OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифЮрий Бондарев
Асар номиБизни кечиринг (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Жаҳон/Рус адабиёти
Бўлимлар
   - Сараланмаган
Муаллифлар
   - Юрий Бондарев
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
ТаржимонКаримахон Толипова
Ҳажм12KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2010/11/18
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Бизни кечиринг (ҳикоя)
Юрий Бондарев

Павел Георгиевич Сафонов анча йиллардан буён катта бир заводда конструктор бўлиб ишлаб келаяпти. У ўзининг тажрибаси, билими, уддабуронлиги билан ҳамкасблари, раҳбарлар орасида анча-мунча обрў-эътиборга сазовор бўлган.

У ҳар йили қишнинг совуқ кунлари тугаши билан таътилга чиқади. Бу йил ҳам изғирин кунлардан қутулиб олган Сафонов Қримнинг жанубий соҳилидаги сиҳатгоҳлардан бирида дам олиб қайтди. Тўйиб ухлади, асабларига дам берди, хуллас, кейинги ишларига куч тўплади. Москвага қайтаётган поезд йўл-йўлакай жонажон юрти, туғилиб ўсган шаҳарчасида тўхтади. Шу пайт унинг кўнглида ўзгача бир туйғу пайдо бўлди. Кимдир уни ана шу стансияда тушишга ундаётгандек бўларди. Тўсатдан кўнгилга келган бу истак ахийри тушиб қолишга мажбур қилди.

Иш билан бўлиб, бу ерларга анчадан бери келмаган эди. Поезддан тушди-ю, эсидан ҳам чиқиб улгурган шаҳарчани айланишга тушиб кетди. У харобгина кўчаларга, анчадан бери таъмирланмаган биноларга бирма-бир назар ташлар, худди уларни эслагандек бўларди-ю, барибир, ҳеч нарсани хотирлай олмасди. Дарахтлар орасида кўриниб турган бир бино унга бошқаларидан кўра илиқроқ кўринди. Ниҳоят эслади, бу унинг жонажон мактаби. У аввал қандай бўлса шундайлигича турибди, ҳеч ўзгармаган. Ўша девор, ўша ҳовли...

Мактабнинг ўнг томонида кичкинагина ҳовлича бўларди, у ҳозир ҳам худди олдингидай турибди. Бу миттигина кулбача унга болалигини эслатди. Бу уйда унинг математика ўқитувчиси Мария Петровна яшар эди.

Қизиқ, нега у шу пайтгача севимли ўқитувчисини ҳеч эсламаган экан? Бир пайтлар Сафонов ана шу муаллиманинг энг зукко, энг билимдон ўқувчиларидан эди. Мария Петровна Сафоновнинг математикадан иқтидори борлигини кўп таъкидларди. Ҳа, Мария Петровна унинг энг яхши ўқитувчиларидан бири эди. Кўришмаганларига ҳам анча бўлди. Ҳозир ҳам шу ердамикин? Ҳаётмикин?

Ана шундай хаёллар билан Сафонов ўша мўжазгина уйнинг зинасига яқинлашиб қолганлигини сезмай қолди. Юрак тўла ҳаяжон билан эшикни тақиллатди.

– Ким бу? – деган овоз эшитилди-ю, эшик олдида ўрта бўйли, нозиккина бир аёл пайдо бўлди. Бу хоксор аёл Мария Петровна эди. У меҳмонни бошдан оёқ кўздан кечириб, бирдан:

– Паша Сафонов?.. Паша? – деб юборди.

Севинчи ичига сиғмай кетган муаллима ўқувчисини уйга таклиф қилди, дастурхон ёзиб, ҳол-аҳвол сўрай бошлади:

– Хўш, Паша, қайси шамоллар учирди бу ерларга? Сени бундай атаётганимга яна хафа бўлмагин. Анча ўзгариб кетибсан... Гапир-чи, нима гаплар оламда, хизмат сафари билан келдингми?

– Йўл-йўлакай ўта туриб, бир кўриб кетай дедим-да, – у шундай деди-ю, бирдан айбдор инсондай ерга қараб олди.

– Айтгандай, газеталарда сен ҳақингда тез-тез ўқиб тураман. Уйландингми, ишқилиб? – ошиқиб сўради у.

– Ҳа, Мария Петровна, оилам, битта ўғлим бор.

– Жуда яхши, ишингдан гапир, нималар билан машғулсан?

– Янги лойиҳалар устида ишлаяпман, Мария Петровна.

Сафонов бир кулиб қўйди-да, мактабидан сўз очди:

– Синфдошларимиз келиб туришадими, яхши юришибдими?

– Синфингизни кўп эслайман... Ўзиям мактабдаги энг шўх, энг тўполончи ўқувчилар сизларда эди. Лекин шунга қарамай деярли ҳаммангиз яхши ўқирдингиз.

– Мария Петровна, эсингиздами, сиз менга алгеб-

радан икки қўй-

ган эдингиз?

– Ҳа, уй вазифасини бажар-

маганинг учун. Сен матема-

тикадан кучли эдинг, лекин дан-

гасалигинг бор эди... Миша Шехтер эсинг-

дами?

– Бўлмасам-чи. Ҳаммамиз унинг адабиётдан ёзган иншоларини яхши кўрардик.

– У журналист бўлиб кетди, – секингина айтиб қўйди Мария Петровна. – Мақолаларини тез-тез ўқиб тураман. Соғинаман уни, лекин кўрмага-

нимга анча бўлди.

– Эшитишимча, Витка Снегирёв Уралда завод директори экан. Мен уни Москвада кўргандим: анча савлатли, таниб бўлмайди. У келиб тургандир?

Жавоб бўлавермагач, Сафонов яна гап бошлади:

– Ўзи синфимиздан кимлар келди, Гриша Самойлов ҳам йўқлама-

дими? Артист эсингиздами, унинг истеъдодини жуда қадрлардингиз.

– У суратга тушган филмларни маза қилиб томоша қиламан.

– Мария Петровна, балки, бирортаси хат ёзгандир? Эсингиздами, Володя Бойков, Нина Винокурова деганлари бўларди. Юра Грил? Ундан бирор хабар борми?

– Йўқ, Паша, – деди у оҳистагина. – Коля Сибиртсев келиб туради. У шу ерда заводда ишлайди. Унинг ҳаёти кўнгилдагидай бўлмади.

Шунда орага сукунат чўкди. Сафонов ўзининг, синфдошларининг устозга нисбатан бунчалар беҳурмат бўлганидан уялиб кетди. Гапиришга гап тополмай, атрофга назар ташлай бошлади. Бирдан кўзи самолётсозликка оид китобга тушди. Бу китобнинг муаллифи ҳозир айбдорлардай уялиб ўтирган ана шу олим эди.

– Мария Петровна, бу китобни қаердан олдингиз? Ахир, унинг сизга ҳеч ҳам қизиғи йўқ-ку?
— Соҳанг менга бегона бўлса-да, сенинг китобинг бўлганлиги сабабли сотиб олдим.

Сафонов китобни қўлига олди-ю, яна ўйга чўмди, ўз-ўзини айблай бошлади. Ҳурмат юзасидан у китобини ўзи совға қилиши, биринчи бетига тилаклар ёзиб бериши даркор эди. Лекин...
— Мария Петровна, келинг мен сизга ўз тилакларимни ёзиб берай.

Кутилмаганда, китоб ичидан кичкинагина қоғозча тушиб кетди, шошилиб уни ердан олар экан, бир пайтлар газетадан қирқиб олинган ўзининг суратини кўрди.

–Яхши ёзибсан... Бошдан-охир ўқиб чиқдим. Суратни газетадан эсталик учун қирқиб олдим. Кўрган заҳотим сенга телеграмма берган эдим.

У гўё нохуш бир нарсани олгандай шоша-пиша варақчани китоб ичига яширди, уни уят ва ўз-ўзидан нафратланиш ҳисси қоплади. Энди эслади, ҳақиқатан ҳам, бундан икки йил муқаддам бир қанча табрик телеграммалари келган эди. Демак, у бошқа телеграммалар қатори Мария Петровнанинг мактубини ҳам жавобсиз қолдирган экан. Ўз-ўзидан нафратланиб, бирдан бу ердан чиқиб кетгиси келди. Кетишга чиққанида ўқитувчиси уни кузатаётиб тўсатдан сўради:
— Паша, айт-чи, сенинг муваффаққиятларингда менинг жиндек бўлса ҳам ҳиссам борми?
— Мария Петровна, нималар деяпсиз? Агар сиз бўлмаганингизда...

Муаллима унинг кўзларига тикилиб деди:
— Раҳмат сенга, мени бениҳоя шод этдинг. Эртага бутун мактаб сенинг ташрифинг ҳақида эшитади. Мен ҳаммага фахрланиб ҳикоя қилиб бераман. Майли, Паша, ишларингда омад ёр бўлсин...

Павел Георгиевич йўл бўйи уятдан ич-ичини кемирди. У мактабдошлари, синфдошлари, ёшликдаги дўстларини бирма-бир эслаб чиқди. Ҳар бирига алоҳида-алоҳида мактублар йўллагиси келди, лекин улардан бирортасининг ҳам манзилини билмасди. Ахири, Мария Петровнага узундан-узоқ кечирим хатини ёзишга қарор қилди. Бахтга қарши устозининг ҳам уй манзилини эслай олмади. Ўйлай-ўйлай ечим топди: у мактубни мактаб манзилига жўнатадиган бўлди.

Поезддан тушди-ю, ҳеч иккиланмай почта шахобчасига йўл олди. Мария Петровна номига телеграмма ёзди. Мактуб бор-йўғи икки сўздан иборат эди: «Бизни кечиринг».

«Маърифат» газетасидан олинди.