OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифЗойир Зиётов
Асар номиУйланинг (ҳажвия)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Ҳажв
Муаллифлар
   - Зойир Зиётов
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳажвиялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм16KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2013/07/03
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Уйланинг (ҳажвия)
Зойир Зиётов

Анчадан буён таниқли қизиқчи Xудойберди Зиётовдан хабар ололмай юриб, бир куни атайлаб қидириб бордим. Борсам уйида невараларидан бошқа ҳеч ким йўқ.
— Катта отамиз курортга кетган, — дейишди улар.

Ё тавба, деб ўйладим, бу янгилик-ку, бир умр чўпонлик қилиб юриб, бор-йўғи қистов билан бир марта Тошкентга олиб борувдим. Ҳалиги, балет театри, хоккей томошасига киритганим эсимда. Бу, курортга бориш ташаббуси кимдан чиқди экан?
— Катта оталаринг курортдан келса, мана бу телефон рақамига қўнғироқ қилиб, менга хабар беринглар, Xудойберди акам келиб кетди, сизга салом айтди, денглар, — деб қайтиб кетдим.

Кўп ўтмай қишлоқдан қўнғироқ бўлди. Отахон дам олишдан қайтиб, элга ош бераётган экан.

Йўлга отландим. Отахоннинг суҳбатини ҳам соғиниб қолган эдим-да ўзи. Узоқ йўл эмасми, қишлоққа кириб борганимда қош қорайиб қолганди. Кўпчилик келиб-кетиб, даврада отахоннинг тенгдошлари, суҳбатдошлари қолган, гурунг авжида.

Менинг келганимни етказишди, шекилли, бир зумда ўзи қаршимга пешвоз чиқди.
— Э-е-е-е, улум Xудойберди! Қайларга жўғолиб кетдинг. Сенам бировди соғинишди биласанми ўзинг? Мен сени излаб тополмасам, изламаган жерим қомади-ку, болам, — дедилар.

Озгина ўпка-гина билан қучоқлашиб кўришдик. Бир-биримиздан ҳол-аҳвол сўрашгунимизча бир лаганда ош олиб келишди.
— Э-е-е-е, улум, — деди отахон яна, энг яқинларига гапириб юрган оҳангда, — сен мендан жашириниб журганингдан бери ҳам анча воқт ўтди. Кўп қизиқ ҳангамалар бўлди.
— Қизиқ ҳангомаларингизни, ўзингизни соғиниб, илгарироқ ҳам келиб кетган эдим.
— Xабарим бор, сен олдингга қўйган ошди жегин-да, чой ич, мени жанғи ҳангомаларимди эшитаман десанг, сўзимди бўлма.
— Гап битта, — дедим мен, — лекин курортга борганингиз ростми ўзи? Ҳеч ишонгим келмади, ўтган сафар Тошкентга борганингизда «курорт» десам оғиз очирмагандингиз-ку, шунга ҳайронман.
— Қарияларди жилидан хабаринг бордир, — деб ҳикояни бошлади отахонимиз, — каттаконимиз қарияларди дувосини олай дедима, бир куни курортга борасиз, деб қолди.

Кўп жўл журдик, улар айтканданам кўпроқ журдиг-ов, лекин қош қорайганда курорт деган жойига жетиб келдик.

Ҳаммамизди бир катта золга қамади. Ойланасига жумшоқ ўтирғичлар қўйғон. Шулорғо ҳаммамиз чарчаб ўтирдик. Бировлар мулгибам олди, менам озгина мулгиб олдим-у, лекин бошқаларга мулгиганимди билдирмай, жош чўпонлардай тутиб турдим ўзимди.

Ўртолиқда бир жошгина қиз бола, келганларди отасини отини айтиб чақира бошлади, чақирилганлар иккитаси бир бўлиб, учтаси бир бўлиб биттадан калит олиб тарқала бошлади. «Эргашев» деб мени ҳам отамди отини айтиб чақирувди, бордим. Қўлимга калитти тутқазиб, шошмай туринг деди-да, яна «Эргашева» деб бир кампирди чақирди. «Бирга келганмисизлар» деб сўровди, кампир мендан олдин «бирга келдим» деб қўйди. Иккаламизга бир хонани айтувди, мен «Э-е, десам», «Э-е, деманг, ҳар бирингизга биттадан хона беролмаймиз-ку, ҳар иккитангиз, учтангиз бир хонада турасизлар», деди ҳолиги қиз.

Мен бир нарса дейишга қўрқиб, ҳа, журинглар хонамизга дедим. Бу кампир ҳам бир ўзи келишга қўрққонма, битта небарасиям бор жонида. Xонамизга кирсак, иккита карават боракан, уям унча каттамас, бир киши зўрға сиғади. Бошим қотиб, кўп ўйлаб қолдим, илгари бировлар курортга бориб келганларини айтиб, ҳаммани кулдириб жотарди. Шуларди ўйлаб кетдим, буларди тартиби шундай экан-да, деб ҳолиги қизга яна бориб, бу кампир менинг кампирим эмас дейишга қўрқдим, буларди тартибини бузип қўймайин яна дедим. Ҳеч жерди кўрмаган, қолоқ бир чолакан демасин деб, уялдим.

Кампирга, небара билан бирга жотиб туринглар, деворга қараб тескари жотинглар, мен бир айланиб келай қани, силар ухлоғондан кейин келиб жотарман, деб чиқиб кетдим.

Курорт дегани яхши бир жой экан, дорахтлари кўп, ўтлари қуриб қомаган, ўзи ҳам товди олдида экан. Чўпонлигим эсимга тушиб, чопонимди жерга, ўтти устига тўшаб, жонбошлаб жотиб кўзим илинибди, яна кўзимди очмаси тонг отиб қопти.

Хонага қойтиб кесам, кампирам небараси минан жувиниб, ўзига қараб уяғ-буяғини тузатиб турғанакан. Кампир деганим бундай қарағанда унча кампиргаям ўхшамайди. Ишқилиб, аялминан кампирди ўрталиғидаги хотинга ўхшайди.
— Эрталаб турсам жойингизда жўғакансиз, бошқа жерда жотиб келяпсизми? — деди кампир.

Гаплариям мени гапларимга ўхшайди, «же»лаб гапиради, шуниси менга жақди пичи.

Эрталаб овқат берайкан, овқат жойиға бордик. Ҳар бала овқат бор, аравачада овқат ташийдиганлар об келаверади, сен танлаб об жейвирасан. Золда одам кўп, ҳаммага шунча овқатти қайрдан жетказаракан булар, бир кун жемасанг, икки кун жемасанг, бу овқатларди, яна, пулам тўламасанг, шунисини тушунмай, кўбини отини мен ҳам билмайдиган овқатларди жеб қоринди тўйғоздим.

Овқатдан кейин ҳар қойсимизди, ҳар жойга даволашга бўлиб ташлади. «Менга воннага тушасиз», деди ҳалиги телевизорда чиқадиган қизга ўхшайдиган қиз. «Воннанг нима?», десам, «чўмилиш» — деди. Кеча уйдан чиқаётганда катта лаганда чўмилиб кеганман, десам ҳам қўймайди.

Хуллас, вонна деган жайга жеталаб обборди-да, битта курсини кўрсатиб шу жерда ўтириб туринг, хонадан одам чиқса, ўзингиз кирасиз, ичкарида, хонада лунги бор, уни тақиб оласизда, сув тўлдирилган воннага кириб жотасиз, деди ҳалиги қиз.

Кўп ўтмай хонадан бир ўрис кампир чиқди, ҳалиги қиз айтганди қилдим. Кампир чиққан хонага тез кирдим, бировлар кириб қўймасин, дедим-да. Xонада ҳалиги қиз айтган лунги турган экан, менга озгина кичкина келди, шундай бўлса ҳам бир бало қилиб кийиб олдим-да, айтган воннасига кириб жоттим. Бу, вонна дегани бизлардаги лаганди каттаси бўлар экан, фақат ранги оппоқ. Суви иссиққина, жонинг жашнаб, ўзинг бир паста жашариб кетасан. Сувига бир балолар соғанма?

Бир пайт эшик шарақлаб очилиб, бояги ўрис кампир келиб, тепамда бир нималар деб, шанғиллаб, ҳалиги мен кийган лунгига жопишса бўладими!

Эй, бетовфиқ, уятинг борма, жопишма менга, қитиғим келяпти, десам ҳам фақат «исними» дейди. Гапингга тушунмаяпман, ўзбекча гапир десам ҳам яна лунгига жопишиб «не шути, исними» дейди. Оччиғим келди, шўтиймайман ҳам, иснимайман ҳам, тегинма бу курортти лунгиси, қўлингди торт, дедим.

Шу вақт шовқиндан шу ерда хизмат қиб журган бир қиз кириб қолди. Эркаклар лаганда чўмилаётган жерда эркаклар хизмат қилмайдими, ахир? Ё тартиби шундайчамикан? Бор қизим бир эркагингди чақир, манови бетовфиқти мендан ажратиб осин, дедим. Бир жигит дарров кирди, шу жерда пойлаб турғанма? Буни гапини тушунтир, айт — менга жописмасин десам, кампирминан бир балоларди чуғурлашиб, сўнг хо-холаб кулади, гапираман дейди-да яна кулади. Кулма, ахир, улум, мен куладиган аҳволда эмасман десам, отахон бу кампирди калгуткасини нега кийиб олдингиз деб, яна хо-холайди. Калгути нимаси, билмадим...

Кийимларимди кийиб ҳалиги жигитга «Бир уқалағич топиб бер», дедим.
— Xўп, юринг, — деб иршаяди-да — ўзи сизга уқалағич нимага керак, кампирингизни ўзингиз минан олиб юрибсиз-ку, кечқурунлари уқалатмайсизми у кишига, — дейди.
— Э-е, улум, нима деяпсан, қонақа кампирим, у мени кампирим эмас, кампирим жўқ бўлганига жетти жил бўғон, — дедим.
— Унда бировди кампири билан нимага бир хонада жотибсиз? — дейди.
— Жотқаним жўқ бировди кампириминан, тошқарида жотиб чиқдим кечаси, — десам қорнини ушлаб хо-холайди.

Бировди кампириминан бир хонага қомаб қўйиб, яна нимага куласан, эй бола десам, отангизни оти Эргашевми? — деди. Эргашев, десам, кампирнинг отасининг оти ҳам Эргашева-ку, сизларни эр-хотин деб бир хонага жойлаштиргандир-да, нега тушунтирмадингиз уларга? — дейди.
— Гапиришга қўймади ҳалиги телевизорда чиқадиган қиз. Жур менминан, хонамди бўлак қиб берасан, — деб хонамизга борсак, кампир небараси билан ўтирган экан. Бизларди эр-хотин деб бир хонага жойлаштирган экан, асли эрингминан кесанг жахши дам оладиган жоякан десам, «Эрим жўқ бўғаниға беш жил бўған бўса қандай қилиб келаман эримминан?», дейди кампир. «Жесирмисан?» десам, «Жесирман», дейди. Менам жетти жилдан бери жесирман, дедим. Кампири қурғур ҳали ҳам шўхлиги босилиб бўмаганакан чоғи «Чаппа қораб жоцангиз — шу жайда жотаверсангиз ҳам майли, бизар ҳам небарамизминан деворга қараб жотаверамиз», деб ҳазиллашади қурғур.

Шу десанг, журагимди бир жери жиз этди, хонамди бошқа қиб чиқиб кетдим-да, улларимди чақиртирдим, уларга бор гапни айтиб бердим, жетти жил кампирсиз қийинчилик кўриб журганимди ўзлари ҳам билиб журайиди, шекилли, мақсадимди тез пойқашди.

Улларим менданам чоққон чиқишди, ўртага одам қўйиб, аввал кампирдан, кейин уни болаларидан розилик олиб, курортдан қайцам одамларди чақириб, ош дамлаб, муллони чақириб, никоҳимизди қийиб, бизларди эр-хотин қилиб қўйишди.

Ҳозир сен жиятган ош — шу тўйдинг оши, улум, — дейди отахон оғзи қулоғида кулиб. — Бу тўй қориялар жилининг туҳфаси бўлди менга.