари борлиги аниқ ва Жамшиднинг изидан бораверган.
— Иккинчи қотиллик олтин биринчи марта йўқолганида юз берган, - Жамшид ўйчан гап бошлади. – Самандарнинг хотини Ҳабибанинг ўлимидан хабар топгач, унда кимнинг қўли борлигини англайди. Бир куни кўзадан бир олтин занжирни олиб, бўйнига тақади. Буни кўрган қайнотаси ўғилларига айтади. Самандар хотинидан олтин занжирни қаердан ол-ганлигини сўрайди. Аёл Ҳабиба кўзани берганлигига иқрор бўлади. Ака-укалар бу хабар-ни эшитганларидан сўнг енгил нафас оладилар.Лекин аёл эртаси куни саҳарда кўзани Ҳабибанинг қабрига кўмиб келади. Ака-укалар Самандардан олтинни сўрашади. У хотинини чақиради. Аёл «уни дарёга ташладим», дейди. Мени ўлдирмоқчи бўлган чол бор-ку, у ўша тарихий ҳассаси билан келинини савалайди. Аёл «Ҳабибани ўлдиргансиз-лар, эртага милисага бориб, ҳаммасини айтиб бераман», дея додлагач, чол менга қўллаган классик усули билан келинини бўғиб ўлдиради. Ана шу можаро устига шўрлик Гулнисо ҳам келиб қолади. Янгаси ўлимидан олдин унга олтин қаердалигини айтган бўлади. Гул-нисо нега қотилларнинг чангалидан янгасини қутқариш учун олтин қаердалигини айтма-ди – бу муаммолигича қолмоқда. Қотилликдан сўнг ака-укалар ўликни дарёга ташлашади ва келиннинг кийимларини қирғоққа қўйиб кетишади. Мақсадлари аниқ - гўё келин ўз жонига қасд қилган. Гарчи жасадни топишгач туман суд-тиббий эеспертиза хизмати аёл дарёга ташланмасдан ўлдирилганини аниқласада, аммо ака-укалар тиққан пул оғизларни бойлайди. Хуллас, еган оғиз кулгили хулоса чиқаради: аёлнинг бўйни дарёдаги тошларга урилиб кўкариб кетган эмиш. Гулнисо олтинлар устма-уст бахтсизликлар келтираётгани-ни кўргач Ҳабибанинг қабрига бориб, олтинларни олади-да, кўзани дарёга ташлайди.
— Сенинг бу гапларингни Қаҳрамоннинг гувоҳлиги ҳам, Самандарнинг болалари берган баёнот ҳам, барча қотилликларни бўйнига олаётган чолнинг айтганлари ҳам тасдиқлайди. Устига суд-тиббиёт экспертизасининг хулосаси бор. Унинг ходимлари айбларини енгил-лаштириш учун аслида нима бўлганлигини ёзиб беришган, - деди Шоҳин.
— Энг муаммоли қотиллик, ҳаммадан кўпроқ кўнгилни ғаш қилаётган ўлдириш Гул-нисонинг сирли ўлими, - деди Жамшид.
— Келинглар, бу ҳақда яхшиси мен гапирайин, - тиржайди Омонов. – Чунки бу қотил-ликда Ситорадан ҳам гумон борлиги учун Жамшиднинг ҳикоясини эшитиш тўғри эмас. Кунлардан бир кун шўрлик Гулнисо отасига кўза ўзида эканлигини айтади. Чол тезда буни ўғилларига етказади. Уларнинг сингилларидан очиқдан-очиқ олтин қаердалигини айтишни талаб этишга ботинолмасликлари тушунарли эди. Чунки аввало олтинни у топ-ган ва янгасининг ўлимига гувоҳ бўлган. Ака-укалар сингилларини ўлдириш ниятида бўлишмаган. Лекин Гулнисонинг ўзини тутиши уларни бу ишни ўта маҳорат билан ижро этишга мажбур этади. Ҳамшира Нодиранинг айтишича Самандар билан илгаридан таниш экан. Самандар синглисини туғруқхонага олиб келганида Нодира қизга меҳрибонлик қилади. Ҳамширанинг авраётганини сезмаган содда келинчак бўлган воқеаларнинг ипи-дан-игнасигача, жумладан олтин қаерда эканлигигача айтиб беради. Гулнисо гапининг охирида ёшгина қиз ва тўрт боланинг онаси бўлган янгасининг ўлдирилиши ҳақида қўш-ни хонада ётган журналист аёлга, яъни Шамидага айтиб беришини, ундан бу қотилликлар ҳақида ёзишини илтимос қилишга қасам ичганини айтади. Нодира Гулнисодан эшитган-ларининг ҳаммасини оқизмай-томизмай Самандарга етказади. Ака-укалар яна бир киши қилғуликларидан хабардор бўлганини эшитиб, ҳамма сирлари ошкор бўлишидан чўчиб қолишади. Гулнисога қон берилаётганда Самандар Нодирага қаҳва олиб киради, унга уйқу солиб қўйилганини ҳамшира билмайди. Нодира қаҳвани ичиб, уйқуга кетади. Самандар бу фурсатдан фойдаланиб синглиси билан жанжаллашади? Нега Нодирага бор сиримизни тўкиб-сочдинг, дейди. «Олтин қаерда? Нега ҳамма ҳодисани журналист аёлга айтмоқчисан?» Синглиси додлаганча олтинни қабристондан қидиришларини айтади. Самандар Гулнисони тинчлантириш учун унинг оғзини ёпмоқчи бўлади. Ана шунда шош-ганидан қон қуйиш мосламасини ағдариб юборади. Самандар беморхонада навбатчи дух-турни топа олмагач, иккинчи шафқат ҳамшираси – Ситорани чақиришдан чўчийди. Шу-нинг учун у индамай-нетмай укаларининг олдига кетади.
— Ҳамшира Нодиранинг, Гулнисонинг жасади текшириб кўрилгани борасида суд-тиб-бий экспертизасининг, қаҳвахона хизматчиси ва Самандарга уйқудори сотган дорихона ходимининг баёнотлари бор, - қўшимча қилди Шоҳин.
— Ўлдирилган инсонларнинг ҳаммаси ҳеч бўлмаганда бир марта олтинни кўришган ва озгина бўлсада ўзларини унинг эгаси ҳисоблашган. Лекин мен бахти қоранинг айбим нима? – ғамгин сўради Жамшид.
— Бу ҳодисалар ортидан тушганинг ҳақида Қаҳрамон ва Нодира ака-укаларни огоҳлан-тиришади. Олтинга ўчлик ака-укаларнинг кўзларини кўр қилиб қўяди. Улар сингиллари-ни тупроққа топширишгач, сени қидириб пойтахтга келишади. Уларга биронта гувоҳ керак эмас эди. Бир баҳона қилиб Нодирани ҳам йўқотишларига оз қолади.
— Аммо айтганларимизнинг кўпчилиги ҳали фараздан ўзга эмас! Қотиллар гуноҳларини бўйинларига олишадими-йўқми, буниси маълум эмас, - Шоҳин ўрнидан турди. – Эртага учрашамиз, ё телефонлашамиз. Тезроқ тузалиб кетинг, бу гал мен Сизни «Кант»га таклиф этаман.

Жамшид терговчиларни дардли бир табассум билан кузатиб қолди.

* * *

Айбланувчилар ишни чўзишмади. Фақат Самандар аввалига «билмайман, мен қилма-ганман», дея жонини халос қилишга уринди. Шоҳин эшикни қаттиқ ёпиб, уни шундай савалади-шундай савалади, ана кейин мумдек юмшади-қолди. Ака-укалар ихтиёрий равишда қилмишларини бўйинларига олишса, жазо енгиллашиши ҳақида эшитишгач, булбулдек сайрашга тушишди. Уларнинг ҳар бири зўр бериб айбни иккинчисига ағда-ришга уринарди.

Ниҳоят тергов тугади. Терговчилар толиққан, бўшашган ҳолда Жамшидни кўришга боришди. Журналистнинг соғлиги қийинчилик билан бўлсада, аста-секин тикланаётганди. Терговчилар хонага кириб боришганида Шамида йўргаклик боласини бағрига босганча беморнинг ёнида ўтирарди.
— Муаллим, мен унинг … унинг баҳридан ўтаман, - Шамида кўз ёшларини тўхтата ол-масди. – Мен ишга қайтаман.
— Кеч бўлди, қизим, кеч, - Жамшид чақалоққа ишора қилди. – Эринг яхши ишлар ҳам қилибди. Буни ҳисобга олишар.

Шамида бир терговчиларга қаради-да чақалоқни бағрига қаттиқроқ босганча чиқиб кетди.
— Сен айтган бир далил бутунлай ёлғон чиқди. У терговни нотўғри йўлга бошлашига сал қолди, - деди Омонов.
— Наҳотки? Ахир бу ишни ўрганган журналистлар айтган гапларнинг ҳаммаси бир-биридан асло фарқ қилмасди, - Жамшид ўртоғининг сўзини жиддий қабул қилди.
— Чолнинг иккита ҳассаси бор экан. Биринчи ҳассаси келинини ўлдирганда синиб қол-ган. У шумчол Сизни ўлдириш учун бошқа ҳассасини олиб келган, - Шоҳин ёйилиб кул-ди.
— Анови ҳамширангни бизда ишлаш учун бермайсанми. Нима гўзаллар фақат сенинг атрофингда юришлари шартми? – Омонов гапни бошқа томонга бурди.
— Марҳамат, кўндира олсанг, олиб кетавер, - деди жилмайганча журналист.
— Агар кўнмаса, қиссасини бошдан-оёқ Нўшофаринга айтиб бераман. Агар айтмасам, комсомоллик виждоним куйиб кетсин, - Омонов кўрсаткич бармоғини юқори кўтариб, таҳдид қилди.

* * *

Икки терговчи ташқари чиқишганда Нўшофарин ва Шамида беморхона ҳовлисида нимадир ҳақда гаплашиб ўтиришарди.
— Бешикка қаттиқ боғлама, ҳали у нозик , - Нўшофариннинг сўзлари аранг қулоққа чалинарди.

Жамшиднинг болалари эса, Ситора билан бирга музқаймоқ ейишаётганди. Омонов уларга яқинлашди-да, болалардан кичигининг бурнини чимчиб, деди:
— Бу қиз сенга ким бўлади?
— Холам бўладилар, - деди фахрланганча бола.
— Яна битта холами? – Шоҳин қаҳ-қаҳлаганча Нўшофарин томонга қаради.
— Ҳасадингиз келмасин! – кулди аёл…

30 июл - 1 август, 2005 йил.